ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Эркин иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 й. 465-сон "Вазирлар Маҳкамасининг ""Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2018 й.

N 465



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

""НУКУС-ФАРМ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ДИРЕКЦИЯСИ", "ЗОМИН-ФАРМ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ", "КОСОНСОЙ-ФАРМ" ЭРКИН

ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ", "СИРДАРЁ-ФАРМ"

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ", "БОЙСУН-

ФАРМ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ",

"БЎСТОНЛИҚ-ФАРМ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ДИРЕКЦИЯСИ", "ПАРКЕНТ-ФАРМ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ" ДАВЛАТ УНИТАР

КОРХОНАЛАРИНИНГ УСТАВЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 25 ИЮЛДАГИ 542-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Сирдарё" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5412-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг ""Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 30-сон, 741-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 июндаги

465-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ""Нукус-фарм" эркин

иқтисодий зонаси дирекцияси", "Зомин-фарм" эркин иқтисодий

зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси

дирекцияси", "Сирдарё-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси",

"Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-

фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм"

эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар

корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида"

2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Қарорнинг 1-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" (кейинги ўринларда дирекциялар деб аталади) давлат унитар корхоналарининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. Қарорнинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги ""Сирдарё-фарм"" сўзларидан кейин "Сирдарё" сўзи қўшилсин.


3. Қарорнинг номидаги, 2-банддаги "Сирдарё-фарм" сўзлари "Сирдарё" сўзи билан алмаштирилсин.


4. 1-иловада:


а) номидаги "Сирдарё-фарм" сўзлари "Сирдарё" сўзи билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги изоҳ киритилсин:

"Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Сирдарё" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5412-сон қарорига мувофиқ, "Сирдарё" ЭИЗ дирекцияси" давлат унитар корхонаси бошқарув ходимлари сони 5 нафар этиб белгиланган."


5. 5-иловада:


а) номидаги ва 1-банддаги "Сирдарё-фарм" сўзлари "Сирдарё" сўзи билан алмаштирилсин.


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - ""Sirdaryo" erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi" Davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи - ""Sirdaryo" EIZ Direktsiyasi" DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное унитарное предприятие "Дирекция свободной экономической зоны "Сирдарё"";

қисқартирилган номи - ГУП "Дирекция СЭЗ "Сирдарё"";

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи -"Directorate of free economic zone "Sirdarya"" State Unitary Company;

қисқартирилган номи -"Directorate of FEZ "Sirdarya-farm"" SUC.


в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. "Сирдарё-фарм" ва "Сирдарё" эркин иқтисодий зоналари (кейинги ўринларда "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига ("Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчилари" деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишларни бажаришдан (хизматлар кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади";


г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудида "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан Сирдарё вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудида инвестиция киритиш тўғрисида битимлар, "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган ташкилотларни ва мол-мулкни нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ҳудудида фармацевтика маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;

ишлаб чиқилган "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарорлари билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;

доривор ўсимликларнинг саноат плантациялари ташкил этилишида иштирок этиш, кейинчалик дори воситалари чуқур қайта ишланиши ва ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;

Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ фаолиятини оператив бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.

Қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир."


д) 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 25-банддаги ҳамда 32-банднинг учинчи хатбошисидаги ""Сирдарё-фарм" ЭИЗ" сўзларидан кейин "ва "Сирдарё" ЭИЗ" сўзлари қўшилсин;


е) 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 20-банднинг учинчи хатбошидасиги ""Сирдарё-фарм" ЭИЗ" сўзларидан кейин "ва "Сирдарё" ЭИЗни" сўзлари қўшилсин;


ж) 23-банддаги ""Сирдарё-фарм" ЭИЗ" сўзларидан кейин "ва "Сирдарё" ЭИЗнинг" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 июнь










































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск