Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2021 й. 258-сон "Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2021 й.

N 258



ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА МАҲАЛЛИЙ

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИДА ХИЗМАТ

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ортиқча бюджет харажатларининг олдини олиш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2021 йил 1 августдан бошлаб:

а) хизмат автотранспорт воситалари:

республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;

республика давлат бошқаруви органлари тизимидаги ташкилотларда ҳамда уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади;

б) республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади. Бунда:

аутсорсинг шартлари асосида автотранспорт воситаларини жалб этиш ташкилотнинг ҳар 100 нафар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимига 1 та автотранспорт воситаси ҳисобида навбатчи хизмат автотранспорт воситаси учун белгиланган йўл босиш йиллик лимитидан ошмаслиги лозим;

аутсорсинг шартлари асосида жалб қилинган автотранспорт воситалари хизматларидан республика давлат бошқаруви органларида фойдаланиш ушбу орган раҳбари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари 1-иловага мувофиқ;

хизмат автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва улардан фойдаланиш меъёрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг (кейинги ўринларда - давлат рақами белгилари) янги типи жорий этилсин.


4. Ички ишлар вазирлиги:

янги типдаги давлат рақами белгиларининг 2021 йил 1 июлга қадар тайёрланишини таъминласин;

давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, зарур тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда, ушбу қарор талабларини етказсин;

Адлия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2021 йил 1 августга қадар:

хизмат автотранспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини янги типдаги давлат рақами белгиларига алмаштириш учун уларнинг тегишли ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;

хизмат автотранспорт воситаларини ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлардан озод қилинсин.

2021 йил 1 августдан бошлаб янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқлансин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида:

хизмат автотранспорт воситаларини янгисига алмаштириш ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериш мавжуд автотранспорт воситаларидан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно). Бунда автотранспорт воситасининг техник ҳолати ҳамда ундан фойдаланиш хавфсизлиги инобатга олиниши лозим;

хизмат автотранспорт воситаларининг ҳисоби бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуада юритилади;

хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олишда тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан уларнинг белгиланган меъёрларга мослиги текширилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан берилган хизмат автотранспорт воситалари улар учун белгиланган лимитлар доирасида фойдаланилади;

хизмат автотранспорт воситаларини сотиш фақат электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.


7. Молия вазирлиги:

а) 2021 йил 1 октябрга қадар давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун белгиланган автотранспорт воситалари лимити ва ҳақиқатда мавжуд сонининг электрон ҳисобини юритишга мўлжалланган дастурий мажмуани амалиётга жорий этсин;

б) Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фойдаланишида мавжуд бўлган хизмат автотранспорт воситаларини хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижалари бўйича белгиланган меъёрлар бўйича лимитдан ортиқча бўлган хизмат автотранспорт воситалари рўйхатини шакллантирсин.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари шакллантирилган рўйхат асосида ортиқча хизмат автотранспорт воситаларининг 2021 йил 1 августга қадар электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминласин;

в) уч ой муддатда:

махсус автотранспорт воситасидан фойдаланадиган давлат органларининг рўйхати ва лимитини;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошқа ташкилотлар учун хизмат автотранспорт воситаларининг чекланган сони, нархи, йўл босиш йиллик лимити ҳамда улардан фойдаланиш меъёрларини;

давлат органлари ходимларининг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.


8. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари тегишли бошқарув органлари умумий йиғилишида, шунингдек, давлат корхоналари бошқарув органларида мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, уларда хизмат автотранспорт воситаларидаи фойдаланишнинг янгиланган тартибини жорий қилиш ташаббуси билан чиқсин.


9. Мазкур қарорнинг амал қилиши мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди. Ушбу органлар ўз тизимида хизмат олиб боришнинг алоҳида хусусиятидан келиб чиқиб, икки ой муддатда марказий аппарат, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалари учун хизмат автотранспорт воситалари сони меъёрларини, шунингдек, улар учун ёқилғи маҳсулотларини сарфлаш ва йиллик йўл босиш лимитларини Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқласин.


10. Белгилаб қўйилсинки:

давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида автотранспорт воситаларини бириктиришда мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган лавозимлар ва меъёрларга қатъий риоя қилиниши тегишли давлат органи раҳбари зиммасига юкланади;

қонуности ҳужжатларининг давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш бўйича мазкур қарорга зид қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилади.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 апрелдаги

258-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти

органларида хизмат автотранспорт

воситаларини бириктириш

МЕЪЁРЛАРИ*

T/р

Лавозимлар номи

Хизмат автотранспорт

воситасининг сони


Иш

сменаси


Энг юқори нархи,

базавий ҳисоблаш

миқдорига

нисбатан


Двигателнинг

энг юқори

қуввати,

куб.см


Шахсан

бирикти-

рилган


Навбатчи


Вазирликлар ва давлат қўмиталари**

1.

Раҳбар


1


2

2 000

4 000

2.

Раҳбар ўринбосарлари


1


1,5

1 500

2 500

3.

Навбатчи



1

1,5

700

1 800

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги, шунингдек, мустақил

қўмиталар, агентликлар, марказлар, инспекциялар

4.

Раҳбар


1


2

1 500

2 500

5.

Раҳбар ўринбосарлари


1


1,5

1 200

2 000

6.

Навбатчи



1

1,5

700

1 800

Вазирлик, давлат қўмиталари, қўмиталар ва

агентликлар хузуридаги давлат органлари

7.

Раҳбар


1


1,5

1 500

2 500

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари***

8.

Раҳбар


1


2

2 000

4 000

9.

Раҳбар ўринбосарлари


1


1,5

1 500

2 500

10.

Навбатчи



1

1,5

700

1 800

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги

Халқ депутатлари Кенгаши котибиятлари, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳридаги Халқ қабулхоналари

11.

Раҳбар


1


1,5

1 000

2 000

Давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари****

12.

Раҳбар


1


1,5

700

1 800

13.

Бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари сони 30 нафар ва ундан ортиқ бўлганда



1

1,5

500

1 600

Туман ва шаҳар ҳокимликлари*****

14.

Раҳбар


1


1,5

1 000

2 000

15.

Раҳбар ўринбосарлари


1


1,5

700

1 800

16.

Навбатчи


1


1,5

500

1 600

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлар

ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари

17.

Раҳбар


1


1,5

500

1 600

Давлат бошқаруви органларининг туман

ва шаҳар бўлинмалари******

18.

Навбатчи



1

1,5

500

1 600

            

Изоҳ.


*) Давлат органларида бир лавозимни (ташкилотни) бошқа тегишли лавозимга (ташкилотга) тенглаштириш орқали ушбу меъёрларга зид равишда транспорт хизматини ташкил этиш тақиқланади;

Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳокимликлар, вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарларининг амалдаги хизмат автотранспорт воситалари сақлаб қолинади ва келгусида уларни харид қилиш мазкур қарор талаблари асосида амалга оширилади;


**) Ташқи ишлар вазирлигининг ташқи сиёсат, иқтисодий дипломатия, делимитация ва демаркация, давлат протоколи тадбирларини амалга ошириш учун ҳудудларда туманлараро юришлари, хорижий делегациялар ва меҳмонларни кутиб олиш ҳамда ташриф даврида дипломатик этикет талаблари бўйича кузатиб бориш хусусиятларидан келиб чиқиб навбатчи, шу жумладан хорижий делегациялар ва меҳмонлар учун хизмат автотранспорт воситалари сони 13 та этиб белгиланади;


***) Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларига делегация ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш мақсадида 5 тагача, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Хоразм ва Самарқанд вилояти ҳокимлигига 8 тагача навбатчи автотранспорт воситаси сақлаш учун лимит белгиланади;


****) Сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларига бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлар сонидан қатъи назар 1 тадан навбатчи хизмат автотранспорт воситалари белгиланади;

*****) Бориш қийин бўлган ва тоғли туманлар ҳокимлари учун хизмат автотранспорт воситасини харид қилишда двигателнинг энг юқори қуввати 3 000 куб.см гача оширшишига рухсат этилади;

ҳудуди 500 кв.км дан ортиқ бўлган туман ва шаҳар ҳокимликлари учун 1 тадан навбатчи автотранспорт воситалари белгиланади;

******) Мактабгача ва мактаб таълими, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Кадастр ва Адлия бўлимларига, шунингдек, Солиқ инспекцияларига 1 тадан навбатчи хизмат автотранспорт воситалари белгиланади.

Ушбу иловада белгиланган энг юқори нарх (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан) меъёрлари давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан харид қилинадиган электродвигателли ва гибрид қувватли автотранспорт воситаларига нисбатан ҳам тадбиқ этилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 апрелдаги

258-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хизмат автотранспорт воситаларининг йўл босиш

йиллик лимити ва улардан фойдаланиш

МЕЪЁРЛАРИ

Хизмат кўрсатиш тури


Ишнинг

сменалиги

(соатларда)


Йўл босиш йиллик

лимити, км


Шахсан бириктирилган автотранспорт воситаларида 2 сменада


14

36 500

Шахсан бириктирилган автотранспорт воситаларида 1,5 сменада


10

27 720

Навбатчи автотранспорт воситаларида 1,5 сменада


10

24 640

  

Изоҳ.


1. Йўл босиш йиллик лимити маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қуйидагича белгиланади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига шахсан бириктирилган автотранспорт воситалари учун 54 020 км;

б) туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг автотранспорт воситалари учун тегишлича туман ва шаҳарнинг ҳудудидан келиб чиққан холда, ҳудуди:

100 кв.км гача бўлганда - 43 200 км;

100 кв.км дан - 500 кв.км гача бўлганда - 54 020 км;

500 кв.км дан - 1000 кв.км гача бўлганда - 90 000 км;

1000 кв.км дан ортиқ бўлганда - 108 000 км;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ўринбосарларига шахсан бириктирилган автотранспорт воситалари учун 36 036 км.

г) Вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари шахсан бириктирилган хизмат автотранспорт воситалари билан ҳудудларга хизмат сафарига борганда, истисно тариқасида белгиланган йиллик йўл босиш лимитини оширилишига рухсат этилади. Бунда, белгиланган йўл босиш йиллик лимити ошиши билан боғлиқ ҳаражатлар ушбу ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ёки молия йилида тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.


2. Аутсорсинг шартлари асосида автотранспорт воситаларини жалб этиш ташкилотнинг ҳар 100 нафар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимига 1 та автотранспорт воситаси ҳисобида навбатчи хизмат автотранспорт воситасининг йўл босиш йиллик лимити доирасида белгиланади. Бунда, балансида навбатчи хизмат автотранспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотлар учун ушбу автотранспорт воситасининг йўл босиш йиллик лимити чегириб ташланади;

Аутсорсинг шартлари асосида автотранспорт воситаларини жалб этиш учун маблағлар ажратиш навбатчи хизмат автотранспорт воситаси учун белгиланган меъёрларда назарда тутилган автотранспорт воситаси русумидаги автотранспортни жалб этишга кетадиган харажатлар ҳисобида амалга оширилади.


3. Хизмат автотранспорт воситаларида суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисидан фойдаланувчи вазирликлар ва идоралар учун белгиланган йўл босиш лимитини 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда оширишга рухсат этилади.


4. Электродвигателга эга бўлган автотранспорт воситалари (гибрид қувватли автотранспорт воситалари бундан мустасно) учун йўл босиш йиллик лимити чекланмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 апрелдаги

258-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасииииг "Автомототранспорт

воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами

белгиларининг янги намуналарини жорий этиш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги

131-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар


2-иловада:


а) I типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир билан тўлдирилсин:

"I-1 тип - "DAV" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади (мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларининг автомобиллари ҳамда II типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами бериладиган автомобиллар бундан мустасно).

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.


00

000

DAV

   



  



    



UZ



";


б) IA рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир билан тўлдирилсин:

"IA-1 тип - "DAV" серияли икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга маҳкамлаш учун давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳкамлаш жойи I-1 типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Унг томонда қуйида ҳудуднинг коди, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.


000 D



AV

00




  









UZ



        ";






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 апрелдаги

258-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2021 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда) 2-илованинг 9-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 йил 2 май, 17-сон, 176-модда) 1-илованинг 25-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 1 июлдаги 223-сон қарорининг 6-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 7 мартдаги 123-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 13 март, 10-сон, 147-модда) 3-банди ва 2-иловаси.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш ва мустақиллигини оширишга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 6 октябрдаги 805-сон қарорига илованинг 1-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида" 2019 йил 15 февралдаги 135-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 20-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 йил 16 сентябрь, 37-сон, 485-модда) 1-илованинг 85-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 647-модда) 1-илованинг 15-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 29 июндаги 219-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 йил 11 июль, 27-сон, 326-модда) 1-илованинг 6-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 15 май, 19-сон, 345-модда) 1-илованинг 41-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақидаги" 2017 йил 11 августдаги 613-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 21 август, 33-сон, 849-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 21 август, 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 54-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 28 августдаги 678-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 930-модда) 4-илованинг 3-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасииииг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарорига (Ўзбекистои Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 955-модда) 2-илованинг 2-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 40-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 14 февралдаги 109-сон қарорига илованинг 5-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 14 февралдаги 109-сон қарорига илованинг 5-банди.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг 2-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2018 йил 16 апрелдаги 292-сон қарори.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида" 2018 йил 14 майдаги 360-сон қарори.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига илованинг 7-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига 6-илованинг 11-банди.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига илованинг 17-банди.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига 6-илованинг 3-банди.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида" 2019 йил 1 февралдаги 76-сон қарори.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар" 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 20-банди.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига 8-илованинг 6-банди.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарорига 5-илованинг 5-банди.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 29 апрелдаги 367-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 июндаги 521-сон қарорининг 11-банди ва 2-иловаси.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 5-илованинг 11-банди.


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 15-банди.


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2019 йил 5 октябрдаги 847-сон қарори.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 16 октябрдаги 874-сон қарорига илованинг 3-банди.


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 33-банди.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2020 йил 10 январдаги 15-сон қарори.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 январдаги 46-сон қарорига илованинг 3-банди.


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2020 йил 23 мартдаги 177-сон қарори.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига 1-илованинг 32-банди.


45. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


46. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 17-банди.


47. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2020 йил 20 майдаги 305-сон қарорига илованинг 1-банди.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.


49. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 3 июндаги 348-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 5 июндаги 359-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.


51. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 5-банди.


52. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги 509-сон қарорига илованинг 1-банди.


53. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2020 йил 24 августдаги 510-сон қарори.


54. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 ноябрдаги 705-сон қарорининг 4-банди ва 4-иловаси.


55. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.


56. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 15 февралдаги 68-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.


57. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.


58. Вазирлар Маҳкамасининг "Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 11-банди.


59. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 апрелдаги 186-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 апрель















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск