ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Мудофаа ишларини бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2020 й. 654-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 10 августдаги 659-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2020 й.

N 654



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ

СЕКТОРЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 10 АВГУСТДАГИ 659-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 10 августдаги 659-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 27 октябрдаги

654-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий-маъмурий секторларни

ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш

тўғрисида" 2019 йил 10 августдаги 659-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:


"а" кичик бандга "I-III чораклар якунлари" сўзларидан кейин ", шунингдек, молия йили якунларига кўра ҳосил бўлган бўш қолдиқлар" сўзлари қўшилсин;


"б" кичик бандга "маблағлар қолдиқ ҳолати" сўзларидан кейин ", шунингдек, даромаднинг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари ва молия йили якунлари бўйича ҳосил бўлган бўш қолдиқлар йиғиндиси" сўзлари қўшилсин.


2. Иловада:


3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмлари, бўлинмалари ва муассасаларида режалар ("йўл хариталари") тадбирларини ва бошқа муҳим лойиҳаларни молиялаштириш";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, спорт мусобақалари, эстафеталар, турнирлар, тренинглар, ёшларни тарбиялаш бўйича тадбирлар (шу жумладан, амалий ва техник турлар бўйича тўгараклар ташкил этиш, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қўшимча озиқ-овқат ҳамда кийим-кечак ва оёқ кийим билан таъминлашни ташкил этиш) шунингдек, маданий-оммавий ва бошқа тантанали тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш";


7-банднинг биринчи хатбошисидаги "якунлари" сўзи ", шунингдек, молия йили якунларига кўра ҳосил бўлган бўш қолдиқлар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 октябрь







































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск