язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 й. 121-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2018 й.

N 121



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"

2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон

Республикаси Президентининг "Пахтачилик тармоғини бошқариш

тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва "Ўзпахтасаноат" АЖ бошқаруви раиси А.И. Мақсудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

121-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 13-сон, 153-модда) билан тасдиқланган Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 6-бандида:

биринчи хатбошидаги "мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш" сўзлари "сертификатлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Пахта толасини экспортга юклаб жўнатиш лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ёки уларнинг топшириғига кўра ташқи савдо компаниялари томонидан тегишли ташкилотлар ("Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзстандарт" агентлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, юк экспедиторлари ва бошқалар) билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартномалар асосида амалга оширилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги Низомда:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш "Сифат" маркази" давлат корхонаси;";

бешинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-бандга қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар қўшилсин:

"республика ҳудудида пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларида ҳамда республика ташқарисида сақлаш жойларида пахта толаси сифатига қўйиладиган талабларни тартибга солувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ пахта маҳсулотларининг сифатини назорат қилиш ва сертификатлашни белгиланган тартибда амалга ошириш;

пахта чигитининг ишлаб чиқарилиши ва сифати, улардан оқилона мақсадли фойдаланиш, уларнинг сифатли сақланишини таъминлаш, техник пахта чигити ресурслари йўқотилишини камайтириш устидан давлат назоратини амалга ошириш";


в) 8-бандга қуйидаги мазмундаги "л" ва "м" кичик бандлар қўшилсин:

"л) республика ҳудудида пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларида ҳамда республика ташқарисида сақлаш жойларида пахта толаси сифатига қўйиладиган талабларни тартибга солувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ пахта маҳсулотларининг сифатини назорат қилиш ва сертификатлашни амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган сертификатланган маҳсулотларга қўйиладиган сифат талабларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ пахта маҳсулотларининг сифатини назорат қилади ва сертификатлашни ташкиллаштиради;

сертификатлаштирилган маҳсулот устидан белгиланган тартибда инспекция назоратини амалга оширади;

пахта толаси ва линтнинг тойи массасини назорат қилади;

пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарига, пахта маҳсулотларининг харидорларига ва бошқа ташкилотларга сертификатланадиган пахта маҳсулотлари ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлаш, реставрация қилиш ва таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатади;

пахта толаси ширадорлигини аниқлаш хизматлари кўрсатади;

республика ҳудудидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида юзага келадиган низоли ва ҳакамлик ҳолатларида, шунингдек, экспорт-импорт операцияларида ўз ваколатлари доирасида пахта маҳсулоти сифати бўйича синовлар ўтказади ва хулосалар беради;

м) пахта чигитининг ишлаб чиқарилиши ва сифати, улардан оқилона мақсадли фойдаланиш, уларнинг сифатли сақланишини таъминлаш, техник пахта чигити ресурслари йўқотилишини камайтириш устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

пахта чигитини ишлаб чиқариш, сақлаш ва сифати, ундан мақсадли оқилона фойдаланиш устидан тизимли давлат назоратини амалга оширади;

пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилган техник пахта чигитининг ҳар бир партиясини синовлар баённомасини берган ҳолда белгиланган тартибда синовдан ўтказади;

пахта чигитининг миқдор-сифат ҳисоби тўғри юритилиши, корхоналарда сақлашда табиий камайиш нормалари қўлланилишининг асосланганлиги устидан белгиланган тартибда назорат қилади;

пахта чигити сифатига қўйиладиган талабларни тартибга солувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши, шунингдек, ишлаб чиқариш, сақлаш, жўнатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синовдан ўтказиш усулларини доимий назорат қилади;

пахта чигитининг сифатини оширишни ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

пахта чигити ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари балансларини тузишда қатнашади, сотиб олиш мўлжалланаётган хом ашё сифати, шу жумладан, экспорт-импорт операцияларига доир таклифлар киритади;

пахта чигити ресурсларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш, уларнинг сифати, уларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарларининг ҳисобларини эшитади;

пахта чигитининг сифати ёмонлашиши, йўқотилиши ҳолатлари ва сабабларини бартараф этиш бўйича заруриятга кўра, кўрсатма берган ҳолда уларнинг ҳолатлари ва сабабларини аниқлайди ҳамда пахта чигити ресурслари сақланиши ва улардан оқилона фойдаланишини таъминлаш соҳасидаги ишларнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ахборот беради;

ҳар йили пахта тозалаш корхоналари билан биргаликда янги ҳосил пахта чигитининг сифатини, уларнинг технологик тавсифларини таҳлил қилган ҳолда текширади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорининг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-сон, 46-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамиятлари ўз таркибига кирадиган ташкилотлар ҳамда "Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш "Сифат" маркази" давлат корхонаси билан биргаликда ҳар йили пахта хом ашёси ва чигитни қайта ишлаш тугаллангандан кейин барча пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини хатловдан ўтказсинлар ва омборларни тозаласинлар. Хатлов натижалари бўйича материаллар ҳар йили ҳисобот йилининг 1 августигача Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилсин".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловада:


а) 5-банднинг "б" кичик банди олтинчи хатбошидаги "Ўзпахтаэкспорт" АЖ" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 23-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти давлат ресурсларини ва хўжаликлар ресурсларини ажратиб кўрсатган ҳолда жорий йилда пахта линти ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, унинг йил бошидаги қолдиқлари, ундан фойдаланиш йўналишлари, шу жумладан, саноатда қайта ишлаш учун республика корхоналарига етказиб бериш тўғрисидаги ҳақиқий маълумотларни Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади";


г) 30-бандда:

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзпахтасаноат" АЖ ахбороти асосида" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 69-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбошига "Ўзпахтасаноат" АЖнинг пахта заводлари билан тузиладиган воситачилик шартномалари асосида" сўзлари қўшилсин;


б) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "Сифат" марказининг Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан" сўзлари "Ўзстандарт" агентлиги билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон "Сифат" маркази ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) иловада:


5-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Сифат" марказининг" сўзлари "Ўзстандарт" агентлигининг "Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш "Сифат" маркази" давлат корхонасининг (кейинги ўринларда "Сифат" маркази деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ҳудудий филиалларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 04 сентябрдаги 200-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 349-модда):


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ пахта мойи чиқиши нормативлари ҳар йили селекция навлари бўйича пахта хом ашёси тайёрлашнинг ҳақиқий ҳажмлари ва чигитнинг "Ўзстандарт" агентлигининг Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш "Сифат" маркази давлат корхонаси (кейинги ўринларда "Сифат" маркази деб аталади) томонидан аниқланадиган мойдорлиги ҳисобга олинган ҳолда республика минтақалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти билан биргаликда белгиланади";


б) 5-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. "Ўзпахтаёғ" АЖ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги" билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин.".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-сон, 80-модда) 1-иловада:


а) 28-позициянинг "Масъуллар" устунидаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси, "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаштириш маркази" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 31-позициянинг "Масъуллар" устунидаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига 2-иловадан 3-позиция чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази уставининг 8-банди учинчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 5 августдаги 218-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 52-модда):


а) 4-банддаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


10-банддаги "ҳудудий филиали" сўзлари "минтақавий пахта терминаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-иловадаги "ҳудудий филиали директори" сўзлари "минтақавий пахта терминали директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 33-модда):


а) 2-банддаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 4-бандидаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига 3-иловада:


а) "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК" бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзпахтасаноат" АЖ";


б) 148 ва 167-позициялар чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичи 52.1-гуруҳи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

Гуруҳ

Класс

Кичик

класс


Номи

Ходимларнинг

ўртача йиллик сони



микро-

фирмалар


кичик

корхоналар




52.1



Омборга жойлаштириш ва сақлаш







52.10

52.10.0

Омборга жойлаштириш ва сақлаш ("Ўзпахтасаноат" АЖнинг минтақавий пахта терминалларидан ташқари)


1 - 20

21 - 50





52.10.0

Омборга жойлаштириш ва сақлаш ("Ўзпахтасаноат" АЖнинг минтақавий пахта терминалларида)


1 - 20

21 - 100

".

15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) 1-илованинг 53-бандидаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда) 2-илованинг 15-бандидаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "2017 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархлари тўғрисида" 2017 йил 14 сентябрдаги 723-сон қарорида:


а) 7-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банддаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси ва" сўзлари чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

121-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 29-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 29 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 91-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 20 октябрдаги 451-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 100-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илованинг 17-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 26 майдаги 133-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 29-модда) илованинг 1-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2009 йил 20 майдаги 142-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда) 1-илованинг 9-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида" 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 7-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)" 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 110-модда) 1-илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 февраль