язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2020 й. 135-сон "Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2020 й.

N 135



ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

ХОДИМЛАРИ   МЕҲНАТИГА   ҲАҚ   ТЎЛАШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш, келгусида мактабгача таълимни бошқариш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 1 апрелдан бошлаб туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларини  ушбу ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари сонидан келиб чиқиб, қуйидаги гуруҳларга ажратиш ва шу асосда мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

I гуруҳ - 41 ва ундан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда;

II гуруҳ - 21-40 мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда;

III гуруҳ - 20 тагача мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича котибияти ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 мартдаги

135-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомда:


а) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади:

тил бўйича ўқитувчи - 18 соат;

ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог - 24 соат;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти - 25 соат;

тарбиячи, тарбиячи-методист - 36 соат;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси - 36 соат;

жисмоний тарбия йўриқчиси - 30 соат;

мусиқа ходими, хореограф - 24 соат";


б) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

I. Давлат мактабгача таълим тизими педагог ходимлари:

Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкаси миқдори (сўм)

олий

малака

тоифали

биринчи

малака

тоифали

иккинчи

малака

тоифали

олий

маълумотли

ўрта махсус (касб-ҳунар) маълумотли

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари методистлари, инспектор- методистлари

1 905 340

1 796 024

1 681 867

1 570 548

х

2.

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг методистлари

1 754 102

1 590 760

1 489 903

1 391 628

х

3.

Олий маълумотли: тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари, тил ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, психологлар

2 095 874

1 975 627

1 850 054

1 727 603

х

4.

Мактабгача таълим ташкилоти ўқитувиси (3-банддагидан ташқари)

1 620 021

1 510 347

1 403 920

х

1 203 660

5.

Тарбиячи-методист, тарбиячи (олий маълумотли тайёргарлик

(5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячиларидан ташқари)

1 510 347

1 403 920

1 301 738

1 203 660

1 111 444

6.

Мусиқа ходими, хореограф, барча ихтисосликлар йўриқчилари

1 329 081

1 222 677

1 120 510

1 023 015

930 302

7.

Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар педагогик маълумотли тарбиячи ёрдамчиси

1 014 333

8.

Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар нопедагогик маълумотли ва умумий ўрта маълумотли тарбиячи ёрдамчиси

845 278

II. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ходимлари:

Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

1.

Мудир

2 327 553

2 188 680

2 051 955

2.

Мудир ўринбосари, шўъба мудири

1 919 166

1 788 525

1 660 748

3.

Кадрлар бўйича мутахассис, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис

1 107 135

1 022 197

1 022 197

  

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг гуруҳлари мактабгача таълим ташкилотлари сонидан келиб чиқиб, қуйидагича аниқланади:

41 ва ундан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда - I гуруҳ;

21-40 мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда - II гуруҳ;

20 тагача мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда - III гуруҳ.



III. Давлат мактабгача таълим ташкилоти мудири:


Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)

I гуруҳ

II гуруҳ

1.

Мудир

1 782 700

1 661 382


Изоҳ. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилганда, мактабгача таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида тегишли миқдорларда оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 6 мартдаги 180-сон қарори иловасининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 март