язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 й. 107-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2018 й.

N 107



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ИЖРО ЭТУВЧИ

ТУЗИЛМАСИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ       БИЛАН       ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

107-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 майдаги 274-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 5-сон, 20-модда) илованинг 3, 6 ва 34-бандларидаги "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари тегишли келишикда "Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Беғараз ёрдамдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда) 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 15-модда) 1-илованинг учинчи ва ўн бешинчи хатбошиларидаги "маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари" сўзлари "ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Устави 10-бандининг тўққизинчи хатбошидаги ва 16-бандининг олтинчи хатбошидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида:


а) 4-банддаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 8-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бош вазир аппарати ва Бош вазирнинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлинмалари иши Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади";


в) 9, 19, 21, 31, 36, 38, 46, 63, 65, 72, 73 ва 90-бандлардаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 41-банддаги "ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш" сўзлари "таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш (кейинги ўринларда Йиғма ахборот-таҳлил департаменти деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 42-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хулоса ижобий бўлган тақдирда, Йиғма ахборот-таҳлил департаменти лойиҳани кўриб чиқиш учун Бош вазир ўринбосари - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбарига киритади";


е) 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Бош вазир ўринбосари - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари розилик берган тақдирда, Йиғма ахборот-таҳлил департаменти розилик имзоси қўйилган лойиҳани тегишли Ахборот-таҳлил департаментига Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчисига киритиши учун қайтаради";


ж) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Бош вазир ўринбосари - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси раҳбарлигида Йиғма ахборот-таҳлил департаменти, ахборот-таҳлил департаментлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа марказий иқтисодий идоралар тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширади. Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан ташкил этиладиган комиссиялар амалга оширади";


з) 59-банддаги "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


и) 60-банддаги биринчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Пухта ишлаб чиқилган материаллар Бош вазир ўринбосари - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари билан келишилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчисига тақдим этилади";


к) 67-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мажлис протоколи Йиғма ахборот-таҳлил департаменти ва Умумий бўлим томонидан мажлис тугагандан кейин бир сутка муддатда Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси ва Бош вазир ўринбосари - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари раҳбарлигида расмийлаштирилади ҳамда мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади.";


л) 68-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "котибияти" сўзи "аппарати" сўзи билан алмаштирилсин;


м) 71-банддаги "котибиятига" сўзи "аппаратига" сўзи билан алмаштирилсин;


н) 81-банддаги "Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар" сўзлари "Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 84-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уларнинг бажарилишини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда мақсадли ўрганиш";

тўққизинчи хатбошидаги "Ижро этувчи "сўзлари чиқариб ташлансин;


п) 85-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 4 августдаги 186-сон қарорига илованинг 3-бандидагиқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари "Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда):


а) Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низомга 3-иловада:


4-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин;


18, 22 - 25-бандлардагиқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомда:


2-банднинг бешинчи хатбошидаги "Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-иловадаги "Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блоки "Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блоки билан алмаштирилсин;


4-иловада:

"Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блоки "Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блоки билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) 8-бандининг биринчи хатбошидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда) 2-илованинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси".

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 мартдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди иккинчи хатбошидаги "маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари" сўзлари "ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 103-модда) билан тасдиқланган "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонасининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги низомнинг 1.5-бандидаги "машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш" сўзлари "Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори "Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда) 7-бандининг биринчи хатбошидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Енгил саноат маҳсулотларининг ярмарка савдосини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги 25-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнида олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - ведущий специалист Информационно-аналитического департамента по вопросам сельского и водного хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров".

17. Вазирлар Маҳкамасининг "Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 23 июндаги 175-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 298-модда) илованинг иккинчи хатбошидаги "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари "Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:


а) 10-банддаги "развития, структурных преобразований и привлечения иностранных инвестиций" сўзлари "анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 19-4-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 29-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 34-банддаги "развития, структурных преобразований и привлечения иностранных инвестиций" сўзлари "анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илова I бўлими "Организация освоения производства локализуемой продукции" кичик бўлимининг иккинчи сатридаги "Действия" блокидаги "внешнеэкономической деятельности, привлечения иностранных инвестиций и локализации производства" сўзлари "макроэкономического анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда) Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг учинчи хатбошидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 16-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 18-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиялар Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар, маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари комплекси раҳбари томонидан имзоланади";


г) иловадаги "Бош вазир ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари" блоки "Ахборот тизимлари ва коммуникациялар, маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари комплекси раҳбари" блоки билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши ҳамда илмий-методик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 48-модда):


а) 1-илованинг 15-бандидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси".


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 14 апрелдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 179-модда) 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 354-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 621-модда) билан тасдиқланган Наслчиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:


а) 15-банддаги "продукции и потребительских товаров" сўзлари "и продовольственной продукции" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илова "11-й этап" позициясининг "Мероприятия" устунидаги "продукции и потребительских товаров" сўзлари "и продовольственной продукции" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 йил 17-сон, 206-модда) 1-илованинг йигирма тўққизинчи хатбошидаги "Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 337-модда) илованинг 7-бандидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 441-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги янгиланган низомнинг 12-бандидаги "Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 442-модда) 2-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, комиссия котиби".


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида" 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 45-сон, 575-модда) 2-иловада:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш ахборот-таҳлил департаменти мудири, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари";


б) ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозимига кўра - Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шуъба мудири, Жамоатчилик кенгаши котиби".


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 46-сон, 584-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 9-бандининг рус тилидаги матнида "здравоохранения, экологии и охраны окружающей среды" сўзлари "образования, здравоохранения, экологии, охраны окружающей среды, физической культуры и спорта" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳар йиллик "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) 3-илованинг йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси".


31. Вазирлар Маҳкамасининг "2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 23 августдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 34-сон, 404-модда) 5-бандининг учинчи хатбошидаги "Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 7 апрелдаги 192-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 251-модда) илованинг ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, комиссиянинг масъул котиби".


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда) 5-бандининг учинчи хатбошидаги "Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар" сўзлари "Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги 602-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 816-модда) 11-бандининг учинчи хатбошидагиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш" сўзлари "Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

107-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 5 мартдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й.,3-сон, 16-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 48-49-сон, 494-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 18-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 31-модда) 1-илованинг 7-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 41-модда) 1-илованинг 6-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 18-модда) 1-илованинг 8-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори)" 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) 1-илованинг 24-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари)" 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда) 1-илованинг 8-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарори)" 2008 йил 20 майдаги 100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда) илованинг 3 ва 6-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори)" 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 394-модда) илованинг 7-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 октябрдаги ПҚ-1211-сон қарори)" 2009 йил 10 ноябрдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 11-сон, 72-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сон қарори)" 2009 йил 28 декабрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 82-модда) илованинг 11-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон қарорлари)" 2012 йил 23 февралдаги 48-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 11-модда) 1-илованинг 15-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1798-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1799-сон қарорлари)" 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 64-модда) илованинг 7-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва эҳм учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 6 декабрдаги 344-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 50-сон, 558-модда).


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)" 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 22-модда) илованинг 6-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 декабрдаги 698-ф-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 февраль