ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Давлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.04.2019 й. 329-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 апрелдаги

329-сон қарорига

4-ИЛОВА



Давлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна

асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини

шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Давлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул таркибий бўлинмаси (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) томонидан шакллантирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат театрида саҳна асарлари яратиш учун давлат буюртмаси берилади.


4. Давлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига кўриб чиқиш учун киритилган ҳамда Ишчи орган томонидан тавсия этилган саҳна асарларидан шакллантирилади.


5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат буюртмаси - Ишчи органнинг хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағлар ҳисобигадавлат театрларида янги саҳна асарларини саҳналаштириш;


саҳна асари - театр саҳнасида саҳналаштиришга мўлжалланган асар (драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар).



2-БОБ. ИШЧИ ОРГАН ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Ишчи органнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

театр санъатини маънавият ва маърифатни юксалтиришдаги ролини ошириш, жойларда ушбу санъат турини ривожлантириш билан боғлиқ ижодий-ишлаб чиқариш ва ташкилий ишларни амалга ошириш;

театр жамоалари, режиссёрлар, драматурглар, бастакорлар, рассомлар ва балетмейстерларга долзарб ва замонавий мавзудаги янги асарларни саҳналаштиришга яқиндан ёрдам бериш;

халқимизнинг бой маънавий дунёси, маданий мероси, миллий ва умумбашарий қадриятларига ҳурмат туйғуларини мадҳ этувчи, истиқлолни улуғловчи, шунингдек, ёшларимиз қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат туйғулари орқали тарбиялаш каби ёрқин саҳна асарларини саҳналаштиришга кўмаклашиш;

миллий ва жаҳон мумтоз саҳна асарларини саҳналаштириш, жаҳоннинг энг сара асарлари билан аҳоли, айниқса, ёшларга таништириш, уларни тарғиб этиш ҳамда драматургиянинг турли жанрларига хос асарларни саҳналаштириш бўйича тавсиялар бериш;

театрларда илғор замондошларимиз образларини яратиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва тарғиб қилиш мақсадидадавлат буюртмаларини шакллантириш.

Ишчи органдавлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна асарларни яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантиришда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


7. Ишчи органўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тақдим этилган саҳна асарларини ижодий ва маънавий-маърифий мезонлар талаблари доирасида чуқур таҳлил қилиш, долзарблигини баҳолаш, танқидий фикр-мулоҳазалар билдириш ёки қайта ишлашга тавсия этиш;

саҳналаштирилган спектаклларнинг жамоатчилик кўригида иштирок этиб, профессионал театр санъатининг етакчи мутахассислари билан бир қаторда янги асарнинг ижодий-ташкилий ишларига, хусусан, соҳада эришилган ижобий ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга холисона муносабатда бўлиш ва тавсиялар бериш;

тайёр спектаклларни томошабинлар оммасига кўрсатиш учун муносиб эканлиги, тегишли тузатиш ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар билдириш;

зарур ҳолларда, саҳна асарлар муҳокамасига ёки таҳлилига бошқа соҳа мутахассисларини бетараф эксперт сифатида жалб этиш.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


8. Ишчи орган:

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда давлат буюртмасини амалга оширишда юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

давлат буюртмасини шакллантириш ва давлат театрларида саҳна асарларини саҳналаштиришни таъминлаш бўйича Маданият вазирлиги марказий аппарати бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ишини ташкил этиш;

Ишчи органнинг хулосасига кўра давлат театрларида давлат буюртмаси асосида саҳналаштиришга тавсия этилган саҳна асарларини белгиланган тартибда саҳналаштириш бўйича ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.


9. Ишчи орган:

давлат буюртмаси асосида янги спектаклларни саҳналаштириш учун топширилган саҳна асарлари ҳамда бошқа зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади ва ҳисобга олади;

давлат буюртмасига даъвогар саҳна асарларининг рўйхатини ушбу Низом шартларига асосан шакллантиради, саҳна асарларини кўриб чиқади ва ўрганади;

ёзилиш талаб-қоидалари, ўзбек адабий тили ва имло қоидалари қўпол равишда бузилган, мазмун-моҳияти саёз, мақсадга мувофиқ эмас деб топилган саҳна асарлари ҳақида таклифлар тайёрлайди;

саҳна асари савиясини янада ошириш юзасидан муаллифларга ёзма ёки оғзаки тавсиялар бериш ва ғоявий-бадиий жиҳатдан ижобий баҳоланган ёки тавсиялар асосида қайта ишланган асарларни кўриб чиқади;

ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланишни белгиланган тартибда таъминлайди;

йилнинг ҳар бир чораги бўйича кўриб чиқишга тақдим этилган саҳна асарларини ўрганиш натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги раҳбариятига ахборот тақдим этади;

Ишчи орган тавсияси бўйича давлат буюртмаси асосида саҳналаштириладиган спектакллар йиллик режасининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда уни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги раҳбариятига киритади.

Ишчи орган йиғилишлари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади (заруратга қараб, навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиши мумкин).


10. Ишчи орган йиғилиши ўтказилишидан уч кун олдин огоҳлантирилади ва мазкур масала юзасидан тааллуқлилиги бўйича тегишли давлат театрларига маълум қилинади.



3-БОБ. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

КЎРИБ ЧИҚИШ ҲАМДА ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


11. Давлат театрларида янги саҳна асарларини саҳналаштириш учун давлат буюртмасини шакллантириш мақсадида Ишчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

саҳна асари - қоғоз кўринишида бир нусхада ҳамда электрон кўринишда;

мустақил театршунос, танқидчи, режиссёр, бастакор ва бошқа ижодкорларнинг асарнинг ғоявий-бадиий савияси ҳамда маънавий-мафкуравий жиҳатлари борасидаги хулосалари (тавсиялари) (эркин шаклда);

янги саҳна асар муаллифи, саҳналаштирувчи режиссёри тўғрисидаги тўлиқ маълумот, асарнинг қисқача мазмуни, саҳналаштириш мақсадга мувофиқлиги бўйича асосланган таклиф;

ишлатиладиган материаллар, декорацияларнинг сони ва баҳоси кўрсатилган рангли эскизи;

ишлатиладиган мато, либосларнинг миқдори ва баҳоси кўрсатилган рангли эскизи;

саҳна асарларини саҳналаштириш учун раҳбарлар, бош ҳисобчи, иқтисодий-таҳлил бўлими (агар бўлса) имзоси билан тасдиқланган муқобил равишда харид қилиниши мумкин зарур материаллар, ускуналар, хизматларнинг иловаси билан харажатлар сметаси лойиҳаси.

Ишчи органтақдим этилган саҳна асарига тегишли қўшимча ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.


12. Таклифлар бўйича талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, уч иш куни давомида тўлдириш учун қайтарилади.


13. Давлат театрларида янги саҳна асарларини саҳналаштириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва кўриб чиқиш тартиби мазкур Низомга иловадаги схемага асосан амалга оширилади.



4-БОБ. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ АСОСИДА ЯНГИ

САҲНА АСАРЛАРИНИ САҲНАЛАШТИРИШ УЧУН

МАБЛАҒ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


14. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларини саҳналаштириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

давлат театрларининг ўз маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


15. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларини саҳналаштириш билан боғлиқ бошқа харажатлар билан бирга саҳналаштирувчи гуруҳнинг қуйидаги аъзоларига қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда фақат биринчи марта саҳналаштирилган асар учун ҳақ тўлаш назарда тутилади:

саҳналаштирувчи режиссёр;

саҳналаштирувчи балетмейстер;

дирижёр;

саҳналаштирувчи рассом;

либослар бўйича рассом.

Давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган саҳна асарларининг муаллифларига (драматург, ёзувчи) қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда муаллифлик ҳақи бериш давлат театрлари томонидан тақдим этилган смета ҳужжатларида назарда тутилади.


16. Саҳна асари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий кенгаш томонидан қабул қилингандан сўнг вазирликнинг бухгалтерияси ёки тегишли молия органига Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларига ажратиладиган маблағлар юзасидан ҳисобот тақдим этилади.

Ҳисоботга унда кўрсатилган барча харажатлар бўйича тегишли равишда расмийлаштирилган дастлабки ҳужжатларнинг нусхалари илова қилиниши лозим.


17. Белгиланган харажатлар сметаларида кўзда тутилмаган сарф-харажатлар ҳисоботга киритилмайди ва давлат театрларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.


18. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларини саҳналаштиришни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланмаган қисми ҳисобот қабул қилингандан сўнг уч иш куни давомида тегишли ҳисобрақамга қайтарилиши керак.



5-БОБ. ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН САҲНА АСАРЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


19. Ишчи органга тақдим этиладиган саҳна асарлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини тараннум этувчи, миллий қадриятларимиз, урф-одатлар ва анъаналарнинг акс эттирилганлиги;

аҳоли, оила муносабатлари, айниқса, ёшларни ватанпарварлик, фидойилик, инсонпарварликка ундовчи ғояларнинг мавжудлиги;

юртимизнинг буюк сиймолари, халқимизнинг бой тарихи, ватанимиз мустақиллигига улкан ҳисса қўшган намояндалар ҳаёти ва ижоди ҳар томонлама, чуқур акс эттирилганлиги;

давр билан ҳамнафас яшаётган, ҳаёт синовларида тобланган фидойи инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи ҳамда ёшларнинг маънавий дунёсини мустаҳкамлайдиган, келажакка ишончини оширадиган, ибрат бўладиган замон қаҳрамони образлари ифодаланганлиги;

миллий руҳ ва ранг-баранглик, зиддиятлар, психологик ҳолатлар ҳаққоний ва тўлақонли акс эттирилган, ижобий ёки салбий қаҳрамонлар ўз қиёфалари билан ажралиб туриши, персонажлар тили жонли ва тўкис бўлиши, сюжет, композицион қурилишда, драматизм ва воқеа-ҳодисалар динамикасида мувозанат сақланганлиги;

бой маданий-тарихий меросимиз, халқ оғзаки ижоди (эртаклар, масаллар, достонлар, маталлар, қаҳрамонлик ривоятлари) намуналарига асосланганлиги.

Мазкур талабларга жавоб бермайдиган саҳна асарлари қабул қилинмайди.


20. Тақдим этилган саҳна асарларида муаллифлик ҳуқуқига оид қонунчилик талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, Ишчи орган томонидан бундай саҳна асарлари кўриб чиқилмайди.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Давлат театрларида янги саҳна асарларни

саҳналаштириш учун давлат буюртмасини

шакллантириш ва кўриб чиқиш тартибининг

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Давлат театрлари

Давлат театрлари томонидан давлат буюртмасини олиш учун тегишли ҳужжатлар ва саҳна асарларини Ишчи органга тақдим этади.

Ташаббусга кўра


2-босқич


Ишчи орган


Саҳна асарининг давлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб беришини ўрганади, агар талабларга жавоб бермаса қайтаради.

уч иш куни мобайнида


Саҳна асарини кўриб чиқади, ўрганиб чиқилган саҳна асарларнинг хулосаларини тайёрлайди ва давлат буюртмаси асосида саҳналаштириш учун тавсия этади.

20 кун

3-босқич


Ишчи орган



Хулоса ҳақида саҳна асарини тақдим этган давлат театрларини хабардор қилади.


хулосалар тайёрланган кун







Ижобий деб топилган саҳна асарларини давлат буюртмаси асосида саҳналаштириш бўйича хулосаларни тақдим этади.


уч иш куни мобайнида








4-босқич


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Тақдим этилган хулосага асосан давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарини саҳналаштириш учун зарур маблағ ажратиш бўйича тегишли қарор қабул қилади.


10 кун

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 апрель









































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск