ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /ЎзР Президентининг 30.06.2017 й. ПФ-5099-сон Фармонининг олдинги таҳрири
ЎзР Президентининг 30.06.2017 й.
ПФ-5099-сон Фармонининг
олдинги таҳрири
ЎзР Президентининг 24.07.2021 й.
ПФ-6268-сон Фармонидан олдинги таҳрири
2. Белгилаб қўйилсинки, Инновация маркази ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида бутун республика ҳудудида Инновация маркази резидентларини жойлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида ташкил қилинади.
8-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 4,5 фоизли ставка бўйича фуқароларнинг суғурта бадалларига тортилиши;
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги доимий асосда Инновация маркази резидентлари ахборот технологиялари маҳсулотларининг хорижга кириб боришини таъминласин. (ЎзР Президентининг 27.09.2020 й. ПФ-6075-сон Фармони таҳриридаги банд)
ЎзР Президентининг 30.09.2018 й.
ПФ-5547-сон Фармонидан олдинги таҳрири
4. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб- қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий функциялари этиб белгилансин:
Инновация марказини ривожлантиришга кўмаклашиш борасида давлат органлари, илмий, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришда Инновация маркази фаолиятини тизимли мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш;
Инновация марказининг фаолиятини такомиллаштириш ва ахборот технологиялари соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар учун шарт-шароитларни, шу жумладан илғор чет эл тажрибаси асосида яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
юридик шахсларни Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олиш ва уларни резидент мақомидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш;
Инновация маркази резидентларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
ЎзР Президентининг 03.05.2018 й.
ПФ-5428-сон Фармонидан олдинги таҳрири
6-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушган пул маблағлари доирасида ходимларга иш ҳақи ва дивидендларни халқаро тўлов карталарига ўтказиш йўли билан нақд бўлмаган шаклда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китобларни чет эл валютасида амалга ошириш;