язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2018 й. 680-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2018 й.

N 680



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3825-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 августдаги

680-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ТАСИС дастурини амалга оширишни таъминлашда вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида" 1997 йил 29 майдаги 274-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 5-сон, 20-модда) илованинг 3, 6 ва 34-бандларидан "туризм" сўзи чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Беғараз ёрдамдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда) 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг устави 10-бандининг тўққизинчи хатбошидаги ва 16-бандининг олтинчи хатбошидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2005 й., 11-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 3-банддаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг "Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блокидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-иловада:

"Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блокидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) 8-бандининг биринчи хатбошидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда) 7-бандининг биринчи хатбошидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда):


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ижро этувчи аппарати" сўзлари "Аппарати" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


номидаги "Ижро этувчи аппарати" сўзлари "Аппарати" сўзи билан алмаштирилсин;


7, 9, 10, 12-14-бандлардаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш" сўзлари "Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


илованинг "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блокидаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш" сўзлари "Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 23 июндаги 175-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 298-модда) илованинг иккинчи хатбошидан "туризм" сўзи чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши ҳамда илмий-методик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 48-модда):


а) 1-илованинг 15-бандидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг еттинчи хатбошидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 17-сон, 206-модда) 1-илованинг йигирма тўққизинчи хатбошисидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 50-модда) илованинг 7-бандидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 441-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 442-модда) 2-илованинг 15-бандидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида" 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 45-сон, 575-модда) 2-илованинг иккинчи ва ўн олтинчи хатбошиларидаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш" сўзлари "Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 11-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди ва 15-бандининг учинчи хатбошидаги "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари "жисмоний тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисида низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 47-модда):


а) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш" сўзлари "Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 11-банднинг учинчи хатбошидаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар" сўзлари "Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 48-модда) 1-илованинг 22-бандидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 мартдаги 189-сон қарори 2-банди бешинчи хатбошидаги "тарбия ва спорт" сўзлари "тарбия, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси тўғрисида низомнинг 14-бандидан "туризм" сўзи чиқариб ташлансин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 98-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисида низомнинг 45-бандидаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни" сўзлари "Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 август