язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 02.04.2019 й. 195-мҳ-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.05.2019 й. 2219-10-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2019 й.

N 2219-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

02.04.2019 й.

N 195-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Тўққизинчи қўшимча баённомани (Истанбул, 2016 йил 6 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида"ги ва 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 ноябрдаги ПҚ-4002-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги, 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги, 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Ш. Садиков






Буйруққа

ИЛОВА



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-бандда:

биринчи хатбоши "почта алоқаси хизматларини" сўзлардан кейин "(почта, курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш, ташиш ва етказиб бериш)" сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Умумжаҳон почта иттифоқининг бланклари ва ҳужжатлари фақат тайинланган оператор томонидан фойдаланилиши мумкин.".


2. Қуйидаги мазмундаги 40-1 ва 40-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"40-1. Форматига боғлиқ ҳолда ёзма хат-хабарли жўнатмалар қуйидагиларга ажратилади:

ичида ҳужжатлар бўлган кичик форматдаги хатлар;

ичида ҳужжатлар бўлган катта форматдаги хатлар;

ичида ҳужжатлар бўлган форматга мос бўлмаган хатлар ва ичида товарлар бўлган майда пакетлар.

40-2. Жўнатувчи хабарни моддий ёки электрон шаклда қабул қилинадиган, телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиб ишлов бериладиган, ёзма хат-хабарли жўнатмага ўзгартириладиган ва олувчига моддий кўринишда топшириш имкониятини берадиган гибрид почта орқали жўнатиши мумкин.".


3. 56-банддаги "Почта маркаларини устма-уст ёпиштириш тақиқланади. Маркалар" деган сўзлар "Жўнатувчи жўнатилаётган ёзма хат-хабарларга кўрсатилаётган почта алоқаси хизматлари учун тўлов суммасидаги почта тўловининг давлат белгиларини туширади. Битта почта тўловининг давлат белгисининг бошқа давлат белгисини устига тушириш тақиқланади. Почта маркалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 64-банднинг иккинчи хатбошисидаги "юбориш учун, жўнатувчининг муҳри ёки пломбаси остида ҳам очиқ, ҳам ёпиқ ҳолда топширилиши мумкин (буюртма хатларни жўнатишда конверт клапанларида жўнатувчиларга берилган муҳр изи туширилган ҳолда)" деган сўзлар "юбориш учун ёпиқ ҳолда топширилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 69-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Устама тўловли пул ўтказмаси почта алоқаси объекти томонидан пул ўтказмалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Устама тўловли пул ўтказмалари бланкларида почта жўнатмасининг штрихли почта идентификаторининг рақами ҳам кўрсатилади.";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. 83-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"83. Почта жўнатмаларида, посилкаларига илова қилинадиган бланкларда, шунингдек пул ўтказмаларининг бланкларида жўнатувчи томонидан жўнатувчи ва адресат манзиллари ҳамда телефон рақамлари (мавжуд бўлса) кўрсатилади. Манзилда қисқартирилган номлар, шунингдек манзилга тааллуқли бўлмаган белгилар бўлмаслиги керак.";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шаффоф манзил ойнаси бўлган конвертларда жўнатиладиган оддий ёки буюртма почта жўнатмасининг ўрови остида почта манзилини кўрсатиши мумкин.";

иккинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. 84-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. 90-банднинг "м" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"м) етказилиши кузатиладиган почта жўнатмаларига - "Avec suivi" (Кузатиладиган) логотипи ёпиштирилади;".


9. 91, 92 ва 93-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"91. Халқаро почта алмашувида қуйидаги қўшимча хизматлар кўрсатилади:

жавобли халқаро тижорий хат-хабарлар, у жўнатувчиларга уларнинг чет элдаги корреспондентлари томонидан бериладиган жавобли жўнатмалар учун олдиндан ҳақ тўлаш имконини беради. Уларда фақат ёзма хат-хабарлар ва босма нашрлар жўнатилиши мумкин. Бундай жўнатмаларнинг оғирлиги 50 г дан ошмаслиги керак;

битта жўнатувчи томонидан бир ёки бир нечта олувчилар манзилига жўнатиладиган гуруҳлаштирилган "Консигнация" жўнатмалари;

жўнатувчиларнинг почта жўнатмаси етказиб бериш муассасасига келиши билан дарҳол жўнатмани махсус курьер орқали адресат уйига етказиб бериш илтимоси билан қабул қилинадиган, етказилиши кузатиладиган почта жўнатмалари (буюртма почта варақчалари, хатлар, майда пакетлар, секограммалар ва "М" қоплари);

"товарларни қайтариш" хизматига эга майда пакетлар ва посилкаларни олувчи томонидан жўнатувчининг рухсати билан жўнатувчига қайтарилишини билдиради;

адресатга шахсан топширилишини билдирадиган "A remettre en main propre" (Шахсан топширилсин) белгиси бўлган ёзма хат-хабарли буюртма жўнатмалар, қиймати эълон қилинган хатлар ва посилкалар;

жўнатманинг тариф ва йиғимларни ундирмасдан етказиб бериш. Бунда жўнатувчи белгиланган муассасасида адресатдан талаб қилиниши мумкин бўлган бутун суммани тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Зарур бўлганда жўнатувчи олдиндан тўловни амалга ошириши керак.

92. Халқаро почта алмашувида гуруҳлаштирилган "Консигнация" жўнатмалари, электрон тижорий посилкалари ("ECOMPRO" посилкалари) ва жавобли халқаро тижорий хат-хабарлар, "товарларни қайтариш" хизматига эга майда пакетлар ва посилкалар фақат икки томонлама битим имзоланган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади.

93. Халқаро хатлар, қиймати эълон қилинган посилкалар, мўрт ва катта посилкалар ва халқаро хатлар, етказилиши кузатиладиган почта жўнатмалари, ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва "Frans de taxes et de droits" (Тарифлар ва йиғимлар ундирмасдан) белгили посилкалар, шунингдек "A remettre en main propre" (Шахсан топширилсин) белгили қиймати эълон қилинган буюртма жўнатмалари, хатлар ва посилкалар фақат уларни қабул қилиш рухсат берилган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади. Бу мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар Умумжаҳон почта иттифоқининг Халқаро бюроси томонидан хабар қилинади.".


10. 100-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда қимматли қоғозлар, маълумотномалар, ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, ҳужжатлар бўлган хатнинг эълон қилинган қиймати йўқолган тақдирда бу ҳужжатларни тиклаш бўйича мумкин бўлган харажатлардан ошиб кетиши мумкин эмас.";

тўртинчи хатбошидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


11. 103-банднинг иккинчи хатбошисидаги "устама тўловни" деган сўзлар "устама тўловли пул ўтказмаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 108-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бундай жўнатмаларни топшираётганда улар жўнатувчи томонидан рўйхат бўйича шакллантирилиши керак.".


13. 125-бандда:

"е" кичик бандидаги "("Expres" ("С нарочным") деган сўзлар "("Avec suivi" (Кузатиладиган)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"к" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. 127-бандда:

биринчи хатбоши "почта жавонига йўлланган" деган сўзлардан кейин "буюртма хатлар, бандероллар ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"б" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаси" деган сўзлар "Буюртма хатлар, бандероллар, оғирлиги 500 г дан кўп бўлган майда пакетлар, тезкор почта жўнатмалари, "М" қоплари ва посилкалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қоидаларнинг 189-бандида кўрсатилган сақлаш муддати тугагандан кейин, адресатлар томонидан олинмаган оддий хатлар, почта варақчалари, секограммалар, "М" қоплари, тегишли ўровдаги босма нашрлар тарқатилмаган почта жўнатмалари қаторига топширилади. Адресатлар томонидан олинмаган рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари жўнатувчиларнинг ҳисобидан уларга қайтариб юборилади. Белгиланган сақлаш муддати ўтгандан кейин ёки жўнатувчи қайтариб юборилган почта жўнатмаси ёки пул ўтказмасини олиш ва қайтариб жўнатиш ҳақини тўлашни рад этганда, улар вақтинча сақлаш учун тарқатилмаган почта жўнатмалари қаторига топширилади.".


15. 182-банднинг биринчи хатбошиси "пул ўтказмаси" деган сўзлардан кейин ", устама тўловли пул ўтказмасидан ташқари," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


16. 183-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"183. Почта, курьерлик жўнатмаларини янги манзил бўйича қайта жўнатиш ва қайтариш учун тўлов ундирилади, унинг миқдори қайтариш (янги манзилга қайта жўнатиш) санасида амал қиладиган тарифларга бўйича белгиланади. Пул ўтказмаларини янги манзил бўйича қайта жўнатиш ва қайтариш учун тўлов ундирилмайди. "Chaqiruv qog'ozi. Buyurtma bildirishnoma bilan" - "Повестка. С заказным уведомлением" белгилги буюртма хатларни янги манзил бўйича қайта жўнатиш амалга оширилмайди.


17. 189-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Почта жўнатмаларини (пул ўтказмаларини) сақлаш муддати почта жўнатмаси (пул ўтказмаси) почта алоқаси объектига келган кундан кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


18. Қоидаларнинг 3-иловасида:


а) 1-банднинг "б" кичик банди "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "ва уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) 3-бандда:

саккизинчи хатбошидаги "Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бош" деган сўзлар "Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "ва уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


в) "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, улар Ўзбекистон Республикасида таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган доривор воситаларни рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш учун намуналар сифатида юборилганда. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича котибиятининг кўрсатилган юкларнинг гуманитар ёрдамга тегишлилиги тўғрисидаги хулосасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикасидаги муайян юридик шахсларга юборилаётганда, уларни гуманитар ёрдам кўринишида жўнатишга рухсат берилади.".


19. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 27 май, 21-сон, 394-модда