Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 й. ПФ-6243-сон "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.06.2021 й.

N ПФ-6243



ЕР МУНОСАБАТЛАРИДА ТЕНГЛИК

ВА ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ,

ЕРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ИШОНЧЛИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИ БОЗОР

АКТИВИГА АЙЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш мақсадида:


1. Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ишлаб чиқилган ер тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар маъқуллансин.


2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб:

ер участкалари хусусий секторга - мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда - давлат ташкилотлари) - доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади;

ижарага олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган электрон онлайн аукцион якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

давлат ташкилотларига ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин;

кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.


3. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 августдан бошлаб, истисно тариқасида, фақат қуйидаги ҳолларда ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришга ҳақли:

қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига - Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан;

энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун - лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилганда;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга - ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун бозор қийматида ҳақ тўлаган ҳолда (халқаро бирлашмалар ва ташкилотлардан ташқари).


4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қуйидаги ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинсин:

ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш, бундан мазкур Фармонга мувофиқ ер участкаларини давлат ташкилотларига доимий фойдаланишга ажратиш, ижара шартномасини имзолаш бўйича ваколатлар мустасно;

туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.


5. Қонунчилик ҳужжатларида ушбу Фармонда белгиланганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчи барча тартиблар, имтиёз ва истиснолар 2021 йил 1 августдан тўлиқ бекор қилинсин.

Давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқлансин.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда алоҳида ижтимоий ҳимоя қилинадиган шахсларга, шунингдек, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган шахсларга ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш харажатларини тўлиқ ёки қисман қоплаб бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

"Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги;

"Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги;

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.


7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров):

бир ой муддатда "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида берилган ер участкаларини хусусийлаштириш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини;

Адлия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликлари улушини ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ушбу Фармон расман эълон қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан мазкур Фармонда назарда тутилганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратиш қатъиян тўхтатилсин.


9. Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилсин, уларнинг таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Республика ва ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллашда вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ердан оқилона фойдаланиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда уларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш;

ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини бевосита таъминлаш ва давлат назоратини олиб боришга масъул давлат органларининг соҳага доир фаолиятини ўрганиб, мувофиқлаштириб бориш, тегишлича ушбу органлар ва уларнинг қуйи тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

ерларни, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш, қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;

ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олишда кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш;

ер ажратиш ва ундан фойдаланиш жараёнларига ахборот-коммуникация воситаларини кенг жорий қилиш орқали соҳада рақамлаштириш жараёнларини тезлаштиришга кўмаклашиш;

ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш самарадорлигини оширишга оид бошқа масалаларни кўриб чиқиш.


10. Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш учун Кадастр агентлиги ходимлари масъул эканлиги белгилансин.

Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонини қайтариш ва/ёки унда ноқонуний қурилган иморатларни бузиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилсин.

Кадастр агентлиги Адлия вазирлиги билан бирга ер тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан, янги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ҳамда аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин.

11. Белгилаб қўйилсинки:

Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тегишлича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашларнинг ишчи органи ҳисобланади;

Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар йиғилишлари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади, Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар йиғилишларига давлат органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин;

ҳудудий кенгашлар ўз фаолияти тўғрисида ҳар чоракда Республика кенгашига ҳисобот беради.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари бир ой муддатда тегишли маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан 2019 йил 1 январдан ҳозирга қадар қабул қилинган ер участкаларини бериш ва олиб қўйиш билан боғлиқ барча ҳужжатларнинг ягона рўйхатини тасдиқлаб, уларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича умумлаштирсин ҳамда Бош прокуратура ва Адлия вазирлигига тақдим этсин.

Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг бузилишига, шу жумладан, ер участкаларини бериш ва олиб қўйиш билан боғлиқ ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш, айбдор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш учун жавобгар эканлиги белгилансин.


13. Белгилансинки:

электрон онлайн-аукцион ва очиқ танловга қўйиш учун ер участкаларини танлаш, келишиш, аукцион ва танловда иштирок этиш учун мурожаатларни қабул қилиш, аукцион ва танловни ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар, истисноларсиз фақат электрон ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан амалга оширилади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига доир барча қарорларини қабул қилиш улар томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизими орқали, ушбу қарорларда ер участкасига доир географик маълумотлар ва хариталарни шакллантириш эса "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали автоматик равишда амалга оширилади;

ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер муносабатларига доир ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков), Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров) бир ой муддатда мазкур банд талабларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли ахборот тизимлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларни ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.


14. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;

Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти;

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ 2021 йил 1 августдан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ 2021 йил 1 августдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 октябрга қадар, кейинчалик ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 8 июндаги

ПФ-6243-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини

барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга

қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш

бўйича Республика кенгаши

ТАРКИБИ

Н.Т. Йўлдошев

-

Бош прокурор, Республика Кенгаши раиси

Ш.М. Ғаниев

-

Бош вазир ўринбосари, Республика Кенгаши раиси ўринбосари

Р.Қ. Давлетов

-

адлия вазири, Республика Кенгаши раиси ўринбосари

К.Ф. Камилов

-

Олий суд раиси

Э.Ф. Гадоев

-

Олий Мажлис Сенати қўмита раиси

Б.С. Тажиев

-

Олий Мажлис Сенати қўмита раиси

Ш.Х. Назаров

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси

Р.А. Мамутов

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси

П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири

Б.Э. Зокиров

-

қурилиш вазири

Ж.А. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири

Ш.Ж. Рахимов

-

Бош прокурор ўринбосари

Ғ.Х. Ёзиев

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

С.С. Саидкаримов

-

Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари

А.Э. Бурханов

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

Н.Ж. Бакиров

-

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси

Ш.Д. Кудбиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б.К. Шарипов

-

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

А.Ж. Вахобов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Ф.К. Умаров

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

А.М. Тўраев

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари - Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори

А.А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Ш.М. Бобомуродов

-

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 8 июндаги

ПФ-6243-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини

барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга

қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш

бўйича ҳудудий кенгашларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозимига кўра

-

Вилоят ҳокими (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси), ҳудудий кенгаш раиси

Лавозимига кўра

-

Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) прокурори, Кенгаш раисининг ўринбосари

Лавозимига кўра

-

Вилоят (Қорақалпоғистон) судининг раиси

Лавозимига кўра

-

Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Адлия бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Қурилиш бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Вилоят прокурорининг соҳавий ўринбосари

Лавозимига кўра

-

Кадастр агентлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бошлиғи




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 8 июндаги

ПФ-6243-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига 2021 йил 1 августдан киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Yoshlar - kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5466-сон Фармонининг 3-банди "а" кичик бандида:


а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5495-сон Фармонида:

б) 4-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги "Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5511-сон Фармони 1-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонининг 1-банди иккинчи хатбошиси "маъмурий кенгашларнинг" сўзларидан кейин "электрон онлайн-аукцион натижалари асосида қабул қилинадиган" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5742-сон Фармонининг 5-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суғориладиган ерлар ҳисобидан боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига асосан амалга оширилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига берилсин";


б) 10-банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ" сўзлари "энг яхши таклифни танлаш орқали йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сон Фармонида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошиси "яйловлар" сўзидан кейин "электрон онлайн-аукцион орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 6-бандда:

"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) яйловлар Қўмита томонидан электрон онлайн-аукцион орқали, шу жумладан ер участкасининг бошланғич нархини 1 сўм миқдорида белгилаган ҳолда ижарага берилади";

"в" кичик банддаги ", шу жумладан ноль ставкада" сўзлари "электрон онлайн-аукцион орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банднинг иккинчи хатбошиси "яйловни" сўзидан кейин "электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 14-банднинг "в" кичик банди иккинчи хатбошиси "ҳамда уларга электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берсин" сўзлари билан тўлдирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6098-сон Фармонининг 14-банди биринчи хатбошисидаги "2020 йилда Давлат солиқ қўмитасига республика бюджетининг ортиқча бажарилган даромадлари" сўзлари "2020-2021 йилларда Давлат солиқ қўмитасига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6202-сон Фармонида:


а) 10-бандда:

бешинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тадбиркорлик субъектларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади" сўзлари "қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 25 сотих ер майдонлари электрон онлайн-аукционга қўйилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 12-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ажратсин" сўзи "электрон онлайн-аукционга қўйилишини таъминласин" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:


а) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. По заявлению военнослужащих взамен выделяемого жилья или улучшения жилищных условий им могут быть выплачены денежные компенсации на приобретение на аукционной основе земельных участков для индивидуального жилищного строительства. На период освоения земельного участка за военнослужащим и членами его семьи сохраняется служебная квартира сроком до двух лет";


б) 29-банддан "на выделенных для них земельных участках" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 36-банд "приобретения квартир" сўзларидан кейин ", земельных участков для индивидуального жилищного строительства" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 37-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2939-сон қарорининг 11-бандида:


а) иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3194-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги "тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг қарорлари билан" сўзлари "электрон онлайн аукцион орқали" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3195-сон қарорининг 4-бандидан "ёки ер участкалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида"ги ПҚ-3196-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошисида "берилиши ҳамда аҳоли зич жойлашган ҳудудлардан ер участкалари ажратилишини" сўзлари "берилишини" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3356-сон қарорида:


а) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "ер участкаларини, шу жумладан, давлат мулки бўлган фаолият юритмаётган бўш объектлар ва бўш ер майдонларини" сўзлари "давлат мулки бўлган фаолият юритмаётган бўш объектларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 5-бандида:

еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

саккизинчи - йигирма бешинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги "Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3697-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидан "зарур ер участкалари," сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3701-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисида "ажратилади" сўзлари "ижарага берилади" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3895-сон қарорида:


а) 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳалар ташаббускорларига "Business city" марказлари ҳудудида объектлар қуриш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон-онлайн аукцион савдолари орқали берилади";


б) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Business city" марказлари ҳудудидаги ер участкаларини электрон-онлайн аукцион орқали олган инвесторлар билан "Business city" марказларига инвестиция киритиш тўғрисида битимлар тузиш".


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4246-сон қарорининг 7-банди "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) суғориладиган ерлар ҳисобидан боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига асосан амалга оширилади".


2 0. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги "Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4363-сон қарорининг 3-бандида:

"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) ер участкаларини бериш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади";

"г" кичик бандда "маъмурий кенгаш" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда - маъмурий кенгашлар)" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4427-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ" сўзлари "энг яхши таклифни танлаш орқали йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги "Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4512-сон қарорининг 2-банди "а" кичик бандида:


а) иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


23 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4576-сон қарорида:


а) 11-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 20-банднинг бешинчи хатбошисидан "ҳамда қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида ер майдонларини ўз вақтида ажратсинлар" сўзлари чиқариб ташлансин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5006-сон қарорининг 10-банди биринчи хатбошидаги "июлга" сўзи "октябрга" сўзи билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги "Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5033-сон қарорида:


а) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ташаббускорларга икки ой муддатда ажратиб берсин" сўзлари "электрон онлайн-аукционга қўйилишини таъминласин" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг изоҳ қисми чиқариб ташлансин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5087-сон қарорининг 4-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини" сўзлари "ер участкасига мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5088-сон қарорининг 9-банди "г" кичик бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади".


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги "Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5113-сон қарорининг 12-банди биринчи хатбошиси "бўш ер участкалари" сўзларидан кейин "электрон-аукцион савдоларига жойлаштирилишини" сўзлари билан тўлдирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-coн қарори билан тасдиқланган Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларида:


а) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қурилиш учун ер участкаларини ажратиш ушбу коммуникациялар эгаларининг хулосаларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилиши керак";


б) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Алоқа коммуникациялари ўтказилган ер участкаларини олган юридик ва жисмоний шахслар улардан фойдаланишни тегишли алоқа коммуникациялари эгалари билан келишиб олишлари шарт".


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомда:


а) 6-банднинг биринчи хатбошисидан "ва кейинчалик инжиниринг компаниясига бериш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Комплекс экспертизанинг ижобий хулосаси олингач ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи белгиланган тартибда электрон онлайн-аукционга қўйилади.

Инжиниринг компанияси ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олади.

Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш харажатлари ушбу ер участкасида қуриладиган уй-жой ва арзон уй-жойларнинг нархига улар эгаллайдиган майдонга мутаносиб равишда киритилади.

Бунда арзон уй-жойларнинг нархига киритилган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш харажатлари тегишли туман маҳаллий бюджети ҳисобидан қоплаб берилади";


в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси якка тартибдаги қурувчилар томонидан сотиб олинадиган уй-жойнинг ёки арзон уй-жойнинг намунавий лойиҳалари учун белгиланган майдондан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ҳамда ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган ердан кимошди савдолари ва электрон онлайн-аукцион ўтказилмасдан, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мулк ҳуқуқи билан берилади.

Якка тартибдаги қурувчига ер участкасини мулк ҳуқуқи билан бериш учун Якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тайёр ҳолда топшириш шарти билан уй-жой ёки арзон уй-жой қуришга инжиниринг компанияси томонидан буюртмачи функциялари амалга оширилишига шартнома асос бўлади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу шартнома асосида ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказади.

Бунда ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган шартноманинг бекор қилиниши намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ер участкаси мулк ҳуқуқининг ҳам бекор қилинишига олиб келади. Кўрсатиб ўтилган шарт Якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тузилган шартномада қайд этилиши керак".


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 ноябрдаги "Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 343-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисидан "ер участкалари ажратилишини ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги "Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1007-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги "ер участкалари бериш" сўзлари "ер участкаларини ижарага бериш" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги "Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 63-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини тақдим этиш (сотиш) тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш, уларнинг раҳбарлари ва чет эллик ходимлари яшаши учун ажратиладиган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва уларга туташ ер участкалари, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг пойтахти - Тошкент шаҳри ҳудудидан ажратилади".


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги "Sergeli industrial park" кичик саноат зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 878-сон қарорида:


а) 2-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Sergeli Industrial Park" кичик саноат зонаси иштирокчилари томонидан битимлар ва шартнома шартлари бузилган, шунингдек, улар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, ишлаб чиқариш майдонлари ижарасининг битимлари ва шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш ва тўхтатиш масалаларини Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) кўриб чиқиш учун киритиш";


в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Маъмурий кенгашга ижарага бериладиган ер участкасининг ҳар бир гектари учун тўлов миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилсин".


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 911-сон қарорида:

б) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "тегишли халқ депутатлари Кенгашига" сўзлари "халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги "Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 52-сон қарорида:


а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Туман ҳокимлиги ўн кун муддатда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, шунингдек, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерларда интенсив боғ, токзор барпо этиш учун 10 гектардан, иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционга чиқарилишини таъминлайди ва бу ҳақида сотувчига хабар беради.

Сотувчи ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали қўлга киритиши керак.

Агар электрон онлайн-аукционда сотувчидан бошқа юридик ёки жисмоний шахс ғолиб бўлса, ушбу шахс мазкур Низомда сотувчи учун назарда тутилган барча ҳуқуқларга эга бўлади ҳамда унга юклатилган мажбуриятларни ўз зиммасига олади";


11-банднинг биринчи хатбошисидаги "ер майдони ажратилгандан сўнг" сўзлари "ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритгандан сўнг" сўзлари билан алмаштирилсин;


31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Сотувчи интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхона қиймати ташаббускорлар томонидан тўлиқ тўлаб берилгандан сўнг беш кун муддатда интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини ташаббускор номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилади.

32. Туман ҳокимлиги ўн кун муддатда ташаббускорларни (лизинг олувчини) деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказилишини ва унга интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага бўлган мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинишини таъминлайди";


33-банддаги "Туман" сўзи "Вилоят" сўзи билан алмаштирилсин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги "Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 134-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, кичик саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини бериш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади".




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 8 июндаги

ПФ-6243-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2021 йил 1 августдан ўз кучини йўқотган

деб топилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги "Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5552-сон Фармонининг 2-банди саккизинчи хатбошиси, шунингдек 2-иловасининг 3-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6186-сон Фармонининг 14-банди "г" ва "д" кичик бандлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги "Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3939-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги "Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4243-сон қарорининг 5-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4575-сон қарорининг 2-банди 4-кичик банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5048-сон қарорининг 4-банди "г" кичик банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 51-сон қарори билан тасдиқланган Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги низомнинг 3-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 41-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 167-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 июнь


"Халқ сўзи", 2021 йил 9 июнь































Время: 0.2548
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск