Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2021 й. 210-сон "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2021 й.

N 210




ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарорига мувофиқ:

а) Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) сифатида қайта ташкил этилганлиги;

б) қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;

хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштириш;

хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаши учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш.


2. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 миллиард сўмгача бўлган миқдорда ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Қуйидагилар:

Жамғарманинг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, Жамғармани бошқариш, маблағларини шакллантиришни ҳамда фаолият юритиш тартибини назарда тутувчи Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Жамғарма Васийлик кенгаши ва Ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг бошқарув органлари ҳисобланади;

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Васийлик кенгаши раиси вазифасини амалга оширади;

Васийлик кенгаши таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг қарори билан амалга оширилади;

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ҳар йил якуни бўйича Васийлик кенгашига Жамғарма фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади;

Жамғарма ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг барча шартлари қўлланилсин.


5. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясига дирекцияга ажратилган маблағлар ҳисобидан битта енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 апрелдаги

210-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат

мақсадли жамғармаси Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1. Т.К. Нарбаева

-

Олий МажлисСенати Раиси, Васийлик кенгаши раиси (келишув асосида)


2. К.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари (келишув асосида)


3. Г.М. Маруфова

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


4. Э.М. Мухитдинов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари


5. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


6. Ж.И. Абруев

-

молия вазирининг ўринбосари


7. Г.А. Рашидова

-

АТ "Халқ банки" бошқаруви раисининг ўринбосари


8. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


9. М.А. Нурматова

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи, Васийлик кенгаши котиби


           

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 апрелдаги

210-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли

жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Разрядлар


Ижрочи директор


16

Директор ўринбосари


15

Бош юрисконсульт


14

Бўлим бошлиғи


14

Шуъба мудири


13

Бош мутахассис


12

Етакчи мутахассис


11

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 апрелдаги

210-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мўътабар аёл" кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорининг 5-банди ва қарорга 1-илованинг 8-банди иккинчи хатбошисидаги "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди" сўзлари "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзонуй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорида:


а) 3-банддаги "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди" сўзлари "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди" сўзлари "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низом (илова)да:


21-банддаги "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг" сўзлари "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банддаги "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига" сўзлари "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди" сўзлари "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан асосланган ҳисоб-китобларга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар";


б) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова)нинг 4-банди учинчи хатбошисидаги "Хотин-қизлар ва оилани қўллаб қувватлаш жамоат фондига ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг 20 фоизи" сўзлари "ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан асосланган ҳисоб-китобларга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 31 декабрдаги 820-сон қарорида:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида машғулотларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом (илова)нинг 18-бандидаги "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари" сўзлари "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 10 июндаги 367-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Институтга юклатилган асосий вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар, шунингдек, "Маҳалла ва оила" институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда институтда бажариладиган илмий-амалий лойиҳалар учун маблағлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан институтнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига ажратилган маблағлар хисобидан амалга оширилади.".






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 апрелдаги

210-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2019 йил 21 августдаги 699-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 19 июндаги 391-сон қарорининг 9-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 апрель








































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск