ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2020 й. 691-сон "Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2020 й.

N 691




КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ

ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯСИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган иқтидорли ва ижодкор талабаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб тақдирлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган иқтидорли ва ижодкор талабаларнинг ўз касбий ва бадиий салоҳиятини рўёбга чиқаришдаги ютуқлари кенг ёритилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 ноябрдаги

691-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (3-илова) 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Низом Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди";


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 21-модда):


а) Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (1-илова) 10-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Низом Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини олувчи талабаларга стипендиялар тайинлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди";


б) Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорларининг (2-илова) "Стипендия номи ва қўшимча тўловлар" устуни 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий, Ислом Каримов ва Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиялари".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 ноябрь





































Время: 0.0192
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск