язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Чиқиндиларни қайта ишлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2019 й. 95-сон "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2019 й.

N 95



ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ

ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5580-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини;

маиший чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва олиб чиқиб кетишга, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга доир талабларни;

кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш ва жисмоний шахслар - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчиларни, шунингдек, мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни ҳисобга олиш тартибини;

қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимини шакллантириш ва юритиш тартибини;

истеъмолчиларнинг, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган нодавлат ташкилотларига ушбу қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини татбиқ қилиш тавсия этилсин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхоналарининг абонентлар, уларни хатловдан ўтказиш маълумотлари, тўловлар ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича бошқа айланмалар ҳисобини юритиш тизими (Clean City биллинг тизими)дан фойдаланиш юзасидан шартномалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларни санитария жиҳатидан тозалаш ишларининг тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ ташкил этилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 февралдаги

95-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш Қоидаларининг 40-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40. Шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда экологик талабларга мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, жойлаштириш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва ташишни ўз ичига олган тадбирлар мажмуини назарда тутувчи ҳудудларни тозалаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 33-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

33.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси


Республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар

10


Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағлар

8



Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағлар

8



Давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағлари

80



Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар

80



Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар

100



Бюро бўлинмалари, шунингдек, прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағлар

50



Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар

100

".

   

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 сентябрдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисида Низомнинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш симобли лампалардан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида йиғилган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда):


а) қарорнинг 2-банди ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 5-бандида:

ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн тўққизинчи хатбоши ўн еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида -

республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар

ободонлаштириш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
















Бошлиқ

(1 киши)













































































































Иқтисодий таҳлил шўъбаси

(2 киши)







Бош муҳандис

(1 киши)







































































































Ободонлаштириш объектларини сақлаш бўлими

(БХ  1 киши, МТХ - 2 киши







Инфратузилма объектларидан фойдаланиш бўлими

(БХ - 2 киши)


















Кадрлар бўйича бош мутахассис

(1 киши)























Ишлаб чиқариш участкалари



























































Кўкаламзорлаштириш ва ирригация участкаси










Дренаж хўжалигидан фойдаланиш участкаси
















Назоратсиз ҳайвонларни тутиш участкаси

























Техника хавфсизлиги муҳандиси

(1 киши)



































Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш





Ташқи ёритиш тизимидан фойдаланиш участкаси
















































Қабристонларни сақлаш участкаси


































Ёрдамчи ходимлар

(6 киши)



Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш участкаси





Йўл-кўприк хўжалигидан фойдаланиш участкаси











































































         

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ - 9 киши;

муҳандис-техник ходимлар (МТХ) - 2 киши;

ёрдамчи ходимлар - 6 киши.


Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "сув чиқариш хизматлари" сўзларидан кейин "қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича" сўзлари қўшилсин;


б) 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "сув чиқариш хизматлари" сўзларидан кейин "қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар" сўзлари қўшилсин;


в) 2-иловадаги "сув чиқариш хизматлари," сўзларидан кейин "қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар" сўзлари қўшилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарорида:


а) 1-иловада:


6-банддаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда Санитар тозалаш маркази деб аталади) буюртмачининг ишчи органи ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) қуйидагиларни ўз ичига олувчи танлов ҳужжатларини тайёрлайди:

ҳудудлар рўйхати (икки ва ундан ортиқ ҳудуд мавжуд бўлганда);

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон танловга қўйилаётган ҳар бир ҳудуднинг паспорти;

электрон танловлар ғолибларининг чиқинди тўплаш шохобчаларида ва туташ ҳудудда лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яратиш ёки яхшилашни (чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, контейнерлар билан жиҳозлаш) назарда тутувчи мажбуриятлари;

б) бириктирилаётган ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматини ҳисоблаб чиқаради.

Бунда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли сони, белгиланган тариф, мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси, шунингдек, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига ажратмалар ва Санитар тозалаш марказини сақлаш харажатларидан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:


V= Н x S x K x 0,95-R


бунда:

V - жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати;

Н - бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига киритилган жисмоний шахслар (аҳоли)нинг умумий сони;

S - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тартибда тасдиқланган тариф миқдори;

K - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси (Тошкент шаҳрида - 100 % (К=1), вилоятлар марказларида - 90 % дан ортиқ бўлмаган (К<0,9), бошқа ҳудудларда - 80 % дан ортиқ бўлмаган (К<0,8));

0,95 - бараварлик коэффициенти (Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасининг банк ҳисоб рақамига 5 % миқдоридаги ажратмалар ҳисоби билан);

R - Санитар тозалаш марказини сақлаш учун ажратмалар суммаси.

в) ҳудудларни электрон танловга қўйиш учун буюртмачи номидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртманома юборади.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.";


20-банднинг олтинчи - ўн биринчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги олтинчи - тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;

ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса);

Закалат пули ариза берувчи томонидан муайян бир (танланган) лот бўйича буюртманома бераётганда унинг шахсий ҳисобварағидан чиқариб олинади.

Агар ариза берувчининг шахсий ҳисобварағидаги мавжуд пул маблағлари закалат пулини тўлашга етарли бўлмаса, электрон танловда иштирок этиш учун буюртманома қабул қилинмайди";


36-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"буюртмачи ва электрон танлов ғолиби ўртасида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш муддати тўғрисида";


37-39-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"37. Электрон танлов ғолиби баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида, баённомани тақдим этган ҳолда, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш учун буюртмачига мурожаат қилади.

Буюртмачи электрон танлов ғолиби билан тузилган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг электрон (сканер қилинган) нусхасини у имзоланганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай операторга юбориши шарт.

Агар электрон танлов ғолиби баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида буюртмачини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузишни рад этиш тўғрисида хабардор қилса (ёзма) ёки мурожаат қилмаса, у рад этган деб ҳисобланади ва буюртмачи кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда операторга электрон тизим ёрдамида маълум қилади.

38. Оператор, ўз навбатида, электрон танлов ғолибининг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузишни рад этганлиги тўғрисидаги маълумотни олганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай буюртмачи билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф билан танлов иштирокчилари орасида танлов ғолибидан кейин юқори балл тўплаган навбатдаги иштирокчига (агар баллар тенг бўлса - аризани олдинроқ берганга) (кейинги ўринларда танловнинг иккинчи иштирокчиси деб аталади) электрон хат юборади.

Бунда, агар танловнинг иккинчи иштирокчиси беш иш куни мобайнида ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган билдиришномани операторга юбориш орқали таклифни қабул қилганлигини тасдиқласа, у электрон танлов ғолиби деб эътироф этилади ва унга ушбу Низомнинг 35 ва 36-бандларида назарда тутилган тартибда электрон танлов натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилади.

Танловнинг иккинчи иштирокчиси баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида баённоманинг асл нусхасини тақдим этган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш учун буюртмачига мурожаат қилади.

39. Буюртмачи электрон танлов ғолиби билан тузилган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг электрон (сканер қилинган) нусхасини у имзоланганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай операторга юбориши шарт.

Агар танловнинг иккинчи иштирокчиси таклиф юборилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида буюртмачини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузишни рад этиш тўғрисида хабардор қилса (ёзма) ёки мурожаат қилмаса, у рад этган деб ҳисобланади ва буюртмачи кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда операторга электрон тизим орқали маълум қилади. Бунда электрон танлов ўтказилмаган деб эътироф этилади";


41-банд "а" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "буюртмачининг ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш тўғрисидаги қарорининг" сўзлари "маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-45-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"43. Буюртмачи электрон танлов ғолиби мурожаат қилганидан сўнг уч иш куни мобайнида ва баённомага асосан у билан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузади.

44. Агар электрон танлов ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган ҳолатларга асосан ўтказилмаган деб эътироф этилса, буюртмачи электрон танлов ўтказмасдан, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Тоза ҳудуд" ёки Тошкент шаҳар "Махсустранс" давлат унитар корхоналари билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома тузишга ҳақли.

45. Электрон танлов ғолиблари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга киришадилар.";


Низомга 1-иловада:


1-босқичнинг "Субъектлар" устунидаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-босқичнинг "Тадбирлар" устунидаги "жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузиш ҳамда унга ҳудудни бириктириш тўғрисидаги тегишли қарорни расмийлаштириш" сўзлари "маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-босқич қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

6-босқич

Буюртмачи

Танлов ғолиби билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш.

Электрон танлов ғолиби мурожаат қилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

"

      

Низомга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга 3-иловада:


I бўлимнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қиймати:

жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг базавий қиймати бир ойга _________ сўм;

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда базавий тариф ____________ сўм (1 м-3 ҚМЧларни олиб чиқиш учун) ***";


II бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"II. Танлов таклифларини баҳолаш мезонлари

Т/р

Мезонлар номи


1.

Ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) мавжудлиги


2.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати


3.

Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига кўра улардан неча йил фойдаланилганлиги


4.

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)нинг мавжудлиги


5.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймати бўйича таклиф


6.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф


";

изоҳларнинг охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"***) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари учун маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга тасдиқланган тариф миқдори.";


Низомга 4-илованинг 7-бандидаги тўртинчи - еттинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги тўртинчи - бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;

ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса).";


Низомга 5-илованинг VI бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"VI. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш

бўйича таклиф этилаётган хизматлар қиймати тўғрисида

маълумотлар

Т/р

Тариф

Тариф миқдори


1.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати

______________ сўм.


2.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда 1 м-3 ҚМЧларни олиб чиқиш учун

______________ сўм.

";

Низомга 7-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Танлов таклифларини баҳолаш мезонлари

Т/р

Мезонлар номи

Баллар


Жами

100


шу жумладан:


1.

Ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) мавжудлиги*

20

2.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати:

20


5000 кишига қадар

5

5 001 кишидан 10 000 кишига қадар

10

10 001 кишидан 20 000 кишига қадар

15

20 000 кишидан ортиқ

20

3.

Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ равишда улардан неча йил фойдаланилганлиги**

30


3 йилгача (3 йил ҳам қўшилган ҳолда

30

3 йилдан 5 йилгача

25

5 йилдан 10 йилгача

15

10 йилдан ортиқ

10

4.

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)нинг мавжудлиги

5

5.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймат таклифи

15


5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)

7

5% дан 10 % гача

10

10% дан 15 % гача

12

15% дан ортиқ

15

6.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф:

10


5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)

2

5% дан 10 % гача

4

10% дан 15 % гача

8

15% дан ортиқ

10

Изоҳлар:

*) Хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаган тақдирда ишлаб чиқариш базасининг ижара шартномаси нусхаси тақдим этилади;


**) Ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ равишда ҳар бир чиқинди ташиш машинаси бўйича аниқланган баллар жамланади, сўнгра электрон танлов иштирокчиси томонидан таклиф этилган чиқинди ташиш машиналари сонига бўлинади";


Низомга 8-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш

бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан

давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки

шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул

қилинганлигини тасдиқлаш тўғрисида

БИЛДИРИШНОМА




(юридик шахснинг тўлиқ номи)

СТИР ___________


Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами: _________________________________________


Жойлашган жойи (почта манзили): __________________________________________


Электрон почта манзили:____________________________________________________

Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса):

,


(мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда)

ушбу билдиришнома билан ____________ (электрон танлов ўтказиш санаси) куни ўтказилиши белгиланган электрон танловга қўйилган, _____-сон лот бўйича маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул қилинганлигини тасдиқлайди.

Сана




Ариза берувчининг ЭРИси

";

Низомга 9-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


3-бандида:

саккизинчи хатбошидан "ва пеня тўланишини" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбошидан "ва суюқ" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-бандида:

русча матннинг иккинчи хатбошидаги "Исполнителю" сўзи чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошидаги "Ижрочини" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда Санитар тозалаш маркази деб аталади) ёки унинг туман (шаҳар)га бириктирилган вакиллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5- ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича Истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш;

йирик габаритли, қурилиш чиқиндилари, суюқ маиший ва бошқа чиқиндиларни алоҳида тўлов эвазига олиб чиқиш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш.

Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

6. Ижрочи қуйидагиларга мажбур:

ўзига бириктирилган ҳудудда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган жадвалга мувофиқ белгиланган тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг минимал даврийлигига риоя этиш: чиқинди тўплаш шохобчаларидан - бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида - уч кунда бир маротаба;

Истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қонун ҳужжатлари ва ушбу шартнома талабларига мувофиқ зарур сифатдаги хизматлар кўрсатиш;

Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолларда Ижрочининг диспетчерлик хизматига тушган Истеъмолчиларнинг буюртманомаларини оператив тартибда (буюртманома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай) бажариш;

кўрсатилаётган қўшимча хизматлар учун электрон тўлов тизимини жорий этиш;

Истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини юритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш (кўрсатилган қўшимча хизматлар бўйича);

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг режими ва сифати бўйича Истеъмолчиларнинг мурожаатлари, шунингдек, уларнинг ижроси ҳисобини олиб бориш;

аҳолининг тўлиқ қамраб олинишини таъминловчи ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур миқдордаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг қурилишини амалга ошириш;

чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларнинг ҳолатини назорат қилиб бориш ҳамда уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлаш;

чиқинди тўплаш шохобчаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун зарур миқдордаги контейнерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;

чиқинди тўплаш шохобчалари ва транспорт воситаларининг зарур тарздаги санитария ҳолатини таъминлаш;

маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга оширишни таъминлаш;

чиқинди тўплаш шохобчаларини жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш;

фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги, атроф муҳит учун хавфли бўлган бактерияларнинг ва бошқа зарарли моддаларнинг ривожланишига, чиқиндиларнинг кўплаб тўпланиб қолишига қарши режали ишларни олиб бориш (контейнер ва чиқинди тўплаш шохобчаларини дезинфекциялаш ёки ювиб туриш йўли билан ва шу кабилар);

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг тартиби ва тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида ушбу тарифлар кучга киришидан ўн беш кун аввал Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали Истеъмолчини хабардор қилиш;

Истеъмолчиларга уларнинг сўровига асосан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва хизматлар кўрсатиш тартибининг, шунингдек, тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида бепул маълум қилиш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда бузилган ер участкаларини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш;

Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг амалдаги тарифлари, тўлов шартлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвалини ва мазкур шартномани жойлаштириш;

Истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва янги камчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар ва бухгалтерия ҳужжатлари беш йил мобайнида бут ҳолатда сақланишини таъминлаш.

Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар Истеъмолчилар томонидан тўлов амалга оширилаётган, ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.

Йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, суюқ маиший чиқиндилар, чорвачилик, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича алоҳида хизматлар учун тўловлар бевосита Ижрочининг банк ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов жисмоний шахсларнинг ихтиёрига кўра чекланмаган ҳолда тижорат банклари ва тўловларни қабул қилиш кассалари, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов шаклларида амалга оширилади.";


9-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Тўловни ҳисоблаш тегишли даврларда амалда бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тарифлар бўйича амалга оширилади.";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларнинг қайта ҳисоб-китоби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";


13-бандда:

иккинчи хатбошидаги "шунингдек ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Ижрочининг пеня тўлаши" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "Ижрочига" сўзи "Санитар тозалаш марказига ёки унинг туман (шаҳар)га бириктирилган вакилларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида Санитар тозалаш марказига тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга истиқомат қилувчи шахслар аниқланганда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга истиқомат қилувчи шахслар сонига тузатишлар киритилади.

Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки Санитар тозалаш маркази ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан прописка қилинганлиги (шу жумладан, вақтинча прописка қилинганлиги)нинг тасдиғи, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар сони ортган (кўчиб кириш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса - ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Хизмат кўрсатилмаган ёки тегишли сифатда бўлмаган хизматлар кўрсатилган тақдирда Ижрочи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима тўлайди.".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларининг 6-банди иккинчи хатбошидаги ""сигнал" усулида" сўзлари "чиқинди тўплаш шохобчаларидан ёки "сигнал" усулида" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 февралдаги

95-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 632-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда), шунингдек, қарорга 3-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш, уларда талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 26 мартдаги 68-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 18-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 февраль