язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Телерадиоузатиш/ ЎзР ВМ 14.04.2014 й. 92-сон Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 14.04.2014 й. 92-сон Қарори

билан тасдиқланган Қоидаларнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қароридан олдинги таҳрири



11-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектининг махсус ҳужжатлари унинг раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Идоралараро комиссия нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объекти, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Миллий телерадиокомпания бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органи вакилларидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг вакили раҳбарлигида шакллантирилади. (ЎзР ВМ 20.04.2018 й. 297-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 20.04.2018 й. 297-сон Қароридан олдинги таҳрири



18-бандининг олдинги таҳрири


18. Идоралараро комиссия нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объекти, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Миллий телерадиокомпания бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини назорат қилиш давлат инспекцияси, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органи вакилларидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг вакили раҳбарлигида шакллантирилади. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги банд)