ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2020 й. 37-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОР

19.12.2020 й.

N 37



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2013 йил 31 майдаги 8-сонли қарори:


номи, преамбула ва матнидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар тегишли келишикдаги "йиғимлар" деган сўз билан, "энг кам ойлик иш ҳақи", "энг кам ойлик иш ҳақи миқдори" деган сўзлар тегишли келишикдаги "базавий ҳисоблаш миқдори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бошқа тарзда қасддан бўйин товлаш солиқ тўловчининг давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи ҳужжатларини ёки солиқ қонунчилигига мувофиқ тақдим этилиши шарт бўлган бошқа ҳужжатларни қасддан тақдим этмаслик ёки солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан сўнг содир этилган, солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш мақсадида тўлов қобилиятсизлиги ҳолатини сунъий равишда вужудга келтиришга қаратилган қилмишларда ифодаланади";


3-бандининг иккинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"СК 17-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қуйидаги солиқлар белгиланади:

1) қўшилган қиймат солиғи;

2) акциз солиғи;

3) фойда солиғи;

4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ижтимоий солиқ.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бюджет тизимига мажбурий тўланадиган йиғимлар ҳам белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби СК ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Автотранспорт йиғимини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби СК билан тартибга солинади.

Бундан ташқари алкоголли маҳсулотларни, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш учун йиғим, заргарлик буюмларини чакана савдоси учун йиғим каби бошқа йиғимлар қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган (масалан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги ЎРҚ-589-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5721-сонли Фармони)";


8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Қонунга кўра (СК 213-моддаси), шахс қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактининг мавжуд эмаслиги (масалан, агар бир турдаги солиқлар учун тўланган пул суммаси бошқа турдаги солиқлар учун тўланмаган суммалар ўрнини тўлиқ қопласа (СК 103 - 105-моддалари);

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилишида шахснинг айби мавжуд эмаслиги (масалан, қилмишнинг табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар оқибатида, шахс томонидан ўз ҳаракатларини ўзи идора этолмайдиган ёки бошқара олмайдиган касаллик ҳолатида содир этилган бўлса ва СК 215-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда);

солиқ органининг ёки бошқа ваколатли органнинг солиқни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш тартиби тўғрисида ёки солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилишининг бошқа масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчига берган ёзма тушунтиришлари солиқ тўловчи томонидан бажарилганлиги;

солиқ мониторингини ўтказиш даврида солиқ органининг солиқ тўловчига юборилган асослантирилган фикри солиқ тўловчи томонидан бажарилганлиги.

Қонунга кўра (СК 103-105-моддалари), агар бир турдаги солиқлар учун тўланган пул суммаси бошқа турдаги тўловлар учун қасддан тўланмаган суммалар ўрнини тўлиқ қопласа, шахс жавобгарликка тортилмайди. Агар бир турдаги солиқлар учун ортиқча тўланган сумманинг миқдори бошқа турдаги тўловлар учун қасддан тўланмаган сумманинг миқдорини қисман қопласа, шахснинг айбдорлик масаласи тўланган ва тўланмаган суммалар орасидаги фарқ миқдоридан келиб чиққан холда ҳал этилади.

Ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига (ўзгаришига) олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни ва (ёки) хатоларни аниқлаган солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт. Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи солиқ органига солиқни тўлаш муддати ўтгандан кейин тақдим этилган бўлса ва бунда ушбу ҳисобот солиқ тўловчи томонидан солиқ суммаси камайишига (ўзгаришига) олиб келган ҳолатлар солиқ органи томонидан аниқланганлигини ёки солиқ аудити тайинланганлигини билган пайтга қадар тақдим этилган бўлса ва ушбу ҳисобот тақдим этилгунга кадар у етишмаётган солиқ суммасини ва унга тегишли пеняларни тўлаган бўлса, солиқ тўловчи жавобгарликдан озод қилинади (СК 83-моддаси)";


9-банди:

биринчи хатбошисидаги "СК 56-моддаси" деган сўзлар "СК 103 - 105-моддалари" деган сўзлар билан, "СК 109, 110-моддалари" деган сўзлар "СК 213-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Солиқ кодекси 162-моддасига" деган сўзлар "СК 73-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-банди:

матнидаги "СК 3-моддаси" деган сўзлар "СК 4-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади (СК 13-моддаси)";


13-1-банди:

биринчи хатбошисидаги "давлат солиқ хизмати органининг қарорини" деган сўзлардан кейин "ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг содир этилган жиноят ҳақидаги хабарини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошисидаги "СК 36-моддаси" деган сўзлар "СК 86-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Тадбиркорлик фаолияти билан боғлик ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2013 йил 11 декабрдаги 20-сонли қарори:


матнидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар тегишли келишикдаги "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


4-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи кичик хатбошилар билан тўлдирилсин:

"юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишга;

ташки иқтисодий фаолиятни амалга оширишга";


13-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар тадбиркорлик фаолиятини махсус рухсатнома (лицензия) олмасдан амалга ошираётган шахс, айни пайтда рўйхатдан ўтишдан ҳам бўйин товласа, унинг ҳаракатлари ЖК 188-моддаси билан квалификация қилиниши лозим бўлиб, ЖК 190-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди".


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарори 31-бандининг учинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2004 йил 21 майдаги 4-сонли қарори матнидаги "энг кам ойлик иш ҳақи", "энг кам ойлик иш ҳақи миқдори" деган сўзлар тегишли келишикдаги "базавий ҳисоблаш миқдори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида" 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори 16-бандининг биринчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 28-сонли қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли қарори матнидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


II. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг иқтисодий ишлар бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида кўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори:


4-бандидаги "ХПКнинг 141-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 183-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа ҳолларда, масалан, шартномаларни тузишда, қонунчиликда белгиланган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сонли Фармонининг устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг истеъмолчилар ва буюртмачиларга, агар улар етказиб бериладиган (бажариладиган ишлар, хизматлар) қийматининг камида 15 фоизини олдиндан тўламасдан маҳсулот жўнатиши, ишларни бажариши ва хизматлар кўрсатиши тақиқланган 1-банди ёки товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли Фармонининг 4, 5-бандларида белгиланган бартер шартномалари тузилишини тақиқлаш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан ундиришга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги талаблар инобатга олинмаган бўлса, суд низони мазмунан кўриб чиқиб, бундай шартномаларни тузишда айбдор мансабдор шахсларнинг маъмурий ёки интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал этади, агар шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланса, жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади";


15-бандининг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида" 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарори:


2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4478-сонли" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 25-моддасига" деган сўзлар "Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 26-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Иқтисодий судлар шуни эътиборга олсинларки, "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 18-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилганлар.

Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди".


3. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарори:


13.2-бандидаги "хўжалик судига" деган сўзлар "иқтисодий судга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13.3-бандининг тўртинчи - олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қоидаларнинг 21-бандига мувофиқ, банкротликни яшириш аломатлари банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек, банкротлик таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси томонидан аниқланади";


20-бандининг учинчи хатбошисидаги "хўжалик суди" деган сўзлар "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий суднинг хусусий ажрими тўғрисида" 2007 йил 28 декабрдаги 172-сонли қарори:


2-банди иккинчи хатбошисининг ўзбек тилидаги матнида "хўжалик низосидан" деган сўзлар "низодан" деган сўз билан алмаштирилсин;


4-банди чиқариб ташлансин;


6.3-бандидаги "хўжалик суди" деган сўзлар "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8.4-бандининг учинчи хатбошисидаги "Хўжалик ишини" деган сўзлар "Ишни" деган сўз билан алмаштирилсин;


8.5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "хўжалик иши" деган сўзлар "иқтисодий иш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-бандининг биринчи хатбошисидагн "хўжалик низосини" деган сўзлар "иқтисодий низони" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида" 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 20-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар келишув битимида қарздорликни муайян муддатларда тўлаш назарда тутилган, бироқ битим шартлари лозим даражада бажарилмаган тақдирда, суд манфаатдор шахснинг илтимосномасига асосан келишув битимида кўрсатилган мажбуриятларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда битта ижро варақасини беради".


6. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида" 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли қарори:


11-бандининг учинчи хатбошисидаги "тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги" деган сўзлар "тўртинчи қисмидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12.2-банди чиқариб ташлансин;


12.3-бандидаги "бешинчи қисмига" деган сўзлар "тўртинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12.4-банди биринчи хатбошисининг ўзбек тилидаги матнида"олтинчи қисмининг" деган сўзлар "бешинчи қисмининг" деган сўзлар билан, "тўртинчи ва бешинчи қисмларига" деган сўзлар "тўртинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин, рус тили матнидаги "части шестой" деган сўзлар "части пятой" деган сўзлар билан алмаштирилсин, "и пятой" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан кўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2011 йил 1 декабрдаги 234-сон қарори:


5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Давлат активларини бошқариш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандининг иккинчи хатбошиси "нотариал тасдиқланган бўлиши керак" деган сўзлардан кейин "бундан ФК 565-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


17-банди:

биринчи хатбошисидаги "учинчи қисмини" деган сўзлар "тўртинчи қисмини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган "Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 8-бандига мувофиқ, мулкдор ёки у томонидан вакил қилинган шахс ижара шартномаси тузилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда, бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома беришлари шарт".


8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодин судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлик ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарори:


9-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига" деган сўзлар "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг иловасида келтирилган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15.1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "хўжалик низоларини" деган сўзлар "иқтисодий низоларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли қарори:


1-бандидаги ""Лизинг тўғрисида"ги Қонун" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2.1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 2.4 ва 7.4-бандлари чиқариб ташлансин;


7.1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Солиқ кодексининг 59 ва 60-моддалари" деган сўзлар "Солиқ кодексининг 115 ва 116-моддалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Солиқ кодексининг 330-моддасига" деган сўзлар "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10.2-бандидаги "Солиқ кодекси 337-моддаси йигирма бешинчи қисмининг" деган сўзлар "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддаси йигирма олтинчи қисмининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10.4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Солиқ кодексининг 342-моддасида" деган сўзлар "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20-банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти ИПК 281 ва 305-моддалари тартибида кўриб чиқилади. Ажрим апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган тақдирда, биринчи инстанция суди томонидан берилган суд буйруғи ҳам бекор қилиниши лозим".


10. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарори:


кириш қисми, 1-банди, 3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 4-бандининг ўзбек тилидаги матнида "хўжалик ширкатлари ва жамиятлари", "хўжалик ширкати ва жамияти" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик ширкати" деган сўзлар билан алмаштирилсин, рус тилидаги матнида "и обществами", "и обществ", "и общества", "и обществе" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Судларнинг эътибори хўжалик ширкати зиммасига унинг бошқарув органлари ваколатига кирадиган мажбурият (масалан, устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ёки камайтириш, жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш)ни юклаш ҳақидаги даъво талаби, ушбу мажбурият қонун ҳужжатлари билан ширкат бошқарув органининг ваколатига киритилганлиги сабабли, рад этилиши лозимлигига қаратилсин";


22.4-бандининг биринчи хатбошисидаги ""Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар ""Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 56-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли қарори:


5-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда таржимон билан таъминлаш видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашувчи ёки иш иш юритувида бўлган иқтисодий суд томонидан амалга оширилади. Таржимон билан таъминлаш видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашувчи иқтисодий суд томонидан амалга оширилганда, ушбу суд таржимонга ИПК 59-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтирганлиги ҳақида тилхат олади ва ишни кўраётган судга юборади";


6.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6.1. Судларга тушунтирилсинки, ишда иштирок этувчи шахсларнинг барчаси битта маъмурий-ҳудудий бирлик (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри, туман, шаҳар), яъни ишни кўраётган иқтисодий суд жойлашган ҳудудда жойлашган бўлса-да, бошқа суд биносидан туриб видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш учун судга илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли".


12. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида" 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарори:


6-бандининг биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "лизинг объектини қайтариб олган" деган сўзлар "гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан улар ҳақидаги ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган (қабул қилинган) битимларни (қарорларни) ҳақиқий эмас деб топишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 27 ноябрдаги 290-сонли қарори:


4.1-банди:

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида йигирма бир кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Корпоратив ахборотнинг ягона порталида, жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади (62-модданинг биринчи қисми);";

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тугатувчи жамиятнинг тугатилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Жамиятни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади (99-модданинг биринчи қисми)";


7.2-банди "а" кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида йигирма бир кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Корпоратив ахборотнинг ягона порталида, жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмаганлиги, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилмаганлиги;".


14. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори:


4-бандининг биринчи хатбошисидаги "танлов (тендер) савдолари" деган сўзлар "электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20-банди:

биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 27-бандига" деган сўзлар ""Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 17-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 27-бандида" деган сўзлар ""Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 17-бандида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 20-банди чиқариб ташлансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори:


13-бандининг учинчи хатбошисидаги "кўриб чиқилмаслиги ва мазкур талаб мустақил равишда билдирилиши мумкинлиги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади" деган сўзлар "кўриб чиқилмайди ва суд бундай аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш, ижро варақаси дубликатини бериш, суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш, ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги аризалар билан мурожаат қилинганда ҳам ариза юридик шахс раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланиши лозим (ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш, ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги аризалар давлат ижрочиси томонидан ҳам имзоланиши мумкин). Бундай турдаги аризалар ваколатли шахслар томонидан имзоланмаганда улар ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос холда қайтарилади";


28-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган ишлар бўйича эса - жавобгарга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари топширилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса, даъво аризаси қайтарилиши белгиланган. Судларга тушунтирилсинки, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризаси (ариза) бўйича даъво аризасининг (аризанинг) хамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари манфаати кўзланган шахсга юборилганлигини (топширилганлигини) тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса ҳам даъво аризаси (ариза) ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мос ҳолда қайтарилади".


III. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори:


қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1. Судлар эътиборга шуни олишлари лозимки, агар қарз шартномасига кўра қарз берувчи қарз олувчидан фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлса, лекин шартномада фоизлар миқдори белгиланмаган бўлса, фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарз суммаси берилган кундан қайтарилган кунгача бўлган даврда белгиланган қайта молиялаш ставкаси миқдорлари бўйича ундирилиши керак";


17-бандидаги "учинчи қисмига" деган сўзлар "бешинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "тўртинчи қисмига" деган сўзлар "олтинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23-банди:

матнидаги ", гаров шартномасида кўрсатилган миқдордаги бошланғич сотув баҳоси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмайди.

Шунга кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозим";


25-бандининг иккинчи хатбошисидаги "саккизинчи қисмига" деган сўзлар "еттинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-банди:

биринчи хатбошиси "гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади" деган сўзлардан кейин ", бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли.

Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкин".


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2009 йил 10 апрелдаги 6/196-сонли қарори 21-бандининг биринчи хатбошиси "гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади" деган сўзлардан кейин ", бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини кўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 14 сентябрдаги 12/239-сонли қарори:


9-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ўз вақтида ва тўла ҳажмда" деган сўзлар чиқариб ташлансин, "инкассация қилиш" деган сўзлардан кейин "(банкларга топшириш)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


13-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 329-моддасининг 13-бандига ва 330-моддасининг 3-бандига" деган сўзлар ""Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига ва 10-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошиси тегишинча иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

К. Камилов

Пленум котиби, Олий суд судьяси

И. Алимов

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)

































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск