ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2019 й. 1049-сон "Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2019 й.

N 1049



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ФУҚАРОЛАРНИ ДОИМИЙ ЯШАШ ВА ВАҚТИНЧА

ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА РЎЙХАТГА ОЛИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ва "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида" 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

мазкур қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқ давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам кўрсатилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


3. Фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилсин.

4. Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассисларга ва тор ихтисосликдаги мутахассисларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун асосланмаган илтимосномалар берганлиги учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш тартибини яшаш жойига яқин ва уларга қулай бўлган хоҳлаган туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари томонидан амалга ошириш тартибини жорий қилиш;

фуқароларни яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда уй-жой мулкдорларининг шахсан иштироки талабини бекор қилиш ҳамда ҳужжатларни уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш тизимини жорий этиш;

фуқаролар янги яшаш жойига келганда доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддатини ўн кунгача узайтириш;

турган жойи бўйича рўйхатга олишда ФҲДЁ идоралари томонидан берилган гувоҳномалар тўғрисидаги маълумотларни электрон тизим орқали ФҲДЁнинг ягона архивидан олиш тизимини жорий этиш ва бошқалар.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 декабрдаги

1049-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божлари ставкалари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й. 11-сон, 49-модда) 7-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини прописка қилганлик ва пропискадан чиқарганлик учун, шунингдек, турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари 5-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "туризм операторлари" сўзлари "туроператор ва турагент" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 258-модда):


а) 1-иловада:


2-банднинг учинчи хатбошидаги "беш" сўзи "ўн" сўзи билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Фуқароларни доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш хизматлари уларга қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг вилоят ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинча бўлиши ҳолатини аниқлашни назарда тутади.

Доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қилишлари ҳам мумкин";


қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. Бошқа ҳудудлардан келган ҳамда бир манзилдан иккинчи манзилга кўчиб утаётган вояга етмаганларни доимий прописка қилиш улар қайд қилинган ота-оналарининг, васий(ҳомий)ларининг кетиш манзил варақаларининг нусхаси асосида, ота-оналарисиз келган ҳолларда эса доимий прописка қилиш аввалги яшаш жойидаги ички ишлар органлари томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида берилган кетиш манзил варақаси асосида амалга оширилади.

Вояга етмаганлар қайд қилинмаган ёки доимий прописка қилинмаган ҳолларда, аввалги яшаш жойи бўйича ТШИИБ МваФРБнинг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси асосида прописка қилинади";


9-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Доимий прописка қилиш мазкур Низомга 1а-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади";


15-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Доимий пропискадан чиқариш мазкур Низом 6а-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади";


16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "беш" сўзи "ўн" сўзи билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 17-1-17-12-бандлар қўшилсин:

"17-1. Вилоятларда ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб ўн кун муддатда хоҳишига кўра, ўзига қулай манзилдаги МваФРБга ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.

Бундан ташқари, фуқаро ЯИДХП орқали мустақил равишда ҳисобга туриши мумкин.

17-2. Ҳисобда туриш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда, фуқаро ва турар жой эгаси номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 16-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон тарзда тўлдирилади.

Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:

уй-жой мулкдори ва фуқаронинг паспорти;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун) ва паспорт нусхаси.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатилганда ваколатли орган томонидан лозим бўлган маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли орқали олинади.

17-3. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар фуқарони турар жойга ҳисобга қўйишга розилик бериш учун МваФР бўлинмасига мурожаат қиладилар.

17-4. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг уй-жой мулкдори (мулкдорлари) уни ўзларининг ЭРИ билан тасдиқлайдилар.

ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

17-5. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр ҳужжатлари, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати), шунингдек, давлат хизмати кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа ҳар қандай ҳолат давлат хизмати кўрсатишни рад этишга асос бўлмайди.

17-6. Фуқаро давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

17-7. Давлат хизматлари марказларида сўровнома тўлдирилгач, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) электрон тизим орқали юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

17-8. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига келиб тушган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида мавжуд маълумотлар базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда текширилади.

Текшириш натижасига кўра, ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини (кейинги ўринларда қайд варағи деб аталади) тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.

17-9. Қўшимча текшириш талаб этилган ҳолларда эса, электрон тизим орқали тегишли маълумотнома Давлат хизматлари марказига юборилади.

Бунда қўшимча текшириш муддати 3 кундан ошмаслиги лозим.

17-10. Давлат хизматлари маркази қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни фуқаронинг электрон манзилига юборади ва фуқарони бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Фуқаронинг сўровига кўра, унга қайд варағи қоғоз шаклда мурожаат қилган Давлат хизматлари марказининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.

17-11. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви ЭРИ мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат ҳимояланган идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

17-12. Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади";


18-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ҳисобда туриш учун МваФРБга мурожаат қилган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:";

иккинчи хатбошидаги "7" рақами "9а" рақами билан алмаштирилсин.

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) томонидан турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) билан бирга ҳисобга туриши лозим бўлган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим қилинганда, ушбу фуқароларнинг шахсан ўзлари келиши талаб этилмайди";


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ инспектори аризани мазкур Низомга 9б-иловага мувофиқ шаклдаги Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобида рўйхатдан ўтказади, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шу куннинг ўзида ариза берувчига BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) беради.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.

ТШИИБ МваФРБ инспектори қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта ҳисобга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.

Миграция хизматлари орқали турган жойи бўйича ҳисобга олиш мазкур Низомга 9в-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади";


22-бандда:

биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бунда таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан нусха (16 ёшга тўлмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 35х45 мм. ўлчамли иккита фотосурат) ва таълим муассасаси томонидан турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома ҳудудий ТШИИБ МваФРБга тақдим этилади. Агар фуқаро олий таълим муассасасига қабул қилинган бўлса, ҳисобга олиш учун давлат божи тўлаши лозим бўлади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Фуқаро таълим муассасасининг турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, мазкур Низомнинг 17-2 ва 18-бандларида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида фуқаро танлаган жойидаги ТШИИБ МваФРБ томонидан ҳисобга олинади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 22-1-банд қўшилсин:

"22-1. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ҳисобига ўтказилади;

б) МваФРБга ўзи келиб мурожаат этганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ҳисобига ўтказилади;

в) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ҳисобига ўтказилади.

Хизмат кўрсатишдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига тушган маблағлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда ва ходимларни рағбатлантиришда фойдаланилади";


23-банддаги "18-бандида" сўзлари "17-1 ва 18-бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 25-1-банд қўшилсин:

"25-1. Ҳисобга олишни бекор қилиш таълим муассасаси раҳбарияти ва иш берувчининг билдиришномаси, уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки фуқаронинг ташаббуси билан амалга оширилади.

ТШИИБ МваФРБлар фуқаро ва уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ўртасида тузилган ижара шартномаси бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг фуқарони ҳисобга олишни бекор қилади";


қуйидаги мазмундаги 28-1 ва 28-2-бандлар қўшилсин:

"28-1. Фуқаролардан мазкур Низомда кўрсатилгандан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, "Давергеодезкадастр" қўмитасининг базасида мавжуд бўлмаган ҳамда кадастр рақами бўлмаган турар жойларга доимий прописка қилиш, доимий пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш қатъиян тақиқланади.

28-2. ТШИИБ МваФРБ томонидан доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга туриш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг нусхалари асли билан бир хиллиги текширилиб, қабул қилинади ва уларнинг нусхалари муҳр билан тасдиқланади";


30-банддаги "беш" сўзи "ўн" сўзи билан алмаштирилсин.


мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирдаги ва 6а-иловалар билан тўлдирилсин.


7, 8 ва 9-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирдаги , ва 9в-иловалар қўшилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

1а-ИЛОВА



Фуқарони доимий прописка қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар


Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Доимий прописка қилиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўзи келиб мурожаат қилиш.


2. Доимий прописка қилиш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш.


3. Хизматни кўрсатиш учун давлат божини тўлаш.

Мурожаат қилинганда

 





2-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб автоматлаштирилган ахборот тизимига юбориш.

Ариза тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида






3-босқич

1. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси


2. "Давергеодезкадастр" қўмитаси

Сўровнома тушганидан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текшириш.

10 дақиқа давомида





4-босқич

Ариза берувчи

Доимий прописка қилинаётган ҳудуддаги Мудофаа ишлари бўйича бўлимга ўзи келиб мурожаат қилиш.

1 иш куни давомида





5-босқич

Мудофаа ишлари бўйича

бўлим

Ҳарбий ҳисобга олинганлиги ҳақидаги тегишли муҳрни қўйиш.

10 дақиқа давомида





6-босқич

Ариза берувчи

Ҳарбий ҳисобга олингандан сўнг доимий прописка қилинаётган ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига прописка қилинганлик муҳрини қўйдириш учун мурожаат қилиш.

5 кун ичида





7-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

Доимий прописка расмийлаштирилиб, бу ҳақдаги тегишли муҳрни қўйиш.

5 дақиқа давомида

  





Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

6а-ИЛОВА



Фуқарони доимий пропискадан чиқариш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


1. Доимий пропискадан чиқиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўзи келиб мурожаат қилиш.


2. Доимий прописка қилиш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш.


3. Хизматни кўрсатиш учун давлат божини тўлаш.


Мурожаат қилинганда











2-босқич


Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб автоматлаштирилган ахборот тизимига юбориш.


Ариза тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида











3-босқич


1. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси


2. "Давергеодезкадастр" қўмитаси


Сўровнома тушганидан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.


Аниқ вақт режимида







4-босқич


Ариза берувчи


Доимий пропискадан чиқаётган ҳудуддаги Мудофаа ишлари бўйича бўлимга мурожаат қилиш.


1 иш куни давомида







5-босқич


Мудофаа ишлари бўйича бўлим


Ҳарбий ҳисобдан чиқарилганлик ҳақидаги тегишли муҳрни қўйиш.


10 дақиқа давомида





6-босқич


Ариза берувчи


Ҳарбий ҳисобдан чиқарилганлик ҳақидаги тегишли муҳр босилгандан сўнг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига пропискадан чиқарилганлик муҳрини қўйдириш учун мурожаат қилиш.


1 иш куни давомида











7-босқич


Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


Доимий пропискадан чиқарилганлик ҳақидаги тегишли муҳрни қўйиш.


5 дақиқа давомида





Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

 


(сана)

(рақами)

Турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун

СЎРОВНОМА

   

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилган жойи ва санаси


5. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами)


6. Доимий руйхатда турган манзили


7. Вақтинча ҳисобга олинаётган манзили


8. Келишдан мақсади ва муддати


9. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди


9. Телефон рақами


10. Электрон почта манзили



II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки

уй-жой берган ташкилот ҳақида маълумот:

1. Ф.И.О.


2. Доимий руйхатда турган манзили


3. Кадастр рақами


4. Уй-жой берган ташкилотнинг алоқа хати


III. Бир вақтнинг ўзида қуйидаги вояга етмаган оила

аъзоларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Ўғли



Қизи









Уй-жой мулкдори (мулкдорларининг) ЭРИси






Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Миграция

ва фуқароликни Расмийлаштириш

бош бошқармаси

      

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ

  

ЖСШИР _______________________________

Рақам ___________________



Фуқаро: ________________________________

Туғилган вақти ___________



Ҳужжат ________

Берилган вақти __________

Амал қилиш муддати  __________________________

Серия N _________________________




Вақтинча яшаш манзили



                          Қўшимча маълумотлар


Кадастр N ______________________________


Келишдан мақсад ___________________







Вилоят _________________________________


Турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати

________ йил "_____" _____________гача







Тумани (шаҳар) __________________________


Қаердан келди _______________________







Манзил _________________________________








Уй N ______ хона

N _____________________


Маълумот_______________________






Қайд варағини берган орган _________________________

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга

олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий

хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги

гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда,

унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.





Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА



Турган жойи бўйича ҳисобга олишнинг

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


1. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат божини тўлаш.


1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилинганда











2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сўровнома шаклини тўлдириб ваколатли органга юбориш.


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин

1 соат мобайнида


2. Аниқ вақт режимида











3-босқич


Ваколатли орган


1. Сўровнома тушганидан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.


2. QR-кодли (матрик штрихли кодли) фуқарони турар жой бўйича ҳисобга қўйиш ҳақидаги қайд варағини расмийлаштириш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.




1 кун мобайнида













4-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.


1. 10 дақиқа мобайнида


2. Аниқ вақт режимида








Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

9а-ИЛОВА


(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси

Исми


Отасининг исми

Туғилган санаси

Туғилган жойи

Қаердан келди


(ҳудуд номи)

Келиш мақсади


қишга, ишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади)

Қуйидаги манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман: _______туман (шаҳар), _____кўча ___ (квартал)____уй,___корпус ____хонадон.

Турар жой

томонидан берилди.


(уй-жой мулкдори Ф.И.О. ёки уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди













Менга қайта ҳисобга олиш тартиби ва ариза бериш муддати тушунтирилди.

________ серияли _____________ - сонли қайд варағини олдим.

Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О.

Имзо ___________


20__ йил "___" __________

 

Изоҳ. Ариза берувчи учун ишончли вакиллар, вояга етмаганлар учун эса ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил ҳисобланади.






Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

9б-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги /

___________вилояти Ички ишлар бошқармаси

__________туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ

Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга

олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш

КИТОБИ

Бошланди: 20____ йил "_____" __________________

Тамом бўлди: 20____ йил "_____" ____________________

Чап томони

Т/р

Ариза берувчи ва у билан бирга

келган оила аъзоларининг Ф.И.О.,

туғилган санаси, шахсини тасдиқловчи

ҳужжат рақами

Ариза берувчининг

доимий турар жойи

Ариза қайд этилган

сана

Ариза берувчи ҳисобга

олинган турар жой




Ўнг томони

Турар жой берган

мулкдорнинг доимий

яшаш манзили

Қайд варағининг рақами

берилган санаси ва муддати

Ҳисобга олинган шахснинг келиш

варақаси манзил-маълумотнома

бюросига юборилган сана

Ҳисобдан

чиқарилган сана

Изоҳ








Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

9в-ИЛОВА



Турган жойи бўйича ҳисобга олишнинг

СХЕМАСИ


Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


1. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим ёки бўлинмасига уй эгаси билан бирга мурожаат қилиш.


2. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш.


3. Хизматни кўрсатиш учун давлат божини тўлаш.


Мурожаат қилинганда











2-босқич


Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб, автоматлаштирилган ахборот тизимига юбориш.


Сўровнома тўлдирилгандан кейин

10 дақиқа мобайнида











3-босқич


Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси


1. Сўровнома тушганидан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.


2. BARE-CODE билан ҳимояланган фуқарони турар жой бўйича ҳисобга қўйиш ҳақидаги қайд варағи расмийлаштириш ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юбориш.


10 дақиқа мобайнида











4-босқич


Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни расмийлаштириб ариза тақдим этиш.


10 дақиқа мобайнида





б) 2-иловада:


қуйидаги мазмундаги 21-1-банд қўшилсин:

Доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги сабабли пропискадан чиқарилгандан сўнг бир йил ичида республикадан чиқиб кетмаса, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмаган тақдирда, улар олдинги яшаш жойи бўйича ёки республиканинг бошқа ҳудудига тегишли МваФР бўлинмаси томонидан доимий прописка қилинади.

Бунда доимий пропискада туриш учун чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс МваФР бўлинмасига республикадан чиқиб кетмаганлиги сабабини тўлиқ кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома - 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

жўнаб кетиш варақаси.

Прописка қилинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.


35-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти томонидан улар келиб жойлашган вақтда, қанча муддат бўлишларидан қатъи назар, "E-mehmon" дастури ёрдамида, таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар".






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 декабрдаги

1049-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 2-банди ва қарорга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) 2-илова.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури)" 2017 йил 19 июлдаги 527-сон қарорига илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори)" 2017 йил 16 августдаги 639-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)" 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 33-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)" 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 14-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 59-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорига 3-илованинг 4-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвесторлар учун инвестиция визаси жорий этилганлиги ҳамда улар ва уларнинг оила аъзоларининг республика ҳудудида бўлиши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 11 октябрдаги 864-сон қарорига илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 декабрь






































Время: 0.0127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск