ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2018 й. 884-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2018 й.

N 884



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон

Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик

фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини

янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш

шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонунининг 2, 9, 10, 12, 13 ва 17-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 октябрдаги

884-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловага қуйидаги мазмундаги 20-1-банд қўшилсин:

20-1. "Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасига эга юридик шахслар - хўжалик юритувчи субъектлар қўшиб юборилган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш карточкасини ушбу Тартибнинг 20-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасидаги мавжуд маълумотлар ушбу Тартибнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш карточкаси хўжалик юритувчи субъектнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".

29 . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида тадбиркорлик субъектлари томонидан темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиботларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 19 ноябрдаги 310-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2013 й., 11-сон, 83-модда):


а) 1-илованинг 19-бандига:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида хулосага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, хулосани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Хулосадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, хулоса ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда):


а) 1-иловага қуйидаги мазмундаги 56-1 ва 56-2-бандлар қўшилсин:

"56-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

56-2. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 55, 56 ва 56-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.";


б) 2-иловага қуйидаги мазмундаги 54-1 ва 54-2-бандлар қўшилсин:

"54-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 53-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

54-2. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 53, 54 ва 54-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.";


в) 3-иловага қуйидаги мазмундаги 46-1 ва 46-2-бандлар қўшилсин:

"46-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

46-2. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 45, 46 ва 46-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгарган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига:


а) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи - учинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.";


б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда) илованинг 49-бандининг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

44. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:

а) саккизинчи хатбошида "ҳамда асалари уялари ва қутиларини жойлаштиришга" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"давлат ўрмон фондидан жисмоний ва юридик шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштиришга участкалар ажратиш;";

тўққизинчи - йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 октябрь
















































Время: 0.1263
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск