язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2019 й. 693-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2019 й.

N 693




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ТЕГИШЛИ

БЎЛИНМАЛАРИДА ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БЎЙИЧА АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 майдаги 379-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

давлат стратегик захираси ва Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти марказий базасида маҳсулотларни сақлаш ҳамда уларни янгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тегишли бўлинмаларда овқатланишни таъминлаш учун маҳсулотларни аутсорсерларга, транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда, амалда харид қилинган нархларда бериш (тарқатиш);

шахсий таркибнинг узлуксиз овқатланишини (шу жумладан доимий жойлашиш пунктларида, дала шароитларида, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳамда бошқа ҳолатларда) ташкиллаштириш мақсадида тегишли зарур лавозимларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари штатларига киритиш йўли билан сақлаб туриш;

овқатланиши аутсорсинг шартлари асосида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг рўйхатини белгилаш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 7 февралдаги 107-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари ҳамда қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 август