язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2018 й. 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2018 й.

N 16



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги

чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон

Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва

барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 январдаги

16-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада савдо тушуми инкассация қилишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 39-модда) қарорида:


а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 4-банддаги "тижорат банклари билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда):


а) 2-иловада:


9-банднинг "а" кичик бандидаги "ваколатли банкнинг" сўзлари "тижорат банкининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддаги "ваколатли банкларида" сўзлари "тижорат банкларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 17 ноябрдаги 504-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "ваколатли банкларнинг" сўзлари "тижорат банкларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "ваколатли банклар" сўзлари "тижорат банклари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "ваколатли банклар" ва "ваколатли банкларни" сўзлари тегишли равишда "тижорат банклари" ва "тижорат банкларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "мажбурий сотишнинг белгиланган прогноз миқдорлари бажарилиши" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда):


а) 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотдан деб ҳисоблансин;


б) 8-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "Ваколатли банклар" сўзлари "Тижорат банклари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда) 2-бандидаги "тижорат банклари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбоши ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-банддаги "ваколатли банклар" сўзлари "тижорат банклари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 2-иловада:


1 - 3, 5 - 9, 22, 31, 34 - 41, 43, 45, 47, 48, 51-бандлардаги, шунингдек, 6 ва 7-бўлимлар номларидаги "ваколатли банк" сўзлари тегишли сон ва келишикларда "тижорат банки" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг "а" ва "к" кичик бандлари, 3-банднинг "б" кичик банди, 4-банд, 8-банднинг иккинчи хатбоши, 11-банд, 3-бўлим, 27, 29 ва 46-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Банклараро савдо сессияларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг валюта ресурсларини сотиш ва сотиб олиш операциялари амалга оширилади";


14-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон республика валюта биржаси Банклараро савдо сессияси ўтказиладиган кундан олдинги кунда соат 16:00 гача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига савдо қатнашчиларидан тушган дастлабки буюртманомалар бўйича ахборот беради";


50-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"50. Мазкур Низомда назарда тутилган тартибга риоя этмаслик тижорат банкларини вақтинчалик, 6 ой муддатгача ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун асос бўлиши мумкин".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):


а) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "ваколатли банклар" сўзлари "тижорат банклари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 8, 12, 16, 18, 26-бандларидаги "ваколатли банк" сўзлари тегишли сон ва келишиклардаги "тижорат банки" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 74-модда) 1 ва 2-бандларидаги "ваколатли банклар" ва "ваколатли банкларда" сўзлари тегишли равишда "тижорат банклари" ва "тижорат банкларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда):


а) муқаддимадаги "ва унинг мажбурий сотилиши" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банднинг учинчи хатбошидаги "нақд хорижий валютага, маблағларни банкларнинг кассалари орқали белгиланган тартибда экспорт қилувчиларнинг ҳисобрақамларига ўтказган ҳолда, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 январдаги

16-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 25 октябрдаги 422-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 58-модда) 1-банди учинчи хатбоши, 1-илова II бўлими 2-бандининг иккинчи, учинчи, тўртинчи, еттинчи, саккизинчи хатбошилари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 7-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 1-модда) 1-банди, шунингдек, унга 1-илова ва 2-илова 2-бандининг учинчи хатбоши.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) 3-иловасининг XIV банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда) 1-иловасининг 24-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) 51-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта операцияларини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 1 октябрдаги 420-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 178-модда) 4-бандининг учинчи хатбоши ва иловасининг 7-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарори)" 2005 йил 15 августдаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 44-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг биржа савдоларида тузиладиган экспорт-импорт контрактларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш билан боғлиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 29 майдаги 96-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 36-модда) иловаси 2-бандининг қирқ учинчи ва қирқ тўртинчи хатбошилари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармони)" 2006 йил 27 июлдаги 149-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 56-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007-2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарори)" 2007 йил 12 сентябрдаги 192-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 9-сон, 52-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарори)" 2009 йил 9 февралдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 2-сон, 9-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)" 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда) 1-иловасининг 8-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 6 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 9-модда) иловасининг 2-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 8 августдаги ПҚ-2022-сон қарори)" 2013 йил 21 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 75-модда) иловасининг 2-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 11-сон, 81-модда) иловасининг 1-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида алоҳида валюта режими фаолияти тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2013 йил 25 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 95-модда).


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда) 8-иловасининг 1-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда) 4-иловасининг 3-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2016 йил 1 июлдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 64-модда).


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сон қарори)" 2016 йил 14 ноябрдаги 385-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 102-модда) 1-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 1 февралдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 3-модда).


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 26 апрелдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 304-модда) иловасининг 2-банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарори)" 2017 йил 28 апрелдаги 248-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 322-модда) иловасининг 1-банди.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 17 майдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 369-модда).


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда) 2-иловасининг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 январь, 2-сон, 27-модда