ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 10.04.2020 й. 190-Ф-сон "Озарбайжон Республикасига коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМИСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

10.04.2020 й.

N 190-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Озарбайжон Республикасига коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида:


1. Озарбайжон Республикасига тиббий буюмлар ва воситалар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича юборилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг "Марказий" давлат корхонаси инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш пункти (кейинги ўринларда - шакллантириш пункти) этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки етказиб берилиши учун масъул этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юкини етказиб бериш ишлари мувофиқлаштирилишини таъминласин, шу жумладан уни тўплаш ва жўнатиш пунктига етказиб бериш учун зарур автотранспорт воситаларини ажратсин.


4. Инсонпарварлик ёрдами юкини тезкорлик билан тақсимлаш мақсадида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан инсонпарварлик ёрдами юки қадоқланиб, унинг бир кун муддатда шакллантириш пунктига етказиб берилиши инобатга олинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги инсонпарварлик юкини Озарбайжон Республикасига етказиш учун белгиланган тартибда юк ҳаво кемасини ажратсин.


6. Белгилансинки:

инсонпарварлик ёрдами юкининг таннархи, уни қадоқлаш, шакллантириш пунктига ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ 2-иловага мувофиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан;

инсонпарварлик юкини ташиш бўйича транспорт харажатлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳисобидан қопланади.

Бунда, Транспорт вазирлигининг инсонпарварлик юкини ташиш билан боғлиқ молиявий зарарлари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан қопланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонининг инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш нияти тўғрисида Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилсин, шунингдек, инсонпарварлик юки етказиб бериладиган пунктни ва уни топшириш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни келишсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ушбу фармойишга мувофиқ давлат захираларидан чиқарилган моддий бойликларнинг ўрни белгиланган тартибда тўлдирилишини назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари инсонпарварлик юкининг етказилиши ва топширилишида иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси вакилларига чиқиш ҳужжатлари тезкор расмийлаштирилишини ҳамда инсонпарварлик юки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан тўсиқларсиз ўтказилишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва "Дунё" ахборот агентлиги Озарбайжон Республикасига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ишлар оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.


11. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Кулдашев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси М.М. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 апрелдаги

190-Ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Озарбайжон Республикасига инсонпарварлик ёрдами

сифатида юбориладиган тиббий буюмлар ва воситалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи

Маҳсулот номи

Ўлчов

бирлиги


Миқдори

1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси


бир маротабалик бош кийимли ҳимоя комбинезони


дона


1 000

бир маротобалик респиратор N 95


дона

1 000

бир маротабалик қўлқоп


жуфт

10 000

ҳимоя кўзойнаги


дона

1 000

2

"Маданият текстиль кўп тармоқли" МЧЖ


бир маротабалик бош кийимли ҳимоя комбинезони


дона

5 000

3

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


бир маротобалик тиббий юз ниқоби


дона

150 000

бир маротобалик тиббий юз ниқоби (болалар учун)


дона

150 000

4

"Fazo-Luxe" МЧЖ


бир маротобалик тиббий юз ниқоби


дона

150 000

5

"Eco-Breath" МЧЖ


бир маротобалик тиббий респиратор


дона

50 000

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 апрелдаги

190-Ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Озарбайжон Республикасига инсонпарварлик ёрдами

юкининг таннархи, уни қадоқлаш, шакллантириш пунктига

ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

Т/р

Ташкилот номи ва харажатлар тури


Дастлабки

ҳисоб-китоблар


Суммаси*


1

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси



604 500 000,0 сўм


1.1

Бир маротабалик тиббий юз ниқобларининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


150 000 дона х

2 280,0 сўм


342 000 000,0 сўм

1.2

Бир маротабалик тиббий юз ниқобларининг (болалар учун) шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


150 000 дона х

1 750,0 сўм

262 500 000,0 сўм


2

"Fazo-Luxe" МЧЖ



345 000 000,0 сўм

2.1

Бир маротабалик тиббий юз ниқобларининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


150 000 дона х

2 300,0 сўм

345 000 000,0 сўм

3

"Eco-Breath" МЧЖ



600 000 000,0 сўм

3.1

Бир маротабалик респираторининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


50 000 дона х

12 000,0 сўм

600 000 000,0 сўм


Жами:



1 549 500 000,0 сўм

            

*) Маблағлар амалга оширилган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, тасдиқловчи ҳужжатларга асосан ажратилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 апрель




























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск