ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Матбуотни тарқатиш /АВ 18.06.2008 й. 1826-сон билан рўйхатга олинган ААА, МАА Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири
АВ 18.06.2008 й. 1826-сон билан рўйхатга
тасдиқланган Қоидаларнинг
олдинги таҳрири
АВ 23.05.2025 й. 1826-2-сон билан рўйхатга олинган
РТВ, АОКА Қароридан олдинги таҳрири
Муқаддима биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида", "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларини белгилайди.
АВ 29.03.2018 й. 1826-1-сон билан рўйхатга олинган
АТКРВ, МАА Қароридан олдинги таҳрири
13-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Каталогда даврий босма нашрнинг номи ва индекси, телефон рақами, даврий босма нашрнинг нархи, босмадан чиқиш даврийлиги, обуна даври ва бошқа ахборотлар кўрсатилади.
25. Даврий босма нашрларнинг навбатдаги сонлари сотувга келиб тушганлиги тўғрисида харидорларни хабардор қилиш учун даврий босма нашрларнинг янги сонлари кўринадиган жойда ҳамма кўриши учун чиқариб қўйилади.
34-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
34. Даврий босма нашрларни етказиб бериш муддатларига нисбатан камчиликлар обуначи талаб қилган кундан бошлаб 20 кун давомида (агар шартномада бундан камроқ муддат белгиланмаган бўлса) тарқатувчи томонидан бартараф этилиши керак.
39-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири
б) товар кўринишини йўқотган даврий босма нашрларни сотганлиги (агар обуначининг даврий босма нашрни олгунига қадар бундай камчиликлар пайдо бўлганлиги исботланса);
42. Агар даврий босма нашрнинг нусхаси (нусхалари)ни етказиб бериш форс-мажор ҳолатларининг юзага келиши оқибатида ёки обуначининг айби билан бузилганлиги исбот қилинса, тарқатувчилар жавобгарликдан озод қилинадилар.