язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 й. 384-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2018 й.

N 384



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат

бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил

29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 майдаги

384-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўртача ойлиқ иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 1-бандидаги "ишсизлик нафақасини тўлаш" сўзларидан кейин "шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг "В" бўлими 1.1-бандидан "ҳамда транспорт воситалари учун" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й..9-сон, 51-модда) 4-бандида:

биринчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган манбалардан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари 2000 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, бўшаб қолган маблағлар моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, уларнинг ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилсин.";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Олий таълим муассасалари тўлов-контракт асосида кадрларни тайёрлаш учун тушадиган маблағлардан солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан, истисно тариқасида, 2023 йил 1 январгача озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ўқув жараёнини замонавий таълим воситалари билан таъминлашга, олий таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 июлдаги 305-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 58-модда):


1-банддан "ва жисмоний шахслар"сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банддан "ва жисмоний шахслар" сўзлари чиқариб ташлансин;


илованинг номидан "ва жисмоний шахслар" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини янада ривожлантириш ва турар жойларга хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 12 апрелдаги 64-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 15-сон, 127-модда) 4-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира жамғармаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестиция иштирокидаги МЧЖ "JV Man Auto - Uzbekistan" корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 7 августдаги 224-сон қарорининг рус тилидаги матнида 4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ООО "JV MAN Auto-Uzbekistan" от уплаты налога на прибыль юридических лиц, налога на добавленную стоимость, а также обязательных платежей в Республиканский дорожный фонд при Кабинете Министров Республики Узбекистан".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 73-позицияси "Фаолият турининг номи" устунидан "(хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна)" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 2 октябрдаги 281-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 71-модда):


а) қарорнинг номи ва 1-банддан "ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:

илованинг номи ва 1-банддан "ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзларни (кейинги ўринларда солиқлар бўйича имтиёзлар деб аталади) солиқлардан тўлиқ ёки қисман озод қилиш тарзида беришлари мумкин.

Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича белгиланган ставкаларга нисбатан 0,7 дан 1,3 гача пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш ваколатига эга".


3-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурига киритилганларга;".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 майдаги 170-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида шахсга ёхуд жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" сўзларидан кейин "туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг" сўзлари қўшилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 105-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-бандда:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2-бобнинг 1-параграфи номидан "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи"сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 7-банддан "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 13-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган солиқ ҳисоботлари шакллари бўйича юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи суммалари ҳисоб-китоблари. Ушбу ҳисоб-китоблар юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари шаклларида назарда тутилган тегишли солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида тузилади ва унда юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси бўйича солиқ суммалари алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳисоб-китоблар тақдим этилаётганда унинг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар суммалари бўйича ҳисоб-китоблар нусхалари илова қилинади."


д) 1-3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг иккинчи хатбошидан "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 106-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 25 фоизи миқдоридаги қисми Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилган ҳолларда маблағларнинг (Давлат рақобат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тасарруфида қолдириладиган маблағлардан ташқари) қолган қисми ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилган мақсадларга йўналтирилади".


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги 400-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й.,6-сон, 109-модда) 13-бандининг иккинчи хатбошидан "ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан" сўзлари чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 8-бандининг учинчи хатбошидаги "инвентаризация" сўзи "кадастр" сўзи билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги 450-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 616-модда) 9-бандининг иккинчи хатбошидан "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 929-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом 10-бандининг 17-кичик бандидан "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда):


а) 1-иловада:


4-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва корпусларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни молиялаштириш;


9-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бевосита Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази иштирокида таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасининг ҳолати мунтазам равишда ўрганилишини, кейинчалик улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурлари шакллантирилишини ташкил этади";

бешинчи хатбошидаги "таълим ва тиббиёт" сўзлари "таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда жорий йил 15 июнгача кейинги йил учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига барча йўналишлар бўйича Жамғарма харажатлари прогнозларини, Жамғарма харажатлари бўйича бюджет сўровини ҳамда кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини тақдим этадилар";


16-банднинг иккинчи хатбошидаги "таълим ва тиббиёт" сўзлари "таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддаги "тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идораларга, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банднинг "б" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақлаб туриладиган илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга сарфланади";


19-банднинг "а" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар томонидан;"


21-банддаги "таълим ва тиббиёт" сўзлари "таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"илмий-тадқиқот муассасалари бўйича - илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномалар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачиларнинг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади";


25-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда импорт контрактлари асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган шартномалар бўйича харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади";


қуйидаги мазмундаги 36-1-банд қўшилсин:

"36-1. Илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар томонидан илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади";


40-бандда:

иккинчи хатбошидаги "идораларнинг - таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар" сўзлари "идораларнинг, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар - илмий-тадқиқот муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар" сўзлари "Касб-ҳунар" сўзлари билан алмаштирилсин;


41-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар" сўзлари "илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш доирасида ташкилий тартиботларни ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини, шунингдек, функциялари ва вазифаларини регламентлайди.";


2-бандда:

биринчи хатбошидаги "халқ таълими" сўзлари "мактабгача таълим ва халқ таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим муассасалари, шунингдек, келгуси йилда қурилиши, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган мактабгача таълим муассасалари рўйхатини ҳар йили 1 мартгача аниқлайдилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармаларига, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармаларига киритадилар";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари (туман (шаҳар) мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бўлинмалари ҳар йили 1 апрелгача келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим ва тиббиёт муассасаларининг дастлабки рўйхатини аниқлайдилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритадилар";


5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишчи гуруҳлар таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг, Қурилиш вазирлиги Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий иқтисодиёт бошқармаларининг, шунингдек, молия органларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари киритилади";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар йили 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг дастлабки дастурларини тақдим этадилар";


8-банд қуйидаги таҳрирда қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг тақдим этилган дастлабки дастурларини ўрганадилар, зарурат бўлганда, жойнинг ўзига борган ҳолда уларни аниқлаштирадилар ҳамда ҳар йили 15 июнгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига вилоятлар ва объектлар бўйича таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун дастурини тақдим этадилар.".


9-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 15 майгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг кейинги йил учун дастлабки манзилли дастурини тақдим этадилар";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


12-банддаги "таълим ва тиббиёт муассасаларини" сўзлари "таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 майдаги

384-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорининг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомнинг 22, 24-27, 30-32-бандлари, шунингдек, низомга 4-илова.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май