ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Курилишларни кредитлаш. Ипотека кредити /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2021 й. ПФ-6186-сон "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.03.2021 й.

N ПФ-6186



БОЗОР ТАМОЙИЛЛАРИГА АСОСЛАНГАН

ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИНИ АЖРАТИШ

ОРҚАЛИ АҲОЛИНИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш бўйича шарт-шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига асосан жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда - янги тартиб) доирасида:

кўп квартирали уй-жойлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларнинг қишлоқ жойларида (шаҳарларга ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда) қурилади;

Молия вазирлиги тижорат банкларига пул маблағларини ҳамда тижорат банклари аҳолига ипотека кредитларини 6 ойлик имтиёзли давр (мижознинг хоҳишига кўра) билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратади;

ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Бунда, мазкур Фармон қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни олган шахсларга ипотека кредитларива субсидиялар 2020 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорларда ажратилади;

ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия миқдори ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан келиб чиқиб белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади;

сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъий назар ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар - қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорда, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, сотиб олинадиган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчиликда белгиланган бошқа маблағлар ҳисобидан дастлабки бадал суммасини ошириш орқали тўланади;

қарз олувчиларга уларнинг хоҳишига кўра ипотека кредити бўйича тўловларни аннуитет ёки дифференциал усулида амалга ошириш ҳуқуқи берилади.


2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган:

2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисми учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, 2022 йил 1 январга қадар қурилиши якунланиб, фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган квартираларни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг майдони ва нархи мазкур Фармоннинг 3-иловасида келтирилган квартира майдонининг энг кўп меъёрива уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошган тақдирда ҳам тўланади.

Бунда, сотиб олинадиган квартиранинг нархи уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.

3. Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йилда:

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат бўлган кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилишини 4-иловага мувофиқ;

Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда қўшимча кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилишини 4-1-иловага мувофиқ;

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилишини таъминласин.


4. Белгилансинки:

мазкур Фармоннинг 4-иловасида кўрсатилган уй-жойлар қурилиши - "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда арзон уй-жойларни қуриш дастурининг 2020 йилдаги талабларига мувофиқ Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан;

мазкур Фармоннинг 3-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган уй-жойлар қурилиши - "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида шаҳарларда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун кўп квартирали уй-жойларни қуриш дастури талабларига мувофиқ Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2021 йилда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун кўп квартирали уй-жойлар қуришнинг асосий параметрларини тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарорига мувофиқ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилсин.

Бунда:

кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилади;

кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;

кредитлар қурилиш материалларини сотиб олишва якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишларини амалга ошириш бўйича харажатларни қоплашга берилади. Бунда, қурилиш ишлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қарз олувчининг ўз кучи билан, хусусий пудрат ташкилотларини ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни жалб этган ҳолда амалга оширилиши мумкин;

кредитлар бўйича таъминот сифатида жисмоний шахсларга тегишли бўлган якка тартибдаги уй-жой гарови ёки бошқа таъминот турлари тақдим этилади;

агар қарз олувчи томонидан кредит олиш вақтида бошқа таъминот тури тақдим этилган бўлса, якка тартибдаги уй-жой қурилиши (реконструкция қилиниши) якунланиб кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг, кредит бўйича таъминот ушбу уй-жойнинг ипотекасига алмаштирилади;

даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки беш йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;

субсидиялар қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.


7. 2021 йил 1 июндан бошлаб ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинсин, унга мувофиқ:

фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.


8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар:

субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш ҳамда субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни бериш жараёнларининг муддатини етти кунгача қисқартириш ва тўлиқ автоматлаштириш, мазкур ишларни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш;

даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизигача субсидиялар тўлашнинг табақалаштирилган тартибини жорий этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 5-иловага мувофиқ 1 000 та квартира сотиб олинади;

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизлар сотиб олинган уй-жойларга давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартибига мувофиқ жойлаштирилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мазкур Фармоннинг 5-иловасида тегишли ҳудуд учун белгиланган квартиралар сонини ошириш ҳуқуқи берилади.


10. 2021 йил 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан олти ой давомида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим бараваридан ошмаган ҳолда ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби жорий қилинсин.

Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2021 йил 31 декабрга қадар тажриба натижаларидан келиб чиқиб ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун пул компенсациясини тўлаш тартибини бошқа ҳудудларда татбиқ этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш, компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудларда сенаторлар, депутатлар ва жамоат фаоллари иштирокида "Халқпарвар" комиссияларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

"Халқпарвар" комиссияларига маҳаллий ҳокимликлар ҳамда масъул давлат идораларнинг уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукционга чиқариш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чораларни амалга ошириш тавсия этилсин.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.Хидоятов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари Э.Арипов, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиков "Халқпарвар" комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда халқ депутатлари Кенгашларига амалий ёрдам кўрсатсин.


12. Қуйидагилар 2021 йил 1 майга қадар:

а) Молия вазирлиги аҳолига қулай шаклда қуйидаги маълумотларни тақдим этувчи ипотека бозори веб-порталини ишга туширсин:

ипотека кредитларини бериш ва субсидиялар тўлаш тартиби;

уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, улар томонидан қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви;

кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва улар томонидан бериладиган кредитларнинг шартлари;

б) Қурилиш вазирлиги уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ва лойиҳавий техник кўрсаткичларни (уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурлари, кўп квартирали уй-жойлар қурилиши нархи, сони, жойлашуви ва бошқалар) ўз ичига олган электрон маълумотлар базасининг ишга туширилишини ҳамда ипотека бозори веб-портали билан интеграциялашувини таъминласин;

в) Марказий банк қонун билан ҳимояланган маълумотлар махфийлигини таъминлаган ҳолда, қарз олувчилар, ипотека кредитларининг сони, тури, ҳажми, гаровга қўйилган мулкнинг нархи, кредитлар қиймати, кредит қарзлари тўланмаганлиги тўғрисидаги консолидациялашган маълумотларни Молия вазирлигига ипотека бозори веб-порталида жойлаштириш учун идоралараро электрон ахборот алмашинуви орқали доимий равишда тақдим этиб борсин.


13. Молия вазирлигига:

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ билан қайта молиялаштириш битимини имзолаган тижорат банкларига кейинчалик Осиё тараққиёт банки томонидан белгиланган мувофиқлик мезон ва талаблари асосида аҳолига ипотека кредитларини бериш учун 2021 йилда 13 ой муддатга бозор (фоиз) ставкасида маблағлар ажратиш;

вақтинча бўш турган манбалар ҳисобидан "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖга қисқа муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасида маблағлар ажратиш ҳуқуқи берилсин.


14. Уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ янги тартиб доирасида:

а) кўп квартирали уй-жойлар қишлоқ жойларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 7 ва ундан юқори қаватли, монолит темир-бетон ва йирик панелли конструкциялар ҳамда бошқа қурилиш материаллари асосида, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ иккинчи даражадан паст бўлмаган иссиқлик ҳимояси билан таъминланган ҳолда массив шаклида қурилади;

б) ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш ва массивларни қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

шаҳарларда - кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини "E-IJRO AUKSION"да электрон аукцион орқали сотишдан тушган маблағлар, зарур ҳолларда маҳаллий бюджет ёки бошқа маблағлар ҳисобидан;

қишлоқ жойларда - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

в) кўп квартирали уй-жойлар қурилиши учун ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улашни ҳамда геологик жиҳатдан энг мақбул вариантларни ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларнинг қуриш лойиҳаларига мувофиқ бўлган яхлит массив шаклидаги ер участкалари танланади;

е) 2023 йил 1 январга қадар:

"Янги Ўзбекистон" массивларида, шунингдек, олдинги йилларда барпо этилган массивларда ва уларнинг бўш турган ер участкаларида уй-жой қурувчи ташкилотлар учун цемент ҳамда металл прокатини сотиш бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;

цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.


15. Белгилансинки, янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қурилишида:

"СС" ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотлари қатнашиш ҳуқуқига эга;

ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш ҳамда массивларни қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари ва тегишли фойдаланувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

ички муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш -тадбиркорлик субъекти томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва мазкур харажатлар уй-жойнинг нархига киритилади;

қурилаётган уй-жойларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари - маҳаллий бюджет ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бажарилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари томонидан қурилиш ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида кўп квартирали уй-жойлар қурилиши бўйича инжиниринг хизматлари, шу жумладан техник назорат амалга оширилади.


16. Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 апрелга қадар 2021 йилда кўп квартирали уй-жойлар қуриладиган ер участкаларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021 йил 1 апрелга қадар:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда шаҳарларда кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкаларини "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукционга қўйилишини таъминласин.


18. 2021 йил 15 мартдан бошлаб тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришга рухсат этилсин.

Бунда, улушдор-жисмоний шахсларнинг ипотека кредитлари улуш киритиш асосида қурилган кўп қаватли уй-жойлардаги квартиралар давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг мазкур Фармоннинг 3-иловасида белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошмаган миқдорда қайта молиялаштирилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарори билан жорий этилган хусусий пудрат ташкилотларининг тижорат банкларидан олинган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик ва компенсация тўлаш тартиби 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилсин.

20. Қурилиш вазирлиги:

2021 йил 1 майга қадар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ якка тартибдаги уй-жойларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирсин;

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳа институтларининг ҳудудлардаги филиалларини ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва уларни амалга оширсин.


21. Вазирлар Маҳкамаси:

а) бир ҳафта муддатда импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош, сифатли ва ҳудудларда маҳаллийлаштирилган қурилиш материалларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда уларнинг қиймати кескин ўсишига йўл қўймаслик орқали уй-жойлар нархини мақбуллаштириш ҳамда қурувчи ташкилотларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча таклифларни;

б) 2021 йил 1 июнга қадар:

фуқароларга уларнинг давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келишидан қатъи назар жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ёки асосий қарзни қоплашга йўналтириш ҳуқуқини бериш;

тадбиркорлик субъектлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ўртасида тузилган шартномалар асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш амалиётини жорий этиш;

ижобий халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда "мақсадли ипотека омонати" механизмини жорий қилиш юзасидан асосланган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


22. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бир ой муддатда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг фаолиятини рағбатлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


23. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қурилиш вазирлиги ва "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ билан биргаликда бир ой муддатда алоҳида биржа савдо секциясида уй-жой қурувчи ташкилотларга цемент ҳамда металл прокатини сотиш тартибини ишлаб чиқсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


25. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур Фармоннинг мазмун, моҳияти ва натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритилишини таъминласин.


26. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


27. Мазкур Фармоннинг ижросини ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров, молия вазири Т.А. Ишметовва қурилиш вазири Б.И. Закиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Фармоннинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

1-ИЛОВА


2021 йилда янги тартиб доирасида

ипотека кредитлари ажратишнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ*


млрд сўм

Т/р

Ҳудудлар номи


квартира-

лар ва якка

тартибдаги

уй-жойлар-

нинг умумий

сони


шундан:


Харажатларнинг

ҳисобланган

қиймати


шу жумладан,

қуйидагилар ҳисобидан:


шаҳар-

ларда


қишлоқ

жойларда


якка

тартибдаги

уй-жойлар


дастлабки

бадал


келгусида

аҳолига

кредитлар

бериш учун

тижорат

банкларига

ажратила-

диган

ресурслар


Республика бўйича жами


35 120

18 804

9 816

6 500

10 548,9

1 582,3

8 966,6

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


1 280

400

380

500

349,7

52,4

297,2

2.

Андижон вилояти


3 200

1 200

1 500

500

893,5

134,0

759,5

3.

Бухоро вилояти


2 330

1 050

780

500

638,0

95,7

542,3

4.

Жиззах вилояти


1 180

300

380

500

315,7

47,4

268,4

5.

Қашқадарё вилояти


2 400

1 200

700

500

699,1

104,9

594,2

6.

Навоий вилояти


1 380

500

380

500

383,6

57,5

326,1

7.

Наманган вилояти


2 400

900

1 000

500

670,1

100,5

569,6

8.

Самарқанд вилояти


3 100

1 644

956

500

912,0

136,8

775,2

9.

Сурхондарё вилояти


2 900

1 600

800

500

859,2

128,9

730,3

10.

Сирдарё вилояти


970

210

260

500

256,0

38,4

217,6

11.

Тошкент вилояти


2 700

1 300

900

500

781,6

117,2

664,4

12.

Фарғона вилояти


2 400

1 000

900

500

679,8

102,0

577,8

13.

Хоразм вилояти


1 880

500

880

500

505,1

75,8

429,4

14.

Тошкент шаҳри


7 000

7 000



2 605,5

390,8

2 214,6

        

*) 2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

2-ИЛОВА


2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека

кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ*


млрд сўм

Т/р

Ҳудудлар номи


Жами тўланадиган

субсидиялар


шу жумладан:


шаҳарларда

ипотека кредити

бўйича дастлабки

бадал ва

фоиз тўлов-

ларининг

бир қисмини

қоплаш учун

тўланадиган

субсидиялар


шундан:


қишлоқ

жойларда

ипотека кредити

бўйича дастлабки

бадал ва

фоиз тўлов-

ларининг

бир қисмини

қоплаш учун

тўланадиган

субсидиялар


шундан:


якка

тартибдаги

уй-жой қуриш

(реконструк-

ция қилиш) учун ажра-

тилган

кредитлар

бўйича фоиз

тўлов-

ларининг

бир қисмини

қоплаш учун

тўланадиган

субсидиялар


даст-

лабки

бадал-

нинг

бир

қисмини

қоплаш

учун

субсидия

суммаси


фоиз

тўлов-

лари-

нинг бир

қисмини

қоплаш

учун

субсидия

суммаси


даст-

лабки

бадал-

нинг бир

қисмини

қоплаш

учун

субсидия

суммаси


фоиз

тўлов-

лари-

нинг бир

қисмини

қоплаш

учун

субсидия

суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси



Республика бўйича жами


33 726

1 389,8

18 068

895,4

634,8

260,5

11 758

430,0

285,7

144,3

3 900

64,4

1

Қорақалпоғистон Республикаси


1 020

36,8

320

16,6

10,9

5,7

400

15,2

9,7

5,5

300

4,96

2

Андижон вилояти


3 410

138,0

1 410

69,9

47,9

22,0

1 700

63,2

41,3

21,9

300

4,96

3

Бухоро вилояти


2 590

108,7

1 310

68,4

44,5

23,9

980

35,3

23,8

11,5

300

4,96

4

Жиззах вилояти


1 400

47,3

520

22,5

17,7

4,8

580

19,8

14,1

5,7

300

4,96

5

Қашқадарё вилояти


2 210

90,5

1 210

58,4

41,1

17,4

700

27,1

17,0

10,1

300

4,96

6

Навоий вилояти


1 280

45,7

420

21,4

14,3

7,2

560

19,3

13,6

5,7

300

4,96

7

Наманган вилояти


2 630

102,7

1 330

58,9

45,2

13,8

1 000

38,8

24,3

14,5

300

4,96

8

Самарқанд вилояти


3 236

131,7

1 780

84,6

60,4

24,2

1 156

42,2

28,1

14,1

300

4,96

9

Сурхондарё вилояти


2 560

115,7

1 318

76,1

44,8

31,3

942

34,6

22,9

11,7

300

4,96

10

Сирдарё вилояти


780

25,1

180

9,0

6,1

2,9

300

11,1

7,3

3,8

300

4,96

11

Тошкент вилояти


2 340

94,2

870

47,5

29,5

18,0

1 170

41,8

28,4

13,3

300

4,96

12

Фарғона вилояти


2 790

106,4

1 300

59,1

44,1

15,0

1 190

42,3

28,9

13,4

300

4,96

13

Хоразм вилояти


1 980

72,0

600

27,9

20,4

7,5

1 080

39,2

26,2

13,0

300

4,96

14

Тошкент шаҳри


5 500

275,1

5 500

275,1

208,1

67,0







         

*) 2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

3-ИЛОВА


2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати,

бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити

ва ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг

бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан

ажратиладиган субсидияларнинг

ЭНГ КЎП МИҚДОРИ*


минг сўм

Т/р

Ҳудуд

Квартира

майдонининг

энг кўп меъёри

(кв. м)


Уй-жойнинг

ҳисобланган

қиймати


Ипотека

кредитининг

энг кўп миқдори


Дастлабки

бадалнинг энг

кам миқдори


Дастлабки бадал

учун субсидиянинг

энг кўп миқдори**


фоиз


қиймати


фоиз

қиймати

фоиз

қиймати

1.

Қишлоқ жойларда


70

315 000

85%

267 750

15%

47 250

10%

31 500

2.

Шаҳарларда


70

364 000

85%

309 400

15%

54 600

10%

36 400

3.

Тошкент шаҳрида


70

399 000

85%

339 150

15%

59 850

10%

39 900

        

*) 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдорига, зарур ҳолларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

**) Сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати уй-жой ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, дастлабки бадалнинг бир қисми учун субсидиялар шартномада кўрсатилган қийматнинг 10 фоизи миқдорида ажратилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

4-ИЛОВА



2021 йилда "Қишлоқ қурилиш инвест"

ИК" МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда

кўп қаватли арзон уй-жойлар қуришнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ*


млрд сўм

Т/р

Ҳудудлар номи

Кўп квартирали

уй-жойлардаги

квартираларнинг

умумий сони


Харажат-

ларнинг

ҳисобланган

қиймати


шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:


Жами


шу жумладан:

дастлабки

бадал


халқаро

молия инсти-

тутларининг қарз

маблағлари


шундан:


ОТБ қарз

маблағлари

ҳисобидан


ИТБ қарз

маблағлари

ҳисобидан


ОТБнинг қарз

маблағлари

ҳисобидан


ИТБнинг қарз

маблағлари

ҳисобидан


Республика бўйича жами


8 336

7 100

1 236

1 590,5

159,1

1 431,5

1 219,2

212,2

1

Қорақалпоғистон Республикаси


700

700


133,6

13,4

120,2

120,2


2

Андижон вилояти


300


300

57,2

5,7

51,5


51,5

3

Бухоро вилояти


900

500

400

171,7

17,2

154,5

85,9

68,7

4

Жиззах вилояти


120


120

22,9

2,3

20,6


20,6

5

Қашқадарё вилояти


900

900


171,7

17,2

154,5

154,5


6

Навоий вилояти


160


160

30,5

3,1

27,5


27,5

7

Наманган вилояти


860

760

100

164,1

16,4

147,7

130,5

17,2

8

Самарқанд вилояти


900

900


171,7

17,2

154,5

154,5


9

Сурхондарё вилояти


840

840


160,3

16,0

144,2

144,2


10

Сирдарё вилояти


156


156

29,8

3,0

26,8


26,8

        

*) 2021 йилда "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуришнинг асосий параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

4-1-ИЛОВА


Осиё тараққиёт банки маблағлари

ҳисобига "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ

иштирокида қишлоқ жойларда қўшимча кўп

қаватли арзон уй-жойлар қуришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ*


млрд сўм

Т/р

Ҳудудлар номи


Квартиралар

сони


Харажатларнинг

ҳисобланган

қиймати


шу жумладан,

қуйидагилар ҳисобидан:


дастлабки

бадал


Осиё тараққиёт

банкининг қарз

маблағлари


Жами:


2 900

580,2

58,1

522,1

1.

Бухоро вилояти


280

50,4

5,0

45,4

2.

Қашқадарё вилояти


540

97,2

9,7

87,5

3.

Наманган вилояти


640

140,8

14,1

126,7

4.

Самарқанд вилояти


300

54,0

5,4

48,6

5.

Сурхондарё вилояти


300

54,0

5,4

48,6

6.

Тошкент вилояти


840

183,8

18,5

165,3

                 

*) Қишлоқ жойларда қўшимча кўп қаватли арзон уй-жойлар қуришнинг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

5-ИЛОВА


2021 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга

муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни

ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш

учун уй-жойларни сотиб олиш

ПАРАМЕТРЛАРИ*

Т/р

Ҳудудлар номи


Сотиб олинадиган квартираларнинг

умумий сони


Республика бўйича жами


1 000

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


66

2.

Андижон вилояти


54

3.

Бухоро вилояти


45

4.

Жиззах вилояти


83

5.

Қашқадарё вилояти


81

6.

Навоий вилояти


82

7.

Наманган вилояти


50

8.

Самарқанд вилояти


87

9.

Сурхондарё вилояти


81

10.

Сирдарё вилояти


57

11.

Тошкент вилояти


95

12.

Фарғона вилояти


84

13.

Хоразм вилояти


40

14.

Тошкент шаҳри


95

      

*) 2021 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олиш параметрларига, зарур ҳолларда Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 2 августдаги "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4459-сон Фармонининг 2-бандидан "имтиёзли шартлар асосида" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг рус тилидаги матни 43-позициясидан "льготных" сўзи чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5482-сон Фармонининг 9-банди "б" кичик бандидан "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги "Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5715-сон Фармонида:


а) 12-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурларини мувофиқлаштириш ва молия бозори воситаларини ривожлантириш бошқармаси" сўзлари "Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Бошқарманинг" сўзи "Департаментнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошиси "ҳамкорликда" сўзидан кейин "ипотека" сўзи билан тўлдирилсин;


б) 1-илованинг 13-позицияси "Тадбир номи" устунидаги "Арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурларини мувофиқлаштириш ва молия бозори воситаларини ривожлантириш бошқармаси" сўзлари "Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5886-сон Фармонида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошисидаги "15 йил" сўзлари "20 йил" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги "кам таъминланган" сўзлари "даромади юқори бўлмаган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ жойларда - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда;";


в) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, янги тартиб доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни (шу жумладан, янги тартиб доирасидан ташқари қурилган ва бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни) сотиб олиш учун шаҳарларда ва қишлоқ жойларда уй-жой ҳисобланган қийматининг 85 фоизидан ошмайдиган миқдорда 20 йил муддатга ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда берилади.

Бунда:

уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ҳар йили Молия вазирлиги томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда квартира хоналари сонидан қатъи назар унинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда майдонининг энг кўп меъёридан келиб чиқиб белгиланади;

сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ва тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади".


г) 6-банднинг иккинчи хатбошиси "жойларда -" сўзларидан кейин "дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва" сўзлари билан тўлдирилсин;


д) 8-банднинг тўртинчи - олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


е) 11-банд учинчи хатбошисидаги "дастурлари) муддатлари тугагунига қадар ушбу дастурларни сақлаб қолиш" сўзлари "дастурлари)ни 2020-2021 йилларда ҳам амалга ошириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 20-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига - субсидиялар тўланадиган шахсларни танлаб олишда шаффофлик ва ошкораликни, жумладан мазкур жараёнга талабгорларнинг ўзларини, кенг жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтларини фаол жалб этиш орқали таъминлаш юзасидан;";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига - ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағларни ўз вақтида ажратиш ва бошқа молиявий ресурсларни жалб қилиш юзасидан";


з) 3-5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5975-сон Фармонининг 1-банди "з" кичик бандида:

иккинчи хатбошисидаги "шаҳарларни" сўзи "республика ҳудудларида уй-жой қурилиш бозори ва шаҳарларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ипотека кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилишини мувофиқлаштириш;".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5996-сон Фармонининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2639-сон қарори 7-иловасининг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ПРИЛОЖЕНИЕ N 7

к постановлению Президента

Республики Узбекистан

от 21 октября 2016 г. N ПП-2639


ПЕРЕЧЕНЬ

пиломатериалов и кровельных металлических листов, не

производимых в республике, ввозимых АО "Узсаноатэкспорт"

в рамках Программы с освобождением сроком до 1 января

2020 года от таможенных платежей (за исключением

таможенных сборов) и налога на добавленную стоимость

при их реализации ООО "ИК "Кишлок курилиш инвест""

N

Наименование товара

Код товара по ТН ВЭД

Ед. изм.

товара


Средняя

потреб-

ность для

1 дома


Всего

потреб-

ность*


в том числе*

2017 г.

2018 г.

2019 г.

1

Сталь рулонная оцинкованная с полимерным покрытием и защитной краской для изготовления металлочерепицы толщиной 0,5 мм, красно-бордовая (RAL 3005)


7210 70 800 0

7212 40 800 0

тн.

1,1

42 900,0

14 300,0

14 300,0

14 300,0

2

Обрезной пиломатериал (хвойных пород)


4407 10 930 0

4407 10 980 0

м.куб

7,8

304 200,0

101 400,0

101 400,0

101 400,0

        

*) Окончательная потребность подлежит уточнению по результатам разработки проектно-сметной документации жилых домов".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2660-сон қарорининг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 22 ноябрдаги

ПҚ-2660-сон қарорига

1-ИЛОВА



2017-2020 йилларга мўлжалланган арзон кўп

квартирали уйларни қуриш дастурининг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ*

Т/р

Ҳудуд номи


2017 йил


2018 йил


2019 йил


2020 йил


уйлар

сони


кварти-

ралар

сони


уйлар

сони


кварти-

ралар

сони


уйлар

сони


кварти-

ралар

сони


кварти-

ралар

сони



ЖАМИ:


191

7 919

335

13 917

355

14 757

4 256

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


7

315

10

450

10

450

244

2.

Андижон вилояти


7

294

14

588

14

588

268

3.

Бухоро вилояти


6

252

10

420

10

420

216

4.

Жиззах вилояти


5

210

15

645

15

645

236

5.

Қашқадарё вилояти


7

315

14

630

14

630

240

6.

Навоий вилояти


5

210

8

336

8

336

210

7.

Наманган вилояти


8

336

14

588

14

588

108

8.

Самарқанд вилояти


9

405

16

720

16

720

240

9.

Сирдарё вилояти


5

225

10

450

10

450

210

10.

Сурхондарё вилояти


5

210

10

420

10

420

492

11.

Тошкент вилояти


15

624

40

1 680

40

1 680

182

12.

Фарғона вилояти


5

210

14

600

14

600

328

13.

Хоразм вилояти


5

225

10

450

10

450

300

14.

Тошкент шаҳри


102

4 088

150

5 940

170

6 780

982

             

* Кўп қаватли уйларнинг параметрларига тегишли шаҳарларнинг бош режаларини келишишда аниқлик киритилади".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3022-сон қарорининг 7-банди тўртинчи хатбошисидан "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3151-сон қарорининг 6-бандида "имтиёзли ипотека кредитини 25 йил" сўзлари "ипотека кредитини 20 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги "Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3178-сон қарорининг 6-бандидан "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3218-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш, унинг моддий-техника базасини шакллантириш, ўқув ва илмий-педагогик таъминлаш чора-тадбирлари дастурининг 13-позициясининг "Тадбирлар мазмуни" устунидан "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3350-сон қарорининг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3350-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали

уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурининг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудуднинг номланиши


2018 йил


2019 йил


2020 йил


уйлар

сони*


кварти-

ралар

сони**


уйлар

сони*


кварти-

ралар

сони**


уйлар

сони*


кварти-

ралар

сони**


ЖАМИ:


335

13 917

355

14 757

355

4 256

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


10

450

10

450

244

244

2.

Андижон вилояти


14

588

14

588

268

268

3.

Бухоро вилояти


10

420

10

420

216

216

4.

Жиззах вилояти


15

645

15

645

236

236

5.

Қашқадарё вилояти


14

630

14

630

240

240

6.

Навоий вилояти


8

336

8

336

210

210

7.

Наманган вилояти


14

588

14

588

108

108

8.

Самарқанд вилояти


16

720

16

720

240

240

9.

Сирдарё вилояти


10

450

10

450

210

210

10.

Сурхондарё вилояти


10

420

10

420

492

492

11.

Тошкент вилояти


40

1 680

40

1 680

182

182

12.

Фарғона вилояти


14

600

14

600

328

328

13.

Хоразм вилояти


10

450

10

450

300

300

14.

Тошкент шаҳар


150

5 940

170

6 780

982

982

            

*) Кўп квартирали арзон уйларнинг сони тегишли шаҳарлар (қурилаётган массивлар)нинг бош режаларини келишиш жараёнида аниқланади.

**) Квартиралар сони уйларнинг қаватини белгилаш ва намунавий лойиҳаларни ҳудудга бириктириш натижаларига асосан аниқланади".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги "2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3863-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

а) иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун арзон уйлар қуриш учун 20 йил муддатга:

2018-2019 йиллар дастурларини амалга ошириш доирасида 2 йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 4 фоизли ставка бўйича ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг йиллик 3 фоиз миқдоридаги маржасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида;

2020 йилдан бошлаб дастурларни амалга ошириш доирасида - бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 4 фоиздан тижорат банкларининг 3 фоиз миқдоридаги маржасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган фоиз ставкасида ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг йиллик 3 фоиз миқдоридаги маржаси ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида, кредит линияси маблағларини Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жойлар қуришга мақсадли йўналтирган ҳолда миллий валютада кредит линиялари очсин;

б) ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ жойларда уй-жойлар қуришни молиялаштириш учун 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча маблағлар йўналтирсин."


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4028-сон қарорининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ичимлик суви, канализация ва иссиқлик таъминоти иншоотлари ва тармоқлари ҳамда автомобиль йўллари қуриш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин;

б) иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича:

2018-2019 йиллар дастурларини амалга ошириш доирасида 2 йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 4 фоизли ставка бўйича ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг маржаси йилига 3 фоиз миқдорида бўлишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида;

2020 йилдан бошлаб дастурларни амалга ошириш доирасида - бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 4 фоиздан тижорат банкларининг маржаси йилига 3 фоиз миқдорида бўлишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган фоиз ставкаси миқдорида ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг маржаси йилига 3 фоиз миқдорида бўлишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида қишлоқ жойларда яшовчи шахслар учун - 20 йил, фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун - 15 йил муддатларга миллий валютада кредит линияларини очсин, ушбу маблағлар арзон уй-жойлар қурилишига мақсадли йўналтирилсин".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги "Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4185-сон қарорининг 9-банди биринчи хатбошисидан ва 10-бандидан "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 11-банди "з" кичик бандида:

иккинчи хатбошисидаги "шаҳарларни" сўзи "республика ҳудудларида уй-жой қурилиш бозори ва шаҳарларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ипотека кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилишинимувофиқлаштириш;";


б) 12-банд 8-кичик бандининг ўн учинчи хатбошидаги "шаҳарларни" сўзи "республика ҳудудларида уй-жой қурилиш бозори, шаҳарларни" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4701-сон қарорида:


а) 6-бандида:

иккинчи хатбошисидаги "2-4-бандларида" ва "2022 йил 1 январга" сўзлари тегишинча "3, 3-1 ва 4-бандларида" ва "2021 йил 11 мартга" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "2020 ва 2021 йил учун" сўзлари "2021 йил 11 мартга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


в) 10-бандида:

биринчи хатбошиси "1 майдан" сўзларидан кейин "2021 йил" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошисидан "1 ва 2 хонали, 3 ва ундан кўп хонали" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 март














































Время: 0.1701
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск