язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 323-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 323



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги

ПФ-5303-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

323-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича товарларни сотиш, сотиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш тартибининг 8-1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Биржа брокерлари маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижоз-норезидент номидан хорижий валютани сотиб олишга (сотишга) тижорат банкларига буюртманомалар бериш, норезидентлар - юридик шахслар эса - Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) ҳуқуқига эгадир".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлари тузиш тартибининг 12-бандида:

а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан норезидентлар томонидан олинган маблағлардан биржа брокерлари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) учун норезидентлар билан тузилган шартномалар асосида фойдаланиши мумкин";

б) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Биржа брокерлари маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижоз-норезидент номидан хорижий валютани сотиб олишга (сотишга) тижорат банкларига буюртманомалар бериш, норезидентлар - юридик шахслар эса - Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) ҳуқуқига эгадир".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Улгуржи ва биржа савдосини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарорининг 9-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 24-модда):

а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан норезидентлар томонидан олинган маблағлардан биржа брокерлари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) учун норезидентлар билан тузилган шартномалар асосида фойдаланиши мумкин";

б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"биржа брокерлари маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижоз-норезидент номидан хорижий валютани сотиб олишга (сотишга) тижорат банкларига буюртманомалар бериш, норезидентлар - юридик шахслар эса - Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) ҳуқуқига эгадир".

г) бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги "л-1" кичик банд қўшилсин:

"л-1) хорижий валютани товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижозлар -  норезидентлар номидан биржа брокерлари томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш йўли билан маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларда сотишдан олинган маблағлар ҳисобига норезидентлар - юридик шахслар томонидан сотиб олиш ва сотиш";


б) қуйидаги мазмундаги 30-1-банд қўшилсин:

"30-1. Сотиб олинган ва биржа брокерининг тўлов топшириғи бўйича биржа брокерининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилган хорижий валюта норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида ёки чет элда очилган банк ҳисоб рақамларига ўтказилади";


в) қуйидаги мазмундаги 35-1-банд қўшилсин:

"35-1. Биржа брокерлари товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижозлар - норезидентлар номидан хорижий валютани сотиб олишда тижорат банкига қўшимча равишда:

товар-хом ашё биржалари ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг конвертация қилиш учун махсус ҳисоб рақамига ўтказилган сумма маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинганлигининг тасдиқномаси асл нусхасини;

брокер ва норезидентлар - юридик шахслар ўртасида брокерлик хизматлари кўрсатишга тузилган шартномалар нусхаларини тақдим этадилар".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорининг 3-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарларини сотиш (сотиб олиш) учун улгуржи савдони амалга оширишга лицензия мавжуд эканлиги талаб этилмайди".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "товарларнинг айрим турлари" сўзларидан кейин "шунингдек, товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарлари" сўзлари қўшилсин;


б) 9-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 10-банднинг "в" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари улгуржи савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 24-модда):


а) 1-илова 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "(улгуржи савдо корхоналари - акциядорлик жамиятлари учун - қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда, бошқа улгуржи савдо корхоналари учун - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан пул маблағлари билан - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:


1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Низом товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарларини улгуржи сотишга (сотиб олишга) татбиқ этилмайди";


7-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банднинг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида "Хаятт Риженси" савдо белгиси остида халқаро тоифадаги меҳмонхона қурилишини ўз вақтида тугаллашни ва меҳмонхонанинг самарали ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги 49-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбошига "(озиқ-овқат товарлари бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Картошка етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, картошка уруғчилигини ривожлантириш ва уруғлик фондини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 июндаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 501-модда) 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Картошка етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, картошка уруғчилигини ривожлантиниш ва уруғлик фондини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 июндаги 374-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида" 2017 йил 21 августдаги 652-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 3-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларининг 23-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижоз-норезидент номидан хорижий валютани сотиб олишга (сотишга) тижорат банкларига буюртманомалар бериш, норезидентлар - юридик шахслар эса -  Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валютани сотиб олиш (сотиш)".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 929-Ф-сон фармойиши 2-бандининг биринчи хатбоши ва 3-банди, шунингдек, фармойишга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 май