ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2021 й. 17-сон "Даволаш-профилактика муассасаларини замонавий тиббий техника билан жиҳозлашда Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2021 й.

N 17




ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА

МУАССАСАЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ

ТИББИЙ ТЕХНИКА БИЛАН ЖИҲОЗЛАШДА

ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ГРАНТИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасаларини замонавий тиббий техника билан жиҳозлашда Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳамда Япония Ҳукумати ўртасида 2020 йил 17 июнда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимига грант ажратиш тўғрисида Ҳукуматлараро ноталар алмашинуви имзоланганлиги ва унда:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасаларига Япония Ҳукуматининг беғараз кўмак дастури бўйича қиймати 500 миллион япон йени миқдоридаги гранти ҳисобидан Японияда ишлаб чиқарилган тиббий техника етказиб бериш белгиланганлиги (кейинги ўринларда - лойиҳа);

Япония Ҳукумати томонидан "Crown Agents Japan Limited (СА)" компанияси барча харидларни амалга ошириш ва етказиб бериш бўйича вакил этиб тайинлаганлиги:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги номига Япония ваколатли банкида грант бўйича ҳисоб-китоб хизматларини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақ очилиши кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖга (кейинги ўринларда - "Ўзмиллийбанк" АЖ) Япониянинг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати берилсин.

"Ўзмиллийбанк" АЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги номига Япониянинг ваколатли банкида грант бўйича ҳисоб-китоб хизматларини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақ очилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш доирасида грант олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча тартиботларни расмийлаштириш, харидлар жараёнининг бориши бўйича тегишли мониторинг олиб борсин;

лойиҳа доирасида етказиб берилган тиббий техникалар, истисно тариқасида, давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилишини таъминласин;

Япония Ҳукумати гранти ҳисоб-китоблари доирасида хизмат кўрсатувчи Япониянинг ваколатли банки фойдасига белгиланган шаклда кафолат хати (Acknowledgement letter) тақдим қилсин;

Япония Ҳукумати грантига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзмиллийбанк" АЖ ўртасида тузилиши лозим бўлган Агентлик битими лойиҳасини ишлаб чиқсин;

"Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан тегишли буюрманома тақдим этилгандан сўнг беш иш куни ичида Япония ваколатли банкининг воситачилик харажатлари тўлаб берилишини таъминласин.


4. "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига лойиҳани амалга ошириш доирасида Япония ваколатли банкининг воситачилик харажатларини фонд маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича:

Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан визалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни ҳамда уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири A.M. Хаджибаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 январь








































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск