Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.03.2018 й. ПФ-5383-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.03.2018 й.

N ПФ-5383



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

14 декабрдаги ПФ-5285-сонли Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва "Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 мартдаги

ПФ-5383-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли Фармонининг 2- ва 3-иловаларидаги ""Ўзбекенгилсаноат" ДАК" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сонли Фармонининг 15-бандидаги "20" рақами "20а" рақами билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Қўқон тўқимачилик комбинати" ДКнинг қурилиши тугалланмаган мулкий комплекси негизида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 6 майдаги ПҚ-1333-сонли қарори 2-бандининг еттинчи хатбоши, 9, 10 ва 11-бандларидаги ""Ўзбекенгилсаноат" ДАК" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 21 февралдаги ПҚ-1484-сонли қарорининг 7, 8 ва 9-бандларидаги ""Ўзбекенгилсаноат" ДАК" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512-сонли қарорида:


а) 1-бандидаги ""Ўзбекенгилсаноат" АЖ корхоналари" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмасига аъзо корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-1-бандидаги ""Ўзбекенгилсаноат" АЖ корхоналари" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмасига аъзо корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 4 декабрдаги ПҚ-2444-сонли қарори 6-бандидаги ""Ўзбекенгилсаноат" АЖ" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги ""Ўзбекенгилсаноат" АЖ" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сонли қарори 1-иловасининг "Ташкилотлар номи" графаси 335-340-позицияларидаги, бўлими номланишидаги ""Ўзбекенгилсаноат" АЖ" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган ҳолда Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-2759-сонли қарори:


а) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги, 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидагиқув-амалий тўқимачилик технопарки" сўзлари "Ўзбек-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-бандининг бешинчи хатбошидаги, 9, 13, 14 ва 15-бандларидаги ""Ўзбекенгилсаноат" АЖ" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловасининг номланишидагиқув-амалий тўқимачилик технопарки" сўзлари "Ўзбек-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки" сўзлари билан алмаштирилсин:


г) 2-иловасининг:


номланишидагиқув-амалий тўқимачилик технопарки" сўзлари "Ўзбек-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-бандидаги ""Ўзбекенгилсаноат" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли қарори 2-иловасининг 15-бандидаги ""Ўзбекенгилсаноат" АЖ" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли қарори 1-иловасининг 45-позицияси чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3301-сонли қарори 1-иловаси "Масъул ижрочилар" графасининг 5-позициясидаги ""Ўзбекенгилсаноат" АЖ" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сонли қарори 7-иловасининг "Мутасаддилик қилинадиган идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар" бўлими 13-бандидаги ""Ўзбекенгилсаноат" АЖ" сўзлари ""Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун "Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси аъзолари бўлган тўқимачилик саноати корхоналари ва тўқимачилик ҳамда тикув-трикотаж тармоғининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан олиб келинадиган товарларни олиб киришда уларни божхона тўловларидан озод этиш рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида"" 2018 йил 2 февралдаги Ф-5194-сонли фармойиши 1-иловасидаги изоҳнинг учинчи хатбоши ва 2-иловасидаги изоҳнинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу ҳисоб-китоб кўрсаткичлари божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашда чекловлар учун асос деб бўлмайди".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 мартдаги

ПФ-5383-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони иловасининг 52-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида Дизайн маркази ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 17 июндаги ПҚ-1554-сонли қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 март




























Время: 0.0394
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск