ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2021 й. 26-сон "Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2021 й.

N 26




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАКИЛЛАРИНИНГ ЎҚИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ГРАНТИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Японияда ўқишини ташкил этиш учун берилаётган Япония ҳукуматининг грантларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Япониянинг етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш тўғрисидаги Япония ҳукуматининг таклифи (кейинги ўринларда - лойиҳа) қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ва Япония ҳукуматлари ўртасида ҳар йили Япониянинг етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича алмашинув ноталари ва грант битимлари имзоланиши;

ҳар йили имзоланадиган алмашинув ноталари ва грант битимлари асосида Япония ҳукумати томонидан Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилиши;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан 2020 йил 18 август куни имзоланган алмашинув нотаси ва грант битими асосида Япония ҳукуматининг 291 млн Япония иенаси (2,6 млн АҚШ долларига эквивалентда) миқдоридаги гранти 2021-2022 йилларда фойдаланиш учун тақдим этилгани;

лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш ва ўқиш учун номзодларни танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси томонидан - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Япония томонидан - Япониянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (кейинги ўринларда - JICA), Ўзбекистон-Япония Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳар йили:

лойиҳани амалга ошириш доирасида грантни олиш ва ундан фойдаланиш учун Япония томони билан келишган ҳолда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;

лойиҳани сифатли бажариш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ (кейинги ўринларда - "Ўзмиллийбанк" АЖ) билан тегишли агентлик битимини тузиш вазифаси юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

грант ҳисоб-китоблари доирасида Япониянинг MUFG Bank, Ltd. банки (кейинги ўринларда - Япония банки) хизматлари ва воситачилик харажатларини тўлаб бериш мажбурияти ҳақида белгиланган шаклдаги кафолат хатини (acknowledgement letter) "Ўзмиллийбанк" АЖга тақдим қилсин;

"Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан тегишли талабнома тақдим этилгандан сўнг уч иш куни ичида Япония банки воситачилик ҳақи ва грант бўйича юзага келадиган бошқа харажатларни тўлаб берсин;

грант ҳисоб-китобларини амалга ошириш юзасидан банк хизматлари, воситачилик харажатлари ва грант бўйича юзага келадиган бошқа харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа доирасида Японияда таҳсил олаётган стипендиатларнинг ўқиши ва ўқишни тамомлаган стипендиатларнинг меҳнат фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб борсин.


5. "Ўзмиллийбанк" АЖга ҳар йили:

JICA томонидан ажратилган грантлардан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан Япония банки билан банклараро битимни тузиш ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган алмашинув ноталари ва грант битимлари асосида грантларнинг ҳисоб-китоб хизматларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан лойиҳа доирасида агентлик битими асосида амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли маблағлар тақдим этилгандан сўнг уч иш куни ичида Япония банки воситачилик харажатларини тўлаб бериш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 январь







































Время: 0.2174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск