язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2019 й. 898-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт клублари фаолиятини ҳамда спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2019 й.

N 898




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

СПОРТ КЛУБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲАМДА СПОРТ

МУСОБАҚАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда спорт клубларининг маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда уч босқичли "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 октябрдаги

898-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги 542-сон қарорида:


а) 1-бандда:


"а" кичик банддаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" сўзлари "академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


"б" кичик банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим ва олий таълим муассасалари ҳузуридаги спорт клубларини - таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳамда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳисобига молиялаштириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин";


б) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ассоциациянинг" сўзи "Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг (кейинги ўринларда Ассоциация деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ассоциациянинг" сўзи "клубларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг бешинчи хатбошидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" сўзлари "академик лицейлар ва ўрта махсус профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-бандда:

учинчи хатбошидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" сўзлари "академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳамда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари (академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим ва олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил қилинган спорт клублари учун);

спорт клубларига аъзолик бадаллари";

олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) иловада:


6-банднинг бешинчи хатбошидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар" сўзлари "академик лицейлар ва ўрта махсус профессионал" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-бандда:

учинчи хатбошидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" сўзлари "академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳамда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар (академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим ва олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил қилинган спорт клублари учун);

спорт клубларига аъзолик бадаллари";

олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 25 октябрдаги 864-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

а) "Умид ниҳоллари" спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгашига жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек хомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағларини жалб этган ҳолда ўтказилиши, ғолибликни кўлга киритган иштирокчиларни 1, 2 ва 3-даражали диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш ҳамда мусобақаларнинг финал босқичида ғолиб бўлган жамоаларга "Президент совғаси" сифатида республикада ишлаб чиқарилган енгил автомобиль совға қилиш;

б) "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек, ҳомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда мусобақаларни юқори савияда ўтказилиши учун ҳакамлар билан таъминлаш ҳамда мусобақаларнинг финал босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга "Президент совғаси" сифатида ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган қимматбаҳо совғалар бериш;

в) спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган инфратузилма объектларини ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда талаб даражасида тайёрлаш ва замонавий асосда жиҳозлаш;

г) спорт мусобақалари давомида ҳар бир иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини қарор топтириш, уларнинг буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш";


б) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Бунда:

Ташкилий қўмита томонидан ҳар йил учун тасдиқланган сарф-харажатлар сметаси ва спорт тадбирларини ўтказиш тақвим режасига мувофиқ "Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг республика финал босқичида спортчи, тренер ва делегация раҳбарларини овқатлантириш, ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш харажатларини молиялаштириш касб-ҳунар таьлими соҳасининг марказлашган маблағлари ҳисобидан;

"Универсиада" спорт мусобақаларининг республика финал босқичида спортчи, тренер ва делегация раҳбарларини овқатлантириш, ғолибликни қўлга киритган спортчиларни 1, 2 ва 3-даражали диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш харажатларини молиялаштириш Ташкилий қўмита томонидан ҳар йил учун тасдиқланадиган спорт тадбирларини ўтказиш тақвим режаси, сарф-харажатлар сметаси ҳамда тақсимотга мувофиқ Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясига олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳамда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ҳисобидан;

"Универсиада" ва "Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ташкил этиш ва ўтказиш, иштирокчиларни финал босқичи ўтказиладиган ҳудудларга бориш-келиш ва шаҳар ичида ҳаракатланишлари учун транспорт билан, спорт жамоаларини тайёрлаш ҳамда ётоқхона билан таъминлаш харажатлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан;

Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясини сақлаш харажатлари унинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ олий таьлим муассасаларида ташкил этилган спорт клублари аъзоларининг аъзолик бадаллари, мақсадли ажратмалари ҳамда ҳомийлик ва қонунда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади";


в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларини ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Иштирокчилар

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

Бажариш учун маъсуллар

Назорат қилиш учун маъсуллар

1-босқич

7-18 ёшдаги ўқувчилар (умумий ўрта таълим мактабларининг I-XI синфлари)

Ҳар бир синфнинг спорт турлари бўйича жамоасини шакллантириш

Сентябрь

Таълим муассасаси директори

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими

Синф жамоалари ўртасида мусобақанинг таълим муассасаси босқичини ўтказиш ҳамда ғолиб жамоалардан таълим муассасасининг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Сентябрь-

октябрь

Таълим муассасаси директори

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими


2-босқич

Таълим муассасаларининг терма жамоалари ўртасида мусобақанинг туман (шаҳар) босқичини ўтказиш ва ғолиб жамоаларни аниқлаш ҳамда туман (шаҳар)ларнинг спорт турлари бўйича терма жамоасини шакллантириш

Ноябрь

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг туман (шаҳар) бўлинмаси

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

3-босқич

Мусобақанинг 2-босқичида ғолиб бўлган терма жамоалар ўртасида мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш ва ғолиб жамоаларни аниқлаш

Март-май

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг вилоят бўлинмаси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

Ташкилий қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лари

";

г) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Универсиада"

спорт мусобақаларида ўтказиладиган спорт турлари

РЎЙХАТИ


Т/р

"Умид ниҳоллари"

спорт мусобақаларига

киритилган спорт турлари номи


"Баркамол авлод"

спорт мусобақаларига

киритилган спорт

турлари номи


"Универсиада"

спорт мусобақаларига

киритилган спорт

турлари номи


1-4 синфлар


5-11 синфлар

1.

Мини-футбол


Бадминтон


Бадминтон


Бадминтон


2.

Енгил атлетика


Баскетбол


Баскетбол


Баскетбол


3.

Шахмат


Волейбол


Волейбол


Волейбол


4.

Шашка


Гандбол


Гандбол


Гандбол


5.

Бадиий гимнастика


Футбол


Футбол


Футбол


6.


Енгил атлетика


Енгил атлетика


Енгил атлетика


7.


Стол тенниси


Стол тенниси


Стол тенниси


8.


Шахмат


Шахмат


Шахмат


9.


Шашка


Шашка


Шашка


10.


Кураш


Кураш


Кураш


11.


Спорт гимнастикаси


Белбоғли кураш


Белбоғли кураш


12.


Бадиий гимнастика


Дзюдо


Дзюдо


           

Изоҳ. Уч босқичли "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмиталар қабул қилган қарорларга асосан қўшимча оммавий спорт турларини жорий этиш ёки айрим спорт турларини чиқариб ташлаши мумкин";


е) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг спорт

турлари бўйича финал босқичини ҳудудларда ўтказиш

РЕЖАСИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Мусобақалар

ўтказиладиган

шаҳарлар


Мусобақаларни

ўтказиш даври


Мусобақалар

ўтказиладиган

спорт турлари


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус

2020 йилдан бошлаб,

ҳар 3 йилда

Бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, спорт гимнастикаси, кураш, бадиий гимнастика

2.

Андижон вилояти


Андижон

3.

Бухоро вилояти


Бухоро

4.

Жиззах вилояти


Жиззах

5.

Қашқадарё вилояти


Қарши

6.

Навоий вилояти


Навоий

7.

Наманган вилояти


Наманган

8.

Самарқанд вилояти


Самарқанд

9.

Сирдарё вилояти


Гулистон

10.

Сурхондарё вилояти


Термиз

11.

Тошкент вилояти


Олмалиқ

12.

Фарғона вилояти


Фарғона

13.

Хоразм вилояти


Урганч

14.

Тошкент шаҳри


Тошкент

   

Изоҳ. Ташкилий қўмитанинг хулосасига кўра, "Умид ниҳоллари" спорт мусобақалари ўтиши белгиланган ҳудудларга ўзгартириш киритилиши мумкин";


ж) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг спорт турлари

бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш

РЕЖАСИ

Ҳудудлар номи

Ўқув йиллари


2020-2021


2022-2023


2024-2025


2026-2027


2028-2029


2030-2032


2032-2033


Спорт турлари номи

Қорақалпоғистон Республикаси

Дзюдо

Волейбол

ғил болалар


Волейбол

(қиз болалар

Стол тенниси


Белбоғли кураш

Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Андижон вилояти

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Волейбол

ғил болалар)


Волейбол

(қиз болалар)

Стол тенниси


Белбоғли кураш

Баскетбол

(қиз болалар)

Бухоро вилояти

Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Волейбол

ғил болалар)


Волейбол

(қиз болалар)


Стол тенниси

Белбоғли кураш

Жиззах вилояти

Енгил атлетика

Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Волейбол

ғил болалар)


Волейбол

(қиз болалар)


Стол тенниси

Қашқадарё вилояти

Футбол

Енгил атлетика


Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Волейбол

ғил болалар)


Волейбол

(қиз болалар)


Навоий вилояти

Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Енгил атлетика

Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Волейбол

ғил болалар)


Наманган вилояти

Гандбол

(қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Енгил атлетика

Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Дзюдо

Самарқанд вилояти

Бадминтон

Гандбол

(қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Енгил атлетика

Кураш

Гандбол

ғил болалар)


Сирдарё вилояти

Шахмат

Шашка


Бадминтон

Гандбол

(қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Енгил атлетика

Кураш

Сурхондарё вилояти

Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Бадминтон

Гандбол

(Қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Енгил атлетика

Тошкент вилояти

Белбоғли кураш


Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Бадминтон

Гандбол

(қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Футбол

Фарғона вилояти

Стол тенниси

Белбоғли кураш

Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Бадминтон

Гандбол

(қиз болалар)


Баскетбол

ғил болалар)


Хоразм вилояти

Волейбол

(қиз болалар)


Стол тенниси

Белбоғли кураш

Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Бадминтон

Гандбол

(қиз болалар)


Тошкент шаҳри

Волейбол

ғил болалар)


Волейбол

(қиз болалар)


Стол тенниси

Белбоғли кураш

Баскетбол

(қиз болалар)


Шахмат

Шашка

Бадминтон

";


з) 7-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Универсиада" спорт мусобақаларининг спорт турлари

бўйича республика финал босқичини ҳудудларда ўтказиш

РЕЖАСИ


Ҳудудлар номи

Ўқув йиллари


2019-2020


2021-2022


2023-2024


2025-2026


2027-2028


2029-2030


2031-2032


Спорт турлари номи

Қорақалпоғистон Республикаси

Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Енгил атлетика


Кураш

Бадминтон

Андижон вилояти

Белбоғли кураш


Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Енгил атлетика

Кураш

Бухоро вилояти

Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш

Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Енгил атлетика

Жиззах вилояти

Гандбол

(эркаклар)


Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш


Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Қашқадарё вилояти

Дзюдо

Гандбол

(эркаклар


Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш


Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Навоий вилояти

Шахмат

Шашка


Дзюдо

Гандбол

(эркаклар)


Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш


Волейбол

(аёллар)


Стол тенниси

Наманган вилояти

Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Дзюдо

Гандбол

(эркаклар)


Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш


Волейбол

(аёллар)


Самарқанд вилояти

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Дзюдо

Гандбол

(эркаклар)


Баскетбол

(аёллар)


Белбоғли кураш


Сирдарё вилояти

Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Дзюдо

Гандбол

(эркаклар)


Баскетбол

(аёллар)


Сурхондарё вилояти


Кураш


Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Дзюдо

Гандбол

(эркаклар)


Тошкент вилояти

Енгил атлетика


Кураш

Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Дзюдо

Фарғона вилояти

Футбол

Енгил атлетика


Кураш

Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Шахмат

Шашка


Хоразм вилояти

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Енгил атлетика


Кураш

Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


Волейбол

(эркаклар)


Тошкент шаҳри

Стол тенниси

Баскетбол

(эркаклар)


Футбол

Енгил атлетика


Кураш

Бадминтон

Гандбол

(аёллар)


".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 октябрь