язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (ЎзР ВМ 22.03.2019 й. 242-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 мартдаги

242-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат деб аталади) ваколатларини амалга ошириш юзасидан унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади ҳамда иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолият кўрсатишга раҳбарлик қилишни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва ўз қарорлари ижросини таъминлайди.


3. Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга, Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, шунингдек, зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кўрсатмаларини бекор қилишга ҳақли.


4. Вазирлар Маҳкамаси ваколатларининг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (кейинги ўринларда Бош вазир деб аталади), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати, Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари, кенгашлари ва бошқа идоралараро коллегиал органлари фаолияти, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати иши билан таъминланади.


5. Вазирлар Маҳкамасида унинг ваколатларига тегишли масалалар Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари (вазифалар тақсимотига мувофиқ) томонидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган комиссиялар, кенгашлар ва бошқа идоралараро коллегиал органлар мажлисларида манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилади.


6. Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.


7. Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавоб беради, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқишни талаб қилмайдиган давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари бўйича қарорлар қабул қилади, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Бош вазир Ҳукумат олдига қўйилган мақсадли вазифаларга эришилишини таъминлаш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари (кейинги ўринларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар деб аталади) фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, юзага келган келишмовчиликлар бўйича келишилган қарорлар қабул қилади.

Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.


8. Вазирлар Маҳкамаси аппарати Ҳукумат фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва баённома жиҳатдан таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган "йўл хариталари", жадваллар, ҳаракатлар дастурларини ишлаб чиқади.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакили ва унинг котибияти фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ИШИНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Вазирлар Маҳкамаси ўз ишини:

Ўзбекистон Республикаси қонунларини;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ишлаб чиқилган ҳамда унинг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига мурожаатномаларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларидаги, бошқа муҳим тадбирлардаги нутқларида, шунингдек, кўрсатмалар ва топшириқлар сифатида ифодаланган сиёсатни;

Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини амалга оширишга йўналтиради.

Вазирлар Маҳкамасининг иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларидан келиб чиқувчи вазифалар асосида шакллантирилган ярим йиллик режаларга мувофиқ олиб борилади.


10. Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги ярим йиллик учун иш режаси:

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини ўтказиш режасини;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларини ўтказиш режасини;

тармоқларда, иқтисодиёт соҳаларида ва минтақаларда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши масалаларини Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳузурида кўриб чиқиш режасини;

Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари, кенгашлари ва бошқа идоралараро коллегиал органлари мажлисларининг календарь режасини ўз ичига олади.


11. Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади:

иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада, шунингдек, республика ҳудудларида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳолатини танқидий ва тизимли таҳлил қилиш;

ислоҳотлар жараёнларига тўсқинлик қилаётган сабаб ва муаммоларни тизимли таҳлил қилиш;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ва истиқболдаги вазифаларни амалга ошириш бўйича пухта ишлаб чиқилган ва асосланган таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилиши мониторингини олиб бориш.


12. Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.


13. Вазирлар Маҳкамаси иш режаларини тайёрлаш, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.


14. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз ишини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган иш режалари асосида ташкил этади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан иш режалари лойиҳаларини, фаолият самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини киритиш, шунингдек, улар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


15. Масалаларни Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш, қоидага тариқасида, ярим йиллик даврга режалаштирилади. Навбатдаги даврга мўлжалланган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари режалари ҳар бир масала бўйича уни кўриб чиқиш санаси ва тайёргарлик учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар кўрсатилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилиши керак бўлган асосий масалалар рўйхатини ўз ичига олади.


16. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.


17. Вазирлар Маҳкамаси аппаратига келган хатлар, шу жумладан, давлат сирини ташкил этадиган маълумотлар мавжуд бўлган хатлар тегишли равишда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлимида ёки Биринчи бўлимида рўйхатдан ўтказилади.

Хатларни уни рўйхатдан ўтказмасдан туриб ижро этиш учун қабул қилишга йўл қўйилмайди.


18. Вазирлар Маҳкамасига киритилган ва ҳал этиш Бош вазирнинг ваколатларига тегишли бўлган масалалар тўғрисида Бош вазирга ахборот унинг Котибияти мудири, зарурат бўлганда эса Бош вазир ўринбосарлари ёки маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан берилади.



3-БОБ. МАСАЛАЛАРНИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, УЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


19. Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари - қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари - кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш учун;

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари - қабул қилиш учун;

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига тегишли бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга тайинлаш, тасдиқлаш, тақдим этиш, келишиш ва лавозимдан озод этиш учун номзодлар бўйича таклифлар;

белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувини талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиши тўғрисида таклифлар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан унинг ваколатига тегишли бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган бошқа масалалар ҳам киритилади.

Муҳим давлат, иқтисодий ва ижтимоий-маданий масалаларни ҳал этиш учун ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли дастурлари ва тадбирлари Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилади.


20. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан юборилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши ва бажарилиши зарур.


21. Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилиши мумкин.


22. Ушбу Регламентнинг 19-бандида назарда тутилмаган масалалар бўйича ёки ушбу Регламентнинг 21-бандида кўрсатилмаган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан киритилган мурожаатномалар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва уларнинг ваколатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш учун юборилади.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЖЖАТЛАРИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ, КИРИТИШ ВА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИДА

КЎРИБ ЧИҚИШ, ШУНИНГДЕК, ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, КИРИТИШ, КЎРИБ

ЧИҚИШ, ИМЗОЛАШ ВА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


§ 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва

Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини

тайёрлашнинг умумий масалалари


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти деб аталади) 3-иловада кўрсатилган муҳим йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича қабул қилинади.


24. Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган ҳужжатлари қарорлар шаклида қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойишлар шаклида қабул қилинади.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, киритиш, келишиш ва кўриб чиқиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, киритиш, кўриб чиқиш, имзолаш ва рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига, ушбу Регламентга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.


26. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари қонунлар, Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириқлари ижроси юзасидан, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ташаббуси бўйича ишлаб чиқилади.

Бунда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақат ушбу органларнинг тегишли масалалар ёки муаммоларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.


27. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари аниқ ифодаланиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши, кўриб чиқилаётган масала пухта таҳлил қилинган ва холис баҳоланган бўлиши, ижрочилар олдига аниқ мақсад ва вазифаларни қўйиши, уларни бажаришнинг аниқ муддатларини белгилаши керак.

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжати лойиҳаси Ҳукуматнинг бошқа ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш заруратини келтириб чиқарса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклифлар тайёрланган ҳужжат лойиҳасига киритилади ёки у билан бир вақтда алоҳида ҳужжат лойиҳаси кўринишида киритилади. Бунда унга ҳужжат матнининг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирининг таққослаш жадвали, шунингдек, айрим ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш юзасидан кўриб чиқиш жадвали тушунтиришлар билан илова қилинади.


28. Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳалари "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ушбу Регламент талабларига, шунингдек, юридик-техник расмийлаштириш қоидаларига жавоб бериши керак.

Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига жавоб бериши керак.


29. Агар бир масалалар бўйича олдин қабул қилинган ҳужжатлар бажарилмаган бўлса, айна шу масала бўйича Вазирлар Маҳкамасига Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳаларини киритишга йўл қўйилмайди, янги ҳолатлар юзага келиши бундан мустасно.


30. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш масалаларини тартибга солувчи ҳужжатлари лойиҳалари муҳокама қилиниши ва белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятига таъсири баҳоланиши керак.


31. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ишлаб чиқувчи деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Таркибий бўлинмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини мустақил ишлаб чиқишга ҳақлидир. Бунда ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш, шунингдек, уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш лойиҳани ишлаб чиққан таркибий бўлинма томонидан таъминланади.


32. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, киритиш ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш, имзолаш ва эълон қилиш ушбу Регламентга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.



§ 2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини

келишиш тартиби


33. Ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилиши керак.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан - барча лойиҳалар, шу жумладан, ривожлантириш давлат дастурлари ва инвестиция дастурларига оид лойиҳалар, уларни келишишнинг якуний босқичида ҳуқуқий экспертиза ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритишдан олдин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар ажратиш, шунингдек, давлат харидларини амалга ошириш масалаларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан - инвестициялар, савдо ва иқтисодий тартибга солиш масалаларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан - моддий маданий мерос объектларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан - давлат бошқарувида ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш масалаларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан - давлат-хусусий шериклик масалаларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси билан - нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан - тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қилувчи масалаларга оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатаси билан - адвокатлик фаолияти ва суд ишларини юритиш масалаларига оид лойиҳалар мажбурий тартибда келишилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳам мажбурий тартибда келишилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.


34. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатининг лойиҳасини тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишиш учун жавобгарлик ишлаб чиқувчига юкланади.

Келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳаларига (уларнинг нусхаларига) давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда - уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан қонунлар лойиҳалари бўйича - етти календарь кун мобайнида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари бўйича - уч календарь кун мобайнида, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари бўйича - икки календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти билан белгиланади.


35. Келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати лойиҳаси тегишли биринчи раҳбарлар (истисно ҳолларда - уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан имзоланган ва эътирозлар бўйича асослантирилган келишмовчиликлар жадвали билан Ҳукуматга киритилиши мумкин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари ушбу Регламентнинг 33 ва 34-бандларига мувофиқ келишилгандан кейин улар Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар уларни қабул қилиш зарурлиги асосланиши (шу жумладан, тегишли қиёсий жадваллар, кўриб чиқиладиган жадваллар, келишмовчиликлар жадваллари) илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига экспертизага юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка, халқаро шартномалар нормаларига, мамлакатда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш, уларда коррупция намоён бўлиши, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловлар туғдирадиган шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Бош вазирнинг, унинг ўринбосарларининг топшириқлари билан киритишнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Ҳукуматнинг ҳужжатларига нисбатан ҳуқуқий хулосани тайёрлаш муддати ўн кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳаларини Адлия вазирлигида келишиш муддати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти билан белгиланади.



§ 3. Ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига

киритиш тартиби


37. Ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига фақат ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилади.

Ҳужжатнинг лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани киритган органнинг раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган хат билан киритилади.

Хатга:

манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳужжат лойиҳаси;

ҳужжат лойиҳасини келишиш ҳақидаги маълумотнома;

ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича асосий маълумотлар мавжуд бўлган тушунтириш хати;

зарур молиявий-иқтисодий ва бошқа ҳисоб-китоблар, кўриб чиқилаётган масала ҳар томонлама таҳлил қилинган ва холисона баҳоланган бошқа маълумотнома ва таҳлилий материаллар;

заруратга кўра, киритилган лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари;

киритилган лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган, шунингдек, уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган бўлса - ушбу Регламентга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича таққослаш ва кўриб чиқиш жадваллари;

ҳужжат лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлганда - келишмовчиликлар жадвали;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳужжатнинг лойиҳасини қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинади.

Бунда ушбу банднинг учинчи-тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар лойиҳани киритган органнинг раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланиши керак.


39. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ талабларга биноан расмийлаштирилади.


40. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукуматга давлат тилида, зарурат бўлганда - рус тили ва бошқа тилларга таржима қилиниб киритилади.


41. Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотлар ва бошқа материалларнинг тўғрилиги, шунингдек, уларнинг манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан тегишли равишда келишилганлиги учун шахсан жавоб берадилар.


42. Вазирлар Маҳкамасига ушбу Регламент талабларига риоя қилинмасдан киритилган ҳужжатлар лойиҳалари қуйидаги тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқлари ижроси бўйича киритилган ҳужжатлар лойиҳалари - тушган санадан бошлаб икки кунлик муддатдан кечикмай қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда Бош вазир, тегишлича унинг ўринбосарлари ёки маслаҳатчилари қарори асосида;

бошқа ҳужжатлар лойиҳалари - тушган санадан бошлаб икки кунлик муддатдан кечикмай қайтариш сабаблари кўрсатилган, Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишилган ҳолда таркибий бўлинмалар томонидан қайтарилади.

Тушган санасидан бошлаб икки кунлик муддат ўтган бўлса ҳужжатлар лойиҳалари фақат Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг қарорлари асосида қайтарилиши мумкин.

Имзолаш ҳуқуқи берилмаган шахслар томонидан имзоланган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди ва тегишли таркибий бўлинманинг раҳбари томонидан жўнатувчига қайтарилади.


43. Ҳукумат таркибига кирмайдиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тайёрланган Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукуматга ушбу Регламент талабларига мувофиқ киритилади.



§ 4. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар

лойиҳалари билан ишлаш


44. Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари Умумий бўлимда (Биринчи бўлимда) рўйхатдан ўтказилади ва ўша куннинг ўзида ишлаш учун таркибий бўлинмага берилади.


45. Ушбу Регламентда белгиланган тартибда киритилган ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаш, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, у тушган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган муддатни узайтиришга фақат Бош вазир, унинг ўринбосарлари ёки маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг қарори билан йўл қўйилади.


46. Тегишли таркибий бўлинма раҳбари ҳужжат лойиҳаси билан ишлаш учун масъул бўлган ижрочини белгилайди.

Масъул ижрочи ҳужжат лойиҳасини миллий ва давлат манфаатлари таъминланиши, иқтисодий самарадорлик ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказади. Заруратга кўра, масъул ижрочи ҳужжат лойиҳасининг қайта ишланишини ташкил этади, шунингдек, Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчисига лойиҳа бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш юзасидан таклифлар киритади.

Таркибий бўлинма қўшимча материаллар ва маълумотларни сўрашга, зарур молиявий-иқтисодий ва бошқа ҳисоб-китобларни ҳамда таҳлилий материалларни тайёрлаш, шу жумладан, лойиҳани қабул қилишнинг оқибатларини баҳолаш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.


47. Лойиҳани кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчисига ахборот берилади.

Бош вазирнинг ўринбосари ёки маслаҳатчиси:

салбий хулосага рози бўлса - таркибий бўлинма лойиҳани ушбу Регламентда белгиланган тартибда хулосани ва тегишли резолюцияни илова қилган ҳолда қайтаради;

ижобий хулосага рози бўлса - таркибий бўлинма лойиҳа билан ишлашни давом эттиради.


48. Агар ҳужжат лойиҳаси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг концептуал келишмовчиликлари (қабул қилинмаган таклифлар ва эътирозлар) мавжуд бўлса, ҳужжат лойиҳаси билан ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма ҳужжат лойиҳаси бўйича таклифлар ва эътирозлар билдирган ташкилот бириктирилган тегишли таркибий бўлинма билан, заруратга кўра, Бош вазирнинг ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишишни таъминлайди.


49. Лойиҳанинг молиявий ва иқтисодий экспертизаси у ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Юридик таъминлаш бошқармасига киритилгунга қадар амалга оширилади.

Ҳужжатлар лойиҳаларининг молиявий ва иқтисодий экспертизаси биринчи босқичда - тегишли таркибий бўлинма томонидан, иккинчи босқичда - Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти ва бошқа таркибий бўлинмалар томонидан амалга оширилади.


50. Якуний ишлаб бўлинган ҳужжат лойиҳаси масъул таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Юридик таъминлаш бошқармасига киритилади:

манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишилган, шунингдек, молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказган таркибий бўлинма раҳбарининг визаси қўйилган ҳужжат лойиҳаси матни;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган, шунингдек, айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган бўлса - масъул таркибий бўлинма раҳбари томонидан имзоланган қиёсий ва кўриб чиқиш жадваллар;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг қабул қилинмаган таклифлари ва эътирозлари мавжуд бўлганда - тегишли таркибий бўлинма, заруратга кўра Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишилган масъул таркибий бўлинма раҳбари томонидан имзоланган келишмовчиликлар жадвали;

зарур молиявий-иқтисодий ва бошқа ҳисоб-китоблар, маълумотнома ва таҳлилий материаллар.


51. Юридик таъминлаш бошқармаси, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса уч кун мобайнида лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва якуни бўйича унга виза қўйилишини таъминлайди ёхуд у бўйича эътироз ва таклифларни тақдим этади.

Юридик таъминлаш бошқармаси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси доирасида тегишли хулоса берилган ҳолда ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ схема бўйича лойиҳаларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолайди.

Заруратга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Бош вазир ёки Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларидан келиб чиқиб лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддатлари қисқартирилиши мумкин.


52. Юридик таъминлаш бошқармасининг эътироз ва таклифлари иш тартибида бартараф этилиши мумкин. Концептуал келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, улар ҳужжат лойиҳаси бўйича Бошқарманинг тегишли хулосасида баён қилинади.


53. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжат лойиҳасининг концептуал қоидалари ўзгартирилган тақдирда ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида такроран ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши керак.

Ушбу ҳолатда ҳужжат лойиҳаси лойиҳа билан ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир кун муддатда такроран ҳуқуқий экспертизани ўтказади ва тегишли хулосани тақдим этади.


54. Ҳужжат лойиҳасига Юридик таъминлаш бошқармаси томонидан виза қўйилгандан кейин бириктирилган масалалар юзасидан Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилиши керак.


55. Ушбу Регламентда белгиланган тартибда келишилган ҳужжат лойиҳаси келишиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига киритилади, кейинчалик у Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ҳужжат лойиҳаси тўғрисида ахборот беради.


56. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси лойиҳани кўриб чиқади ва у тўғрисида Бош вазирга ахборот беради.


57. Бош вазирнинг ўринбосарлари ёки маслаҳатчилари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси лойиҳани кўриб чиқиш учун Бош вазирга ёки Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига киритади.


58. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан эътирозлар билдирилган тақдирда лойиҳа, агар бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, икки кун муддатда тегишли таркибий бўлинма ёки ташкил этилган комиссия (ишчи орган) томонидан қайта ишланади, Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилади ва белгиланган тартибда ахборот бериш учун тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари ўртасидаги келишмовчиликлар сақланиб қолган тақдирда Бош вазир якуний қарор қабул қилади.


59. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларига киритилади.



§ 5. Ўзбекистон Республикаси Президенти

Администрациясига Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш учун, шунингдек,

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини

келишиш учун киритиш тартиби


60. Бош вазир (Вазирлар Маҳкамаси мажлислари) томонидан маъқулланган (виза қўйилган) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари (индивидуал ҳужжатлардан ташқари) келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва ушбу Регламент талабларига мувофиқ киритилади.


61. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишиш талаб этилмайдиган ҳужжатлари Бош вазир томонидан имзоланади.


62. Мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилиши керак бўлган Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Бош вазир ёки унинг топшириғига кўра Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ёки Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан киритилади.


63. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқиш ва келишиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


64. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари улар олинган кундан бошлаб бир кун муддатда кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот бериш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига киритилади.

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси келишилган лойиҳани кўриб чиқади ва у тўғрисида Бош вазирга ахборот беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари Бош вазир томонидан имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳужжати лойиҳаси бўйича эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа уч кун муддатда қайта ишланади ва белгиланган тартибда у бўйича ахборот берилади.


65. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида муҳокама қилиш жараёнида эътироз билдирилган, қўшимча ёки ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар лойиҳалари, агар бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, икки кун муддатда тегишли таркибий бўлинма ёки ташкил этилган комиссиялар (ишчи органлар) томонидан қайта ишланади, Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилади ва белгиланган тартибда ахборот бериш учун тақдим этилади.


66. Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан ҳар ҳафта, ҳар ой ва ҳар чоракда батафсил таҳлил қилинади:

Бош вазир билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига белгиланган тартибда қабул қилиш учун юборилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳалари;

келишиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари.

Амалга оширилган таҳлил натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг келишилган ва белгиланган тартибда қабул қилинган ҳужжатлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар кўрсатилган ҳолда кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун таҳлилий материаллар тайёрланади.



§ 6. Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган

ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, жўнатиш,

эълон қилишни ташкил этиш ва ижрочиларга

етказиш тартиби


67. Вазирлар Маҳкамаси аппаратнинг бошқарувчиси ва унинг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари Бош вазир томонидан имзоланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига сана қўяди, уларнинг асл нусха эканлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ва чиқарилишини ташкил қилади.

Ҳужжатни чиқаришга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланганда, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси улар ҳақида Бош вазирга ахборот беради ва Бош вазир томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ иш кўради.


68. Бош вазир томонидан имзоланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатига тартиб рақами берилади ва сана қўйилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатининг жўнатиладиган нусхалари Умумий бўлимнинг муҳри билан тасдиқланади.

Имзоланган ҳужжатнинг асл нусхаси, лойиҳанинг виза қўйилган нусхалари, лойиҳа бўйича барча материаллар, шу жумладан, ахборот ва тушунтириш хатлари, маълумотнома, таҳлилий ва бошқа материаллар рўйхат бўйича сақлаш учун Умумий бўлимга берилади.


69. Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилиниши шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланмаган, шунингдек, тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари эълон қилиниши шарт эмас. Бундай ҳужжатлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда аҳолининг тезкор танишиши мақсадида, шунингдек, Бош вазир топшириғига кўра эълон қилиниши мумкин.


70. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатига унинг эълон қилинишини чеклайдиган гриф қўйилишини таъминлаш унинг ишлаб чиқилиши учун масъул бўлган ижрочига ва Умумий бўлимга юкланади.


71. Вазирлар Маҳкамасининг имзоланган ҳужжатини бошқа тилларда эълон қилиш зарур бўлганда ҳужжатни имзолашга киритган таркибий бўлинма Умумий бўлим билан биргаликда имзоланган ҳужжат матни таржима қилинишини таъминлайди ва таржиманинг мувофиқлиги ва бир хиллиги учун жавоб беради.


72. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати у имзоланган кунда Умумий бўлим томонидан масъул ижрочи ва лойиҳани имзолашга киритган таркибий бўлинма раҳбари томонидан имзоланган жўнатиш реестрига мувофиқ давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юборилади.

Вазирлар Маҳкамасининг давлат сирлари мавжуд бўлган ҳужжатларини ҳамда улардан кўчирмаларни жўнатиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари (зарурат бўлганда ахборот-таҳлилий материаллар билан бирга) расмий эълон қилиш ва белгиланган тартибда ижрочиларга етказиш учун қоғоз ва электрон шаклларда мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.


73. Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган қарорлари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланмаган қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари улар имзоланган кундан эътиборан кучга киради.


74. Республикани кенг ва тезкор таништириш зарур бўлганда қарорлар ва фармойишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Бош вазирнинг топшириғига мувофиқ оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


75. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар - Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ижрочилари:

қабул қилинган ҳужжат фаолиятига даҳлдор бўлган ўзининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига ўз вақтида етказилишини ташкил этадилар;

қабул қилинган ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамияти ўз ходимлари ва аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайдилар.



5-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИ


§ 1. Қонун ижодкорлиги фаолиятини

режалаштириш


76. Вазирлар Маҳкамасининг қонун ижодкорлиги фаолияти ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури (кейинги ўринларда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури деб аталади), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ижроси юзасидан ишлаб чиқиладиган ва қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини назарда тутадиган бошқа режалар, графиклар асосида амалга оширилади.


77. Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурини тайёрлаш ва қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларни тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


78. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакили қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури лойиҳаси сифатли тайёрланиши ва ўз вақтида киритилиши, шунингдек, унинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кўриб чиқилиши ва белгиланган тартибда ахборот берилиши учун жавоб беради.


79. Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилиши керак.

Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилганидан сўнг кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига киритилади.


80. Қабул қилинган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳамда манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юборилади.


81. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури ижроси мониторингини олиб боради ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига унинг ижроси тўғрисида ахборот киритади.



§ 2. Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва

Вазирлар Маҳкамасига киритиш, шунингдек, уларни

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кўриб чиқиш ва

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

билан келишиш тартиби


82. Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ амалга оширилади.

Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ташаббуси билан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Давлат органи ва бошқа ташкилотнинг қонун ижодкорлиги фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш бевосита уларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


83. Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва киритиш тартиби ушбу Регламентга 8-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


84. Қонунлар лойиҳалари "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек, қонунчилик техникаси қоидаларига жавоб бериши керак.


85. Қонун лойиҳасида унинг нормаларини амалга оширишнинг процессуал механизмларини, шунингдек, қонун лойиҳасини такрорлайдиган ёки унга зид бўлган нормаларни бир вақтда бекор қилишни назарда тутадиган унинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш механизмлари мавжуд бўлиши керак.


86. Қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган Қонун лойиҳаларини юридик-техник расмийлаштириш қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II/150-II-сон қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


87. Агар тайёрланаётган қонун лойиҳаси бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни (тўлиқ ёки қисман) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш заруратини келтириб чиқарса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклифлар тайёрланадиган қонун лойиҳасига киритилади.

Ўзгартирилиши, қўшимчалар қўшилиши ёки ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши керак бўлган қонун ҳужжатлари ёки уларнинг қисмлари сони анча кўп бўлганда, улар қонун лойиҳаси билан бир вақтда амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирда тегишли таққослаш жадваллари илова қилинган ҳолда алоҳида қонун лойиҳаси кўринишида тақдим этилади.


88. Қонун лойиҳасини манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишиш муддати, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ёки Бош вазирнинг топшириқлари билан бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, етти кунни ташкил этади.

Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида келишиш муддати ўн кундан ошмаслиги лозим.


89. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

қонун лойиҳасининг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати;

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек, қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонунларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси (мавжуд бўлганда);

ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши ёки қабул қилиниши керак бўлган қонуности ҳужжатларининг рўйхати (мавжуд бўлганда);

Хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли (ўхшаш) қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган қиёсий таҳлил (жадвал кўринишида);

моддий харажатлар талаб қилинадиган қонунлар лойиҳалари учун молиявий-иқтисодий асослар;

давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтиришни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунларнинг лойиҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг хулосаси;

қоида тариқасида, қонун ва қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш, қонун қабул қилиниши билан боғлиқ ташкилий-техник чораларни амалга ошириш, шунингдек, қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш бўйича масалаларни ўз ичига олган қонун лойиҳасини амалга оширишга доир тадбирлар режаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида қонун лойиҳасини кўриб чиқишда иштирок этувчи Вазирлар Маҳкамаси вакиллари таркибини шакллантириш учун давлат органлари, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва ходимларидан иборат номзодлар рўйхати.


90. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида қонун лойиҳаси билан ишлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишиш ушбу Регламентнинг 4-боби 4 ва 5-параграфларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



§ 3. Қонунлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси

Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш ва улар  Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси палаталарида

кўриб чиқилишида иштирок этиш тартиби


91. Қонунлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.


92. Қонун лойиҳалари ва қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқишда Ҳукумат вакилларининг иштирок этиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги 220-III/ПК-41-III-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўриб чиқишда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг иштироки тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.



6-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ВА УНИНГ

РАЁСАТИ МАЖЛИСЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


93. Вазирлар Маҳкамаси мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида Бош вазир раислик қилади.


94. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарорларига мувофиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.


95. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Раҳбариятнинг топшириғига кўра Бош вазир ўринбосари ёки маслаҳатчиси, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосарлари раҳбарлигида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг вакиллари жалб этилган ҳолда мажлиснинг мазмун қисмини тайёрлаш учун масъул бўлган тегишли таркибий бўлинма амалга оширади. Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан ташкил этиладиган комиссиялар амалга оширади.


96. Ҳукумат тузилмасига кирадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда хўжалик бошқаруви органлари мажлисни ўтказиш санасидан камида 15 кун олдин Вазирлар Маҳкамасига кун тартиби, уни муҳокама қилиш тартиби лойиҳаларини ҳамда маълумотномаларни, тегишли таҳлилий материалларни (шу жумладан, жадвал кўринишида), Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баённомаси лойиҳасини киритадилар.


97. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашга масъул бўлган тегишли таркибий бўлинма вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, шунингдек, хўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилган материалларни (ҳудудлардаги ишларнинг ҳолатини ўрганишни ҳисобга олган ҳолда), шунингдек, бошқа материалларни кўриб чиқади.


98. Кўриб чиқилган материаллар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва мажлисни ўтказиш санасигача ўн икки кундан кечикмай Бош вазирга ахборот берилади.


99. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан кўриб чиқилган материаллар Раёсат аъзолари томонидан билдирилган мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишланади ва мажлисни ўтказиш санасидан камида ўн кун олдин Бош вазирга ахборот бериш учун тақдим этилади, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмаларига юборилади.


100. Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ушбу Регламент талабларига мувофиқ тайёрланган бўлиши керак.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиладиган қонунлар лойиҳалари келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига улар Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқилишидан камида икки ҳафта олдин тақдим этилади.


101. Вазирлар Маҳкамаси мажлисига таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилган ҳолда шакллантирилади.

Мансабдор шахсларнинг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида иштирок этиши тегишли таркибий бўлинмалар томонидан таъминланади.


102. Вазирлар Маҳкамаси мажлисига, заруратга кўра, Конституциявий суд раиси, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати қўмиталари раислари доимий равишда таклиф этилишлари мумкин. Бошқа мансабдор шахслар Вазирлар Маҳкамасининг мажлисига фақат ўзларига дахлдор масалалар бўйича таклиф этиладилар.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисида ярим йиллик ва йил якунлари бўйича республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини кўриб чиқишда, шунингдек, мажлисда республиканинг муайян ҳудудини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан бевосита боғлиқ масалалар кўрилаётганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирок этадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг календарь йилнинг биринчи чорак ва тўққиз ойлик якунлари бўйича мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этадилар.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида унга оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.


103. Заруратга кўра Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлислари ўтказилиши мумкин.

Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш тартиби Бош вазир томонидан белгиланади.


104. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилаётган масалалар бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотлари эшитилади.


105. Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар Ҳукумат аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.


106. Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қабул қилинган қарорлар баённома кўринишида расмийлаштирилади.

Мажлис баённомаси мажлис тугаганидан кейин бир кун мобайнида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари раҳбарлигида мажлиснинг мазмун қисми тайёрланиши учун масъул бўлган тегишли таркибий бўлинма томонидан расмийлаштирилади, мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади ва Умумий бўлим томонидан белгиланган тартибда тарқатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлис баённомаси Ўзбекистон Республикаси Президентига имзо учун киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилади.

Бош вазир раислигида ўтказилган мажлис баённомаси имзолангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилади.


107. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлислари Ҳукуматнинг доимий ишлайдиган органи сифатида ҳар ҳафтада Бош вазир томонидан ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси киради.

Бош вазирнинг котибияти Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг ишчи органи ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг кун тартиби лойиҳасини шакллантириш ва Бош вазир билан келишиш Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан таъминланади.


108. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ижросини ташкил этиш масалалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилади, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустасно.


109. Бош вазир, унинг ўринбосарлари раислигидаги йиғилишларни тайёрлаш ва ўтказиш, ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича баённома қарорларини расмийлаштириш ва имзолаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.


110. Бош вазир ўринбосарлари ҳузуридаги йиғилишларни ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.


111. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қабул қилинган қарорлар баённома кўринишида расмийлаштирилади, уларнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир котибиятига, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарларига юкланади. Баённома раислик қилувчи томонидан имзоланади.


112. Ҳукумат баённома қарорлари лойиҳалари мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳукумат баённома қарорлари ҳисоби юритилишини таъминлайди.


113. Ҳукумат баённома қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлангандан сўнг ҳисобга олиш тартиби ушбу Регламентга 9-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



7-БОБ. ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР

ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


114. Қабул қилинган қарорлар ижросини ташкил этиш, шунингдек, улар ижроси боришини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.


15. Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини ташкил этиш ва амалга ошириш устидан назорат қилиш ушбу Регламентга 10-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари (1-картотека);

Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг Раёсати қарорлари (2-картотека);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари (3-картотека).


116. Таркибий бўлинмаларда ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш ушбу Регламентга 11 ва 12-иловаларга мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


117. Вазирлар Маҳкамасига тушган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари тўғрисида дарҳол Бош вазирга ахборот берилади, улар юзасидан масъул ижрочилари кўрсатилган ҳолда тегишли топшириқлар тайёрланади.


118. Топшириқлар ижрочиларга етказилиши ва бажарилишини назорат қилиш тегишли таркибий бўлинмалар томонидан бир кунлик муддатда, шошилинч топшириқлар бўйича эса - дарҳол таъминланади.


119. Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида ижро этилиши керак.


120. Агар топшириқ бир нечта давлат органи ва ташкилотларга берилган бўлса, у ҳолда топшириқда биринчи бўлиб кўрсатилган ("чақириқ" сўзи билан белгиланган) ва асосий ижрочи ҳисобланган тегишли орган ва ташкилотнинг раҳбари ишни ташкил этади ва ушбу топшириқ ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Ҳамижрочилар асосий ижрочига тегишли орган ва ташкилотнинг раҳбари ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланган таклифларни тақдим этадилар. Зарурат бўлганда (муддат қисқалигини ҳисобга олган ҳолда), асосий ижрочи томонидан топшириқни тезкор тартибда, шу жумладан, ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда бажариш чоралари кўрилади.


121. Қонун ҳужжатларини ва Ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларига мувофиқлаштириш бўйича топшириқлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан, агар бевосита қонуннинг ўзида уни амалга киритиш муддати назарда тутилмаган бўлса, бир ой мобайнида бажарилиши керак.

Ушбу қонунларни тайёрлаган вазирликлар, идоралар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда мазкур топшириқларни бажариш вазифаси юкланади.


122. Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг (ёзма ахборот хати ёки тегишли ҳужжат лойиҳаси шаклида) Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижро этилиши натижалари Бош вазир (тўғридан-тўғри топшириқ мавжуд бўлганда) ёки унинг ўринбосарлари имзоси билан белгиланган тартибда Давлат раҳбарига ахборот бериш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади.


123. Топшириқларни бажариш муддатлари фақат топшириқни имзолаган раҳбар томонидан узайтирилиши мумкин.


124. Топшириқ белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, у бажарилмаган деб ҳисобланади ва назоратда бўлади. Унинг ижроси бўйича мажбурият ижрочида (асосий ижрочида) сақланиб қолади.

Топшириқнинг ижрочиси (асосий ижрочиси) топшириқнинг ижро муддати тамом бўлгандан кейин уч кун мобайнида тегишли таркибий бўлинмага топшириқ ижросининг ҳолати, унинг белгиланган муддатда ижро этилмаслиги сабаблари тўғрисида ёзма тушунтиришни тақдим этади.


125. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённома қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш:

тегишли Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан;

тегишли графикларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали;

тегишли таркибий бўлинмалар томонидан амалий чора-тадбирларни тасдиқланган муддатларда амалга ошириш орқали, мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда уларнинг бажарилишини мақсадли ўрганишни ташкил этиш;

юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ижроси юзасидан қабул қилинган вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари бажарилишини кўриб чиқиш;

республика тармоқлари ва ҳудудларида ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганишни ташкил этиш, уларнинг якунларини Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш;

қўйилган вазифаларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминламаган раҳбарлар, мансабдор шахслар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини кўриш орқали таъминланади.


126. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларини ва Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларини бажариш бўйича ижро интизомининг ҳолатини тизимли ва танқидий таҳлил қилиш қуйидагича амалга оширилади:

ҳар куни - давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тегишли бўлинмалари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари тегишли чораларни кўриш учун хабардор қилинади;

ҳар ҳафта душанба/сешанба кунлари - давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари томонидан ижро интизомининг ҳолатини таҳлил қилиш таъминланади, кейинчалик ушбу таҳлил якунлари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида танқидий муҳокама қилинади ва таъсирчан чоралар кўрилади;

ҳар ойда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари ("йўл хариталари") ижроси, шунингдек, ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурларини амалга оширишнинг таҳлили натижалари Бош вазирнинг кўриб чиқиши учун киритилади;

ҳар чоракда - давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича тайёрланган таҳлилий материаллар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқилади.


127. Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари бажарилиши бориши тўғрисидаги ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилади, уларни сўзсиз амалга оширишни таъминлаш чоралари кўрилади.


128. Вазирлар Маҳкамасининг ижро этилган ҳужжатлари ва топшириқларини назоратдан чиқариш тўғрисидаги қарор Бош вазир ёки Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан қабул қилинади.



8-БОБ. КОМИССИЯЛАР, КЕНГАШЛАР

ВА БОШҚА ИДОРАЛАРАРО КОЛЛЕГИАЛ

ОРГАНЛАРНИ ТУЗИШ ВА ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


129. Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари амалга оширилишига кўмаклашиш учун комиссиялар, кенгашлар ва бошқа идоралараро коллегиал органлар (кейинги ўринларда консультатив ва маслаҳат органлари деб аталади) тузилиши мумкин.

Консультатив ва маслаҳат органларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан белгиланади.


130. Консультатив ва маслаҳат органларининг мажлислари Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг ярим йиллик иш режалари асосида ўтказилади


131. Консультатив ва маслаҳат органлари фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш уларга бириктирилган Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.



9-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРЛАРИ ВА

МАСЛАҲАТЧИЛАРИ, ШУНИНГДЕК, ВАЗИРЛАР,

ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ РАИСЛАРИ ВА БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


132. Бош вазир ўринбосарлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқади. Бунда юкланган вазифаларни ҳал этишда уларнинг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Бош вазир ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги, шунингдек, тегишли фаолият соҳаларидаги эришилган натижалар учун шахсан жавоб берадилар.


133. Бош вазир маслаҳатчилари улар ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлайди, шунингдек, ушбу масалалар учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


134. Вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқа давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар, таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли, ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, шунингдек, уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


135. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари "Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.



10-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

ПАЛАТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


136. Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


137. Вазирлар Маҳкамасининг қонун ижодкорлиги фаолиятида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари, бошқа ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлиги Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакили томонидан таъминланади.


138. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ўзаро ҳамкорлиги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида", "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида", "Парламент назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг регламентларига ҳамда ушбу Регламентга мувофиқ амалга оширилади.


139. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Олий Мажлис палаталарининг регламентларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг қўмиталари ва комиссиялари мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиши ва сўзга чиқиши мумкин.


140. Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис палаталарига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан биргаликда жорий йилнинг 15 октябридан кечикмай киритади.


141. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни ва зарур материалларни юборади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси боришини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечикмай Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан биргаликда тақдим этади.


142. Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Бош вазир томонидан Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилади.


143. Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи парламент сўрови тартибида эшитилади.


144. Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


145. Ҳукумат аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига ҳисоботларни тақдим этадилар (Ҳукумат соати).


146. Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Сенати аъзосининг сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим.


147. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари мунтазам равишда (камида ҳар чоракда бир марта) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига мақсадли вазифалар бажарилганлиги ва эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим этадилар.


148. Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги масъул қўмита, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлик гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ва маъқулланади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига номзод унинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни рад этган тақдирда, Бош вазир кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодни киритади.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.



11-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ВА УНИНГ АДМИНИСТРАЦИЯСИ БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


149. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ўзаро ҳамкорлиги:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрациясининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ва тугатиш;

Ҳукумат томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларини тасдиқлаш;

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини лавозимларга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларини тайинлаш;

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш (индивидуал ҳужжатлардан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш учун киритиш масалалари бўйича амалга оширилади.


150. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ўзаро ҳамкорлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалалар бўйича ҳам амалга оширилади.


151. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва ушбу Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.


152. Вазирлар Маҳкамасининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ёки тугатиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти билан ўзаро ҳамкорлиги ушбу Регламентнинг 4-бобида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари лойиҳаларини тайёрлаш орқали амалга оширилади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони лойиҳаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқилади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланган тақдирда, тақдимнома кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилиши учун Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг тегишли қарори қабул қилинади.


153. Тақдимнома Бош вазир томонидан имзоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси ва зарур таҳлилий ҳужжатлар илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади.



12-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ СУДЛАР,

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ВА

ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН ТУЗИЛМАЛАР БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


154. Вазирлар Маҳкамаси Конституциявий судга масалаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритиши мумкин.


155. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ҳукумат қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди.


156. Қонунлар ёки уларнинг айрим қоидалари Конституциявий суд томонидан Конституцияга хилоф деб топилганда, Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Конституциявий қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни кўради.


157. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мажлисида Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири иштирок этиши мумкин.


158. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


159. Вазирлар Маҳкамаси ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлайди.


160. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар раҳбарлари ўз фаолиятига доир масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида иштирок этишлари мумкин.



13-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР,

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ВА ФУҚАРОЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚА ИНСТИТУТЛАРИ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


161. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади, уларга зарур ёрдам кўрсатади.


162. Вазирлар Маҳкамаси бевосита ёки давлат бошқаруви органлари орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлайди.


163. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг таклифларини кўриб чиқади.


164. Вазирлар Маҳкамаси нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига улар томонидан ўз уставида қайд этилган мақсадлар ва вазифаларнинг бажарилиши учун тенг ҳуқуқий имкониятларни таъминлайди.


165. Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун уларга давлат маблағлари ажратилишида иштирок этади.



14-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАОЛИЯТИ

ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


166. Жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддаси ҳамда "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ таъминланади.


167. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари тўғрисидаги ахборот хабарларини (пресс-релизлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш;

ўзининг расмий веб-сайтида Ҳукумат фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаш;


168. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш орқали ўз фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини кўради.

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, шунингдек, кўриб чиқиладиган масалалар муҳокамасига жамоатчиликни жалб этиш тартиби Бош вазир томонидан белгиланади.


169. Ҳукуматнинг расмий веб-сайтида ахборотни жойлаштириш ва янгилаш Бош вазирнинг матбуот хизмати томонидан амалга оширилади.



15-БОБ. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ

МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ


170. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди.


171. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган тегишли низом билан белгиланади.


172. Жисмоний ва юридик шахсларнинг Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тушган мурожаатлари билан ишлаш мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш ушбу Регламентга 13 ва 14-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.


173. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда таъминланади.






Регламентга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, киритиш

ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич


Давлат органи ёки бошқа ташкилот

- ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.


2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.


3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.


4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари (истисно ҳолларда - биринчи ўринбосари) томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.


Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

Лойиҳа тайёрланишига кўра








2-босқич


Манфаатдор вазирлик ва идоралар


1. Лойиҳани биринчи раҳбар (истисно ҳолларда - биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.


2. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда - тегишли хатни тайёрлаш.


1 кун мобайнида








3-босқич


Ишлаб чиқувчи


Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.


Вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг








4-босқич


Адлия вазирлиги


1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.


1 кун мобайнида








5-босқич


Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда


1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.


2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Лойиҳа келишилгандан сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич


Умумий бўлим

Биринчи бўлим


Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни лойиҳани пухта ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) бериш.


Лойиҳа тушганидан сўнг дарҳол








2-босқич


Таркибий бўлинма


1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.


2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини амалга ошириш.


3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда - лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.


Лойиҳа тушганидан сўнг дарҳол

2 кунлик муддатдан кечикмай








3-босқич


Таркибий бўлинма


1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки Бош вазир маслаҳатчисига ахборот бериш.


2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.


3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.


1 кун мобайнида

Лойиҳа молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг







4-босқич


Юридик таъминлаш бошқармаси


1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.


2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.


3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.


3 кун муддатда








5-босқич


Таркибий бўлинма


1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.


2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.


Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан сўнг дарҳол








6-босқич


Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари


1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра


7-босқич


Аппарат бошқарувчиси


1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда - лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.


4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра








8-босқич


Умумий бўлим

Биринчи бўлим


1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган лойиҳаларнинг ҳисобини юритиш.


Лойиҳа тушган кунда дарҳол


Доимий





Регламентга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш,

келишиш, имзолаш ва эълон қилиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич


Давлат органи

- ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда


1. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.


2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.


3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.


4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.


Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

Лойиҳа тайёрланишига кўра








2-босқич


Манфаатдор вазирлик ва идоралар


1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда - биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда - биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.


3. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда - тегишли хатни тайёрлаш.


3 кун мобайнида

2 кун мобайнида








3-босқич


Ишлаб чиқувчи


Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.


Вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг








4-босқич


Адлия вазирлиги


1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.


10 кун мобайнида








5-босқич


Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда


1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.


2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Лойиҳа келишилгандан сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


1-босқич


Умумий бўлим

Биринчи бўлим


Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) бериш.


Лойиҳа тушгандан сўнг дарҳол








2-босқич


Таркибий бўлинма


1. Лойиҳани ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.


2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини амалга ошириш.


3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда - лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.


Лойиҳа тушгандан сўнг дарҳол

2 кунлик муддатдан кечикмай








3-босқич


Таркибий бўлинма


1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки Бош вазир маслаҳатчисига ахборот бериш.


2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.


3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.


1 кун мобайнида

Лойиҳа молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг







4-босқич


Юридик таъминлаш бошқармаси


1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.


2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.


3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.


3 кун мобайнида








5-босқич


Таркибий бўлинмалар


1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.


2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.


Ҳуқуқий экспертизадан сўнг дарҳол








6-босқич


Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспетиза масалалари бўйича ўринбосари


1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда - лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра








7-босқич


Аппарат бошқарувчиси


1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда - лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.


4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра








8-босқич


Умумий бўлим

Биринчи бўлим


1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган лойиҳалар ҳисобини юритиш.


Лойиҳа тушган кунда дарҳол


Доимий








9-босқич


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


1. Лойиҳани кўриб чиқиш. Зарур ҳолларда лойиҳа бўйича Раҳбариятга ахборот бериш.


2. Вазирлар Маҳкамасига:

а) лойиҳа келишилганлиги тўғрисида;

б) эътироз ёки таклифлар мавжуд бўлганда - улар тўғрисида хат юбориш.


Белгиланган муддатларда








10-босқич


Умумий бўлим

Биринчи бўлим


1. Лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш.


2. Лойиҳани таркибий бўлинмага бериш.


Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол








11-босқич


Таркибий бўлинма


1. Лойиҳани ахборот бериш учун тайёрлаш.


2. Лойиҳа бўйича аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.


3. Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда - пухта ишлаш ва эътирозларни бартараф этишни, зарурат бўлганда ишлаб чиқувчи ва Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда ташкил этиш.


1 кун мобайнида








12-босқич


Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалар бўйича ўринбосари


1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда ёки улар бартараф этилган тақдирда - лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра








13-босқич


Аппарат бошқарувчиси


1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда - лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш.


4. Лойиҳани Бош вазирга имзолаш учун киритиш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра








14-босқич


Бош вазир


Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатини имзолаш.


Лойиҳа киритилишига кўра








15-босқич


Таркибий бўлинма




Умумий бўлим,

Биринчи бўлим


1. Имзоланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини рўйхатдан ўтказиш.


2. Умумий бўлим муҳри билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини давлат органлари ва бошқа ташкилотларга жўнатиш. Заруратга кўра Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатига унинг эълон қилинишини чеклайдиган гриф қўйиш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини расмий манбаларда эълон қилиш, шу жумладан, имзоланган ҳужжатни Адлия вазирлигига юбориш.


Ҳужжат имзоланган кунда

Изоҳ. Белгиланган тартибда киритилган Ҳукумат ҳужжати лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаш, агар бошқача муддат белгиланмаган бўлса, у тушган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган муддатни узайтиришга фақат Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг қарори билан йўл қўйилади.






Регламентга

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳужжати лойиҳасига

тушунтириш хатининг мазмунига қўйиладиган

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

Тушунтириш хатида қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:


1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, раҳбариятнинг баённома ва бошқа топшириқларига ёхуд лойиҳани қабул қилиш заруратининг бошқа асосларига ҳавола қилган ҳолда уни қабул қилиш асослари (раҳбариятнинг баённома ва бошқа топшириқлари тушунтириш хатига илова қилинади).


2. Лойиҳа бўйича молиявий харажатларнинг зарурлиги ва унинг молиявий таъминоти, шу жумладан, молиялаштириш манбалари.


3. Лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижалар.


4. Аниқ мақсадлар ва кутилаётган натижаларга эришиш муддатлари.


5. Лойиҳада кўриб чиқилаётган масалалар бўйича муқаддам қабул қилинган Президент ва (ёки) Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва уларни амалга ошириш натижалари тўғрисидаги маълумот.


6. Киритилаётган лойиҳа қабул қилинган тақдирда қонунчиликни унга мувофиқлаштириш зарурати (бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ёки амалдаги ҳужжатларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш талаб қилиниши ёки талаб қилинмаслиги кўрсатилади) ёхуд бундай зарурат мавжуд эмаслиги.


7. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилганлиги ҳамда ўтказилган жамоатчилик муҳокамасининг натижалари тўғрисидаги ахборот.


8. Тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига дахл қилувчи лойиҳалар учун - лойиҳа кучга кириши муносабати билан хусусий тадбиркорлик субъектлари учун харажатлар ва чиқимларнинг пасайиши ва (ёки) кўпайишини тасдиқлайдиган таҳлил ва ҳисоб-китоблар натижалари.


9. Халқаро амалиёт ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси таҳлили натижалари - зарурат бўлганда.






Регламентга

4-ИЛОВА



НАМУНА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритилиши тўғрисида"ги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ


Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослаш

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган

Давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ходимларининг

айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари

1. Мазкур қарор билан тасдиқланган лавозим разрядлари ва тариф коэффициентларида назарда тутилмаган лавозимлардаги давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идораларнинг айрим тоифадаги ходимларига Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига мувофиқ разрядлар:

1. Мазкур қарор билан тасдиқланган лавозим разрядлари ва тариф коэффициентларида назарда тутилмаган лавозимлардаги давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идораларнинг айрим тоифадаги ходимларига Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига мувофиқ разрядлар:


(олтинчи хатбоши) вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ҳамда маъмурий комиссияларининг масъул котибларига - тегишли ҳокимликларнинг етакчи мутахассислари лавозим разрядлари даражасида, етакчи мутахассис лавозими бўлмаган жойларда - биринчи тоифали мутахассислар лавозим разрядлари даражасида;

(олтинчи хатбоши) вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ҳамда маъмурий комиссияларининг масъул котибларига - тегишли ҳокимликларнинг етакчи мутахассислари лавозим разрядлари даражасида, етакчи мутахассис лавозими бўлмаган жойларда - биринчи тоифали мутахассислар лавозим разрядлари даражасида;

Комиссиянинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарорига мувофиқлаштирилган.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари

8. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.





Тўлдирилмоқда

8. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (кейинги ўринларда суғурта полиси деб аталади) тегишли бланкада ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган транспорт воситалари сонига тенг нусхаларда расмийлаштирилади.

қтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ киритилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда фаолиятни амалга оширувчи ташувчилар тахминан 50,0 мингта автотранспорт воситасига эга, улардан 2017 йилда - 21,2 мингтаси (42,4%) суғурта қилинган, 2018 йилнинг 9 ойида эса - 12,0 мингтаси (24,0%) суғурта қилинган. Ташувчилар ўз жавобгарлигини учинчи шахслар олдида суғурта қилишда мавжуд 50-60 та автотранспорт воситасидан 5-10 тасини суғурта қиладилар ва ушбу полисларни лицензия олишда масъул органга тақдим этадилар. Натижада ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни тўлиқ қамраб олиш таъминланмайди.

"Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонунни тўлиқ амалга ошириш мақсадида ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида суғурта полиси берилишини таъминлаш зарур.

13. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ташувчига суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти (кейинги ўринларда суғурта мукофоти деб аталади) келиб тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 3 даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси бланкаси суғурталовчининг буюртмаси бўйича, босмахона усулида, А4 (210-297 мм) форматда "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида ушбу Қоидаларга 4-иловага биноан намунага мувофиқ тайёрланади.

13. Суғурта полиси суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти (кейинги ўринларда суғурта мукофоти деб аталади) тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.

Суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 3 даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси бланкаси суғурталовчининг буюртмаси бўйича, босмахона усулида, А4 (210-297 мм) форматда "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида ушбу Қоидаларга 4-иловага биноан намунага мувофиқ тайёрланади.

8-банд билан "суғурта полиси" сўзлари чиқариб ташланаётганлиги муносабати билан Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 13-бандига ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.

Қоидаларга

4-илова



"6. Суғурта қилиш даври: 20__ йил "__" ______дан

20__ йил "___" _________гача.



Транспорт воситалари (вагонлар) ҳақида МАЪЛУМОТ


Қоидаларга

4-илова



"6. Суғурта қилиш даври: 20__ йил "__" ______дан

20__ йил "___" _________гача.





Чиқариб ташланмоқда






қтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ киритилмоқда.

Суғурта полиси ҳар бир транспорт воситасига берилиши ҳисобга олиниб ҳар бир транспорт воситаси тўғрисида асосий ахборотни кўрсатиш мақсадга мувофиқдир (FK).


Т/р

Тур

Маркаси ва тури

Рақам (фарқлаш) белгиси

Тайёрловчи заводнинг паспорти бўйича йўловчилар сиғими (нафар)








(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

Регламентга

5-ИЛОВА



НАМУНА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлар

кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳасига

КЎРИБ ЧИҚИШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Асослаш

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори билан

тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида низом

IV. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қурилиш ишларини

бажариш ҳуқуқига рухсат бериш


20. Уй-жой қурилиши намунавий ёки якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича амалга оширилиши мумкин, якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа туман (шаҳар) архитектори билан келишилиши керак.

26. Якка тартибдаги уй-жой қурилишини молиялаштириш якка тартибдаги уй-жойни қураётган шахснинг (кейинги ўринларда "қурувчи" деб юритилади) ўз маблағлари, банкнинг ипотека кредитлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

28. Уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин қурувчи туман (шаҳар) ҳокими томонидан уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан ташкил этиладиган қабул қилиш комиссиясига мурожаат қилади.

"Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳасига 6-иловада якка тартибдаги уй-жой қурилиши (реконструкция қилиш)нинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги Низомнинг IV бўлимини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда

уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш,

лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарори

Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 апрелдаги 127-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

"Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳасига 6-иловада якка тартибдаги уй-жой қурилиши (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатнома бериш бўйича Давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 2 июлдаги

184-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат хизматлари марказлари томонидан

якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни

амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш,

лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг

ўзида келишиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва

давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарори

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 29 июлдаги

222-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

...

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги Низом 16-бандининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарори ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан унга киритилган барча ўзгаришлар ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.








(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)





Регламентга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҳужжатлари лойиҳаларини расмийлаштиришга қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини расмийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

бланканинг юқори қисмида сарлавҳагача бўлган оралиқ камида 8 сантиметрни ташкил этиши керак;

чап томондан - 3 см;

ўнг томондан - 1,5 см;

пастки қисмда - камида 2 см.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (фармойиши) матни Word for Windows (2.0 версияси ва ундан юқори) матнли муҳаррирдан фойдаланган ҳолда, 14 ўлчамли Times New Roman (Times New Roman UZB) шрифтида, қоида тариқасида, бир қаторлараро оралиқда босилади. Жадвалларни акс эттириш учун бошқа ўлчамли шрифтлардан фойдаланишга йўл қўйилади.


3. Сарлавҳалар 14 ўлчамли яримқора шрифтда, ҳужжатнинг санаси ва рақами кўрсатилган жойдан 2 см пастда остидан чизилмаган ҳолда босилади. Сарлавҳанинг ўлчамига қараб чап томондан ташланган жой 3 дан 4,5 см ни, ўнг томонда - 1,5 дан 3,5 см ни ташкил этади ҳамда марказдан жойлаштирилади.


4. Икки ва ундан ортиқ саҳифа чоп этилганда иккинчи ва кейинги саҳифалар рақамланиши керак. Тартиб рақамлари араб рақамларида юқори ҳошиянинг ўртасига, нуқта белгисисиз қўйилади. Ҳужжатнинг биринчи саҳифаси ва илованинг биринчи саҳифасига рақам қўйилмайди.


5. Матн сарлавҳадан 2 см қуйидан бошланади. Хатбоши матн ёзилган ҳошиянинг чап чегарасидан 1,25 см жой ташлаб бошланади. Матн, қоида тариқасида, бир қаторлараро оралиқдан фойдаланган ҳолда босилади. Агар матн икки ёки уч хатбошидан иборат, бироқ олти хатбошидан ортиқ бўлмаган тақдирда 1,5 оралиқдан фойдаланишга йўл қўйилади. Матннинг иккинчи ва ундан кейинги саҳифалари қуйи ҳошиясидаги оралиқ қамида 2 сантиметрни ташкил этиши керак.


6. Матн тугаганидан сўнг 2 см жой ташланиб, бир қаторлараро оралиқдан фойдаланган ҳолда яримқора шрифтда 2 қаторда "Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири" сўзлари босилади. "Ўзбекистон Республикасининг" сўзлари матннинг чап томонига босилади, "Бош вазири" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг" сўзларига нисбатан марказга олинади. Бош вазирнинг имзосини жойлаштириш учун камида 7 см қолдирилади.






Регламентга

7-ИЛОВА



Ишлаб чиқиладиган ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб

чиқишда тартибга солиш таъсирини баҳолаш

1-босқич


Давлат органи ёки бошқа ташкилот - ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.


2. Лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини дастлабки тарзда баҳолаш.


3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.


Топшириқда белгиланган муддатларда ёки ташаббус тартибида








2-босқич


Давлат органи ёки бошқа ташкилот - ишлаб чиқувчи




Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


1. Лойиҳани тегишлилиги бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2. Лойиҳани вазирлик ва идораларнинг эътирозлари, шунингдек Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тушган мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда пухта ишлаш.


3. Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш.


4. Лойиҳани кўриб чиқиш ва унга виза қўйиш, лойиҳага фикр-мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда - хулоса тайёрлаш.


Топшириқда белгиланган муддатларда ёки лойиҳа тайёрланишига кўра








3-босқич


Давлат органи ёки бошқа ташкилот - ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда


1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.


2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Топшириқда белгиланган муддатларда ёки лойиҳа тайёрланишига кўра








4-босқич


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси


1. Лойиҳани ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.


2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини амалга ошириш.


3. Лойиҳани тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.


Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол


Лойиҳа бўйича эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилганидан сўнг








5-босқич


Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси


1. Лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни амалга ошириш.


2. Лойиҳани аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмаси билан биргаликда пухта ишлаш.


3. Лойиҳани қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш.


3 кун мобайнида (лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш доирасида)








6-босқич


Аппаратнинг таркибий бўлинмаси


1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.


2. Лойиҳани келишиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига киритиш.


Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ўтказилганидан сўнг дарҳол

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан

кейин тартибга солиш таъсирини баҳолаш

1-босқич


Юридик таъминлаш бошқармаси


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг олти ой ўтгач у бўйича тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2. Таклифларни кўриб чиқиш учун аппарат раҳбариятига киритиш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича тадбирларни Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига киритиш.


Топшириқда белгиланган муддатларда ёки ташаббус тартибида











2-босқич


Юридик таъминлаш бошқармаси


1. Тартибга солиш таъсири баҳоланиши лозим бўлган масалаларни шакллантириш.


2. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.


3. Масъул вазирлик ва идораларга баҳолаш ўтказилиши ҳақида билдиришнома юбориш.


Бир кун муддатда



Икки кун муддатда

Баҳолаш ўтказилишидан 10 кун олдин








3-босқич


Ишчи гуруҳ


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш мақсадида режалаштирилаётган тадбир тўғрисидаги ахборотни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини, зарур ҳолларда, жойига чиққан ҳолда таҳлил қилиш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тузатишлар киритиш ёхуд ҳужжатни ёки унинг таркибий қисмини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш юзасидан асосланган таклифларни ўз ичига оладиган хулоса тайёрлаш.


Белгиланган муддатларда




10 кун муддатда



Баҳолашдан кейин бир кун муддатда









4-босқич


Юридик таъминлаш бошқармаси


1. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш якунлари бўйича хулосани пухта ишлаш.


2. Хулосани тегишли материалларни илова қилган ҳолда кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун аппарат бошқарувчисига киритиш.


3. Зарур ҳолларда тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.


4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари бўйича маълумотлар базасини юритиш.


1 кун муддатда


Ҳужжатни ишлаб чиқилгандан сўнг дарҳол


Кўрсатмага асосан


Доимо





Регламентга

8-ИЛОВА



Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатасига киритиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар


Субъектлар


Ҳаракатлар


Муддатлар

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич


Давлат органи ёки бошқа ташкилот

- ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда


1. Қонун лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.


2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.


3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.


4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.


Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида


Лойиҳа тайёрланишига кўра








2-босқич


Манфаатдор вазирлик ва идоралар


1. Лойиҳани биринчи раҳбар (истисно ҳолларда - биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.


2. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда - тегишли хатни тайёрлаш.


7 кун муддатда








3-босқич


Ишлаб чиқувчи


Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.


Вазирликлар ва идоралар билан келишилгандан сўнг








4-босқич


Адлия вазирлиги


1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.


10 кун муддатда








5-босқич


Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда


1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Лойиҳа келишилгандан сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич


Умумий бўлим

Биринчи бўлим


Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) бериш.


Лойиҳа тушганидан сўнг дарҳол








2-босқич


Таркибий бўлинма



1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.


2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини амалга ошириш.


3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда - лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.


Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол


2 кунлик муддатдан кечикмай








3-босқич


Таркибий бўлинма


1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки маслаҳатчисига ахборот бериш.


2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.


3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.


1 кун мобайнида


Лойиҳа молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг








4-босқич


Юридик таъминлаш бошқармаси


1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.


2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.


3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.


3 кун муддатда








5-босқич


Таркибий бўлинма



1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишиш.


2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.


Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан сўнг дарҳол








6-босқич


Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари



1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра








7-босқич


Аппарат бошқарувчиси



1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда - лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.


4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра








8-босқич


Умумий бўлим

Биринчи бўлим



1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш учун юборилган лойиҳаларнинг ҳисобини юритиш.



Лойиҳа келиб

тушган кун дарҳол


Доимий








9-босқич


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


1. Лойиҳани кўриб чиқиш. Зарур ҳолларда лойиҳа бўйича Раҳбариятга ахборот бериш.


2. Вазирлар Маҳкамасига:

а) лойиҳа келишилганлиги тўғрисида;

б) эътироз ёки таклифлар мавжуд бўлганда - улар тўғрисида хат юбориш.


Белгиланган

муддатларда








10-босқич


Умумий бўлим

Биринчи бўлим


1. Лойиҳани келишилгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш.


2. Лойиҳани таркибий бўлинмага бериш.


Лойиҳа тушган

кунда дарҳол









11-босқич


Таркибий бўлинма



1. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида кўриб чиқишига киритиш учун лойиҳани ва ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш.


2. Лойиҳа ва ҳужжатлар тўплами бўйича аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.


3. Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда - пухта ишлаш ва эътирозларни бартараф этишни, зарурат бўлганда ишлаб чиқувчи ва Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда ташкил этиш.


3 кун мобайнида








12-босқич


Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари



1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда ёки улар бартараф этилган тақдирда - лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра








13-босқич


Аппарат бошқарувчиси



1. Лойиҳани ва ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда - лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш ҳамда лойиҳани Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш масаласини келишиш.


4. Бош вазир розилик берган тақдирда - лойиҳани кўриб чиқиш тўғрисидаги масалани Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра








14-босқич


Таркибий бўлинма

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили



1. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси кун тартибига киритилган лойиҳа бўйича материалларни тарқатиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиш учун лойиҳа бўйича зарур материалларни тайёрлаш.


1 кун муддатда








15-босқич


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати


Лойиҳани кўриб чиқиш ва унинг натижаси бўйича лойиҳани маъқуллаш ёхуд қўшимча равишда пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш.



Ҳар ҳафта

(қоидага кўра,

душанба куни)








16-босқич


Таркибий бўлинма


Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили


1. Лойиҳа маъқулланган тақдирда - уни Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш учун тайёрлаш.


2. Лойиҳа бўйича материаллар юзасидан Бош вазирга ахборот бериш.


Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун









17-босқич


Аппарат бошқарувчиси


Лойиҳа бўйича материалларни имзолаш учун Бош вазирга киритиш.


Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун








18-босқич


Бош вазир


Лойиҳани Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш учун кузатув хатини имзолаш.


Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун








19-босқич


Таркибий бўлинма


Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили



Лойиҳа:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, комиссиялари, фракцияларида ва мажлисида;

Олий Мажлис Сенатининг қўмиталари, комиссияларида ва ялпи мажлисида ҳимоя қилинишини таъминлаш.


Белгиланган

муддатларда

Изоҳ. Белгиланган тартибда киритилган қонун лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаш, агар бошқача муддат белгиланмаган бўлса, у тушган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган муддатни узайтиришга фақат Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг қарори билан йўл қўйилади.






Регламентга

9-ИЛОВА



Ҳукуматнинг баённома қарорлари лойиҳаларини

ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва улар

тасдиқлангандан кейин ҳисобга олиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар


1-босқич


Масъул орган - ишлаб чиқувчи


1. Вазирлар Маҳкамасининг баённома қарори лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) ишлаб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларининг баённомалари бундан мустасно.


2. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборади.


Вазирлар Маҳкамаси мажлиси тугагандан сўнг

1 кун муддатда








2-босқич


Адлия вазирлиги


1. Лойиҳани умуммажбурий кўрсатмалар, шу жумладан, якка тартибдаги имтиёзлар ва преференциялар беришни назарда тутувчи нормалар мавжудлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.


2. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича ишлаб чиқувчига лойиҳа бўйича хулосани юборади.


Лойиҳани олган кундан бошлаб 1 кун муддатда








3-босқич


Масъул орган - ишлаб чиқувчи


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси


1. Адлия вазирлигидан таклиф ва эътирозлар тушган тақдирда лойиҳани қайта ишлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.


2. Лойиҳани тасдиқлаш учун тайёрлайди.


Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан кейин 1 кун муддатда


Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига киритилгандан сўнг

1 кун муддатда








4-босқич


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси


1. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ёхуд унинг ўринбосарларига тасдиқлаш учун киритади.


2. Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган баённома қарорини ҳисобга олишни ташкил этиш учун Адлия вазирлигига юборади.


Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг кўрсатмаси бўйича


Тасдиқлангандан сўнг

1 кун муддатда








5-босқич


Адлия вазирлиги


Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган баённома қарорини ҳисобга олишни амалга оширади.


Вазирлар Маҳкамасининг баённома қарори тушгандан сўнг 1 кун муддатда





Регламентга

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қонунлари,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг

қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,

қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари

бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси

Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг

топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати

қарорлари ва топшириқлари ижросини ҳамда амалга

оширилиши устидан назорат қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



























1-босқич


Бош вазир котибияти


Ҳужжатни имзоланган топшириқ (фишка) ва 1-назорат карточкаси билан биргаликда Назорат ва ижро интизоми бўлимига бериш (1 ва 3-картотекалар).


Топшириқ (фишка) имзолангандан кейин 30 дақиқа мобайнида











Умумий бўлим


Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва мажлислари баённомаларини, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баённомаларини Назорат ва ижро интизоми бўлимига бериш (2-картотека).


Ҳужжат олингандан сўнг
























2-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Ҳужжатлар, топшириқлар ва назорат бандларини ижро интизомининг электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш.


Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

































3-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари


1-назорат карточкаларини расмийлаштириш.


Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

































4-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари


Ҳужжатни топшириқ (фишка) ва 1-назорат карточкаси ижросини ташкил этиш учун Бош вазирнинг ўринбосарлари ёрдамчиларига, аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларига имзо чектирган ҳолда бериш.


Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

































5-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари


Назорат ҳужжатларининг ижрочилари билан биргаликда ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2 ва 3-картотекалар бажарилишини таҳлил қилиш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш.


Ҳар куни

































6-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2 ва 3-картотекалар бажарилиши ҳолатини мутахассислар ва котибиятлар мудирлари иштирокида аппарат бошқарувчиси ҳузурида муҳокама қилишни ташкил этиш.


Ҳар ҳафта

(чоршанба кунида)

































7-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2 ва 3-картотекалар бажарилиши ҳолатини котибиятлар мудирлари иштирокида аппарат бошқарувчиси ҳузурида муҳокама қилишни ташкил этиш.


Ҳар ҳафта

(жума кунида)

































8-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими


Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2 ва 3-картотекалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилиш учун таҳлилий материаллар тайёрлаш.


Ҳар ҳафта душанба куни

































9-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Аппарат таркибий бўлинмалари мутахассислари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида 1, 2 ва 3-картотекаларнинг ижро этилган назорат топшириқларини назоратдан олиш.


Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилишига кўра

































10-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари


Кейинги ойда ижро этилиши керак бўлган назорат ҳужжатлари ва 1, 2 ва 3-картотекалар топшириқлари тўғрисида ахборот тайёрлаш ва аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларига тақдим этиш.


Ҳар ойнинг 25-санасига





































Регламентга

11-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар

билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар











1-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати бўйича олдин ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.


Декабрь, июнь

















2-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Назорат ва ижро интизоми бўлимининг иш режасига киритиш.


Декабрь, июнь

















3-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш ҳолати бўйича материаллар тайёрлаш (ишчи гуруҳ таркиби, сўровнома, жадваллар ва шу кабилар).


Иш режасига мувофиқ

















4-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Тайёрланган материалларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишиш.


Иш режасига мувофиқ

















5-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш.


Иш режасига мувофиқ

















6-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари


Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун таҳлилий материалларни тайёрлаш.


Кейинги ойнинг 10-кунигача ҳар чоракда

















7-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баённомаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.


Кейинги ойнинг 15-кунигача ҳар чоракда

















8-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг тасдиқланган баённомаси бажарилиши ҳолати мониторингини олиб бориш.


Ҳар куни














Регламентга

12-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий

бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва

ижро интизоми ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар











1-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати бўйича олдин ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.


Декабрь, июнь

















2-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Назорат ва ижро интизоми бўлими иш режасига киритиш.


Декабрь, июнь

















3-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари


Аппарат таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш бўйича материалларни (сўровнома, жадвал ва шу кабиларни) тайёрлаш.


Иш режасига мувофиқ

















4-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Тайёрланган материалларни аппарат бошқарувчиси билан келишиш.


Иш режасига мувофиқ

















5-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари


Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш, ушбу соҳада ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатиш.


Иш режасига мувофиқ

















6-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш ва бу ҳақда Бош вазирни, Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчиларини, аппарат бошқарувчисини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш.


3 кун мобайнида

















7-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, аппарат бошқарувчисининг топшириқларини аппарат таркибий бўлинмаларига етказиш.


Бир кун мобайнида

















8-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, аппарат бошқарувчисининг топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб бориш.


Ҳар куни














Регламентга

13-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар











1-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Аппарат таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ҳолатини ўрганиш бўйича тадбирларни Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимининг (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) иш режасига киритиш бўйича таклифлар тақдим этиш.


Бўлимнинг иш режаси тасдиқлангунига қадар

















2-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Таркибий бўлинмаларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан тегишли сўровнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.


Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

















3-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, тегишли таркибий бўлинмалар


Аппарат таркибий бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш ва унинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш.


Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

















4-босқич


Аппарат раҳбарияти, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Таҳлилий маълумотномаларни кўриб чиқиш учун аппарат раҳбариятига тақдим қилиш, тегишли таркибий бўлинмаларнинг ижро этиши учун раҳбариятнинг топшириқларини тайёрлаш.

Аппарат раҳбарияти тавсия қилган ҳолларда, мурожаатларда кўрсатилган масалаларни Раёсат мажлисида ёки Вазирлар Маҳкамасининг селектор йиғилишида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш.


Бир ҳафта муддатда



Ҳар чоракда


















5-босқич


Таркибий бўлинмалар


Таркибий бўлинмаларда аппарат раҳбариятининг топшириқларини мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижадорлигини ошириш бўйича тегишли тадбирлар режаларини қабул қилиш.


Топшириқда кўрсатилган муддатларда

















6-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Қабул қилинган тадбирлар режаларининг аппарат таркибий бўлинмаларидаги ижроси ҳолати устидан назорат қилиш.


Тадбирлар режаларида кўрсатилган муддатларда













Регламентга

14-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

билан ишлаш ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар











1-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини комплекс ва мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимининг (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) иш режасига киритиш учун таклифлар тақдим этиш.


Бўлимнинг иш режаси тасдиқлангу- нига қадар

















2-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан тегишли сўровнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.


Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

















3-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари


Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш ҳамда:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларида, ҳудудий бўлинмаларида ва идоравий мансуб ташкилотларида;

вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларида кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш.


Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

















4-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари


1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш натижаларини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида ёки селектор йиғилишида муҳокама қилиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни муҳокама қилиш ва натижадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юбориш.


Ҳар чоракда





Уч кун муддатда



















5-босқич


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини тегишли тадбирлар режасини қабул қилиш учун муҳокама қилиш.


Баённомада кўрсатилган муддатларда

















6-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, аппарат таркибий бўлинмалари


Қабул қилинган тадбирлар режасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш.


Баённомада ва тадбирлар режаларида кўрсатилган муддатларда










Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 март