язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Кредитлаш/ Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2019 й. ПҚ-4498-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2019 й.

N ПҚ-4498



ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ

ДОИРАСИДА  АМАЛГА  ОШИРИЛАЁТГАН

ЛОЙИҲАЛАРНИ КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2018-2019 йиллар мобайнида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ҳунармандчилик, касаначилик ва тадбиркорлик фаолиятининг бошқа соҳаларида бандлигини таъминлаш орқали уларнинг қўшимча ва барқарор даромад манбалари шаклланишига шарт-шароитлар яратиш борасида дастурий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида аҳолининг, айниқса чекка ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг маълум бир миқдорда иқтисодий ҳолати яхшиланишига кўмак бўлди.

Шу билан бирга, кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббуслари бўйича дастурларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат иштирокидаги тижорат банкларининг иш услубларини тубдан яхшилаш ва банк хизматларининг оммабоплигини ошириш орқали аҳолининг кенг қатламлари, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектлари билан тўлақонли шерикчилик муносабатларини ўрнатиш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш ҳамда кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги дастурларда давлат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларнинг мақсадлилигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5242-сон, 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5325-сон ва 2018 йил 27 июндаги "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5466-сон фармонлари, 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сон, 2018 йил 7 июндаги "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги ПҚ-3777-сон, 2018 йил 14 июлдаги "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3856-сон ва 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4231-сон қарорлари билан республикада кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари (кейинги ўринларда - Дастурлар) амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб:

Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича устувор равишда АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк" АТБ ва "Агробанк" АТБ (кейинги ўринларда - ваколатли банклар) орқали амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғармалар) ва бошқа жамғармалар ҳисобидан кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббусларига ваколатли банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар беришга рухсат этилади;

Дастурларни молиялаштириш учун ресурслар ажратадиган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Жамғармалар ресурсларининг 2020-2022 йилларда сўндириладиган қисми ҳар ойда ваколатли банкларга Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади, бунда ресурслар бўйича фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоиз паст қилиб белгиланади.


3. Қуйидагилар:

Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни 2020 йилда марказлашган ресурслар ҳисобидан молиялаштиришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага;

2020 йилда ваколатли банклар томонидан Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлашнинг мақсадли параметрлари 2, , , 2в-иловаларга;

Давлат дастурлари доирасида ажратилган кредит линияларни 2020-2022 йилларда қайтариш прогнози 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Ваколатли банклар кузатув кенгашлари икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

барча ҳудудларда "банк хизматлари офислари"нинг кенг тармоғини яратиш, бунда зарур ҳолларда, мавжуд филиаллар тармоғи тузилмасини қайта кўриб чиқиш;

ахборот технологияларини қўллаш орқали янги банк хизматлари ҳамда "модулли" кредитлаш асосида янги кредит турларини фаол жорий қилиш;

кичик бизнес ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи долзарб молиявий муаммоларни ҳал қилиш қисми бўйича ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан ҳамкорлик қилиш;

банклар Кенгашлари таркибига банкларнинг бошқаруви томонидан тақдим этилган ахборот ва таклифларни амалий баҳс ва мунозара қилишга қодир мустақил аъзоларни сайлаш орқали корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий қилиш ва самарадорлигини ошириш;

коррупцияни бартараф этишга қаратилган манфаатлар тўқнашувининг олдини олувчи ва тартибга солувчи сиёсатни амалга ошириш, тижорат банкларининг бошқарув аъзолари ва ходимлари томонидан риоя этилиши мажбурий бўлган ахлоқий қоидаларни такомиллаштириш;

банк ички мониторинг тизимини жорий қилиш орқали банкларнинг "мижозга йўналтирилганлик" иш услубини янада кучайтириш, мижозларга хизмат кўрсатишда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2019 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Yoshlar - кelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5466-сон Фармони доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун АТ Халқ банки устав капиталини 250 миллиард сўмга, "Микрокредитбанк" АТБ устав капиталини 170 миллиард сўмга ва "Агробанк" АТБ устав капиталини 290 миллиард сўмга ошириш учун маблағлар ажратсин.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари билан биргаликда ажратилган ресурслар доирасида ваколатли банклар молиялаштирадиган ёшлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхатини шакллантирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир туман кесимида Дастурлар доирасида ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва кредитнинг қайтарилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва туманлар кенгашларига ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосарининг, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимлари биринчи ўринбосарларининг Дастурларни амалга ошириш самарадорлиги борасидаги ҳисоботларини эшитиб бориш тавсия қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 24 октябрдаги

ПҚ-4498-сон қарорига

1-ИЛОВА



Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни

2020 йилда марказлашган ресурслар

ҳисобидан молиялаштиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

      

млрд сўм

Т/р

Ижтимоий дастурлар номланиши

2020 йилда йўналтириладиган маблағлар

шу жумладан:

аввал берилган кредитларнинг сўндирилиши

ҳисобидан

Давлат бюджети ҳисобидан

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт

жамғармаси

ҳисобидан

ЖАМИ:

3 982,1

2 940,8

971,3*

470,0

1.

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури

2 418,0

2 418,0



2.

Фермер, деҳқон хўжаликлари  ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури

75,4

75,4



3.

Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури

589,3

119,3


470 (50 млн долл.)

4.

Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармаларнинг дастурлари

26,1

26,1



5.

Бандликка кўмаклашиш дастури

313,6

38,1

375,5


6.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш дастури

161,2

72,4

188,8


7.

"Yoshlar - kelajagimiz" дастури

398,5

191,5

407,0


*) Ушбу маблағларнинг 41% тенг қисми тегишли Жамғармаларнинг уставида белгиланган мақсадларга йўналтирилади. жамғармалар






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 24 октябрдаги

ПҚ-4498-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020 йилда АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк"

АТБ ва "Агробанк" АТБ томонидан Дастурлар

доирасидаги лойиҳаларни кредитлашнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ


млрд сўм

Т/р

Ҳудуд номи

Жами

шу жумладан:

"Ҳар бир

оила -

тадбиркор"

дастури

Фермер,

деҳқон хўжалик

лари ва томорқа

ер эгаларини

қўллаб-

қувватлаш дастури

Ҳунарманд

чиликни

ривожлан

тириш

дастури

Маҳаллий

ҳокимликлар

ҳузуридаги

жамғарма-

ларнинг

дастурлари

Бандликка кўмаклашиш дастури

Хотин-

қизларни ва

оилани

қўллаб-

қувватлаш

дастури

"Yoshlar -

kelajagimiz"

дастури

ЖАМИ:


3 982,1

2 418,0

75,4

589,3

26,1

313,6

161,2

398,5

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

437,3

291,6

8,2

34,5

0,2

18,4

9,4

75,0

2.

Андижон вилояти

352,6

212,0

4,7

55,3

3,7

29,4

15,1

32,3

3.

Бухоро вилояти

217,8

129,8

4,5

33,9

2,5

18,0

9,3

19,7

4.

Жиззах вилояти

186,4

110,5

6,3

28,9

0,7

15,4

7,9

16,8

5.

Қашқадарё вилояти

364,3

214,2

10,3

55,8

6,4

29,7

15,3

32,6

6.

Навоий вилояти

190,1

113,2

3,8

29,6

2,5

15,7

8,1

17,2

7.

Наманган вилояти

349,6

210,2

5,5

54,8

2,9

29,2

15,0

32,0

8.

Самарқанд вилояти

406,7

244,3

8,4

63,7

1,8

33,9

17,4

37,2

9.

Сурхондарё вилояти

276,0

166,0

5,6

43,3

0,8

23,0

11,8

25,3

10.

Сирдарё вилояти

149,9

90,0

3,0

23,6

0,6

12,5

6,4

13,6

11.

Тошкент вилояти

323,2

197,2

2,7

51,4

0,5

27,4

14,1

30,0

12.

Фарғона вилояти

400,0

241,8

6,3

63,0

1,4

33,5

17,2

36,8

13.

Хоразм вилояти

200,3

118,5

6,0

31,0

1,9

16,5

8,5

18,0

14.

Тошкент шаҳри

128,0

78,6


20,6

0,2

11,0

5,6

11,9





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 24 октябрдаги

ПҚ-4498-сон қарорига

2а-ИЛОВА



2020 йилда АТ Халқ банки томонидан Дастурлар

доирасидаги лойиҳаларни кредитлашнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРИ


млрд сўм

Т/р

Ҳудуд номи

Жами

шу жумладан:

"Ҳар бир оила

- тадбиркор"

дастури

Фермер, деҳқон

хўжаликлари

ва томорқа ер

эгаларини

қўллаб-

қувватлаш

дастури


Ҳунарманд

чиликни

ривожлан

тириш

дастури

Маҳаллий

ҳокимликлар

ҳузуридаги

жамғарма-

ларнинг

дастурлари

Бандликка

кўмаклашиш

дастури

Хотин-қизларни

ва оилани

қўллаб-

қувватлаш

дастури

"Yoshlar -

kelajagimiz" дастури

ЖАМИ:


1 352,8

967,2

30,2

235,7

10,4

65,4

4,5

39,4

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

132,4

106,6

5,4

13,8

0,2

3,8

0,3

2,3

2.

Андижон вилояти

120,3

85,8

2,2

22,1


6,1

0,4

3,7

3.

Бухоро вилояти

75,8

52,6

1,9

13,6

1,6

3,8

0,3

2,3

4.

Жиззах вилояти

65,0

44,7

2,8

11,6

0,5

3,2

0,2

1,9

5.

Қашқадарё вилояти

127,0

86,7

3,7

22,3

4,0

6,2

0,4

3,7

6.

Навоий вилояти

65,7

45,8

0,7

11,8

1,8

3,3

0,2

2,0

7.

Наманган вилояти

118,6

85,1

1,4

21,9


6,1

0,4

3,7

8.

Самарқанд вилояти

139,7

98,9

2,8

25,5

0,7

7,1

0,5

4,3

9.

Сурхондарё вилояти

94,8

67,2

1,8

17,3

0,4

4,8

0,3

2,9

10.

Сирдарё вилояти

51,7

36,5

1,3

9,4

0,2

2,6

0,2

1,6

11.

Тошкент вилояти

111,5

79,8

1,2

20,6

0,4

5,7

0,4

3,4

12.

Фарғона вилояти

138,2

97,8

3,5

25,2


7,0

0,5

4,2

13.

Хоразм вилояти

68,2

48,0

1,5

12,4

0,6

3,4

0,2

2,1

14.

Тошкент шаҳри

43,9

31,8


8,2


2,3

0,2

1,4





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 24 октябрдаги

ПҚ-4498-сон қарорига

2б-ИЛОВА



2020 йилда "Микрокредитбанк" АТБ томонидан

Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлашнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРИ


млрд сўм

Т/р

Ҳудуд номи

Жами

шу жумладан:

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури

Фермер,

деҳқон

хўжаликлари

ва томорқа ер

эгаларини

қўллаб-

қувватлаш

дастури

Ҳунарманд

чиликни

ривожлан

тириш

дастури

Маҳаллий

ҳокимликлар

ҳузуридаги

жамғарм-

аларнинг

дастурлари

Бандликка

кўмаклашиш

дастури

Хотин-

қизларни ва оилани қўллаб-

қувватлаш

дастури

"Yoshlar -

kelajagimiz" дастури

ЖАМИ:

876,4

483,6

15,1

117,9

5,2

82,7

52,2

119,7

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

127,9

78,3

2,0

6,9


4,8

3,1

32,8

2.

Андижон вилояти

73,2

40,4

0,4

11,1


7,8

4,9

8,7

3.

Бухоро вилояти

45,8

24,7

0,8

6,8

0,4

4,8

3,0

5,3

4.

Жиззах вилояти

39,1

21,0

1,2

5,8


4,1

2,6

4,5

5.

Қашқадарё вилояти

78,2

40,8

3,4

11,2

1,2

7,8

4,9

8,8

6.

Навоий вилояти

40,2

21,5

0,8

5,9

0,5

4,2

2,6

4,6

7.

Наманган вилояти

75,1

40,1

0,9

11,0

2,0

7,7

4,9

8,6

8.

Самарқанд вилояти

85,7

46,6

1,6

12,7

0,2

8,9

5,6

10,0

9.

Сурхондарё вилояти

57,8

31,6

0,6

8,7

0,2

6,1

3,8

6,8

10.

Сирдарё вилояти

31,9

17,1

1,1

4,7


3,3

2,1

3,6

11.

Тошкент вилояти

68,3

37,6

0,6

10,3


7,2

4,6

8,1

12.

Фарғона вилояти

83,9

46,1

0,8

12,6


8,8

5,6

9,9

13.

Хоразм вилояти

42,3

22,6

0,9

6,2

0,7

4,3

2,7

4,8

14.

Тошкент шаҳри

26,9

14,9


4,1


2,9

1,8

3,2





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 24 октябрдаги

ПҚ-4498-сон қарорига

2в-ИЛОВА



2020 йилда "Агробанк" АТБ томонидан Дастурлар

доирасидаги лойиҳаларни кредитлашнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРИ


млрд сўм

Т/р

Ҳудуд номи

Жами

шу жумладан:

"Ҳар бир оила

- тадбиркор" дастури

Фермер, деҳқон

хўжаликлари ва

томорқа ер

эгаларини

қўллаб-

қувватлаш

дастури

Ҳунарманд

чиликни

ривожлан-

тириш

дастури

Маҳаллий

ҳокимликлар

ҳузуридаги

жамғарма-

ларнинг

дастурлари

Бандликка

кўмаклашиш

дастури

Хотин-қизларни

ва оилани

қўллаб-

қувватлаш дастури

"Yoshlar -

kelajagimiz" дастури

ЖАМИ:

1 752,8

967,2

30,2

235,7

10,4

165,4

104,5

239,4

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

176,9

106,6

0,8

13,8


9,7

6,1

39,9

2.

Андижон вилояти

159,0

85,8

2,2

22,1

3,7

15,5

9,8

19,9

3.

Бухоро вилояти

96,2

52,6

1,9

13,6

0,5

9,5

6,0

12,2

4.

Жиззах вилояти

82,3

44,7

2,3

11,6

0,1

8,1

5,1

10,3

5.

Қашқадарё вилояти

159,1

86,7

3,2

22,3

1,2

15,7

9,9

20,1

6.

Навоий вилояти

84,2

45,8

2,3

11,8

0,1

8,3

5,2

10,6

7.

Наманган вилояти

155,9

85,1

3,1

21,9

0,9

15,4

9,7

19,7

8.

Самарқанд вилояти

181,4

98,9

4,0

25,5

0,9

17,9

11,3

23,0

9.

Сурхондарё вилояти

123,4

67,2

3,3

17,3

0,2

12,2

7,7

15,6

10.

Сирдарё вилояти

66,2

36,5

0,7

9,4

0,4

6,6

4,2

8,4

11.

Тошкент вилояти

143,5

79,8

0,9

20,6

0,1

14,4

9,1

18,5

12.

Фарғона вилояти

177,9

97,8

1,9

25,2

1,4

17,7

11,2

22,7

13.

Хоразм вилояти

89,8

48,0

3,6

12,4

0,5

8,7

5,5

11,1

14.

Тошкент шаҳри

57,1

31,8


8,2

0,2

5,8

3,7

7,4





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 24 октябрдаги

ПҚ-4498-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат дастурлари доирасида ажратилган

кредит линияларни 2020-2022 йилларда

ҚАЙТАРИШ ПРОГНОЗИ


млрд сўм

Т/р

Тижорат банки номланиши

Жами

2020 йилда қайтадиган ресурс

шу жумладан:

2021 йилда қайтадиган ресурс

2022 йилда қайтадиган ресурс

I чоракда

II чоракда

III чоракда

IV чоракда

ЖАМИ:

2 248,7*

1 019,3

249,2

258,3

259,2

252,5

748,4

481,1

1.

Миллий банк

507,8

282,9

67,3

70,6

73,4

71,7

93,7

131,2

2.

Асака банк

217,5

95,7

21,4

25,0

24,9

24,5

89,2

32,5

3.

Ўзсаноатқурилишбанк

206,3

96,1

24,6

25,1

24,0

22,4

81,1

29,1

4.

Ипотека банк

283,7

118,4

29,6

30,0

29,7

29,0

103,8

61,5

5.

Қишлоқ қурилиш банк

372,7

147,2

36,1

37,5

36,7

36,9

143,5

82,0

6.

Алоқа банк

12,2

6,8

1,9

1,7

1,6

1,6

5,3

0,1

7.

Турон банк

18,9

9,6

2,4

2,4

2,4

2,4

8,9

0,4

8.

Ҳамкорбанк

214,3

89,8

22,3

22,4

22,7

22,4

77,4

47,2

9.

Ипак йўли банки

103,1

36,0

9,1

8,7

9,1

9,0

40,1

27,1

10.

Траст банк

77,0

20,4

4,5

5,5

5,5

4,9

32,1

24,5

11.

Капиталбанк

55,1

23,28

5,8

6,00

6,06

5,41

18,80

13,02

12.

Азия альянс банк

42,7

20,6

5,4

5,4

5,3

4,6

16,5

5,5

13.

Инфин банк

73,5

35,9

8,7

9,1

9,1

9,0

16,3

21,4

14.

Универсал банк

19,1

8,6

2,1

2,2

2,2

2,2

7,7

2,8

15.

Ориент Финанс банк

4,2

2,2

0,6

0,6

0,6

0,5

1,5

0,5

16.

Мадад Инвест банк

6,1

3,8

0,9

0,9

0,9

0,9

1,8

0,6

17.

Савдогар банк

20,5

13,1

4,3

2,9

2,9

3,0

7,1

0,4

18.

Давр-банк

13,9

8,8

2,2

2,3

2,3

2,1

3,5

1,6

   

*) Ресурсларни қайтариш ойма-ой амалга оширилади, белгиланган параметрлардан зиёд қайтариш рухсат этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 октябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 25 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 октябрь, 43-сон, 819-модда