ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2021 й. 100-сон "Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2021 й.

N 100




ИЧКИ ВА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6165-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ташриф буюрувчилар учун шарт-шароитлар яратилиши режалаштирилган туризм салоҳияти юқори бўлган маданий мерос объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Зиёрат туризми маршрутларида фойдаланиладиган маданий мерос объектларининг 2021-2025 йилларда устувор равишда реставрация қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;

Узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий туристларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;

Хорижий тилларга таржима қилинадиган ва тарғиботи кенг амалга ошириладиган, алломалар ва зиёратгоҳлар тўғрисидаги фильмлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, Махсус комиссияга қуйидаги ваколатлар берилсин:

йўловчи ташувчилар, туроператор (турагент) ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг Махсус комиссияга киритган таклифларига асосан субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатновлари йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни белгилаш;

авиаташувчилар, туроператор (турагент)лар, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Махсус комиссияга киритган таклифларига асосан авиа чипта ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари нархларининг субсидияладиган энг юқори (чекланган) даражаси (суммаси)ни ўрнатиш;

субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатновлари йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар бандлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган низоларни музокаралар ўтказиш йўли билан тезкорлик билан кўриб чиқиш, ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилиш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорнинг 1-иловасида белгиланган чора-тадбирларни 2021 йил давомида амалга оширсин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-иловасида белгиланган маданий мерос объектларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маданият йўналишига ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан устувор равишда реставрация ва консервация қилинишини таъминласин.

3. Белгилансинки:

Махсус комиссия томонидан жорий этилаётган авиақатновлар чипталарига 25 фоиз, туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига 15 фоиз, меҳмонхона хизматларига 10 фоиз қўшимча чегирмалар тақдим этилади;

маҳаллий яшовчининг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизини ташкил этади;

туристик ташкилотларнинг ишчилари, гидлар (гид-таржимон), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар малакавий имтиҳонларини ўтказиш 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалга оширилади;

давлат органларининг ижтимоий реклама маҳсулотлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан ишлаб чиқилган ички ва зиёрат туризми объектлари акс эттирилган дизайн тасвири асосида тайёрланади;

мазкур қарорнинг 4-иловасида белгиланган фильмлар "Ал Бухорий" зиёрат туризми йўлдош телеканалига бепул асосда тақдим этилади;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан авиаташувчиларга субсидия ажратиш Транспорт вазирлиги ҳамда туроператор ва турагентларга авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан амалга оширилади.

4. Молия вазирлиги:

а) "Ўзбеккино" миллий агентлигининг асосланган талабномаларига мувофиқ ушбу қарорнинг 4-иловасида белгиланган фильмлар таржимаси ва янги суратга олинадиган фильмлар учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида қўшимча маблағлар ажратиб борилишини;

б) Бухоро вилоят ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

Бухоро вилояти "Етти Пир" зиёратгоҳлари йўналишида таъмирталаб 36 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун 90,5 млрд сўм маблағларни манбасини аниқлаб, кейинчалик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан ажратишни;

"Етти Пир" зиёратгоҳларига борувчи ички йўлларни 2021 йил 1 августга қадар тўлиқ таъмирдан чиқарилишини;

в) субсидияланадиган авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг қўшимча манбаларидан қайтаришни ҳамда 2022 йилда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.


5. Зиёрат туризми йўналишида тўғри тарғиботни йўлга қўйиш ва зиёрат объектлари ҳақида илмий асосланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида Зиёрат туризмини ривожлантиришни мувофиқлаштириш кенгаши (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштириш кенгаши) ташкил этилсин ва унинг таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мувофиқлаштириш кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини тўлиқ ўрганиш, маълумотларни тизимлаштириш, зиёратгоҳлар, уламолар ва уларнинг илмий мероси ҳақида илмий асосланган маълумотларни шакллантириш;

туризми бозоридаги реал эҳтиёжни марказлашган тарзда таҳлил қилиш;

тарғибот ишларини сифатли ва пухта ташкил қилиш;

медиа контент, аудиовизуал маҳсулотлар, мақола ва брошюралар учун илмий асосланган материалларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

моддий маданий мерос объектларидаги ахборот таблолари, гидлар ва экскурсия етакчиларининг экскурсия материаллари учун сифатли материаллар шакллантирилишини мувофиқлаштириш;

турли конфессияларнинг моддий маданий мерос объектлари учун зиёрат одоби бўйича тавсиялар тайёрланишини ташкил қилиш.


6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Фанлар академиясининг минтақавий бўлими - Хоразм Маъмун академияси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида 3 штат бирлигидан иборат "Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими" ташкил этилсин.

Бунда, мазкур бўлимларнинг раҳбарлари Вазирлик билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

7. Қуйидагиларга:

а) Вазирлик, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми фани бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

"Ипак йўли" туризм халқаро университетида "Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш" ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч давлат университетларида "археология" магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш;

зиёрат туризми учун истиқболли мамлакатлар тилини ўрганиш филологияси йўналиши битирувчилари учун олий таълим муассасалари қошида пуллик асосда зиёрат туризми мавзусида қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Миллий археология маркази филиали "Самарқанд археология институти"нинг юридик мақомини тиклаган ҳолда, Фанлар академияси тизимида мустақил институт ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


8. Вазирнинг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ўринбосари ва Зиёрат туризмини ривожлантириш департаментининг (кейинги ўринларда - Департамент) фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида улар "Ипак йўли офиси" унитар корхонасининг Самарқанд шаҳридаги биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Бунда, мазкур бинони таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


9. Вазирлик:

а) Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:

республиканинг зиёрат туризми йўналишидаги салоҳиятини юртимизда ва хорижда тарғиб қилишга оид илмий рисолалар, реклама, ролик ва тарғибот материаллари тайёрлаш;

экспертлар, олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва талабаларни жалб қилган ҳолда мунтазам равишда зиёрат туризми йўналишида тарғиб қилувчи тадбирларни ташкил этиш чораларини кўрсин;

б) Дин ишлари бўйича қўмита ва Транспорт вазирлиги билан биргаликда хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган республиканинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш имконияти бўлган халқаро кўргазмаларда доимий равишда миллий стенд билан иштирок этиб борсин;

в) Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда икки ой муддатда салоҳиятли зиёрат туризми бозорига эга бўлган давлатларда манзилли маркетинг чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

г) хорижий мамлакатларида Ўзбекистон зиёрат туризм бренди элчисини тайинлаш амалиётини жорий этилишини ҳамда улар иштирокида зиёрат туризмининг кенг тарғибот ишларини амалга оширилишини таъминласин.


10. Транспорт вазирлиги:

а) Ички ишлар вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда республиканинг тоғли ҳудудлари орқали автотранспорт воситаси (автобус, микроавтобус, минивен)нинг хавфсизлик стандартларига (GPS, ёрдамчи ҳайдовчи, тормоз тизимига талаблар, махсус ёруғлик қайтарувчи линияси, ҳайдовчиларда мобиль алоқа, авария ҳолатларида "огоҳлантирувчи тугма" ва бошқаларнинг мавжуд бўлиши) жавоб берадиган сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этсин;

б) Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан биргаликда уч ой муддатда Фарғона водийсини Тошкент ва Самарқанд вилоятлари билан текислик орқали боғлайдиган, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ҳудудидан ўтувчи маршрут орқали мунтазам автобус қатновларини чегарадан кесиб ўтиш тартиб-таомилларини соддалаштирилган тартибда амалга оширишни кўзда тутган ҳолда йўлга қўйишни таъминласин. Бунда, Қўмита ушбу йўналишда соддалаштирилган тартиб йўлга қўйилгандан сўнг туроператорларни жалб қилган ҳолда туристик маршрутларни тарғиб қилиб боради;

в) уч ой муддатда транспорт ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда комплекс туризм хизматлари кўрсатиш тизимини йўлга қўйсин;

г) авиация соҳасида халқаро альянсларга аъзо бўлган авиакомпанияларнинг мамлакатимизга парвозларни амалга ошириш бўйича таклифларини устувор равишда кўриб чиқилишини таъминласин.


11. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қўмита балансидаги автотранспорт воситалари, шу жумладан, Mercedes-Benz S450L 4 Matic автотранспортини, офис жиҳозларини (зарур компьютер, принтер ва алоқа жамламалари, мебель ва бошқа керакли инвентар ва ускуналарни) дирекциянинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси ДУК балансига дирекция талабномаларига мувофиқ беғараз ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қўмита ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч ой муддатда тематик эсдалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 433-сон қарорига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 февралдаги

100-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ташриф буюрувчилар учун шарт-шароитлар

яратилиши режалаштирилган туризм салоҳияти

юқори бўлган маданий мерос объектлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Объект номи

Манзили

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

"Абдулло Норинжий" зиёратгоҳи

Элликқалъа тумани, "Ифтиҳор" МФЙ

2.

"Шайх Жалил бобо" зиёратгоҳи

Қораўзак тумани, "Куйбоқ" ОФЙ

3.

"Ҳаким ота" зиёратгоҳи

Мўйноқ тумани, "Ҳаким ота" ОФЙ

4.

"Кечирмас ота" зиёратгоҳи

Элликқалъа тумани, "Гулдирсин" ОФЙ

Андижон вилояти

5.

"Биби сешанба" зиёратгоҳи

Қўрғонтепа тумани, "Жаннатбулоқ" МФЙ

6.

"Асомиддин Мирпўстин ота" зиёратгоҳи

Андижон шаҳри, Мирпўстин кўчаси

7.

"Бурхониддин Қилич" қадамжоси "Учбулоқ" зиёратгоҳи

Балиқчи тумани, "Янги кўл" маҳалласи

8.

"Ширмонбулоқ" зиёратгоҳи

Булоқбоши тумани, "Ширмонбулоқ" МФЙ

Бухоро вилояти

9.

"Хожа Махмуд Анжир

Фоғнавий" зиёратгоҳи

Вобкент тумани, Анжирбоғ қишлоғи

Жиззах вилояти

10.

"Саъад ибн Абу Ваққос"

мажмуаси

Ғаллаорол тумани, "Авлиё" ҚФЙ

11.

"Хўжамушкент" мажмуаси

Янгиобод тумани, Хўжамушкент қишлоғи

Қашқадарё вилояти

12.

"Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ" мажмуаси

Қарши шаҳри, "Гулшан" МФЙ

13.

"Дорус-Саодат" мажмуаси

Шаҳрисабз тумани, Ҳовуз Мардон кўчаси

14.

"Дорут-Тиловат" мажмуаси

Шаҳрисабз тумани, Ипак йўли кўчаси

15.

"Ҳазрати Башир" зиёратгоҳи

Китоб тумани, "Башир" МФЙ

Навоий вилояти

16.

"Қосим Шайх" мажмуаси

Кармана тумани, "Хўжа Хисрав" МФЙ

17.

"Мавлоно Ориф Дегароний" зиёратгоҳи

Кармана тумани, "Дегарон" МФЙ

Наманган вилояти

18.

"Чур-чур момо" зиёратгоҳи

Поп тумани, Чодак қишлоғи

Самарқанд вилояти

19.

"Шоҳи-Зинда" мажмуаси

Самарқанд шаҳри, Шоҳи-Зинда

кўчаси, 39-уй

20.

"Хўжа Дониёр" мақбараси

Самарқанд шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 7а-уй

21.

"Амир Темур" мақбараси

Самарқанд шаҳри,

Оқ Сарой кўчаси, 1-уй

22.

"Хўжа Ахрор Вали" мажмуаси

Самарқанд тумани,

"Хўжа Ахрор Вали-2" МФЙ

23.

"Ҳазрати-Хизр" масжиди

Самарқанд шаҳри,

Ислом Каримов кўчаси, 66-уй

24.

"Хазрати Довуд ғори" зиёратгоҳи

Нарпай тумани, "Оқсой" МФЙ

25.

"Махдуми Аъзам" мажмуаси

Оқдарё тумани, "Бодоржой" МФЙ

26.

"Ад-Доромий" мақбараси

Тайлоқ тумани, "Янги Тайлоқ" МФЙ

27.

"Гавсули Аъзам" зиёратгоҳи

Ургут тумани, "Етти уйли" МФЙ

28.

"Руҳобод" мақбараси

Самарқанд шаҳри,

Оқсарой кўчаси, 1-уй

Сурхондарё вилояти

29.

"Имом Абу Исо Муҳаммад Ат Термизий" мажмуаси

Шеробод тумани, "Чўмичли" МФЙ

30.

"Ал-Ҳаким Ат-Термизий" мажмуаси

Термиз тумани, "Ал-Ҳаким ат-Термизий" МФЙ

31.

"Хўжамайхона" мажмуаси

Бойсун тумани, "Темир дарвоза" МФЙ

32.

"Сўфи Оллоёр" мажмуаси

Олтинсой тумани, "Вахшивар-1" МФЙ

33.

"Хўжаипок ота" мажмуаси

Бойсун тумани, "Хўжаипок" МФЙ

34.

"Султон Саодат" мажмуаси

Термиз шахри, "Намуна" МФЙ

Тошкент вилояти

35.

"Хазрат Али бува" зиёратгоҳи

Паркент тумани, Кумушкон қишлоғи

36.

"Қирққиз" зиёратгоҳи

Пискент тумани, "Қул ота" МФЙ

37.

"Имом Султон" зиёратгоҳи

Янгийўл тумани, Ниёзбоши қишлоғи

Фарғона вилояти

38.

"Хазрат Хизр қадамжолари" зиёратгоҳи

Риштон тумани, "Бўстон" МФЙ

39.

"Йигит пирим" зиёратгоҳи

Учкўприк тумани, "Олмурод" маҳалласи

40.

"Саткак азизлар" зиёратгоҳи

Фарғона тумани, "Саткак" МФЙ

41.

"Пури Сиддиқ" зиёратгоҳи

Марғилон шаҳри, "Юрмадоз" МФЙ

42.

"Бурхониддин Марғиноний ёдгорлиги" мажмуаси

Марғилон шаҳри, "Пичоқчи" МФЙ

43.

"Мўйи Муборак" зиёратгоҳи

Қўқон шаҳри, "Нурафшон" МФЙ, "Сармазор" қабристони

44.

"Ҳувайдо" зиёратгоҳи

Фарғона тумани, "Чимён" МФЙ

Хоразм вилояти

45.

"Уч авлиё бобо" зиёратгоҳи

Хива шаҳри, Тошпулатов кўчаси, 4-уй

46.

"Саид Мухаммад Моҳи руйи Жаҳон" мажмуаси

Хива шаҳри, Амир Темур кўчаси, 84-уй

Тошкент шаҳри

47.

"Сузук ота" мажмуаси

Шайхонтоҳур тумани, Сузук ота кўчаси, 48-уй

48.

"Шайх Хованди Тоҳур" зиёратгоҳи

Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7в-уй

49.

"Сўгалли ота" зиёратгоҳи

Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси

50.

"Абдулқосим" мадрасаси

Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 42-уй

Изоҳ: Зиёратгоҳларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар:


1. Зиёратгоҳларга олиб борувчи йўлларни жорий таъмирлаш;


2. Вилоят марказидан ва бошқа йирик аҳоли пунктларидан зиёратгоҳга олиб келувчи йўл кўрсатгич ва ахборот белгиларини ўрнатиш;


3. Сайёҳларни зиёратгоҳга автотранспорт воситаларининг навбатлар ҳосил қилмасдан кириб-чиқиши учун қулай ҳаракатланиш режасини ишга тушириш;


4. Транспорт воситалари (автомобиль ва автобус) учун алоҳида автотураргоҳлар ташкил этиш;


5. Зиёратгоҳларда навбатлар ва тирбандликлар, шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда, объект бўйлаб зиёратчилар оқимини тақсимлаш режаларини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш;


6. Ибодат маросимларини уюштириш жараёнларида (намозлар) зиёратчиларни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқиб амалга ошириш;


7. Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида устувор равишда зиёратгоҳ атрофида оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш учун 30 млн сўмгача кредитлар тақдим қилинишини йўлга қўйиш;


8. Зиёратгоҳда санитар-гигиеник талабларга амал қилган ҳолда ҳожатхона ва қушхоналарни тартибга келтириш чораларини кўриш;


9. Зиёратгоҳларда қўшимча хизмат турлари (овқатланиш ва эсдалик совғаларини сотиш шохобчалари, зиёрат амалларини амалга ошириш учун лозим бўлган буюмлар савдоси)ни ташкил қилиш ва кенгайтириш;


10. Зиёратгоҳга ташриф буюрганлар учун шарт-шароитлар (ўриндиқлар, кутиш хоналари ва майдонлари, оналик ва болалик хонаси, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай бўлган шароитлар, салқин ичимликлар ва бошқа) яратиш;


11. Зиёратгоҳдаги зиёрат тартиби ва одоби ҳақида қўлланмалар ишлаб чиқиш ва зиёратгоҳларга ўтказиш чораларини кўриш;


12. Зиёратгоҳлар ҳақидаги босма ва электрон тарғибот материалларини ишлаб чиқиш ва кенг тарғиб қилиш.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 февралдаги

100-сон қарорига

2-ИЛОВА



Зиёрат туризми маршрутларида фойдаланиладиган

маданий мерос объектларининг 2021-2025 йилларда

устувор равишда реставрация қилиш

ДАСТУРИ

Т/р

Объект номи

Барпо этилган даври

Манзили

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

"Реджеп Халифа" (архитектура объекти)

XI-XII, XIII-XIV асрлар

Хўжайли тумани, "Саришунгил" ОФЙ

2.

"Ишан қалъа" комплекси

(архитектура объекти)

XVIII-XIX, XX асрлар

Кегейли тумани, "Жузим боғ" ОФЙ

3.

Чилпиқ қўрғони (археология объекти)

I-IV, IХ-ХI асрлар

Амударё тумани, "Қипчоқ" ОФЙ

4.

"Аязқалъа 1"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар

Беруний тумани, "Қизилқалъа" ОФЙ

5.

"Аязқалъа 2"

(археологик ёдгорлиги)

VII-VIII асрлар

Элликқалъа тумани,

"Гулистон" ОФЙ

6.

"Аязқалъа 3"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар,

III-IV асрлар

Элликқалъа тумани,

"Гулистон" ОФЙ

7.

"Буран қалъа"

(археологик ёдгорлиги)

IХ-Х асрлар

Элликқалъа тумани,

"Навои" ОФЙ

8.

"Бургут қалъа"

(археологик ёдгорлиги)

VI-VIII асрлар

Элликқалъа тумани,

"Қирққиз" ОФЙ

9.

"Бурли қалъа 1"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар

Элликқалъа тумани,

"Шарқ Юлдузи" ОФЙ

10.

"Бурли қалъа 2"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. I аср

Элликқалъа тумани,

"Шарқ Юлдузи" ОФЙ

11.

"Думан қалъа"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар,

I-IV асрлар

Элликқалъа тумани, "Думанқалъа" МФЙ

12.

"Жильдик қалъа"

(археологик ёдгорлиги)

I-III асрлар

Элликқалъа тумани, "Элликқалъа" ОФЙ

13.

"Катта Гулдурсин"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар,

ХII-ХIII асрлар

Элликқалъа тумани,

"Гулдурсин" ОФЙ

14.

"Катта Қабат қалъа"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар,

ХI-ХIII асрлар

Элликқалъа тумани, "Қаватқалъа" МФЙ

15.

"Катта Қиркқиз қалъа"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар,

III-IV, VI-VIII асрлар

Элликқалъа тумани,

"Қизил қум" МФЙ

16.

"Қўргошин қалъа"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар

Элликқалъа тумани,

"Қизилқум" МФЙ

17.

"Қош Порсан"

(археологик ёдгорлиги)

IV-VIII асрлар

Элликқалъа тумани,

"Гулистон" ОФЙ

(Қилчинок жамоа хўжалиги)

18.

"Тешик қалъа"

(Ерикли қала)

(археологик ёдгорлиги)

VII-VIII асрлар

Элликқалъа тумани,

"Қирққиз" ОФЙ

19.

"Топрақ қалъа"

(археологик ёдгорлиги)

I-V, VI асрлар

Элликқалъа тумани,

"Шарқ юлдузи" ОФЙ

20.

"Уйқалъа"

(археологик ёдгорлиги)

VII-VIII асрлар

Элликқалъа тумани,

"Гулистон" ОФЙ

21.

"Якка порсан"

(археологик ёдгорлиги)

IV-VIII асрлар

Элликқалъа тумани,

"Гулистон" ОФЙ

22.

қчахан қалъа" (Қазақли ятқан)

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар, IV аср

Беруний тумани,

"Озод" ОФЙ

23.

"Жамбасқала"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар, IV аср

Тўрткўл тумани,

"Калтаминор" ОФЙ

24.

"Қўй қирилган қалъа"

(археологик ёдгорлиги)

Мил.авв. IV-III асрлар, IV аср

Тўрткўл тумани,

"Калтаминор" ОФЙ

25.

"Қумбосқан қалъа"

(археологик ёдгорлиги)

VII-VIII асрлар

Тўрткўл тумани,

"А. Дурдиев" ОФЙ

Андижон вилояти

26.

"Авлиё Николай" черкови биноси

1898 йил

Андижон шаҳри, "Мустақиллик" МФЙ, Бектош Рахимов кўчаси

27.

"Муҳаммад Сиддиқ Эшон" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Асака тумани, "Хонақа" МФЙ

28.

"Қарабош ота" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Андижон тумани, "Март" МФЙ,

Қорабош кўчаси

29.

"Меҳмони Валий" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Андижон тумани, "Исломобод" МФЙ, Меҳмон Валий кўчаси

30.

қ мозор ота" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Избоскан тумани, "Тараққиёт" МФЙ

31.

"Юнус ота" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Қўрғонтепа тумани, "Жаннатбулоқ" МФЙ

32.

"Хўжақамбар ота" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Избоскан тумани, "Абдураҳмон Жомий" МФЙ, Зиёратгоҳ кўчаси

33.

"Биби Сешанба" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Қўрғонтепа тумани, "Жаннатбулоқ" МФЙ

34.

"Манак ота" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Хўжаобод тумани,

"Бешқовоқ" МФЙ, Баҳор кўчаси

35.

"Қамбар ота" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Хўжаобод тумани, "Янги Фарғона" МФЙ, Қамбар ота кўчаси

36.

"Фозилмон ота" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Хонобод шаҳри, "Фозилмон" МФЙ, Хонобод массиви

37.

"Қипчоққўрғон" масжиди

1909 йил

Шаҳрихон тумани, "Қипчоққўрғон" МФЙ, Қипчоққўрғон кўчаси

38.

"Юнусхожи" масжиди

1902 йил

Андижон шаҳри, "Кенгаш" МФЙ,

Кенгаш кўчаси 71 уй

39.

"Хўжа Абдуллоҳ туғдор" мажмуаси

1996 йил

Асака тумани, "Шодлик" МФЙ,

Имом Буҳорий кўчаси

40.

"Йилқичи ота" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Андижон шаҳри, "Гумбаз" МФЙ,

Аравасоз кўчаси

41.

"Уста пир ота" зиёратгоҳи

Ноаниқ

Андижон шаҳар, "Заҳириддин

Муҳаммад Бобур" МФЙ

Бухоро вилояти

42.

"Чашмаи Аюб" хазираси

Аниқланмаган

Вобкент тумани, "Пушмон" МФЙ, "Хайработча" қишлоғи

43.

"Номозгоҳ" масжиди

ХII-ХVI асрлар

Бухоро шаҳар, "Турки Жанди" МФЙ, Номозгоҳ кўчаси

44.

"Хожа Калон" масжиди

(Гавкушон мажмуаси)

1573-1579 йиллар

Бухоро шаҳар, "Ҳ. Олимжон" МФЙ,

Б.Нашбанд кўчаси

45.

Қуйи Хонақо масжиди

ХVII аср

Бухоро шаҳар, "Хўжа Ғунжорий" МФЙ, Қуйи Хонақо кўчаси

46.

"Амир" саройи

1914-1917 йиллар

Когон шаҳар, "Темир Йулчи" МФЙ,

Бухоро шох кўчаси

47.

"Вобкент" минораси

1197 йил

Вобкент тумани, "Вобкент" МФЙ,

И.Бухороий кўчаси

48.

Абдураҳмон Вали мақбараси (Шобурғон ота мажмуаси)

ХVI аср

Қоракўл тумани "Янгибозор" МФЙ,

"Қуйи оғар" қишлоғи

49.

"Домулло Турсунжон" мадрасаси

1796-1797 йиллар

Бухоро шаҳар, "Имом Бухорий" МФЙ, Мушки Амбар кўчаси

50.

"Мир Саид Камол" мадрасаси

1906 йил

Бухоро шаҳар, "Мирзо Улуғбек" МФЙ, Хақиқат кўчаси

51.

"Чор Бакр" мажмуаси

ХVI-ХVIII асрлар

Бухоро тумани, "Шергирон" МФЙ, "Шергирон" қишлоғи

52.

"Қизбиби" мажмуаси

ХVI аср

Жондор тумани, "Ромиш" МФЙ, "Деҳқонобод" аҳоли пункти

53.

"Мавлоно Асирий" мадрасаси

ХVIII аср

Бухоро шаҳар, Мирдўстим кўчаси

54.

"Кўкалдош" масжиди

ХVI аср

Бухоро шаҳар, "И.Бухороий" МФЙ, Рўғангарон кўчаси

55.

"Хусайни" мадрасаси

ХVIII аср

Бухоро шаҳар, "Турки Жандий" МФЙ, Номозгоҳ кўчаси

56.

"Поччақул Хожа" масжиди

ХIХ аср

Бухоро шаҳар, "Ҳ.Олимжон" МФЙ, Б.Нақшбанд кўчаси

57.

"Хўжа Қутейба" масжиди

ХIХ аср

Шофиркон тумани, "Пашмон" МФЙ, "Пашмон" қишлоғи

58.

"Хўжа Шарофиддин" масжиди

1910 йил

Шофиркон тумани, "Ғуломте" МФЙ, "Ғуломте" қишлоғи

59.

"Тош" масжид 2

ХVI аср

Вобкент тумани, "Бозоржўйи" МФЙ, "Оталиқ" қишлоғи

60.

"Саидбой Оқсоқол" масжиди

ХIХ аср

Пешкў тумани, "Садир" МФЙ,

"Деҳдароз" қишлоғи

61.

"Бозори гул" масжиди

ХVIII аср

Бухоро шаҳар, "М. Улуғбек" МФЙ,

Х. Ашурова кўчаси

62.

"Мирзо Ҳамдам" мадрасаси

ХIХ аср

Бухоро шаҳар, "И. Бухорий" МФЙ, Рўғангарон кўчаси

63.

"Хожа Булғор" масжиди

ХVIII аср

Бухоро шаҳар, "Жалол Икромий" МФЙ, Хожа Булғор кўчаси

Жиззах вилояти

64.

"Пойимард ота" зиёратгоҳи

IX-XX асрлар

Зомин тумани, "Пойимард" қишлоғи

65.

"Қулфисар ота" зиёратгоҳи

XX аср боши

Шароф Рашидов тумани "Қулфисар" МФЙ

66.

"Қирқчилтон" зиёратгоҳи

Х аср охири ХХ аср бошлари

Шароф Рашидов тумани, "Кўрпасой" МФЙ

67.

"Хўжа Қаҳҳор Вали" зиёратгоҳи

XIX аср

Зомин тумани маркази

68.

қтепа-Арчамозор ота" зиёратгоҳи

IX-XХ асрлар

Зомин тумани "Дуоба" МФЙ,

"Еттикечув" қишлоғи жануби

69.

"Парпи она" (Парпи ойим,

Қўрғон тепа) зиёратгоҳи

IХ-Х асрлар

Зомин тумани "Бешкуби" МФЙ,

"Увол" қишлоғи жанубида

70.

"Кўк тўнли ота" зиёратгоҳи

V-VI асрлар

Зомин тумани "Ҳулкар" ҚФЙ,

"Қўриқ" қишлоғи

71.

"Хожа Шоҳимардон Шердор" қадамжоси

ХХ аср боши

Зомин тумани, "Чорвадор" ҚФЙ,

"Туркман" қишлоғи

72.

"Ғойиб ота" зиёратгоҳи

ХIХ аср охири ХХ аср бошлари

Зомин тумани, "Истиқлол" ҚФЙ

73.

"Тойлон ота" зиёратгоҳи

ХV-ХVI асрлар

Зомин тумани, "Тойлон" қишлоғи

74.

"Ғойиб ота" зиёратгоҳи

IХ-Х асрлар

Зомин тумани, "Аржа" қишлоғи

75.

қ тош ота" зиёратгоҳи

V-VI асрлар

Зомин тумани, "Зомин" шаҳарчаси

76.

"Абдухолиқ ота" зиёратгоҳи

XIX аср

Зомин тумани, "Туркман" қишлоғи

77.

"Сугал ота" зиёратгоҳи

ХХ аср боши

Зомин тумани, "Туркман" қишлоғи

78.

"Кўк тўнли ота" зиёратгоҳи

IХ-Х асрлар

Зомин тумани, "Қовун кесди" қишлоғи

79.

"Чилламозор ота" тарихий мажмуаси зиёратгоҳи

V-VI асрлар

Зомин тумани, "Овул ўпка" қишлоғи

80.

"Киндикли ота" зиёратгоҳи

XIX аср

Зомин тумани, "Бешкуби" ҚФЙ,

"Бешкуби" қишлоғи

81.

"Хўжа кўндаланг" (Парпи ота) зиёратгоҳи

ХХ аср

Зомин тумани, "Қутчи болғали" қишлоғи

82.

"Ғор бобо" (Сариқ девона ғори) зиёратгоҳи

ХХ аср боши

Зомин тумани, "Култепа" қишлоғи

83.

"Беш оғайни ота"

(Пистали ота) зиёратгоҳи

XIX аср

Зомин тумани, "Қайирма" маҳалласи

84.

"Саид Бурҳониддин авлиё" зиёратгоҳи

V-VIII асрлар

Зомин тумани, "Бешкуби" ҚФЙ,

"Бешкуби" қишлоғи

85.

"Қилич Бурҳониддин авлиё" мақбараси

V-VIII асрлар

Зомин тумани, "Бешкуби" ҚФЙ,

"Бешкуби" қишлоғи

86.

"Март ота авлиё" зиёратгоҳи

V-VII асрлар

Зомин тумани, "Бешкуби" ҚФЙ,

"Бешкуби" қишлоғи

87.

"Хўжаи тан ота" зиёратгоҳи

VII аср

Зомин тумани, "Ғаллакор" ҚФЙ,

"Хўжаи тан ота" қабристони ҳудудида

88.

"Исохон ота" зиёратоҳи

V-VI асрлар

Зомин тумани, "Ём" қишлоғи, "Истиқлол" ҚФЙ, "Ошиқ ота" қабристони ҳудудида

89.

"Хасан ота" зиёратгоҳи

ХХ аср

Фориш тумани, "Қораобдол" ҚФЙ,

"Ҳасан ота" қишлоғи

90.

"Нарвон ота" зиёратгоҳи

ХIХ аср охири

ХХ аср бошлари

Фориш тумани, "Нарвон" МФЙ,

"Нарвон" қишлоғи

91.

"Уч қулоч ота" зиёратгоҳи

XVI аср

Фориш тумани, Банд шаҳарчаси,

"Уч қулоч" қишлоғи

92.

"Ойна ота" тарихий манзилгоҳи

1986 йил

Фориш тумани, "Эгизбулоқ" қишлоғи

93.

"Кўк тўнли ота" зиёратгоҳи

ХIХ аср охири ХХ аср бошлари

Фориш тумани, "Оқ тош" қишлоғи

94.

"Исар ота" зиёрат манзили

VI-VIII асрлар

Фориш тумани, "Осмон сой" қишлоғи

95.

"Андаген ота" зиёратгоҳи,

"Хазрати Эшон Ҳалифа" мажмуаси хонақоси ва масжиди

XVI аср

Фориш тумани, "Андаген" қишлоғи

96.

"Етти ғор" мажмуаси

ХIХ аср охири ХХ аср бошлари

Фориш тумани, "Илончи" қишлоғи

97.

"Норвон ота" (Нарвой ота) зиёратгоҳи

IХ-Х асрлар

Фориш тумани, "Нарвон" қишлоғи

98.

қар ота" зиёратгоҳи

ХIХ аср

Зомин тумани, "Оқар" МФЙ, "Оқар" қишлоғи

99.

"Тошкесган ота" зиёратгоҳи

ХIХ аср охири ХХ аср бошлари

Зарбдор тумани, "Мустақиллик" МФЙ, "Оқар" қишлоғи

100.

"Султон Халил" мақбараси

XIV аср

Ғаллаорол тумани маркази

101.

"Муллабулоқ" зиёратгоҳи

ХI аср

Ғаллаорол тумани, "Мулкиш" ҚФЙ "Муллабулоқ" қишлоғи

102.

"Сайфин ота" зиёратгоҳи

ХIХ аср охири ХХ аср бошлари

Ғаллаорол тумани, "Сайфин ота" ҚФЙ "Сайфин" қишлоғи

103.

"Ғўбдун ота" зиёратгоҳи

ХIХ аср охири ХХ аср бошлари

Ғаллаорол тумани, "Ғўбдун ҚФЙ",

"Ғўбдин" қишлоғи

104.

"Хошим ота" зиёратгоҳи

1989 йил

Ғаллаорол тумани, "Кўк булоқ" қишлоғи

105.

"Қозон ота" зиёратгоҳи

Х-ХI асрлар

Ғаллаорол тумани, "Хитойюзи" қишлоғи

106.

"Молтоб ота" зиёратгоҳи

ХIХ аср охири ХХ аср бошлари

Ғаллаорол тумани, "Молтоб" қишлоғи

107.

"Дуғомбир ота" зиёратгоҳи

IХ-ХХ асрлар

Янгиобод тумани, "Чанговул" қишлоғи

108.

"Чилмахрам ота" зиёратгоҳи

XV аср

Янгиобод тумани, "Баландчақир"

қишлоғидан 20 км

109.

"Рустам ота ва Жумақул ота" зиёратгоҳи

V-VII асрлар

Янгиобод тумани,

"Баландчақир" қишлоғи

110.

"Қўлтиқазиз" қадамжоси,

топиниш манзили

XV аср

Янгиобод тумани,

"Баландчақир" қишлоғи

111.

"Бўтатош Валий" зиёратгоҳи

IХ-ХХ асрлар

Янгиобод тумани,

қорисармич" қишлоғи

112.

"Ғойиб ота" қадамжоси

XV аср

Янгиобод тумани

қорисармич" қишлоғи

113.

"Эрсулоймон бобо" зиёратгоҳи

XV аср

Янгиобод тумани, "Жўлангар" қишлоғи

114.

"Саид Исоҳўжа" зиёратгоҳи

XV аср

Янгиобод тумани, "Жўлангар" қишлоғи

115.

"Балогардон бобо" қадамжоси

V-VII асрлар

Янгиобод тумани, "Жўлангар" қишлоғи

116.

"Чанговул ота" зиёратгоҳи

IХ-ХХ асрлар

Янгиобод тумани, "Чанговул" қишлоғи

117.

"Теракли ота" зиёратгоҳи

ХV-ХХ асрлар

Бахмал тумани, "Бахмал" МФЙ,

"Теракли" қишлоғи

118.

"Малик Аждар" зиёратгоҳи

X-XX асрлар

Бахмал тумани, "Бахмал" МФЙ,

"Дувлат" қишлоғи

119.

"Саид Мирхалиллоҳ" хонақоси, масжиди

XV аср

Бахмал тумани, "Бахмал" МФЙ,

"Боғимозор" қишлоғи

120.

"Хўжа кўндаланг ота" зиёратгоҳи

XV аср

Бахмал тумани, "Қирқ" қишлоғи

121.

"Чинор бобо" зиёратгоҳи

XV аср

Бахмал тумани, "Боғимозор" қишлоғи

122.

"Муҳаммад Саид Хўжа Абу Саид Мўмин Ҳолиқ Хўжа" зиёратгоҳи

IX аср

Бахмал тумани, "Оққўрғон" ҚФЙ

123.

"Хўжа Исмоил Халифа" зиёратгоҳи

XVIII аср

Бахмал тумани, "Бахмал" ҚФЙ

124.

"Палахмон ота" зиёратгоҳи

XVIII аср

Бахмал тумани, "Бахмал" ҚФЙ

125.

"Тангатопди" зиёратгоҳи

XVII аср охири XVIII аср бошлари

Бахмал тумани, "Бахмал" МФЙ,

"Тангатопди" қишлоғи

126.

"Темир дарвоза" (Амир Темур дарвозаси ёдгорликлари)

ХIII-ХV асрлар

Ғаллаорол тумани, "Илонўтти" манзилгоҳи

127.

"Жондаҳор ота" (Қўрғон)

V-VI асрлар

Фориш тумани, "Гараша" ҚФЙ,

"Гараша" қишлоғи

Қашқадарё вилояти

128.

"Абул Хасан Ишқий" масжиди

XIV аср

Чироқчи тумани, "Лангар" МФЙ, "Лангар" қишлоғи

129.

"Найман ота" мақбараси

XIV аср

Нишон тумани, "Гулистон" МФЙ,

"Отқудуқ" қишлоғи

130.

"Ҳазрати Султон" мақбараси

1895 йил

Шаҳрисабз тумани, "Кўҳсор" МФЙ, "Шут" қишлоғи

131.

"Хўжаипок Ота" зиёратгоҳи

XVII аср

Деҳқонобод тумани, "Қўрғонтош" МФЙ, "Хўжаипок" қишлоғи

132.

"Хўжа Шамсиддин Халвоний" ёдгорлик мажмуаси

Х-XI асрлар

Китоб тумани, "Қовчин" МФЙ,

"Қовчин" қишлоғи

133.

"Сийпантош қоя" расмлари

Бронза даври

Чироқчи тумани, "Лангар" МФЙ,

"Лангар" қишлоғи

134.

"Абул Хасан Ишқий" масжиди

XIV аср

Чироқчи тумани, "Лангар" МФЙ,

"Лангар" қишлоғи

135.

"Хўжа Илғор" мақбараси

VI-VII асрлар

Яккабоғ тумани, "Хўжаилғор" МФЙ, "Хўжаилғор" қишлоғи

136.

"Дийишқон" масжиди

ХIХ аср

Китоб тумани, "Паландара" МФЙ, "Дуюшқон" қишлоғи

137.

"Тўпчоқ" масжиди

1887 йил

Китоб тумани, "Тупчоқ" МФЙ, "Тупчоқ" қишлоғи

138.

"Ёмчи" масжиди

1870 йил

Шаҳрисабз тумани, "Ёмчи" МФЙ

139.

"Самарқанд дарвозаси" ёдгорлиги

XIV аср

Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз тарихий маркази

140.

"Кўк гумбаз" масжиди

1436 йил

Шаҳрисабз шаҳри, "Қушховуз" МФЙ, Ипак йули кучаси, 89 уй

141.

"Ерқўрғон" шаҳристони

I-II аср

Қарши тумани, "Шербек" МФЙ, "Шербек" қишлоғи

142.

"Тўра" масжиди

XIV аср

Касби тумани, "Қатағон" МФЙ

143.

"Хусам шайх ота" мажмуаси

X-XI аср

Косон тумани, "Пудина" МФЙ, "Пудина" қишлоғи

144.

"Шуллуктепа II" шаҳристони

VIII-XII асрлар

Қарши тумани, "Кўчкак" МФЙ, "Кўчкак" қишлоғи

145.

"Пандирон" масжиди

XIV аср

Касби тумани, "Пандирон МФЙ, "Пандирон" қишлоғи

146.

"Абдулазиз" мадрасаси

1911 йил

Қарши шаҳри, "Дарвозатутак" МФЙ, Насаф кўчаси, 309-уй

147.

"Қалъаи Заҳоки-Марон тепа" мажмуаси

I-II асрлар

Қарши шаҳри, "Зохикиморон" МФЙ

148.

"Бурхониддин" масжиди

XVIII acp

Қарши тумани, "Поштон" МФЙ

149.

"Қўрғонча" масжиди

XVIII аср

Қарши шаҳри, "Қўрғонча" МФЙ

150.

"Чармгар-I" масжиди

XVIII аср

Қарши шаҳри, "Чаримгар" МФЙ

151.

"Чармгар-II" масжиди

XIX аср

Қарши шаҳри, "Чаримгар" МФЙ

152.

"Кахлак чоргумбаз" масжиди

XVIII acp

Қарши тумани, "Кахлат" МФЙ

153.

"Хофиз Шерозий" мақбараси

IX аср

Қарши тумани, "Нукробод" МФЙ

154.

"Етти туғ ота" мақбараси

XIX аср

Қарши тумани, "Потрон" МФЙ

155.

"Косон Чор гумбаз" масжиди

XIV аср

Косон тумани, "Нартичукур" МФЙ

156.

"Абдураҳмон Халифа" мақбараси

XIV аср

Косон тумани, "Пулати" МФЙ

157.

"Ғулом Нақшбанд" мақбараси

IV-XII асрлар

Ғузор тумани, "Ёққишлоқ" МФЙ

158.

"Найман ота" мақбараси

XIV аср

Нишон тумани, "Гулистон" МФЙ,

"Отқудуқ" қишлоғи

159.

"Хўжаи пок ота" мақбараси

XVII аср

Деҳқонобод тумани, "Қўрғонтош" МФЙ, "Хўжаипок" қишлоғи

160.

"Ғийлон" масжиди

1853 йил

Китоб тумани, "Ғийлон" МФЙ,

"Ғийлон" қишлоғи

Навоий вилояти

161.

Жарақудуқ ҳудудидаги

"Тош" ўрмони

Аниқланмаган

Учқудуқ тумани, "Боздун" ОФЙ

162.

"Шоҳимардон" масжиди

XVI аср

Нурота тумани, "Шайхон" МФЙ

163.

"Мирзачорбоғ хон" қароргоҳи

1905 йил

Кармана тумани, "Кўхна Қўрғон" МФЙ

164.

қмасжид" масжиди

XVI аср

Хатирчи тумани, "Боғчакалон" МФЙ "Боғчакалон" қишлоғи

165.

"Боязид Бастомий" масжиди

XIX аср

Қизилтепа тумани,

"Бўстон" МФЙ

166.

"Қалқон ота" мажмуаси

XVI аср

Навбаҳор тумани,

"Қалқонота" МФЙ

167.

"Қалъайи Азизон" масжиди

XVIII аср

Қизилтепа тумани,

"Қалъайи Азизон" МФЙ

168.

"Бедир ота" мажмуаси

XIX аср

Учқудуқ тумани, "Айтим" МФЙ

169.

"Канарбой ота" мажмуаси

XIX аср

Учқудуқ тумани,

"Узунқудуқ" ОФЙ

Наманган вилояти

170.

"Қодирхўжа Эшон" уйи

XIX аср

Наманган шаҳри,

"Оби ҳаёт" МФЙ,

Нодира кўчаси, 8-уй

171.

"Овчи булоқ тепа" мажмуаси

Ўрта аср

Уйчи тумани, "Ўнхаёт" МФЙ,

"Ўнхаёт" қишлоқ

172.

"Имом ота" мақбараси

XVIII аср

Поп тумани, "Имом ота" МФЙ, "Парда Турсун" қишлоғи

173.

"Девона бува" мақбараси

XVIII аср

Уйчи тумани, "Файзиобод" МФЙ

174.

"Дахякота" зиёратгоҳи

XIX аср

Уйчи тумани, "Дахякота" МФЙ

175.

Бронза даврига оид Чуст маданияти (Буонамозортепа, Бибиона зиёратгоҳи) манзилгоҳи

Антик давр

Чуст тумани, "Бибиона" МФЙ

176.

"Хожа Абдурахмон ибн Авф" мақбараси

XII аср

Чуст тумани, "Тошқўрғон" МФЙ, "Тошқўрғон" қишлоғи

177.

"Муғтепа", "Косон" шаҳристони

Антик даври

Косонсой тумани, "Муғқалъа" қишлоғи

178.

"Мавлоно Намангоний" мақбараси

1806 йил

Наманган шаҳри, "Ғунча" МФЙ, "Лаббайтоға" қабристони

179.

"Девона Эшон бува" мақбараси

Аниқ эмас

Наманган тумани, "Хонабод" МФЙ

180.

"Мунчоқ тепа (Шаҳристон)" мажмуаси

Ўрта аср

Поп тумани, М.Фаязов кўчаси

181.

"Хўжа амин" мақбараси

XVIII аср

Наманган шаҳри, Кўзагарлик кўчаси, 49-уй

182.

"Шайх Исоқ Эшон" мажмуаси

1872 йил

Наманган шаҳри, Намангансой кўчаси, 3-уй

183.

"Ўн бир Ахмад" зиёратгоҳи

1993 йил қайта тикланган

Наманган шаҳри, "Ғирвон" МФЙ

184.

"Гунгалак" ер ости ҳаммоми

XIX аср

Косонсой тумани, "Жоъме" МФЙ

185.

Хилватхона (Чиллахона)

XVIII аср

Наманган тумани, "Мулла Кудинг" МФЙ

186.

"Лангарбиби" мақбараси

XVIII аср

Тўрақўрғон тумани, "Гулқишлоқ" МФЙ

187.

"Отчопар Эшон бува" хонақоси

1690 йил

Чуст тумани, "Пансада" МФЙ

188.

"Қораполвон ота" зиёратгоҳи

XVIII аср

Янгиқўрғон тумани, "Қораполвон" МФЙ

Самарқанд вилояти

189.

"Чорсу" cавдо-гумбази

XIX аср

Самарқанд шаҳри, Регистон майдони, "Чорсу" гумбази

190.

қ Сарой" мақбараси

XV аср

Самарқанд шаҳри, Оқ Сарой кўчаси, 5а-уй

191.

"Гавсули Аъзам" зиёратгоҳи

XIX аср

Ургут тумани, "Етти уйли" МФЙ

192.

"Баҳодир Ялангтўшбий" масжиди

XIX-ХХ асрлар

Оқдарё тумани, "Бодоржой" МФЙ

193.

"Боботепа" масжиди ва "Қамчин ота" зиёратгоҳи

ХIХ-ХХ асрлар

Жомбой тумани, "Саричашма" МФЙ

194.

"Хўжа Абди Берун" мажмуаси (хонако, айвон ва даҳма)

XV аср

Самарқанд тумани, "Саримозор" МФЙ

Сурхондарё вилояти

195.

"Кокилдор ота" хонақоҳи

ХIII-ХVI асрлар

Термиз тумани, "Намуна" МФЙ

196.

"Султон-Саодат" мақбаралар мажмуи

Х-ХVII асрлар

Термиз тумани, "Намуна" МФЙ

197.

"Отаулла Саид Ваққос" мақбараси

ХVI аср

Шеробод тумани, "Гулистон" МФЙ

198.

"Саид оталиқ" мадрасаси

ХVI аср

Денов тумани,

Мустақиллик кўчаси

199.

"Хўжа Алоуддин Аттор Валий" зиёратгоҳи

ХIV аср

Денов тумани,

"Намозгоҳ" МФЙ, "Сармазорота" қабристони

200.

"Хўжа Баркух" мақбараси

ХVI аср

Денов тумани,

"Дасти чинор" МФЙ

201.

"Хўжжаипокота" (Хўжа Авф хазратлари) зиёратгоҳи

ХVI аср

Олтинсой тумани,

"Хўжайипок" МФЙ

202.

"Мавлоно Муҳаммад Зоҳид" зиёратгоҳи

ХVIII аср

Олтинсой тумани, "Катта Ваҳшивор" МФЙ

203.

"Хўжа Хасан Илғорий" мақбараси

ХХ аср

Олтинсой тумани, "Шакаркамиш" МФЙ

204.

"Сўфи Оллоёр" зиёратгоҳи

ХVIII аср

Олтинсой тумани,

"Жилибулоқ" МФЙ

205.

"Ҳазрати Камар Азиз" зиёратгоҳи

ХVI аср

Бойсун тумани, "Инкабод" МФЙ

206.

"Султон Санжар Мозий" мақбараси

ХVI аср

Денов тумани, "Остона" МФЙ

207.

"Саййид Жамолиддин" ва "Саййид Камолиддин

Ат-Термизий" мажмуаси

ХIХ аср

Қумқўрғон тумани,

"Какайди" қишлоғи

208.

"Хўжа Самандар Термизий" мақбараси

ХVIII асрлар

Жарқўрғон тумани,

"Сурхон" МФЙ

209.

"Қора тепа буддавийлик ибодатхоналар" маркази

I-V асрлар

Термиз тумани,

"Янгиобод" МФЙ

210.

"Зўрмола" минораси

I-II асрлар

Термиз тумани,

"Қаҳрамон" МФЙ

211.

Чинортепа ёдгорлиги

Мил.авв. II-I асрдан то милодий II-III асргача

Термиз тумани,

"Чинортепа" МФЙ

212.

"Далварзинтепа" ёдгорлиги

I-II асрлар

Шўрчи тумани, "Кушон" МФЙ

213.

"Будрачтепа (Жуматепа)" ёдгорлиги

V-ХVI асрлар

Денов тумани,

"Лағмонота" МФЙ

214.

"Холчаён" ёдгорликлари

I-III асрлар

Денов тумани, "Қорабоғтепа" ва "Ободтурмуш" МФЙ

Тошкент вилояти

215.

"Улуғ Соғ ота" мажмуаси

Аниқланмаган

Ангрен шаҳри,

"Қорабоғ" маҳалласи

216.

"Темиртаки ота" мажмуаси

Аниқланмаган

Бекобод тумани, "Хамза" МФЙ

217.

"Қизилмозор" мақбараси

ХVI-ХVIII асрлар

Бекобод тумани, "Тақачи" МФЙ

218.

"Самсарак" шаҳар харобаси

IV аср

Бўка тумани, "Маданият" МФЙ, Ўзбекистон кўчаси

219.

"Нурек ота" табиий маскан

Аниқланмаган

Бўстонлиқ тумани, "Гижол" қишлоғи тепалигида

220.

"Довуд невара" (Шайх Умар Вали) зиёратгоҳи

Аниқланмаган

Бўстонлиқ тумани,

"Боғистон" қишлоғи

221.

"Қорасоқол ота" зиёратгоҳи

ХIV аср

Қибрай тумани,

"Навбаҳор" МФЙ

222.

"Қиличли ота" зиёратгоҳи

ХIV аср

Қибрай тумани,

"Навбаҳор" маҳалласи

223.

"Шоҳрухия" шаҳристони

VI, ХI-ХII асрлар

Оққўрғон тумани,

"Хосилдор" МФЙ, 2 бўлим қишлоғи

224.

"Қадимий" кон (Тункет)

IV-VIII асрлар

Оҳангарон тумани,

"Саржайлак" қишлоғи

225.

"Барбал ота" зиёратгоҳи

Аниқланмаган

Оҳангарон тумани,

"Унгут" қишлоғи

226.

"Заркент ота" зиёратгоҳи

VII-ХIII асрлар

Паркент тумани,

"Заркент" қишлоғи

227.

"Бўғизён отатепа" зиёратгоҳи

Аниқланмаган

Пискент тумани,

"Кориз" қишлоғи

228.

"Пушти Маҳмуд" мажмуаси

VI-ХII асрлар

Пискент тумани маркази

229.

"Пискент" шаҳристони

Х аср

Пискент тумани, Пискент шаҳри

230.

"Эрвали бобо" зиёратгоҳи

Аниқланмаган

Ангрен шаҳри, "Соғлом" МФЙ

231.

"Сурон ота" (сўфийлар ҳужраси)

Ўрта асрлар

Бўстонлиқ тумани,

"Уч боғ" қишлоғи

232.

"Авлиёсой-Икрима ота" зиёратгоҳи

IХ-Х асрлар

Бўстонлиқ тумани, "Чимбойлиқ" қишлоғи

233.

"Кўктўнли ота" жоме масжиди

ХIV аср

Қибрай тумани, "Навбаҳор" МФЙ, Шодлик кўчаси, 54-уй

234.

"Ахтам Саҳоба" жоме масжиди

Аниқланмаган

Нурафшон шаҳри, "Гузар" МФЙ,

Гузар кўчаси

235.

"Мушук ота" зиёратгоҳи

Аниқланмаган

Нурафшон шаҳри,

"Наврўз" МФЙ

236.

"Шомиркари авлиё" зиёратгоҳи

ХIV аср

Оққўрғон тумани,

"Шоҳрухия" қишлоғи

237.

"Пайғамбар ота" зиёратгоҳи

Аниқланмаган

Оҳангарон тумани,

"Сусам" қишлоғи

238.

"Саид ота" жоме масжиди

ХIV аср

Паркент тумани маркази

239.

"Саид Баттол ғози" зиёратгоҳи

IХ аср

Чиноз тумани, "Янги маҳалла" МФЙ, Баҳор кўчаси

240.

"Бузрук Бува" мақбараси

Аниқланмаган

Бекобод тумани, "Ҳамза" МФЙ

Фарғона вилояти

241.

"Шаҳидлар хотираси" мажмуаси

2001 йил

Фарғона шаҳри,

"Ифтихон" МФЙ, Аэропорт кўчасидаги ҳиёбон

242.

"Кирха" биноси

XIX аср

Фарғона шаҳри,

Шукрона кўчаси 59-уй

243.

"Ахмад Ал-Фарғоний" ёдгорлик мажмуаси

1998 йил

Фарғона шаҳри,

"Ахмад Ал-Фарғоний истироҳат боғи" ҳудуди

244.

"Узун ховуз" масжиди меъморий обидаси

XIX аср

Марғилон шаҳри,

"Узун ховуз" МФЙ,

Абу Али ибн Сино кўчаси, 40-уй

245.

"Думба жўш" масжиди

XIX аср

Марғилон шаҳри, "А.Навоий" МФЙ, Шукрона кўчаси, 25-уй

246.

"Хўжа Эгиз" масжиди

XIX аср

Марғилон шаҳри,

"Ипак йўли" МФЙ,

Ҳўжа Эгиз кўчаси, 117а-уй

247.

"Хожа Форсо" масжиди

XIX аср

Марғилон шаҳри, "Хўжа Форсо" МФЙ, Бахтиёрлик кўчаси,

100-уй

248.

"Хўжа Маъоз ва Мўйи Муборак" ёдгорлиги зиёратгоҳи

XIX аср

Марғилон шаҳри, "Хўжа Маъоз" МФЙ, Хўжа Маъоз кўчаси, 43-уй

249.

"Хуржун" мадрасаси

XVIII аср

Қўқон шаҳри,

"Янги Чорсу" МФЙ,

Умар Хайём кўчаси, 5-уй

250.

"Чилмаҳрам бува" зиёратгоҳи

Аниқланмаган

Бешариқ тумани, "Навкат" МФЙ

251.

"Биби Убайда" зиёратгоҳи

XVI-ХХ асрлар

Бувайда тумани,

"Бувимозор" МФЙ

252.

"Зийрак мозор" тепалиги

I-IV асрлар

Олтиариқ тумани,

"Бўстон" МФЙ

253.

"Дўсти Ҳудо" ёдгорлиги зиёратгоҳи

ХIХ аср

Олтиариқ тумани, "Зилол" МФЙ

254.

"Улуғ Можи она" мақбараси

ХIХ аср

Олтиариқ тумани, "Катпут" МФЙ, Тол кўчаси

255.

"Бобо Аҳтам" зиёратгоҳи

ХХI аср

Олтиариқ тумани,

"Файзиобод" МФЙ

256.

"Зиндонтепа" зиёратгоҳи

I-XII асрлар

Қува тумани,

"Деҳқонобод" МФЙ

257.

"Қува" шаҳристони

Мил. авв.

IV аср-милодий V-VII-XIII асрлар

Қува тумани,

"Тошкент" МФЙ

258.

"Саъд Ваққос" зиёратгоҳи

ХХI аср

Қува тумани, "Янги ҳаёт" МФЙ

259.

"Нодир суратлар" зиёратгоҳи

Аниқланмаган

Сўх тумани, "Тул" МФЙ

260.

"Аккоша" зиёратгоҳи

ХХI аср

Тошлоқ тумани, "Тоғлик" МФЙ

261.

"Сариқўрғон" археологик ёдгорлик

Мил. авв.

I аср-милодий

I-VII-VIII асрлар

Учкўприк тумани,

"Сариқўрғон" МФЙ

262.

"Ҳазрат Али Шоҳимардон" зиёратгоҳи

ХХ аср

Фарғона тумани,

"Йордон" МФЙ

263.

"Хўжам Подшоҳ" зиёратгоҳи

XVIII аср

Фарғона тумани,

"Бирдамлик" МФЙ

264.

"Мўйи муборак" жоме масжиди

Мил. авв.

VII-VIII асрлар

Ўзбекистон тумани,

"Овчи" МФЙ

265.

"Соҳиби Ҳидоя" зиёратгоҳи

ХХI аср

Риштон шаҳри,

"Чиннигарон" МФЙ

266.

"Хўжа Рўшнойи" зиёратгоҳи

ХIХ аср

Риштон шаҳри, "М.Топволдиев" МФЙ, Тўқимачи кўчаси, 11-уй

267.

"Қори Соқий ота" зиёратгоҳи

ХХ аср

Ёзёвон тумани,

"Қорасоқол" МФЙ

Хоразм вилояти

268.

"Саид Мухаммадхон" мадрасаси

1864 йил

Хива шаҳри, "Янги Турмуш" МФЙ, Нажмиддин Қубро кўчаси, 44-уй

269.

"Тунг отарлар" уйи

XIX аср

Хива шаҳри, "Янги турмуш" МФЙ, Нажмиддин Кубро кўчаси

270.

"Дешон Қалъа" девори "Қўй дарвоза"га туташ қисми

1842 йил

Хива шаҳри, "Каптархона" МФЙ

271.

"Дешон Қалъа" девори Хива шаҳар маданият боғи ичидаги дарвоза қисми

1842 йил

Хива шаҳри

272.

"Дешон Қалъа" девори

1842 йил

Хива шаҳри

273.

Ичон Қалъа" девори

ХIV-XIX асрлар

Хива шаҳри

274.

"Аваз Ўтар уйи"

1-даражали уй

XIX аср

Хива шаҳри, "Мевастон" МФЙ, Амир Темур кўчаси, 29-уй

275.

"Боғча ховуз" мажмуаси

XVIII аср

Хива шаҳри, "Мевастон" МФЙ, Мустақиллик кўчаси

276.

"Хусан Муҳаммад бой" мадрасаси

1905 йил

Хива шаҳри, "Қумясқа" МФЙ, Полвон Қорий кўчаси, 23-уй

277.

"Отажон бой" мадрасаси

1884 йил

Хива шаҳри, "Ичон қалъа" МФЙ, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 23-уй

278.

"Саид Муҳаммад Мохирўй" мажмуаси

1884 йил

Хива шаҳри, "Мевастон" МФЙ, Амир Темур кўчаси, 84-уй

279.

"Хоразмшоҳлар" мадрасаси

1915 йил

Хива шаҳри, "Мевастон" МФЙ, Мевастон кўчаси, 51-уй

280.

"Музхона" мажмуаси

XIX аср

Хива шаҳри, "Калта минор" МФЙ, Қодир Ёқуббов кўчаси,

67-уй

281.

"Шихназарбой" уйи

XIX аср

Хива шаҳри, "Мевастон" МФЙ, Марказ 6

282.

"Ислом Хўжа" ёзги қароргохи

XIX аср

Хива шаҳри, "Шихлар" МФЙ

283.

"Иброхим Хўжа" мадрасаси

1888 йил

Хива шаҳри, "Шихлар" МФЙ

284.

Оллақулихон Мадрасаси

1834-35-йиллар

Хива шаҳри, "Ичон қалъа" МФЙ, Ю.Тошпўлатов кўчаси, 33-уй

285.

Хазарасп шаҳри қальаси девори

Милл.авв. IV-II асрлар

Хазорасп тумани,

"Сулаймон қалъа" МФЙ

286.

"Сулаймон Боқирғоний" жоме масжиди

XIV аср

Хазорасп тумани,

"Сулаймон қалъа" МФЙ

287.

"Шайх Мухтор Вали" мақбараси

XIV аср

Янгиариқ тумани Остона қишлоғи

288.

"Юсуф Ҳамадоний" мажмуаси

XIX аср

Шовот тумани,

Бешмарган қишлоғи

289.

Суратлар Галереяси (Почта)

1912-15 йиллар

Урганч шаҳри, Ўзбекистон кўчаси

290.

"Ота Ховуз" мажмуаси

XVIII аср

Хива шаҳри, "Калта минор" МФЙ, Тинчлик кўчаси

291.

"Тўрт Шоввоз" мадрасаси

1885 йил

Хива шаҳри, "Мевастон" МФЙ, Мевастон кўчаси, 29-уй

292.

Анушахон ҳаммоми

1657 йил

Хива шаҳри, "Ичон қалъа" МФЙ, Палвон Қори кўчаси, 12-уй

293.

"Хужаш Марам" мадрасаси

1839 йил

Хива шаҳри, "Ичон қалъа" МФЙ, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 11-уй

294.

"Шайх Кабир" мақбараси

XVI аср

Хива шаҳри, "Ичон қалъа" МФЙ, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 6-уй

295.

"Тўра ховуз" мажмуаси

XVIII аср

Хива шаҳри, "Каптархона" МФЙ

296.

"Калажик" (Довуд-калъа) мажмуаси

Милл.авв. IV- III асрлар

Боғот тумани, "Калажик" ҚФЙ

297.

"Чодира ховли" мажмуаси

1871 йил

Хива тумани, Саёт қишлоғи

298.

"Ёр Муҳаммад Девон" (Саид Ота) масжиди

XVIII аср

Хива шаҳри, "Ичон қалъа" МФЙ, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 26-уй

299.

қмасжид" мажмуаси

1838-42 йиллар

Хива шаҳри, "Ичон қалъа" МФЙ, Ислом Хўжа кўчаси, 24-уй

300.

Отамурод Қушбеги" масжиди

1816 йил

Хива шаҳри, "Ичон қалъа" МФЙ, А.Болтаев кўчаси, 40-уй

Тошкент шаҳар

301.

"Азлархон Эшон" мажмуаси

XVII аср

Шайхонтоҳур тумани, Ялонкор кўчаси, 2-уй

302.

"Эшонзодалар" сағанаси

XIX-XX асрлар

Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 74-уй

303.

"Чилла ота" зиёратгоҳи

Номаълум (тахминан XV аср)

Олмазор тумани, "Чустий" маҳалласи

304.

"Саидваққос ота" мақбараси

ХХ аср

Учтепа тумани, Уйғур кўчаси, 592-уй, "Саид Ваққос ота" қабристони

305.

"Султонҳожи ота" мақбараси

ХIX-ХХ асрлар

Олмазор тумани, Нурафшон ва Қорасарой кўчалари кесишуви (Учқўрғон 1 тор кўчаси)

306.

"Хўжа Алламбардор" мажмуаси (мақбара ва чиллахона)

ХIX асрлар

Шайхонтоҳур тумани, Янгиобод кўчаси

307.

"Шом ота" сағанаси

Номаълум

Самарқанд дарвоза кўчаси, 85-мактаб ҳудуди

308.

"Ғойиб ота" сағанаси

ХХ аср

Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, "Ғойиб ота" қабристони

309.

"Қораҳожи ота" мақбараси

ХХ аср

Олмазор тумани, "Тансиқбоев" массиви, "Қорахожи ота" қабристони

310.

"Шоштепа" (Чочтепа) археология ёдгорлиги

Милоддан аввалги IV-эрамизнинг XII асрлари

Сергели тумани, Чоштепа кўчаси

311.

"Чилонзор Оқтепаси" мажмуаси

XVI аср

Шайхонтоҳур тумани, С.Есенин кўчаси

312.

"Юнусобод Оқтепаси" археология ёдгорлиги

V-XII асрлар

Юнусобод тумани, Отабой ота Турсунов кўчаси

313.

"Каллахона" масжиди

XVIII-XIX асрлар

Олмазор тумани, Сақчимон кўчаси

314.

"Чопон ота" мажмуаси

Аниқланмаган

Учтепа тумани, 13-даҳа

315.

"Кўк масжид" архитектура ёдгорлиги

XIX аср

Шайхонтохур тумани, Кўк масжид кўчаси, 60-уй

316.

"Абулкосим" мадрасаси

XIX аср

Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси

317.

"Иброҳим ота" мақбараси

XVII аср

Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, "Иброхим ота" қабристони

318.

"Кўк тўнли ота" мақбараси

XIX-ХХ асрлар

Шайхонтоҳур тумани, Сузук ота кўчаси

319.

"Хўжа Нуриддин" мақбараси

ХVI аср

Самарқанд дарвоза кўчаси, 105-уй

320.

"Шарофбой" масжиди

XIX аср

Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 58-уй

321.

"Гулбозор" масжиди

XIX аср

Чилонзор тумани, Ҳақиқат кўчаси




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 февралдаги

100-сон қарорига

3-ИЛОВА



Узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий

туристларни қабул қилиш ва уларга қулай

шарт-шароитлар яратиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбирлар

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Назорат учун масъуллар

I. "ЎЗБЕКИСТОН - ИСЛОМ МАДАНИЯТИ МАРКАЗИ"

БРЕНДИНИ ЯРАТИШ ВА ТАРҒИБ ҚИЛИШ

1.

2021-2025 йилларда зиёрат туризми тарғиботи учун "Ўзбекистон - ислом маданияти маркази" ягона зиёрат туризми бренди ва тарғибот концепциясини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш


2021 йил май

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов),

Мусулмонлар идораси (У.Алимов),

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

Вазирлар Маҳкамаси (А.Абдуҳакимов)

2.

Хорижий эксперт ва зиёрат туризми мутахассислари иштирокида "Ўзбекистон - ислом маданияти маркази" тарғибот концепцияси асосида тарғибот материалларини хориждаги дипломатик ваколатхоналарга етказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил май ойидан бошлаб

Амалга ошириш учун - Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов)

Вазирлар Маҳкамаси (А.Абдуҳакимов)

3.

"Ўзбекистон - ислом маданияти маркази" бренди остида (дизайн, баннер, постер, тақдимот ва роликларни қамраб олган) намунавий кўчма кўргазма стенд лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

июнь

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Мусулмонлар идораси (У.Алимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

4.

Малайзия, Туркия, Россия, Индонезия, Сингапур, Покистон, Ҳиндистон, Буюк Британия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг марказий масжидларида "Ўзбекистон - ислом маданияти маркази" ҳафталигини ўтказиш ва ҳафталик доирасида кўчма кўргазма ва тарғибот суҳбатларини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

август-сентябрь

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов),

Мусулмонлар идораси (У.Алимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

5.

Soekarno-Hatta International Airport (Индонезия), Kuala-Lumpur International Airport (Малайзия), Istanbul Grand Airport (Туркия), Dubai International Airport (БАА) ва бошқа хориждаги йирик аэропортларда "Ўзбекистон - ислом маданияти маркази" кўчма стендини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

август ойидан бошлаб

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

6.

Куала-Лумпур шаҳридаги "Ислом санъати музейи" ва Жакарта шаҳридаги "Истиқлол музейи" ҳамда Туркиянинг Истанбул, Анқара, Измир, Кўния, Сакария, Кайсери каби йирик шаҳарларидаги Маданият марказларида "Ўзбекистон - ислом маданияти маркази" номидаги махсус павильон ва кўргазмаларни ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

август ойидан бошлаб

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), "Uzbekistan Airways" АЖ (И.Маҳкамов), Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

7.

"Мир Араб мадрасаси" библиографик фото-альбомини чоп этиш ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг муфтиятларига тарқатилишини таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил май

Амалга ошириш учун - Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Мусулмонлар идораси (У.Алимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

8.

"Алиф ТВ" (Россия), "IlmFeed" (Буюк Британия), "HalalTrip", "NasDaily" (Сингапур), "National Geographic" (АҚШ), "TRT Avaz" (Туркия), "Trans7", "NetTV" ва "SCTV" (Индонезия), "AlHijrah" (Малайзия) ва бошқа хорижий медиа-платформаларда республиканинг "зиёрат туризми" салоҳиятини оммалаштиришга қаратилган медиа-контентлар яратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

давомида

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

II. МАМЛАКАТ ҲУДУДИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИГА ОИД

МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ

9.

Хорижий мамлакатларда исломшунослик соҳасида таълим олаётган ўқувчиларни зиёрат объектлари билан таништиришга қаратилган "Исломий академик саёҳат" (Islamic academic tour) дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар дастури

2021 йил

июнь

Ишлаб чиқиш ва амалга учун - Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Мусулмонлар идораси (У.Алимов),

Ислом цивилизацияси маркази (Ш.Миноваров),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

10.

"Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь

Ташкил этиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

III. ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ ЙЎНАЛИШИДА ХОРИЖИЙ ВА ХАЛҚАРО

ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК

11.

Республика ҳудудида жойлашган ислом маданияти ва тарихи билан боғлиқ маданий мерос объектларини Ислом ҳамкорлик ташкилотининг "Ислом маданий мероси рўйхати"га киритиш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Амалга ошириш учун - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Мусулмонлар идораси (У.Алимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

12.

Туркия Дин ишлари бошқармаси, Қозоғистон мусулмонлари идораси, Россия Муфтийлар кенгаши ва ҳудудлардаги муфтиятлар, Кавказ мусулмонлари идораси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида зиёрат туризм соҳасида узвий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Амалга ошириш учун - Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов),

Мусулмонлар идораси (У.Алимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

13.

Дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида Ўзбекистон номидан "Имомлар юртига саёҳат" мукофотини жорий қилиш ва мусобақалар ғолибларининг саёҳатини ташкиллаштириш.

Амалга ошириш шакли: меъёрий ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йилдан бошлаб доимий равишда

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Ўзбекистон мусулмонлар идораси

(У.Алимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

14.

Тошкентдаги "Усмон мусҳафи"нинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида "Усмон мусҳафи" номли махсус сувенирлар коллекциясини яратиш ва сотувини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил май

Ташкил этиш ва ўтказиш учун - Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов),

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

IV. ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

15.

Қуйидагиларни назарда тутувчи "Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш:

археология мероси объектларини муҳофаза қилиш соҳасига доир атамаларни янгилаш, шу жумладан, "дастлабки археологик ишлар", "дала археологик тадқиқотлари"; "ҳимоя-қутқарув археологик ишлар"; "археологик материалларни камерал ишлаш" каби янги атамаларини киритиш;

аниқланмаган археологик объектларни сақлаб қолишга қаратилган "археологик экспертиза" тўғрисидаги нормани киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг электрон археологик харитасини ўзида мужассамлаштирган археологик ёдгорликларнинг ягона электрон давлат реестрига юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини белгилаш;

археологик тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаш;

археологик ёдгорликлари давлат қўриқхонаси тўғрисидаги нормалар билан тўлдириш.

Амалга ошириш шакли: Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2021 йил июль

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)


Вазирлар Маҳкамаси (А.Абдуҳакимов)

16.

Моддий маданий мерос, шу жумладан, археология мероси объектлари ҳудудларининг кириш қисмида уларнинг Давлат ва ЮНЕСКО томонидан муҳофазага олинганлигини кўрсатувчи, шунингдек, ташриф буюрувчилар томонидан киришда белгиланган эҳтиёт чоралари тўғрисида маълумот акс эттирилган туристик кўрсаткич белгиларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўрнатиш тадбирларни амалга ошириш.

Бунда, мазкур кўрсаткич белгилар ҳар бир ҳудуднинг табиий иқлим шароити, шу жумладан, қуёш ва ёғингарчилик мавсумига чидамли материаллардан тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилиши талаб этилади.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь

Ишлаб чиқиш учун - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)


Амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

17.

Имом ал-Бухорийнинг ҳадислар тўплами, Ибн Синонинг "Тиб қонунлари"дан танланган бандлари тўплами, Имом Насафийнинг "Ақоид" асари, Амир Темурнинг "Темур тузуклари", Алишер Навоий ҳикматлари тўплами, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома" ва бошқа алломалар асарларини хорижий (инглиз, араб, турк, рус) тилларда сифатли усулда нашр этиш ҳамда зиёратгоҳлар, темир йўл вокзалларида сотувини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил май ойидан бошлаб доимий равишда

Амалга ошириш учун - Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов),

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Мусулмонлар идораси (У.Алимов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х.Хосилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

18.

Бухоро вилоятидаги "Етти пир" мажмуаларидаги инфокиоскларда жойлаштириш учун "Тариқатнинг етти пири" номли мультимедиа дастурини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

июнь

Ишлаб чиқиш ва жойлаштириш учун - Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов),

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

V. ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА РЕСПУБЛИКАНИНГ ЗИЁРАТ

ТУРИЗМИ САЛОҲИЯТИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

19.

"2021 йил Ўзбекистон зиёрат туризми календари" ва тарғибот материалларини Россия уламолари кенгаши билан ҳамкорликда мамлакатдаги масжидлар ва мадрасаларга тарқатиш.

Амалга ошириш шакли: режа график ишлаб чиқиш

2021 йил апрель

Ишлаб чиқиш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов)

Амалга ошириш учун - Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

20.

Россия Федерациясининг Татаристон, Чеченистон, Доғистон ва бошқа субъектларида "Имомлар юртига саёҳат" номли тарғибот ишларини олиб бориш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2021 йил майдан бошлаб доимий равишда

Ишлаб чиқиш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов)

Амалга ошириш учун - Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

21.

Чеченистон ҳукумати билан ҳамкорликда "Аҳмад Қодиров изидан" турмаршрутини ишлаб чиқиш ва маршрутни Чеченистон ва Россиядаги чеченлар орасида тарғиб қилиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2021 йил

майдан бошлаб доимий равишда

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У.Алимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

22.

Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидаги марказий масжидларда "Ўзбекистон - ислом маданияти маркази" кўчма кўргазмасини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

июнь-август

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов), Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У.Алимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

23.

Саудия Арабистонига кўчиб кетган ўзбек диаспораси фаоллари билан учрашув ўтказиш, улар орасидан медиа тарғибот, инвестиция соҳаларида ҳамкорларни аниқлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

май

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У.Алимов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

24.

Тошкентдаги "Усмон мусҳафи"га атаб Жакартанинг марказий боғида Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун каллиграфия тадбирини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси

2021 йил

май

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

25.

Индонезиядаги энг кўп томоша қилинадиган "Hafiz Indonesia" телемусобақаларига расмий ҳомий бўлиш, финал босқичи ғолибларини Ўзбекистон бўйлаб зиёратини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

давомида

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У.Алимов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

26.

Эрон фуқаролари учун "Ўзбекистонда Наврўз" номли махсус саёҳат дастурини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2021 йил

апрель

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У.Алимов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

27.

Бангладешда Ўзбекистон зиёрат туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2021 йил

май

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

28.

Истанбул шаҳрида жойлашган "Турк дунёси маданият маркази"даги Ўзбекистон бурчагини такомиллаштириш ва замонавий технологиялар асосида жиҳозлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Амалга ошириш учун - Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов), Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Ислом цивилизацияси маркази (Ш.Миноваров)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

29.

"Сукарно изидан" ва "Оллоҳшукур Пошшозода изидан" номи остида туризм маршрутларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йилдан бошлаб доимий равишда

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов), Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

VI. МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА АФҒОНИСТОН ДАВЛАТЛАРИ ОРАСИДА МАМЛАКАТНИНГ

ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ САЛОҲИЯТИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

30.

"Бобур" номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида алломалар ва юртимиз ҳақидаги спекталь ва тақдимотларни ташкил қилиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

График асосида

Амалга ошириш учун - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Б.Мусаев,

А.Абдуҳакимов)

31.

Қўшни мамлакатлар учун "Ўзбекистонда Наврўз" номли махсус саёҳат дастури доирасида махсус автобус ва темир йўл қатновини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йилдан бошлаб доимий равишда

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х.Хосилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Раматов, А.Абдуҳакимов)

32.

Қўшни давлатлар диний таълим муассасалари ўқитувчи ва талабаларининг Ўзбекистон ислом академияси, "Мир Араб" мадрасаси, "Имом Бухорий" ҳадис мактаби ва шу каби қатор мадрасаларга танишув саёҳатларини ўз ичига олган турпакетлар ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2021 йил

март

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

33.

Мамлакатимиз ҳудудида жойлашган қозоқ бийлари ("Айтеке би", "Тўлабий") зиёратгоҳлари, яссавийлик тариқати шайхлари (Шайх Ҳованди Тоҳур, Сузук ота, Ҳаким ота) тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва чоп этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

май

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

34.

Афғонистондаги ўзбек диаспораси фаоллари билан учрашув ўтказиш, улар орасидан медиа тарғибот, туризм тарғиботи соҳаларида ҳамкорларни аниқлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар


Келишувга асосан

Амалга ошириш учун - Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

35.

Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон давлатлари билан чегара ўтказиш пунктлари яқинида зиёрат маълумот марказини ташкил этиш, марказларни тарғибот материаллари билан таъминлаш ва вилоят марказларига автобус қатновларини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2021 йил июнь

Марказни ташкил этиш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегара қўшинлари (С.Хусанов),

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

Транспорт қатновини амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Раматов)

36.

Қўшни давлатларнинг чегарадош ҳудудларидаги телеканаллар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва Ўзбекистон зиёратгоҳлари ҳақидаги қизиқарли видео контентни мунтазам етказиб бериш. Хусусан, Рамазон ойида алломаларимиз ҳақидаги фильмларни тақдим этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

Келишувга асосан

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ходжаев)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

37.

Абу Райхон Беруний туғилган ва дафн этилган жойлар - Беруний тумани ва Ғазни шаҳри (Афғонистон) ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш ва зиёратларни ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

Келишувга асосан

Амалга ошириш учун - Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

38.

Туркманистон фуқаролари учун "Улли ҳовлига саёҳат" турларини ишлаб чиқиш, Хоразм ва Бухоро университетлари имкониятларини намойиш этувчи Таълим ярмаркаларини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

39.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида мавжуд автобус рейслари сонини кўпайтириш бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш.

Амалга ошириш шакли: таҳлилий маълумот тайёрлаш

2021 йил апрель

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Раматов)

40.

Қўшни мамлакатларнинг таниқли имомлари, блогер ва етакчи телеканаллари учун Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини оммалаштириш учун оқим паст мавсумда инфо-турлар ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

График асосида

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

41.

Хорижий мамлакатларнинг йирик масжидлари (Султон Аҳмад (Истанбул), Ал Бухорий (Куала-Лумпур), Истиқлол (Жакарта), Деҳли жомъе (Деҳли) масжидлари) ва бошқа диний муассасаларда республика имомлари томонидан Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти борасидаги мавъиза ва маърузаларини ўтказиб бориш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

Келишувга асосан

Амалга ошириш учун - Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов),

Мусулмонлар идораси (У.Алимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

VII. ТРАНСПОРТ-ЛОГИСТИКА ХИЗМАТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ

42.

"Тошкент-Бухоро-Машҳад-Теҳрон" халқаро автобус маршрутини йўлга қўйиш.

Бунда, йўналишни амалга ошириш учун Эрон Ҳукумати билан транзит рейслар бўйича келишувга эришиш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

Келишувга асосан

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)


Вазирлар Маҳкамаси

(А.Раматов,

А.Абдуҳакимов)

43.

Туркия авиакомпаниялари томонидан тақдим этилган Туркия шаҳарларидан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳамда Анқара шаҳридан Тошкент шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бўйича мурожаатларига рухсатнома расмийлаштирилишини ҳал этиш.

Бунда, асосан зиёрат туризм йўналишида хорижий туристлар оқимини оширишга биринчи навбатда эътибор қаратилади.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар

2021 йил


Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Фуқаро авиацияси агентлиги (Т.Ўлжаев)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Раматов,

А.Абдуҳакимов)

44.

"Air Cairo" ( Миср), "Pеgasus Airlines" (Туркия), "Corendon Airlines" (Туркия), "Flydubai" (БАА), "Jazeera Airlines" (Қувайт), "Aseman Airlines" (Эрон), Zagros Airlines (Эрон) ва Air Arabia (БАА) авиакомпанияларининг тегишлигига кўра доимий ва чартер рейсларини ташкил этиш, мунтазам рейслар сонини ошириш бўйича мурожаатларининг расмийлаштирилишини ҳал этиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар

2021 йил


Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Фуқаро авиацияси агентлиги (Т.Ўлжаев)


Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов, С.Умурзаков)

45.

"Humo air" авиакомпанияси фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш ва авиа қатновларини амалга оширилишини таъминлаш.

Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига, шунингдек, республика ҳудудларини ўзаро боғловчи қўшимча ва янги авиа қатновларни йўлга қўйиш мақсадида салоҳиятли инвесторлар билан авиакомпания ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар

2021 йил

апрель-май

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Фуқаро авиацияси агентлиги (Т.Ўлжаев)


Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов, С.Умурзаков)

46.

Kuwait Airways (Қувайт), Garuda (Индонезия), Citilink (Индонезия), Lion Air (Индонезия), Malaysia Airlines (Малайзия), Biman Airlines (Бангладеш), FlyNas (Саудия Арабистони), Freebird Airlines (Туркия), Gulf Air (Бахрайн), Salam Air (Оман), Oman Air (Оман), Qatar Airways (Қатар), Serene Air (Покистон), Wizz Air (Венгрия), IFLY (Россия), SkyUp (Украина), LOT Airlines (Польша), Hainan Airlines (ХХР), Asiana Airlines (Корея), Air Baltic (Латвия) ва Czech Airlines (Чехия) авиакомпаниялари билан музокаралар олиб борган ҳолда, улар билан Республика шаҳарларига доимий ва чартер рейсларини ташкил этиш, мунтазам рейслар сонини ошириш бўйича келишувларга эришиш.

Бунда, асосан зиёрат туризм йўналишида хорижий туристлар оқимини оширишга биринчи навбатда эътибор қаратилади.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

апрель-май

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)




Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов, С.Умурзаков)

47.

Ўзбек диаспораси истиқомат қиладиган қўшни мамлакатларнинг йирик шаҳарлари (Ўш, Жалолобод, Туркистон, Чимкент, Душанбе, Хўжанд, Мозоришариф)дан туризм салоҳияти юқори бўлган шаҳарларимизга автобус маршрутларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил апрель

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Раматов, А.Абдуҳакимов)

48.

"QANTAS" авиакомпанияси билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида музокаралар олиб бориш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар


2021 йил

давомида

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов, С.Умурзаков)

49.

"Ўш-Тошкент" йўналишини амалга ошириш учун Тожикистоннинг Ҳўжанд шаҳридан ўтган магистралда ҳаракатланиш бўйича Тожикистон ҳукумати билан келишувга эришиш чораларини кўриш.

Келишув натижасига кўра халқаро мунтазам автобус йўналишини ташқил қилиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

Келишувга асосан

Амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Раматов, А.Абдуҳакимов)

50.

Фарғона-Урганч-Фарғона, Термиз-Урганч-Термиз ва Қарши-Урганч-Қарши ҳамда Тошкент шаҳридан Бухоро, Нукус, Термиз, Урганч шаҳарлари ва Фарғона водийсига қатнов йўналишлари бўйича авиарейсларни, шунингдек, Андижон-Хива-Андижон ҳамда 2021 йил 1 апрелга қадар йўлга қўйиладиган Термиз-Қарши-Хива, Хива-Урганч-Нукус ва Термиз-Қарши-Самарқанд темир йўл қатновларини субсидиялаш бўйича Махсус комиссиянинг қарорини қабул қилиш.

Бунда, субсидиялашнинг энг юқори (чекланган) даражаси (суммаси) ни ўрнатишни назарда тутиш.

Амалга ошириш шакли: Махсус комиссиянинг қарорини

2021 йил

март

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов)


Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

51.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидияланиши белгиланган транспорт қатновлари ва уларни ҳамда меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдори тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб бориш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

доимий

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов)


Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

VIII. МАМЛАКАТНИНГ БУДДАВИЙЛИК, ЯҲУДИЙЛИК, ЗАРДЎШТИЙЛИККА

ОИД ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ САЛОҲИЯТИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

52.

Бухоро яҳудийлари конгресслари билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини Исроил, АҚШ, Канада, Шарқий ва Ғарбий Европа мамлакатларида кенг тарғиб қилиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2021 йил давомида

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

53.

"The Bukharian Times" (АҚШ) ва "Menora" (Исроил) нашрларида Ўзбекистоннинг бутунжаҳон яҳудийлари учун зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

54.

Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудларида жойлашган зардўштийлик обидалари бўйлаб янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.

Эрон, Ҳиндистон ва Европа зардўштийлик жамоалари учун тарғибот ишларини амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йилдан бошлаб доимий

равишда

Амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

55.

Бутунжаҳон яҳудийлар конгрессининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини ташкил қилиш масаласини ўрганиб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар ишлаб чиқиш

2021 йил

май

Амалга ошириш учун - Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

56.

Бухоро яҳудийларининг юртимиздаги меросини намойиш этувчи музей ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар ишлаб чиқиш

2021 йил

май

Ишлаб чиқиш учун - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов),

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

57.

Исроил шаҳарларида маданий тадбирлар, фотокўргазмалар ва концертларни ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йилдан

бошлаб доимий равишда

Ташкил этиш ва ўтказиш учун - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

58.

Исроил шаҳарларида "Бухоро ва Самарқандни биласизми?" интервьюларини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2021 йилдан

бошлаб доимий равишда

Амалга ошириш учун - Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

59.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм элчиси ва "Ханда-ханда" театр билан ҳамкорликда тарғибот видеороликларини яратиш ва хорижий бозорларда кенг тарқатиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2021 йилдан

бошлаб доимий равишда

Ташкил этиш ва ўтказиш учун - Туризмни ривжлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Б.Мусаев,

А.Абдуҳакимов)

60.

Сурхондарёдаги буддизм меросини қайта тиклаш ва уни илмий ўрганиш бўйича япон археологи Кюдзо Като бошлаган ишларни тиклаш, малакали япон олимларини жалб қилиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2021 йилдан

бошлаб доимий равишда

Амалга ошириш учун - Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т.Боболов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Б.Мусаев,

А.Абдуҳакимов)

61.

Буддизм обидаларини ўрганиш бўйича археологик туризм йўналишида буддизм эътиқоди тарқалган мамлакатлардан ўқитувчи ва талабалар учун махсус турлар ташкил этиш, уларнинг узоқ муддатга Сурхондарёда қолиб, изланиш ва амалиёт дарсларини ташкил этиш бўйича шароитлар яратиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2021 йилдан

бошлаб доимий

равишда

Амалга ошириш учун - Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф.Давруков),

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т.Боболов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Б.Мусаев,

А.Абдуҳакимов)

62.

Ўзбекистон ҳудудида буддизм кириб келиши ва ривожи тарихига бағишлаб махсус видео ролик ва брошюралар яратиш ва хорижий бозорларда тарғиб этиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2021 йил

май ойидан бошлаб доимий равишда

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

63.

Хитой бозори учун Ўрта Осиёнинг буддизм мероси ва Фарғона отлари (Самовий дулдуллар) мавзулари бўйича видеороликлар яратиш.

Амалга ошириш шакли: тарғибот материаллари ишлаб чиқиш

2021 йил

май-июнь

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т.Боболов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Абдуҳакимов)

64.

Юртимизнинг турли динлар меросини акс эттирувчи видеороликларни авиа, жумладан хорижий авиакомпаниялар ва поездлар бортлари медиатекасига киритиш.

Амалга ошириш шакли: тарғибот материалларини ишлаб чиқиш

2021 йил

март ойидан бошлаб доимий равишда

Ишлаб чиқиш учун - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов),

Дин ишлари бўйича қўмита (А.Ахмедов)

Ташкил этиш учун - Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Раматов,

А.Абдуҳакимов)




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 февралдаги

100-сон қарорига

4-ИЛОВА



Хорижий тилларга таржима қилинадиган ва

тарғиботи кенг амалга ошириладиган, алломалар

ва зиёратгоҳлар тўғрисидаги фильмлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Фильмлар номи

Таржима қилинадиган тиллар

Тарғиб қилиш ёки яратиш механизми

Таржима қилинадиган мавжуд фильмлар

1.

"Имом Ат-Термизий" бадиий фильм (2018 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Мавжуд фильмдан эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

2.

"Ибн Сино" ҳужжатли фильм (2016 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

3.

"Аз-Замахшарий" ҳужжатли фильм (2014 йил, ўзбек тилида)

Араб, инглиз, турк, рус, урду тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси

4.

"Абу Райҳон Беруний" ҳужжатли фильм (2011 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, афғон, рус, форс, француз, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

5.

"Заҳириддин Муҳаммад Бобур"

ҳужжатли фильм (2012 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

6.

"Маҳмуд Кошғарий" ҳужжатли фильм (2013 йил, ўзбек тилида)

Турк, озарбайжон, рус, инглиз тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

7.

"Насафий" ҳужжатли фильм (2017 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

8.

"Жомий" ҳужжатли фильм (2018 йил, ўзбек тилида)

Рус, инглиз, тожик тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

9.

"Сузук ота" ҳужжатли фильм (2019 йил, ўзбек тилида)

Рус, турк, қозоқ, инглиз, индонез тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

10.

"Нақшбандий" ҳужжатли фильм (2018 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

11.

"Паҳлавон Маҳмуд" ҳужжатли фильм (2019 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

12.

"Улуғбек" ҳужжатли фильм (1993 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенга

л, рус, форс, француз, малай тиллари

Фильмдан эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

13.

"Нажмиддин Кубро" ҳужжатли фильм (1995 йил, ўзбек тилида)

Араб, форс, рус, инглиз тиллари

Фильмдан эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

14.

"Амир Темур" бадиий фильм (1996 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

15.

"Буюк Соҳибқирон" ҳужжатли фильм (1996 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Фильмдан эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

16.

"Имом ал-Бухорий" ҳужжатли фильм (1998 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

17.

"Беҳзод" ҳужжатли фильм (1999 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

18.

"Фиқҳ оламининг султони (Марғиноний)" ҳужжатли фильм (2000 йил, ўзбек тилида)

Араб, турк, рус, урду тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

19.

"Хўжа Аҳмад Яссавий" ҳужжатли фильм (2004 йил, ўзбек тилида)

Араб, инглиз, турк, рус, урду тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

20.

"Мирзо Улуғбек" ҳужжатли фильм (2007 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

21.

"Имом ал-Бухорий" ҳужжатли фильм (2007 йил, ўзбек тилида)

Инглиз, турк, индонез, араб, урду, бенгал, рус, форс, француз, малай тиллари

Тўлиқ фильм таржимаси ва эпизодлар олиб, роликлар тайёрлаш

Янги тасвирга олинадиган фильмлар мавзулари

22.

"Имом Доримий" ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

23.

Камолиддин Беҳзод миниатюралари асосида мультфильмлар серияси (ўзбек тилида)

Инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

24.

Аҳмад ал-Фарғоний ҳаёти ва ижоди тўғрисида бадиий фильм (ўзбек тилида)

Инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

25.

"Имом Мотуридий" ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Турк, араб, инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

26.

"Паҳлавон Маҳмуд" бадиий фильм (ўзбек тилида)

Форс, инглиз, урду, ҳинд, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

27.

"Муҳаммад ал-Хоразмий" ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

28.

"Амир Темур ва Аҳмад Яссавий мақбараси" ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Турк, форс, инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

29.

"Бухоро яҳудийлари тарихи" мавзусидаги ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Инглиз, иврит, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

30.

"Бухоро яҳудийларидан чиққан таниқли шахслар" ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Инглиз, иврит, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

31.

Буддизм саёҳати - Термиз ҳудудидаги буддизм салтанати (ўзбек тилида)

Инглиз, ҳинд, япон, хитой, корейс, вьетнам, тай, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

32.

Зардушт ва қадимги Хоразм мавзусидаги ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Форс, ҳинд, инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

33.

Ўзбекистон мадрасалари мавзусида маърифий сериал (ўзбек тилида)

Турк, араб, индонез, форс, инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

34.

"Султон Увайс Қороний" ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

35.

"Насриддин Афанди" минисериялари (ўзбек тилида)

Турк, инглиз, индонез

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

36.

"Олтин Силсила" Нақшбандия пирлари ҳақида ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Турк, инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

37.

"Хўжаназар Ҳувайдо" ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Турк, инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади

38.

"Самарқанд толиблари" - Абдуллоҳ Рудакий, Умар Ҳайём, Али Қушчи каби алломаларнинг Самарқанддаги ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)

Тожик, турк, форс, инглиз, рус

Сценарий "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан шакллантирилади




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 февралдаги

100-сон қарорига

6-ИЛОВА



Субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови

йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона

хизматларини субсидиялаш миқдорини

белгилаш бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

1. А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, комиссия раиси

2. И. Махкамов

-

транспорт вазири, комиссия раиси ўринбосари

3. Ф. Давруков

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

4. Ж. Чориев

-

транспорт вазири ўринбосари

5. Қ. Тапаров

-

молия вазири ўринбосари

6. Т. Улжаев

-

Фуқаро авиацияси агентлиги директори в.б.

7. У. Хусанов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқарув раиси ўринбосари

8. Х. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси

9. А. Мирзарахимов

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи - комиссия котиби

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 февралдаги

100-сон қарорига

7-ИЛОВА



Зиёрат туризмини ривожлантиришни

мувофиқлаштириш кенгаши

ТАРКИБИ

1. А. Абдуҳакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси

2. С. Тошбоев

-

Дин ишлари қўмитаси раиси

3. У. Алимов

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

4. Ш. Миноваров

-

Ислом цивилизацияси маркази директори

5. Ж. Носиров

-

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

6. Ф. Абдухаликов

-

"Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори

7. З. Эшонқулов

-

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби

8. Б. Қодиров

-

Дин ишлари қўмитаси Конфессиялар билан ишлаш бўлими бошлиғи

9. М. Қаландаров


Шарқшунос тадқиқотчи, Эрон, Форс маданияти, Тасаввуф адабиёти бўйича мутахассис

10. Б. Рустамов

-

Дин ишлари қўмитаси Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи

11. Ж. Саламов

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Muslim Tour" сайёҳлик фирмаси раҳбари

12. Б. Садыбекова

-

Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти, и.ф.н., "Республикамиз ҳудудларидаги буддизм обидалари турмаршрутларининг 3D моделларини яратиш" инновацион лойиҳаси раҳбари

13. И. Абдуллаев

-

Хоразм Маъмун академияси раиси

14. Г. Раззоқов

-

Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳи мажмуаси бош имоми

15. А. Иноятов

-

Чор-Бакр мажмуаси бош имоми

16. Ш. Зиёдов

-

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

17. К. Ҳайитов

-

"Баҳоуддин Нақшбанд" ЁММ раиси

18. С. Холхўжаев

-

"Ипак йўли офиси" УК бўлим бошлиғи, Кенгаш масъул котиби

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 февралдаги

100-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва

ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига қуйидаги таҳрирдаги "п" кичик банд қўшилсин:

"п) юридик шахс штатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тасдиқланадиган таълим муассасаларининг олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ёки ушбу таълим муассасаларида малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши ("чиқиш туризми" йўналиши бўйича "зиёрат" туризми фаолиятини амалга ошириш учун).";


2) Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш фақат белгиланган тартибда тегишли сертификатлар олингандан кейин ва уларнинг амал қилиш муддати давомида кўрсатиш мумкин.

Сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатнинг амал қилиш муддати даврида 3 марта (ҳар 1,5 йилда) инспекция назоратини ўтказган ҳолда беш йилдан иборат бўлади.

Туроператор хизматлари, умумий овқатланиш ташкилотлари (ресторанлар) хизматлари ва туристларга транспорт хизматини кўрсатиш хизматлари учун ихтиёрийлик асосида берилган сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатнинг амал қилиш муддати даврида 1 марта (ҳар 2,5 йилда) инспекция назоратини ўтказган ҳолда беш йилдан иборат бўлади.

Сертификатнинг асл нусхаси бевосита сертификатлаштириш объектида туради ва у учинчи шахсларга берилмайди.

Амалдаги сертификатсиз жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.";


б) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55. Режадаги инспекция назорати битимга асосан сертификатнинг амал қилиши даврида уч марта ўтказилади.

Сертификатлаштиришдан кейин:

биринчи режадаги инспекция назорати сертификат берилгандан кейин камида олти ой ўтгандан сўнг ўтказилади;

кейинги режадаги инспекция назоратлари аввалги инспекция назорати ўтказилгандан кейин камида ўн саккиз ой ўтгандан сўнг ўтказилади.";


в) 64-банд қуйидаги мазмундаги "и" кичик банд билан тўлдирилсин:

"и) инспекция назорати даврида, шу жумладан яширин баҳолашнинг натижалари асосида Марказ томонидан берилган кўрсатма ва тавсияларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларнинг 30 фоизидан ортиғи бажарилманганлиги ҳолатлари аниқланганда.";


г) 5а-иловадаги "уч" сўзи "беш" деган сўз билан алмаштирилсин.


3) Ўзбекистон Республикасида хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "турар-жой биносига" деган сўзлар "бинога" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 25 февраль










































Время: 0.2145
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск