ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2021 й. 68-сон "Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2021 й.

N 68



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АРХИВ ИШИ ВА ИШ ЮРИТИШ СОҲАСИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси "Ўзарxив" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 февралдаги

68-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда):


а) қарорга 1-иловада:


4-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


5-бандда:


5.1-кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви ва Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлар Марказий давлат архиви" сўзлари "Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви ва Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.2-кичик банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар давлат архивлари (уларнинг филиаллари) ва Тошкент шаҳар давлат архивлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.3-кичик банддаги "Ҳужжатларни доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлар архивлари" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлашни амалга оширадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ўзбекистон миллий архивлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, марказий давлат архивлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тузилади.

Вилоятлар, шаҳарлар, туманлар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тузилади.

7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон миллий архивлари тўғрисидаги низомлар "Ўзархив" агентлиги директори томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ҳамда вилоятлар, шаҳарлар, туманлар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари тўғрисидаги низомлар "Ўзархив" агентлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий низом асосида ишлаб чиқилади ҳамда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланади.

Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлашни амалга оширадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг архивлари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Идоравий архив тўғрисидаги Намунавий низомга асосан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги билан келишилган ҳолда уларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади";


8-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"- фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар, нотариал ҳаракатлар ёзувлари, суд ишлари, хўжалик китоблари - 75 йил мобайнида, агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса";

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

"Идоравий сақлов муддати тугаган махфий ҳужжатлар махфийликдан чиқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқилгандан сўнг давлат архиви сақловига белгиланган тартибда топширилади";

ўн учинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн олтинчи хатбошидаги "республика шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари томонидан шахсий таркиб бўйича идоралараро архивлар" сўзлари "тегишли ҳокимликлар томонидан шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлашни амалга оширадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар (иловага мувофиқ) Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигида рўйхатдан ўтказадилар, Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги билан келишиб олинган идоравий меъёрий ҳужжатлар асосида архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширадилар";


10-бандда:

"Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;

"органлари ва муассасалари" сўзлари "архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Вақтинча сақлашнинг охирги муддатлари тугаши билан Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатлари тартибга солинган ва ишлов берилган ҳолда тегишли илмий-маълумот аппарати ва электрон нусхалари, алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларга суғурта нусхалари билан доимий сақлаш учун тегишли давлат архивларига берилади.

Ҳужжатларни тайёрлаш ва доимий сақлашга бериш, шунингдек, суғурта нусхаларини тартибга келтириш ва доимий сақлашга топшириш, шунингдек, электрон ҳамда суғурта нусхаларини тайёрлаш, ҳужжатларни ташиш билан боғлиқ барча ишлар топширувчи ва Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви, прокуратуралар, судлар, банклар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмалар маблағлари ҳисобига бажарилади.

Тегишли ҳудудий бошқарма ёки давлат архиви томонидан доимий сақланадиган йиғмажилдлар учун рўйхатлар тасдиқлангандан ва шахсий таркиб бўйича йиғмажилдлар учун рўйхатлар келишиб олингандан сўнг сақлаш муддати тугаган ҳужжатлар уларнинг электрон шакллари давлат архивига қабул қилингач, "Ўзархив" агентлиги томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади";


12-банднинг учинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги органлари ва муассасаларининг" сўзлари "Ўзархив" агентлиги ҳудудий бошқармалари ва давлат архивларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-бандда "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги муассасаларида" сўзлари "Ўзархив" агентлиги давлат архивларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Архив йиғмажилдлари ва ҳужжатлар фақат архив раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан кўрсатилади. Суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсат берилмайди. Шахснинг суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги давлат архивлари томонидан идоралараро электрон тизимлар орқали аниқланади. Вояга етмаганлар давлат архивлари ўқув залларига ота-оналари ёки тартибга риоя этишга масъул бошқа қонуний вакиллари билан киритилади";


17-банднинг иккинчи хатбошидаги, 18, 20, 21-бандлардаги, 22 ва 23-бандларнинг иккинчи хатбошидаги, 25 ва 26-бандлардаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Миллий архив

фонди ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар,

идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлари

РЎЙХАТИ


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлиги хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Давлат геология фонди;

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази;

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг давлат стандартлари тармоқ фонди;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг картография-геодезия фонди;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги музейлари ва кутубхоналари";


б) қарорга 2-илованинг 3-банди ва 5-банднинг иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) қарорга 4-иловада:


3 ва 7-бандлардаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-бандда:


" 11.1"-кичик банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


" 11.3"-кичик банддаги "давлат томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


" 11.5"-кичик банддаги "давлат томонидан сақлашга" сўзлари "архивларга" сўзи билан алмаштирилсин;


" 11.6"-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11.6. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритишни ташкил этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги органлари ва муассасаларига тақдим этади ҳамда архивда сақланаётган ҳужжатларнинг идоравий сақланиши тўғрисида тасдиқланган статистик шакллар бўйича маълумотлар беради;

Идоравий архивлар сақловидаги Миллий архив фонди ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Давлат каталогига белгиланган шаклга мувофиқ тақдим этади";


" 11.8"-кичик банддаги "бўлинмаларда" сўзидан кейин "идоравий" сўзи қўшилсин;


" 11.11"-кичик банддаги "ташкилотлари" сўзидан кейин "идоравий" сўзи қўшилсин;


" 11.12"-кичик банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 8-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 52-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 168-модда):


а) қарорга 1-иловада:


2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"электрон нусха - анъанавий асосдаги (қоғоз, видео, аудио кассета, кинолента ва бошқалар) ҳужжатларни рақамлаштириш орқали уларнинг яратилган электрон шакли, асл нусхада мавжуд бўлган ахборотни ўқиш ёки кўриш (эшитиш) имконини берувчи электрон кўчирма нусхаси";


20-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жамлаш манбалари рўйхатлари ҳар йили йил бошида аниқлаштирилади ва ҳар беш йилда камида бир марта, Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг (кейинги ўринларда "Ўзархив" агентлиги деб аталади) Марказий эксперт-текширув комиссияси, архив иши ҳудудий бошқармаларининг эксперт-текширув комиссияси ёки Ўзбекистон миллий архивлари эксперт-текширув услубий комиссияси билан келишилгандан сўнг қайта тасдиқланади. Асосий жамлаш манбалари таркиби ва/ёки сони ўзгарганда, навбатдан ташқари қайта тасдиқлаш амалга оширилади";


32-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ташкил топган" сўзларидан кейин "бошқарув," сўзи қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми - тегишли давлат архивларига, давлатга тегишли бўлмаган қисми - нодавлат архивига ёки тегишли давлат архивига топширилиши керак";


36-банддаги ва 41-банднинг иккинчи хатбошидаги "шу жумладан" сўзларидан кейин "электрон ҳужжатлар" сўзлари қўшилсин;


42-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Аудиовизуал ҳужжатлар ҳисоб бирликларининг архив шифри таркибига комплект элементининг (ҳарфли ва рақамли) белгилари, негатив ўлчами, овозли ахборот манбаининг тури, электрон ҳужжатларнинг сақлов бирликлари - ёзув формати ва ахборот манбаининг тури, электрон ҳужжатнинг архив шифри таркибига архив фонди рақами, рўйхатга олиш рақами, рўйхатдаги электрон ҳужжатнинг тартиб рақамидан иборат бўлган таркибий код киритилади";


65-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"65. Архив ҳужжатлари алоҳида сақлаш тартиби бўйича қуйидагиларга бўлинади: махфий; ноёб ва алоҳида қимматли; ўзида ёки иловаларида қимматбаҳо металлга ва тошларга эга бўлган; нитроасосда бўлган; биологик зараркунандалар шикаст етказган; архивга депозитар сақлаш учун шартнома асосида берилган ва МАФ таркибига киритилмаган";


70-банднинг еттинчи хатбошидаги "архивнинг эксперт-услубий комиссияси (ёки бошқа маслаҳат органи) қарори асосида" сўзлари чиқариб ташлансин;


93-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Давлат архивлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида "Ўзархив" агентлигида МАФ ноёб ҳужжатлари давлат реестри юритилади ва уни шакллантириш, юритиш ҳамда ундан фойдаланишни ташкил этиш тартиби "Ўзархив" агентлиги томонидан белгиланади";


121-бандда:

биринчи хатбошидаги "алоҳида дафтарларда" сўзларидан кейин "ёки электрон тарзда" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошидаги "дафтарида" сўзидан кейин "ёки электрон тарзда" сўзлари қўшилсин;


122-банддаги "дафтарида" сўзидан кейин "ёки электрон тарзда" сўзлари қўшилсин;


123-банднинг иккинчи хатбошидаги "дафтарида" сўзидан кейин "ёки электрон тарзда" сўзлари қўшилсин;


131-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"131. Ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўров архив томонидан бепул бажарилади.

Ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровни архивда бажариш муддати рўйхатга олинган вақтдан бошлаб:

иш ҳақи тўғрисидаги маълумот 20 иш куни мобайнида;

иш стажи тўғрисидаги маълумот 5 иш куни мобайнида;

ўқув муассасаларида ўқиганлик, юридик шахсни қайта номлаш, мукофотланганликни тасдиқлаш 5 иш куни мобайнида ижро этилади.

Ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги такрорий сўровни бажаришда ёки фойдаланувчининг илтимосига кўра архив маълумотномаси қайта тайёрланаётганда, архив маълумотномасига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини архив ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштиради ва қўшимча маълумотлар аниқланганда, уларни такрорий берилаётган маълумотномага киритади.

Мавзули сўровлар тоифасига мулкий ҳуқуқлар, турар жойлар, алоҳида фактлар, воқеалар, маълумотларни, шунингдек, насл-насабларни аниқлаш (тасдиқлаш) киради ва улар сўров маълумотлари тўлиқ тақдим этилган тақдирда, рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 30 кундан ошмаган муддатда ижро этилади";


133-бандда:

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши кўзда тутилган архив маълумотномаси архив раҳбари томонидан (юридик шахс бўлмаган идоравий архивлар учун - тегишли ташкилот раҳбари томонидан) тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланилиши кўзда тутилган архив маълумотномаси архив раҳбари томонидан имзоланади ва унга муҳр (юридик шахс бўлмаган идоравий архивлар учун - тегишли ташкилот муҳри) қўйилади".

ўнинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби туширилган" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн биринчи хатбошидаги "йўқолганлиги" сўзидан кейин ", шикастланганлиги (ёнғин, сув босиши ва бошқа фавқулодда ҳолатларда)" сўзлари қўшилсин;


135-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"135. Архив нусхасининг ҳар бир варағи орқасига архив ҳужжати сақлов бирликларининг архив шифри ва варақларнинг рақамлари қўйилади. Архив нусхасининг ҳамма варақлари тикилади ва тикиш жойида архив раҳбари ёки ваколатли шахс имзоси билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юборишга мўлжалланган архив нусхаси муҳр ва архив раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади";


136-бандда:

биринчи хатбошида "почта" сўзидан кейин "ёки электрон почта" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошида "манзилларига" сўзидан кейин "ёки электрон манзилларига" сўзлари қўшилсин;


144-банддаги "Республикаси марказий давлат" сўзлари "миллий" сўзи билан алмаштирилсин;


б) қарорга 2-иловада:


2-банднинг учинчи хатбошидаги "бошқармаларидаги" сўзидан кейин "ва Ўзбекистон миллий архивларидаги" сўзлари қўшилсин;


5-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банднинг иккинчи хатбошидаги "Республикаси марказий давлат" сўзлари "миллий" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Архив фондларини Давлат каталогидан чиқариш "Ўзархив" агентлиги томонидан тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади, улар архив иши ҳудудий бошқармасининг эксперт-текширув комиссияси, Ўзбекистон миллий архивининг эксперт-текширув услубий комиссияcи ва "Ўзархив" агентлигининг Марказий эксперт-текширув комиссияси томонидан тасдиқланган бўлиши керак";


низомга 2-илованинг номланишидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) қарорга 3-иловада:


8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тармоқ давлат архиви - Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан тузиладиган давлат архиви";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин

"9. Давлат архивлари фаолият доирасидан келиб чиқиб, қуйидаги тоифаларга ажратилади:

Ўзбекистон миллий архивлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари;

вилоят давлат архивлари;

шаҳар давлат архивлари;

туман давлат архивлари;

вилоят шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари;

шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари;

туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари;

тармоқ давлат архивлари.

Ўзбекистон миллий архивлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилади.

Вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги (кейинги ўринларда - "Ўзархив" агентлиги деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади.

Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари тегишли ҳокимликларнинг қарорлари билан "Ўзархив" агентлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилади.

Вилоят, шаҳар, туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиши мумкин.

Тармоқ давлат архивлари тегишли Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг таклифига асосан ўрнатилган тартибда ташкил этилади";


15-банднинг иккинчи хатбошидаги "ҳузурида" сўзидан кейин ", эксперт-текширув услубий комиссиялари эса Ўзбекистон миллий архивлари ҳузурида" сўзлари қўшилсин;


г) қарорга 4-иловада:


4-банднинг учинчи хатбошидаги "10 йиллик муддат учун" сўзлари чиқариб ташлансин;


5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Фаолият ихтисослиги бўйича, шунингдек, илмий-услубий салоҳияти ва техник жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, архивлар ва идоравий архивлар Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги (кейинги ўринларда - "Ўзархив" агентлиги деб аталади) томонидан белгиланадиган тартибда тузиладиган ва тасдиқланадиган Хизматлар номенклатураси бўйича пулли хизматларни кўрсатади. Давлат архивлари ўзларининг пулли хизматларини "Ўзархив" агентлиги томонидан тасдиқланадиган Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномаси орқали кўрсатади.

6. Пулли хизматлар архивлар ва идоравий архивлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида кўрсатилади.

Архивлар ва идоравий архивлардаги пулли хизматлар мазкур архив ёки идоравий архивнинг штатдаги ходими томонидан амалга оширилади.

Ташкилотларнинг архив ҳужжатларини тартибга келтириш учун архивлар ҳузурида меҳнат шартномалари асосида жалб этилган ходимлардан иборат хўжалик ҳисобидаги гуруҳ фаолият юритади.

Архивларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча лавозим штат бирлигини сақлашга ва меҳнат шартномалари асосида қўшимча ходимлар жалб этилишига рухсат этилади";


8-банддаги "тегишли архив билан меҳнат шартномаси тузган" ва "лавозимга" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-банддаги "олингандан сўнг" сўзларидан кейин "шунингдек, жамлаш зонасидан (ҳудудидан) келиб чиқиб" сўзлари қўшилсин;


10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин

"10. Давлат архивлари томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар нархи "Ўзархив" агентлиги томонидан тасдиқланадиган Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномасига биноан белгиланади";


13-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"ташкилот жамлаш манбаи ҳисобланган архивнинг розилигисиз архивларнинг жамлаш зонасига (ҳудудига) кирмаган ташкилотларга хизмат кўрсатиш";


д) қарорга 5-илованинг 6-бандида:

биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "Республикаси марказий давлат" сўзлари "миллий" сўзи билан алмаштирилсин;


е) қарорга 6-иловада:


4-банд иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


12-банддаги "бош" сўзи чиқариб ташлансин;


21-банднинг иккинчи хатбошидаги "Лицензия" сўзи "Рухсатнома" сўзи билан алмаштирилсин;


низомга 2-иловадаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Архив асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 22 апрелдаги 100-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 17-сон, 193-модда) рус тилидаги матнида:


а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "при Кабинете Министров" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) қарорга иловада:


13-банддаги "исторического, досоветского" сўзлари "досоветского (исторического)," сўзлари билан алмаштирилсин;


II-қисм номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"II. Нормы времени и выработки для управленческих документов, документов личного состава и личного происхождения";


3.1.1.1.1., 7.1.1.1. ва 7.1.4.1.-позициялардаги "центральных государственных" сўзлари "национальных" сўзи билан алмаштирилсин;


3.1.1.1.2., 7.1.1.2. ва 7.1.4.2.-позициялардаги "государственных" сўзи "центральных государственных архивов и государственных" сўзлари билан алмаштирилсин;


3.3.4.-позициядаги "органа" ва "государственного" сўзлари тегишлича "территориального" ва "национального" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг "Агентликлар" бўлими 5-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг "4. Агентликлар" бўлими 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 25-сон, 500-модда):


а) рус тилидаги матнга 12-илова "I. Государственные архивы" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"I. Государственные архивы


1. Национальный архив Узбекистана;

2. Национальный архив научно-технической и медицинской документации Узбекистана;

3. Национальный архив кинофотофонодокументов Узбекистана;

4. Центральный государственный архив Республики Каракалпакстан;

5. Государственные архивы областей, районов, городов и их филиалы;

6. Центральный государственный архив города Ташкента и его филиалы";


б) қарорга 13-илованинг 4, 9, 11-бандларидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси канцелярияси архивининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 майдаги 411-сон қарорининг 11-банди биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-бандидаги ва 35-банди бешинчи хатбошидаги "давлат архивига" сўзлари "белгиланган тартибда давлат ёки нодавлат архивига" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 февралдаги

68-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 26 августдаги 194-сон қарорининг 1, 2, 9-бандлари ва қарорга 1-5-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 35-36-сон, 347-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 30 ва 31-бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2010 йил 20 октябрдаги 233-сон қарорига илованинг II-бўлими.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда) илованинг 25-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 66-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 9 июлдаги 521-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 февраль

















































Время: 0.1852
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск