ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2019 й. 969-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2019 й.

N 969




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИНГ ФРАНЦИЯ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4037-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Францияга олий даражадаги ташриф давомидаги маданий-гуманитар тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 августдаги 679-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Францияга олий даражадаги ташриф давомидаги маданий-гуманитар тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 августдаги 679-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Франция маданият маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) давлат муассасаси шаклида ташкил этилганлиги, шунингдек, унга Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган мулкий мажмуа туташ ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан Марказ фаолияти юзасидан Франция Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва таълим муассасалари билан музокаралар олиб борилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Франция Республикаси билан маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланишига кўмаклашиш;

Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамкорликнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда иштирок этиш;

француз тилини, Франция Республикасининг маданияти ва тарихини ўрганишга кўмаклашиш;

Францияда ўзбек тили, Ўзбекистоннинг маданияти ва тарихи, шу жумладан, энг янги тарихи ўрганилишида иштирок этиш;

ўз ваколати доирасида Ўзбекистон вакилларининг Франция Республикасида ўтказиладиган халқаро тадбирларда иштирокига кўмаклашиш;

миллий ва француз маданият ҳамда санъат арбобларининг ижоди билан танишишга йўналтирилган тадбирларни ташкил этиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият марказининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият марказининг устави 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Жамғарма ижрочи директорига зарурат бўлганда Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


5. Жамғарма Марказ биносини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.

Жамғарма ўз маблағлари ҳисобига маданият ва санъат объектларини меъморий жиҳатдан режалаштириш соҳасидаги энг яхши жаҳон тажрибасига мувофиқ Марказ биносини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширсин.


6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Жамғарма маблағлари;

бинодан фойдаланишдан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 декабрдаги

969-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш

жамғармасининг Франция маданият марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Маданият ва таълим бўлими

4

Юрисконсульт

1

Мультимедиа кутубхона ва архив

2

Бош бухгалтер

1


Ахборот технологиялари бўйича бош мутахассис

1

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 декабрдаги

969-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш

жамғармасининг Франция маданият маркази ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Директор

15

Бўлим бошлиғи

13

Бош бухгалтер

13

Бош мутахассис

11

Етакчи мутахассис

10

Мутахассис

9

   

Изоҳ. Юридик хизмат Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган минимал норматив ва мезонлар асосида ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 декабрь









































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск