язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Мактабгача таълим муассасалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2021 й. 407-сон "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2021 й.

N 407




ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда бу борада аутсорсинг усулида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра ташкил қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан навбатдаги танлов жараёнини ўтказиш ишлари якунлангунига қадар муддати узайтирилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга оширишга, истисно тариқасида, 2021 йил 1 октябрга қадар рухсат бериш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда фойдаланилмасдан турган бўш бино ва ер майдонларининг аниқ рўйхатини шакллантирсин ҳамда мазкур жойларда овқатлантириш комбинатларини очиш, уларда тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) тизимини жорий этиш бўйича асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021 йил 1 октябрга қадар давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талаблар ҳамда уларни рационал кунлик овқатлантириш меъёрлари белгиланганлигидан келиб чиқиб танлов ўтказиш орқали салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини аниқласин;

Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2021-2022 йилларда Нурафшон шаҳри, Ўртачирчиқ, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларида давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича тажриба-синов танловларини ўтказсин;

2022 йил 1 июлга қадар тажриба-синов натижаларини пухта таҳлил қилган ҳолда, келгусида ушбу тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 июндаги

407-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мактабгача таълим

ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада

такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 25 июлдаги

626-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда:

туман (шаҳар) кесимида давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги, ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишига риоя этилишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда санитария ҳолатни ўрганиб борилишини ташкил этсин;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида тўлиқ ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш учун гигиеник талабларни уч ой муддатда қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин".


2. 1-иловада (Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом):


а) 6-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кунлик таомномалар Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тузилиб, тасдиқланган ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган намунавий, мавсумий таомномалар асосида тузилади;";


б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бракераж комиссияси ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий равишда ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган, ушбу Низомга 2 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклдаги бракераж дафтарларида қайд этилади";


в) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат мактабгача таълим ташкилотига таъминотчи ташкилотлар томонидан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж комиссияси томонидан кўриб чиқилганидан кейин ташкилотнинг хўжалик мудири томонидан омборхонага қабул қилиб олинади.

Омбор китоби ва бракераж дафтари мактабгача таълим ташкилотида 3 йил давомида сақланади";


г) 5-боб номидаги "нархларни белгилаш" сўзлари "харажатларни қоплаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) қуйидаги мазмундаги 6-илова қўшилсин:


"Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

соғлом овқатлантиришни ташкил этиш

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА


Мактабгача таълим ташкилотларига

келтирилган хом озиқ-овқат маҳсулотлари

сифати ҳақидаги маълумотларни қайд этиш

БРАКЕРАЖ ДАФТАРИ

Маҳсулот

етказиб

берувчи

таъминотчи

ташкилот

номи


Маҳсулот

келти-

рилган

сана


Маҳсулот

номи


Миқдори

(кг, литр,

дона)


Баҳолаш


Бракераж

комиссияси

рухсати


Бракераж

комиссияси

аъзоси

имзоси


Маҳсулот

сифатини

органо-

лептик

усулда

баҳолаш


Сифатсиз-

лик аломат-

ларини

изоҳлаш




















".


3. 2-иловада (Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом):


а) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ушбу Низом талаблари ташкилотларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича хизмат кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - аутсорсер) тааллуқли ҳисобланади";


б) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган ҳолда тасдиқланган намунавий мавсумий таомномалар асосида ташкил қилинади.

8. Аутсорсер харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхона ходимлари томонидан таом тайёрлаш технологияси қоидаларига риоя қилинишига, ошпазларнинг ҳар уч йилда камида бир марта малака оширишига, ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилишига шахсан масъул ҳисобланади";


в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Ташкилотда аутсорсинг усулида овқатлантириш мазкур қарор билан таркиби тасдиқланган Танлов комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан ўтказиладиган танлов асосида ташкил этилади";


г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этишга ўтказиладиган ташкилотлар рўйхати туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан ҳар йили йили 20 июлгача Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади) тақдим этилади";


д) 13-18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Ҳудудий бўлинмалар аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этишга ўтказиладиган ташкилотларни қуввати, бола сони, ошхонасининг ҳолати (таъмир талаблиги, жиҳозларининг холати, санитария-гигиена ҳолати) тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 20 июлгача Комиссияга тақдим этади.

14. Ташкилотда тарбияланувчиларни аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича танловлар Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, ошкоралик, маблағларнинг иқтисодий самарали сарфланиши тамойиллари асосида ўтказилади.

Танлов ўтказиш бўйича эълонлар махсус ахборот портали ва Мактабгача таълим вазирлигининг www.mdo.uz веб-сайтларига жойлаштирилади.

15. Аутсорсерларни танлаб олиш тасдиқланган тартибасосида амалга оширилади ва аутсорсерларга қуйидаги умумий талаблар қўйилади:

умумий овқатланиш хизматида камида бир йиллик тажрибага эга бўлиши;

аутсорсинг хизматлари бўйича камида икки ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларининг мавжудлиги;

танловда (тендерда) қатнашиш учун ариза берилган кундан камида бир ой олдин тегишли ташкилотлардан солиқ қарздорлиги, тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;

тўғри овқатланишни ташкил этиш юзасидан таомлар тайёрлаш технологияси бўйича камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар (муҳандис-технолог, диетолог, ошпазлар) малака разрядлари кўрсатиши;

мактабгача таълим ташкилоти томонидан белгиланган техник вазифалар асосида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш лойиҳасини индивидуал режа асосида ишлаб чиқиб, тақдимотини (имкониятдан келиб чиқиб, тайёр таомларини ҳам кўрсатиши мумкин) ўтказиши;

тақдимотда тарбияланувчиларни ёши, жинси, физиологик ҳолати бўйича турли гуруҳлар учун овқатланишнинг мақбул меъёрларини кўрсатиши;

аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш хизматлари учун устаманинг максимал миқдори - кўрсатилган хизматлар қийматига нисбатан 20 фоиздан ошиб кетмаслиги;

давлат мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари доирасида амалга ошириши;

таклиф қилинаётган инвестиция маблағларининг миқдори ҳар бир лот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари учун 1000 (бир минг), вилоят ҳудудидаги шаҳарлар, туманлар марказлари учун 500 (беш юз), қишлоқ ва овуллар учун 250 (икки юз эллик) бараваридан кам бўлмаслиги;

Буюртмачи билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект танлов иштирокчиси бўлиши мумкин эмаслиги.

16. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими навбатдаги танловда ғолиб чиққан аутсорсер билан белгиланган ташкилотларда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматини кўрсатиш бўйича тегишли шартномаларни тузади.

17. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиш бўйича танловлар ушбу Низоми 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур танловлар ушбу Низомга 2-1-иловада келтирилган Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун танлов ўтказиш тартибига мувофиқ ўтказилади.

18. Мактабгача таълим вазирлиги аутсорсер фаолияти юзасидан мониторингни олиб бориб, натижасига кўра, аутсорсерни инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш ҳуқуқига эга.

"Инсофсиз ижрочи" ягона реестрига киритилган аутсорсерлар билан шартномани бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилади.

"Инсофсиз ижрочи" ягона реестрига киритилган ижрочи билан шартнома шартлари бекор қилинганда, танловда ғолибдан кейинги ўринларни кетма-кетлиги бўйича эгаллаган аутсорсерларига шартнома тузиш таклиф қилинади ёки ташкилотнинг ўзи томонидан соғлом овқатлантиришни ташкил этиш усулига ўтказилади.

"Инсофсиз ижрочи" ягона реестрига киритилган аутсорсерлар ва уларнинг аффилланган талабгор аутсорсерларига 3 йил давомида танловда иштирок этиши ман қилинади.";


е) 19-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхона ва омборнинг хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелларидан фойдаланганлик учун тўловни ноль ставка бўйича олиш ва уни ишчи ҳолатда сақланишини назорат қилиш;";


ж) 20-бандда:

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бир нафар тарбияланувчини соғлом овқатлантириш учун йил давомида сарфланадиган маблағлар миқдорини асослантирилган ҳолда кўрсатиш;";

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"ижара шартномаси асосида вақтинча фойдаланишга берилган ошхона, омборхоналарни, технологик жиҳозлар ва асбоб-ускуналарини мунтазам равишда жорий таъмирлаб бориш ҳамда белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганиш жараёнларига тўсқинлик қилмаслик;

ташкилот ходими истагига кўра ушбу ходим билан овқатланишни ташкил этиш бўйича шартнома тузиши";

ўн учинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Аутсорсерларга ташкилотнинг ҳудудий жойлашуви ва ихтисослашуви ҳамда техник вазифаларидан келиб чиқиб қонунларда назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин";


з) 21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Комиссия қарори асосида туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан аутсорсер ўртасидаги шартнома бир йил муддатга тузилади.

22. Агар аутсорсер томонидан танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда, Комиссия томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин.

Бунда ота-оналар ўртасида хар чоракда бир марта ўтказиладиган сўровномалар натижалари вазирликда ҳисоби юритилиши ва юзага келган эътирозлар мавжуд ҳолда вазирлик ишчи гуруҳи жойига чиқиб ўрганилиши натижалари қатъий ҳисоби юритилиб хулоса чиқарилади";


и) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Аутсорсер фаолиятини ўрганиш учун туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билдирги асосида Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда таом тайёрлаш бўйича мутахассисларни жалб қилиб, ишчи гуруҳ ташкил қилади, ўрганади ва натижасини вазирликка тақдим қилади";


к) 31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Аутсорсер ҳар куни асосий таомноманинг бир нусхасини ташкилот раҳбарига тақдим этади (мактабгача таълим ташкилоти рахбари кунлик таомномаларни бракераж комиссиясига такдим килинишига масъул) ва бир нусхасини туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига ҳар ўн кунда ҳисобот билан топширади";


л) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ташкилотда тарбияланувчиларнинг хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари ва 6-иловага мувофиқ шаклдаги мактабгача таълим ташкилотларига келтирилган хом озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳақидаги маълумотларни қайд этиш Бракераж дафтари ташкилот хамшираси томонидан юритилади";


м) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ташкилот ходимларининг ушбу ташкилотда овқатланишини ташкил этиш аутсорсер билан ходим ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида амалга оширилади";


н) 43-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган технологик жиҳозлар, ошхона ва омборхоналар, асбоб-ускуналар, идиш-товоқлар ва мебеллардан фойдаланиш учун ноль ставкада топшириш ва уни ишчи холатда сақланишини назорат қилиш".


о) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил

этиш бўйича танлов комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.О


Иш жойи ва лавозими


1


Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

2


Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари


3


Молия вазирлиги мутахассиси


4


Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутахассиси


5


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси


6


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати назоратларни мувофиқлаштириш бўлими мутахассиси


7


Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва стратегик ривожлантириш бўлими бошлиғи


8


Мактабгача таълим вазирлиги Молиявий-иқтисодий ривожланишни режалаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари


9


Мактабгача таълим вазирлиги Юридик бошқармаси бошлиғи


10


Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси мутахассиси


11


Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари


12


Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиқлари


13


Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг болалар саломатлигини таъминлаш, соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўлимлари бошлиқлари


14


Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари бошлиқлари


15


Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси мутахассиси, комиссия котиби (комиссия котиби овоз бериш ҳуқуқига эга эмас)


Изоҳ.

1. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

2. Заруратга кўра комиссия таркибига комиссия раиси томонидан қўшимча мутахассислар жалб этилиши мумкин";


п) қуйидаги мазмундаги 2-1-илова қўшилсин:


"Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-1-ИЛОВА


Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида овқатлантиришни

ташкил этиш учун танлов ўтказиш

ТАРТИБИ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Мазкур Тартиб аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун танлов ўтказиш, жумладан танлов таклифларини бериш, уни расмийлаштириш, кўриб чиқиш ва баҳолаш, танлов натижалари бўйича шартнома тузиш тартибини белгилайди.

2. Давлат мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим ташкилотларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган гигиена талаблари (СанПиН) асосида ташкил этилади.


2-боб. Танлов таклифларини бериш


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги www.mdo.uz веб-сайтида ҳамда махсус ахборот порталида эълон қилинган танлов талабгорларининг таклифлари эълонда белгиланган тартибда танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади.

4. Танлов талабгорларининг таклифлари ип билан тикилган, рақамланган, муҳр қўйилган ва талабгорнинг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган ёки таклифларнинг ҳар бир варағи имзоланган ҳолда тақдим этилади.

5. Танлов талабгорларининг таклифлари эълонда белгиланган тартиб асосида танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзилга муҳрланган конвертларда (конвертнинг елимланган жойига талабгорнинг муҳри босилади) тақдим этилади, унда техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлигига оид маълумотлар техник ва тижорат таклифлари билан бирга бўлиши керак.

6. Таклифлар солинган конверт танловни ташкиллаштириш ва ўтказишга масъул шахсга рўйхатга олиш китобида топширувчи (ишончномасига асосан) ва қабул қилувчи шахслар имзоси остида, қабул қилишнинг санаси ва вақтини қайд этиш йўли билан қабул қилинади. Рўйхатга олиш китоби ип билан тикилган, рақамланган ва муҳрланган бўлиши керак.

7. Танлов талабгори битта лотга фақат битта таклиф беришга ҳақли.

8. Танлов талабгори тақдим этилаётган маълумот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.

9. Танлов талабгори тақдим этилган таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берилган таклифни чақириб олишга ёки унга ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

10. Танловга таклифларни қабул қилиш ушбу Тартибнинг 3-бандида кўрсатилган электрон манзилларда чоп этилган эълонда кўрсатилган муддат келиши билан тугатилади.

11. Тасдиқланган танлов ҳужжатлари, шартнома лойиҳаси, шунингдек танлов ўтказиш ҳақидаги эълон бир ой аввал буюртмачи томонидан порталга жойлаштирилади.


3-боб. Танлов ташкилотчиси


12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги танлов ташкилотчиси ҳисобланади.

13. Танлов Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги биносида ўтказилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаси танловни ўтказишнинг ишчи органи ҳисобланади. Ишчи орган белгиланган тартибда консалтинг хизматларидан фойдаланиши мумкин.


4-боб. Танлов тили ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш шакли


15. Танловда иштирок этиш бўйича таклифлар ҳамда уларга алоқадор бўлган барча ҳужжатлар ўзбек ёки рус тилларида берилади.

16. Танлов ғолиблари билан тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар миллий валюта - сўмда амалга оширилади.


5-боб. Танлов таклифларини расмийлаштириш


17. Танлов талабгори Ишчи органга иккита конвертга жойлаштирилган ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

18. Биринчи конверт ташқи конверт ҳисобланиб, унинг юзасида (титул) қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

"ташқи конверт" ёзуви;

танлов предметининг номи;

талабгорнинг тўлиқ номи, танлов ташкилотчисининг номи ва манзили, конвертни очиш куни ва вақти кўрсатилган ҳолда "таклиф бериш вақти тугагунга қадар очилмасин" ёзуви.

19. Ташқи конверт ичида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт (1-иловага мувофиқ):

танловда иштирок этиш бўйича Танлов комиссияси раиси номига ёзилган ариза (1-шакл), ушбу ариза ташқи конверт устига елимланган ҳолда тақдим этилади;

ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (ташкилотнинг муҳри босилган ҳолда);

талабгорнинг қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот ҳолатда эмаслиги, танлов ташкилотчиси ёки буюртмачи билан судлашмаётганлиги ёки арбитраж муҳокамасида эмаслиги, шунингдек, аввал тузилган шартномалар бўйича бажарилмаган мажбурияти йўқлиги, инсофсиз ижрочилар Ягона рўйхатига хамда Мактабгача таълим вазирлиги базасида инсофсиз ижрочи рўйхатига киритилмаган тўғрисида кафолат хати (2-шакл);

аффилланган талабгор аутсорсерлар Комиссияга ёзма равишда ўзининг танловда иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлардаги улуши ва охирги бенифициар мулкдорлиги тўғрисида маълумотлар;

танлов талабгори ҳақида умумий маълумот (3-шакл);

талабгорнинг молиявий ҳолати тўғрисида имзоланган маълумот (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда) (4-шакл);

ташкилот раҳбари танловда иштирок этиш имконияти бўлмаган ҳолда ташкилотнинг вакилига танлов ҳужжатларини тақдим этиш, ишчи орган ва Комиссия билан музокаралар олиб бориш, Комиссия йиғилишида иштирок этиш, танлов таклифларига алоқадор саволларга тегишли жавоб бериш ваколатларни берувчи ҳақидаги ишончнома (5-шакл);

ташкилот ходимларининг касбий даражалари бўйича маълумот (6 шакл);

инженер-технолог (диплом, тиббий кўригидан ўтганлиги, ташкилотда ишлаётганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма) ёки технологик хизмат кўрсатувчи ташкилот билан тузилган шартнома;

ошпазлар ҳақида (диплом, разряд, сертификат, тиббий кўригидан ўтганлиги, ташкилотда ишлаётганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма) маълумот.

20. Иккинчи конверт ички конверт ҳисобланиб, унинг юзасида (титулида) қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

"ички конверт - техник ва тижорат таклифлари" ёзуви;

танлов предметининг номи, талабгорнинг тўлиқ номи, танлов ташкилотчисининг номи ва манзили, конвертни очиш куни ва вақти кўрсатилган ҳолда "таклиф бериш вақти тугагунга қадар очилмасин" ёзуви.

21. Ички конверт ичида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт (2, 3-иловаларга мувофиқ):

талабгорнинг моддий-техник базаси тўғрисида маълумот;

мева ва сабзавотларни сақлаш омборининг мавжудлиги (кадастр ҳужжатининг тасдиқланган нусхаси ёки амал қилиш муддати камида бир йил бўлган ижара шартномаси);

совутгич камераларининг мавжудлиги (техник паспортнинг нусхаси ёки амал қилиш муддати камида бир йил бўлган ижара шартномаси);

автотранспорт воситаларини мавжудлиги (техник паспортлари ва эгаси тўғрисида маълумотлар ёки амал қилиш муддати камида бир йил бўлган ижара шартномаси);

овқат тайёрлаш бўйича технологик карталар, оқсил/ёғ/углеводлар, каллория, макро ва микроэлементларни инобатга олган ҳолда тасдиқланган намунавий ва мавсумий таомномалар;

режалаштирилган харажатларни асослаб ҳар бир давлат мактабгача таълим ташкилотларининг эҳтиёжини алоҳида ҳисобга олган ҳолда инвестиция таклифи (таъмирлаш-смета ҳужжатлари, ошхона асбоб-ускуна ва жиҳозлари билан таъминлаш ҳужжатлари);

давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун таклиф қилинадиган устама фоизи миқдори.

22. Танловда иштирок этиш учун тақдим қилинган барча ҳужжатлар талабгорга қайтариб берилмайди ва танлов ташкилотчисида сақланади.

23. Ишчи орган мазкур Тартиб талабларига мувофиқ расмийлаштирилган танлов таклифларининг сақланишига жавобгар ҳисобланади.


6-боб. Танлов талабгорларининг таклифларини

кўриб чиқиш ва баҳолаш


24. Талабгорларнинг тақдим этган таклифлари Комиссия томонидан белгиланган муддатда очилади.

25. Талабгорларнинг таклифлари жойлаштирилган конвертларни очиш жараёнида Комиссия томонидан техник, молиявий, моддий, кадрлар, нарх таклифлари ўрганиб чиқилади. Комиссиянинг техник, молиявий, моддий, кадрлар, нарх таклифлари бўйича қарори танлов ғолибини аниқлаш бўйича йиғилиш баёнида кўрсатилади.

26. Эълонда танловни ўтказиш бўйича белгиланган муддатда Комиссия талабгорлар томонидан берилган таклифларни баҳолаш мақсадида навбат билан очади.

27. Талабгорларнинг тақдим этган таклифлари Комиссиянинг йиғилишида очилади.

28. Танлов талабгорларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддати таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн кундан кўп бўлиши мумкин эмас.

29. Таклифлар топшириш муддати тугамасдан олдин ҳар бир лотга камида учта талабгор томонидан танлов ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мувофиқ таклифлар топширилган тақдирда танлов ўтказилади.

30. Танловдаги лот бўйича фақатгина битта талабгор таклиф киритган бўлса ёки таклифлар келиб тушмаган бўлса, ушбу лот бўйича танлов ўтказилмайди ва қайта танлов эълон қилинади.

31. Танлов қайта ўтказилганда ўн иш куни давомида тасдиқланган мезонларга мувофиқ қайта танлов ўтказиш бўйича эълон берилади.

32. Комиссия агар талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар танлов ҳужжатларида қўйилган талабларга жавоб бермаса таклифни рад этишга ҳақли бўлади.

33. Таклифларни очиш жараёни танлов ташкилотчиси томонидан видеотасмага тушурилади. Конвертларни очиш жараёнида тақдим қилинган ҳужжатлар ҳамда тижорат таклифлари баланд овозда таништириб борилади.

34. Конвертларни очиш жараёнида талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия томонидан бир босқичда кўриб чиқилади.

Бунда, малака талаблари танлови (ташқи конверт) 1-иловага мувофиқ, техник ва тижорат таклифларини баҳолаш (ички конверт) 2 ва 3-иловаларга мувофиқ ўрганиб чиқилади.

35. Малака талаблари ҳужжатлари мазкур Тартибнинг 1-иловасида (1-6-шакллар) асосида ташқи конвертга жойлаштирилиб муҳрланган ҳолда танловда иштирок этиш бўйича ариза конвертга ёпиштирилган ҳолда бўлиши шарт.

36. Танловда дастлаб Комиссия томонидан талабгорларни малака талаблари танлови ўтказилади. Малака талаблари танловидан ўтмаган талабгорларнинг ички конверти (техник ва тижорат таклифи) очилмайди ва талабгор танловдан четлатилади.

37. Конвертларни очиш жараёнида талабгорнинг барча ҳужжатлари мавжудлиги ва уларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, яъни муҳрланганлиги, рақамланганлиги, саналари тўғри қўйилганлиги Комиссия томонидан текширилади.

38. Конвертда тегишли ҳужжатлар танлов ҳужжатлари талабларига мос расмийлаштирилмаган ёки белгиланган тартибдаги ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, Комиссия ушбу талабгорнинг таклифини кўриб чиқмайди, талабгор танловдан четлатилади.

39. Комиссия малака талабидан ўтган талабгорларни таклифларни танлов ҳужжатлари асосида белгиланган мезонлар бўйича баҳолайди ва ғолибни аниқлайди.

40. Танлов ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонлар асосида шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф қилган танлов талабгори ғолиб деб топилади.

41. Комиссия ғолиб ва заҳирадаги ғолибни аниқлайди ва танловни ўтказилди деб хисоблайди.

42. Танлов ҳужжатларида ҳар бир кўрсатиладиган хизмат алоҳида лот бўйича кўрсатилиши қайд этилган бўлса, Комиссия ҳар бир лот учун алоҳида ғолибни аниқлайди.

43. Танлов ўтказиш бўйича Комиссиянинг ҳар бир аъзоси овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки унда иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Комиссиянинг раиси овоз беришда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.

44. Комиссиянинг мажлислари юзма-юз ва видеоконференциялар шаклида ўтказилиши мумкин.

45. Комиссия кўпчилик комиссия аъзолари маъқуллаган таклифларга кўра қарор қабул қилади.

46. Танлов ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган таклиф тўғри расмийлаштирилган таклиф деб қабул қилинади.

47. Баҳолаш пайтида Комиссия танлов талабгорларидан таклифлари бўйича тушунтиришлар сўрашга ҳақли. Мазкур жараён расмий равишда видеотасмага ёзиб олинади ва белгиланган тартибда олиб борилади. Тушунтириш жараёнида таклифнинг моҳияти, шунингдек, нархи юзасидан бирор-бир ўзгартиришларга йўл қўйилмайди ва қўшимча ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Шунингдек, сиртдан (сўров орқали, барчанинг иштирокисиз) танлов ўтказилиши мумкин.

48. Малака талаблари танловидан ўтган талабгорларнинг техник ва тижорат таклифлари мазкур Тартибнинг 4-иловасида белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.

49. Ҳар бир комиссия аъзоси ушбу Тартибнинг 5-иловасида белгиланган намунадаги шаклда баҳолаш варақасини тўлдиради ва имзолайди, танлов якунига кўра имзоланган баҳолаш варақаси Ишчи органига топширилади.

50. Жамланган баҳолаш варақаси умумлаштирилиб, Комиссия ғолибларни аниқлайди.

51. Танловнинг исталган талабгори таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси эълон қилинганидан сўнг буюртмачига танлов натижаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборишга ҳақли.

52. Буюртмачи бундай сўров келиб тушган санадан эътиборан уч иш кунида танлов талабгорига тегишли тушунтиришларни тақдим этиши шарт.

53. Тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида сўровидан бошқа мурожаатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

54. Танлов якунлангандан сўнг бир кун ичида таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижалари баённомада қайд этилади ҳамда комиссиянинг раиси ва барча аъзолари томонидан имзоланади.

55. Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

танлов таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт тўғрисида;

иштирок этган Комиссия аъзоларининг ҳамда талабгорлар ваколатли вакилларининг таркиби ҳақида;

таклифлари кўриб чиқилган танлов талабгорлари тўғрисида;

рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилган танлов талабгорлари ҳақида;

танлов ғолиби тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида;

танлов ғолибининг номи ва юридик манзили.

56. Баённомадан кўчирма имзоланган кундан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталида ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг www.mdo.uz веб-сайтида эълон қилинади.


7-боб. Шартнома тузиш


57. Танлов натижаларига асосан ғолиб аниқланган вақтдан эътиборан танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида ва таклифларига мос равишда ўн кунлик муддатда шартнома тузилади.

58. Танлов ғолиби томонидан шартномани белгиланган муддатларда имзоланмаслиги, ушбу шартномани имзолашдан бош тортиш сифатида баҳоланади. Бундай ҳолларда, заҳирадаги ғолиб (баҳолаш натижаларига кўра ғолибдан кейиги ўринни олган талабгор) талабгор билан шартнома тузилади.

59. Комиссиянинг таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасидаги қарори тегишлилиги бўйича барча танлов талабгорларига тааллуқлидир. Шартнома танлов ғолиби ва тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ўртасида имзоланади. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими танлов ғолиби билан шартнома имзолашдан бош тортишга ҳақли эмас.






Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил

этиш учун танлов ўтказиш тартибига

1-ИЛОВА



Малака ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Танловда иштирок этиш бўйича Танлов комиссияси раиси номига ёзилган ариза (1-шакл) (ушбу ариза ташқи конверт устига елимланган ҳолда тақдим этилади);

2. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (ташкилотнинг муҳри босилган ҳолда);

3. Талабгорнинг қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот ҳолатда эмаслиги, танлов ташкилотчиси ёки буюртмачи билан судлашмаётганлиги ёки арбитраж муҳокамасида эмаслиги, шунингдек, аввал тузилган шартномалар бўйича бажарилмаган мажбурияти йўқлиги тўғрисида кафолат хати (2-шакл);

4. Аффилланган талабгор аутсорсерлар Комиссияга ёзма равишда ўзининг танловда иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлардаги улуши ва охирги бенифициар мулкдорлиги тўғрисида маълумотлар;

5. Танлов талабгори ҳақида умумий маълумот (3-шакл);

6. Талабгорнинг молиявий ҳолати тўғрисида ваколатли орган томонидан имзоланган маълумот (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда) (4-шакл);

7. Ташкилот раҳбари танловда иштирок этиш имконияти бўлмаган ҳолда унинг вакилига қуйидаги ваколатларни бериш ҳақидаги ишоночнома (5-шакл):

танлов ҳужжатларини тақдим этиш;

ишчи орган ва Танлов комиссияси билан музокаралар олиб бориш;

танлов комиссияси йиғилишида иштирок этиш;

танлов таклифларига алоқадор саволларга тегишли жавоб бериш.

8. Ташкилотнинг ходимлари инженер-технолог (диплом, тиббий кўригдан ўтганлиги, ташкилотда ишлаётганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма), ошпазлар ҳақида (диплом, разряд, сертификат, тиббий кўригдан ўтганлиги, ташкилотда ишлаётганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма) (инженер-технолог, ошхона ходимлари) ҳақида маълумот (6-шакл).






1-шакл



Талабгорнинг расмий бланкида


______ йил ___ _________,

_____________-сон.



Танлов комиссиясига

АРИЗА



давлат мактабгача таълим ташкилотларида


(Ташкилот номи)


Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш бўйича танлов ҳужжатларини ўрганиб чиққан ҳолда _______-лот бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш учун танловда иштирок этишга қарор қилди.

Шу муносабат билан, Сизга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилмоқда:

1. Малака ҳужжатлари тўплами _____ варақда;

2. Кўрсатиладиган хизматнинг техник тавсифи, қиймати, лотдаги мактабгача таълим ташкилоти ошхонасида санитария-гигиена қоидалари ва нормативларига мос шароитлар яратиш бўйича инвестицион лойиҳа ҳамда хизмат кўрсатиш муддати кўрсатилган тижорат таклифи;

3. Бошқа ҳужжатлар (бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда ҳужжатнинг номи ва варақлар сони кўрсатилиши керак).


Танлов таклифларини тайёрлашга масъул шахс: Ф.И.О

Телефон: ____________________

Манзил: _____________________

Электрон почта: ______________



Ташкилот раҳбари                     ______________ Ф.И.О


муҳр






2-шакл



Талабгорнинг расмий бланкида


_______ йил ___ _________,

_____________-сон.



Танлов комиссиясига

КАФОЛАТ ХАТИ



ушбу кафолат хати орқали Сизга


(Ташкилот номи)


:

(Ташкилот номи)


қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкортлик ҳолатида эмаслигини;

бошқа ташкилотлар билан судлашмаётганлиги ёки арбитраж муҳокамасида эмаслигини;

аввал имзоланган шартномалар бўйича бажарилмаган мажбуриятлар мавжуд эмаслигини кафолатлайди.

Ташкилот раҳбари


Ф.И.О


Имзо


Ташкилот бош ҳисобчиси

(молия бўлими бошлиғи)


Ф.И.О


Имзо


Ташкилот юрисконсульти


Ф.И.О


Имзо


         





3-шакл



Танлов талабгори ҳақида умумий

МАЪЛУМОТЛАР

1

Юридик шахснинг тўлиқ номи (ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатган ҳолда)



2

Давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида маълумот (рўйхатдан ўтган вақти, рўйхат рақами, рўйхатдан ўтказган орган номи)



3

Жойлашган ери



4

Телефон, факс, E-mail



5

Тўлиқ банк реквизитлари



6

Асосий фаолият тури



Умумий овқатланиш соҳасидаги фаолияти аутсорсинг

хизматлари кўрсатиш бўйича иш тажрибаси ҳақида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Буюртмачи номи, манзили,

боғланиш учун маълумотлар


Хизмат

кўрсатилган давр


Изоҳ














Ташкилот раҳбари

(ваколатли шахс)


Ф.И.О


Имзо


______ йил ___ ___________.






4-шакл



Танлов талабгорининг молиявий ҳолати ҳақида

МАЪЛУМОТ


Ташкилот номи


1. Молиявий кўрсаткичлар

Кўрсаткичлар номи


Охирги 3 йил кўрсаткичлари


____йил


____ йил


____ йил


Баланс ҳисоботидан маълумотлар





Активлар





I. Узоқ муддатли активлар





Асосий воситалар





Номоддий активлар





Узоқ муддатли инвестициялар





Жумладан, капитал қўйилмалар





    




II. Жорий активлар





Товар-моддий заҳиралар





Жумладан, ишлаб чиқариш заҳиралари





Дебиторлар





Пул маблағлари





         




Пассивлар





I. Ўз маблағлари манбаси





Жумладан:





Устав капитали





Тақсимланмаган фойда





II. Мажбуриятлар





Узоқ муддатли мажбуриятлар





Жорий мажбуриятлар





Жумладан:





Жорий кредитор қарздорликлар





Муддати ўтган кредитор қарздорликлар





Молиявий натижалар бўйича ҳисоботдан маълумотлар





Хизмат кўрсатишдан соф тушум





Даромад солиғи тўлангунга қадар фойда





Соф фойда





           

Баланслашган фойда _____________________________________

Ташкилот раҳбари


Бош ҳисобчи



имзо


имзо

Танлов талабгори мазкур 4-шакл маълумотларига қўшимча равишда баланс ҳисоботларининг (молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот) тегишли солиқ органи томонидан тасдиқланган (ҳисобот электрон шаклда қабул қилинганлиги ҳақида) нусхасини илова қилади.






5-шакл



Талабгорнинг расмий бланкида



____ йил ___ _________,

_____________-сон.



ИШОНЧНОМА

Матнда кейинги ўринларда Ташкилот деб юритиладиган



(Ташкилот номи)

номидан Устав асосида фаолият юритувчи ташкилот раҳбари


ташкилотнинг ваколатли вакили фуқаро


га

(паспорт серияси ____ N _________, 20__ йилда ___________________ берилган)


қуйидагилар бўйича ишонч билдиради:


а) Ташкилот номидан танлов ҳужжатларини тақдим этишга;

б) Танлов комиссияси ва Ишчи орган билан ташкилот номидан музокаралар ўтказишга;

в) Танлов комиссияси йиғилишларида ташкилот номидан иштирок этишга;

г) Танловга алоқадор бўлган, жумладан, техник ва тижорат таклифлари бўйича саволларга ташкилот номидан жавоб беришга.


Мазкур ишончнома имзоланган кундан эътиборан кучга киради ҳамда танлов натижалари бўйича тузиладиган шартнома шартларини тўлиқ келишиладиган давргача амал қилади.

Шартнома кучга киргандан бошлаб, шартнома шартлари тўлиқ бажарилгунгача бўлган даврда барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар Ташкилотга ўтади.

Ташкилот раҳбари

(ваколатли шахс)


Ф.И.О


Имзо


Ишончнома берилган шахс


Ф.И.О


Имзо


      





6-шакл



Талабгорнинг расмий бланкида



_____ йил ___ _________,

_____________-сон.



да фаолият юритувчи


(ташкилот номи)


айрим ходимлар ҳақида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Лавозимлар номи


Штат

сони


Иш стажи

(йил)


Охирги марта

тиббий кўрикдан

ўтган вақти

(йил, ой, сана)


Асосий фаолияти

бўйича охирги марта

малака ошириш

курсида ўқиган

вақти (йил, ой)


1.

Инженер-технолог






2.

Диетолог






3.

Бош ошпаз






4.

Ошпаз






5.

Ошхона ишчиси






6.















          

Инженер технологнинг диплом нусхаси, буйруқдан нусха, тиббий кўригдан ўтганлиги тўғрисида маълумот ёки тақдим этилиши шарт.

Инженер технолог қуйидаги ихтисосликлар бўйича бўлиши зарур:

5322800 Техник технолог умумий овқатланишни ташкил этиш;

3541104-Техник технолог гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

3541105-Техник технолог сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

3541107-Техник технолог нон макарон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

3541109-Техник технолог таом тайёрлаш бўйича.

Ошпазлар

III-разряд

IV-разряд

V-разряд

Диплом нусхаси, буйруқдан нусха, тиббий кўригдан ўтганлиги тўғрисида маълумот тақдим этилиши шарт

Ташкилотда инженер технолог мавжуд бўлмаган ҳолларда болалар овқатлантиришни ташкил этиш бўйича технологик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартнома тузилиши мумкин.

Бундай ҳолларда комиссияга шартнома нусхаси, хизмат кўрсатувчи инженер технологнинг диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасидан тўлиқ нусхаси, буйрукдан нусха тақдим қилинади. Хизмат кўрсатувчи ташкилот инженер технологи умумий овқатланиш технологияси мутахассислигига эга бўлиши ва беш йилдан ортиқ болалар овқатланиши йўналишида фаолият кўрсатган бўлиши шарт.

Ташкилот раҳбари


Ф.И.О


Имзо






Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил

этиш учун танлов ўтказиш тартибига

2-ИЛОВА



Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг

усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш танловининг

ТЕХНИК ТАЛАБЛАРИ


I. Умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида бир нафар болани бир кунлик овқатлантириш амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларини тўлиқ таъминлаган ҳолда амалга ошириш:

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотлари номи

Миқдори

(грамм)


1.

Нон 1-навли (витамин ва минераллар билан бойитилган)


110

2.

Буғдой уни 1-навли


25

3.

Мевали кисел тайёрлаш учун крахмал


5

4.

Ёрмалар, макарон маҳсулотлари


45


жумладан, мош


3

5.

Шакар


40

6.

Қандолат маҳсулотлари (мураббо, джем, гематоген ва бошқ.)


10

7.

Сариёғ


20

8.

Ўсимлик ёғи


8

9.

Табиий сут


300

10.

Кефир, йогурт


200

11.

Сметана


10

12.

Творог


30

13.

Пишлоқ


8

14.

Гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, қуён гўшти)


100

15.

Балиқ (тозаланган ва музлатилган)


25

16.

Тухум (дона)


0,5

17.

Картошка


150

18.

Сабзавотлар


200


жумладан, томатпаста


3

19.

Мевалар, мева шарбатлари, витаминли ичимликлар


150

20.

Қуруқ мевалар


15

21.

Чой


0,3

22.

Какао


2

23.

Йодланган туз


3

24.

Ачитқилар (дрожлар)


1

II. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотларида бир нафар болани бир кунлик овқатлантириш меъёри:

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотлари номи


Миқдори

(грамм)


1.

Нон 1-навли (витамин ва минераллар билан бойитилган)


130

2.

Буғдой уни 1-навли


25

3.

Мевали кисел тайёрлаш учун крахмал


5

4.

Ёрмалар, макарон маҳсулотлари


50


жумладан, мош


3

5.

Шакар


40

6.

Қандолат маҳсулотлари (мураббо, джем, гематоген ва бошқ.)


10

7.

Сариёғ


20

8.

Ўсимлик ёғи


10

9.

Табиий сут


300

10.

Кефир, йогурт


200

11.

Сметана


15

12.

Творог


30

13.

Пишлоқ


10

14.

Гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, қуён гўшти)


120

15.

Балиқ (тозаланган ва музлатилган)


40

16.

Тухум (дона)


0,5

17.

Картошка


200

18.

Сабзавотлар


220


жумладан, томатпаста


3

19.

Мевалар, мева шарбатлари, витаминли ичимликлар


180

20.

Қуруқ мевалар


15

21.

Чой


0,3

22.

Какао


2

23.

Йодланган туз


3

24.

Ачитқилар (дрожлар)


1

            

*) Амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича амалга оширилади.


III. Лотдаги мактабгача таълим ташкилоти ошхонасида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос овқатлантиришни ташкил этиш:


Мавсумий таомномалари ва уларга технологик карталар.

Т/р

Таомнома


Таомлар сони


Технологик

карталар сони


1.

1-қиш фасли (декабрь, январь, февраль)га мўлжалланган 10 кунлик тахминий таомнома

Бўтқалар (каша) -

Бутербродлар -

Иссиқ ичимликлар -

1-овқатлар -

2-овқатлар -

Гарнирлар -

Салатлар -

Компот ва ичимликлар -

Пишириқлар -

Микронутриентга бойитилган таомлар -



2.

2-баҳор фасли (март, апрель, май )га мўлжалланган 10 кунлик тахминий таомнома

Бўтқалар (каша) -

Бутербродлар -

Иссиқ ичимликлар -

1-овқатлар -

2-овқатлар -

Гарнирлар -

Салатлар -

Компот ва ичимликлар -

Пишириқлар -

Микронутриентга бойитилган таомлар -



3.

3-ёз фасли (июнь, июль, август )га мўлжалланган 10 кунлик тахминий таомнома


Бўтқалар (каша) -

Бутербродлар -

Иссиқ ичимликлар -

1-овқатлар -

2-овқатлар -

Гарнирлар -

Салатлар -

Компот ва ичимликлар -

Пишириқлар -

Микронутриентга бойитилган таомлар -



4.

4-куз фасли (сентябрь, октябрь, ноябрь)га мўлжалланган 10 кунлик тахминий таомнома


Бўтқалар (каша) -

Бутербродлар -

Иссиқ ичимликлар -

1-овқатлар -

2-овқатлар -

Гарнирлар -

Салатлар -

Компот ва ичимликлар -

Пишириқлар -

Микронутриентга бойитилган таомлар -



       

Изоҳ. Мавсумий таомномалар учун ҳудудий (туман, шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хулосаси тақдим этилиши ва технологик карталар ташкилот раҳбари ва инженер технологи томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган ҳолда тақдим қилиниши зарур.


IV. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос шароитларни яратиш бўйича инвестицион лойиҳа таклиф

Амалга оширириладиган ишлар


Бажариш муддатлари


Сарфланадиган

маблағ (сўм)


Чўмич, капкир, пичоқ, кастрюлкалар, тахтакач, бидон ва бошқалар




Ошхона ходимлари униформалари, тозаловчи ва дезинфекцияловчи воситалар




Оқлаш, краскалаш, эшик ва деразаларни алмаштириш, кафелларни янгилаш (ошхона ва ёрамчи хоналар)




Электр плита, газ плита, пароконвектомат, овқат пишириш қозонлари (котел пишеворичный), сув қайнатгич, совутгич (холодильник), музлатгич (морозильник), гўшт майдалагич, қовуриш шкафи (жарочный шкаф), электр сковорада, мойка, жавон (шкаф нон учун), иш столи (производственный стол), ювиш ваннаси (мойка), тарози, стилаж омборхонага.




Жами




          

Изоҳ. Амалга ошириладиган ишлар фақат талаб этиладиган Мактабгача таълим ташкилотлари учун



______ йил ____ ___________.

Ташкилот раҳбари





имзо

муҳр ўрни

Ф.И.О

           





Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил

этиш учун танлов ўтказиш тартибига

3-ИЛОВА



Талабгорнинг расмий бланкида



ТИЖОРАТ ТАКЛИФИ

Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни

ташкил этиш бўйича

Сана:




(танлов таклифи берилган кун)


Кимга: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Танлов комиссиясига


томонидан танлов ҳужжатлари тўлиқ

Ташкилот номи


ўрганилди ва кўрсатиладиган хизматларнинг техник тавсифи билан танишиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, ташкилот танлов шартларини батафсил таҳлил қилиб чиққан ҳолда қуйидаги таклифларни беради:


1) Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим ташкилотларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган гигиена талаблари (СанПиН) асосида туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари доирасида овқатлантириш ташкил этилади;


2) Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун


фоиз устама ҳақ талаб этилади.

(таклиф этилаётган устама фоизи ёзилади)


Биз, танлов комиссияси энг кам тижорат таклифини таклиф қилган талабгорнинг таклифларини эмас, балки барча кўрсаткичлар ва мезонлар бўйича энг яхши таклифни берган талабгорни қабул қилишини билишимизни маълум қиламиз.



______ йил ____ ___________.

Ташкилот раҳбари

(ваколатли ходим)


Ф.И.О


Муҳр ўрни


        





Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил

этиш учун танлов ўтказиш тартибига

4-ИЛОВА



Танлов талабгорларини ва танлов таклифларини

баҳолаш тартиби ва мезонлари


1. Малака талаблари

Т/р

Малака талаблари


Баҳолаш


Изоҳ


1

Аввал тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши


Бажарилган/бажарилмаган

(талабгорнинг кафолат хати асосида баҳоланади)


Агар бажармаган бўлса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


2

Талабгор томонидан молиявий кўрсаткичларнинг тақдим этилиши


Бор/йўқ


Агар тақдим этилмаган бўлса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


3

Талабгорнинг қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик ҳолатида эмаслиги


Ҳа/йўқ

(талабгорнинг кафолат хати асосида баҳоланади)


Агар "ҳа" баҳоланса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


4

Талабгорнинг Танлов ташкилотчиси ёки буюртмачи билан судлашмаганлиги ёки арбитраж муҳокамасида эмаслиги


Ҳа/йўқ

(талабгорнинг кафолат хати ва маълумотлари асосида баҳоланади)


Агар "ҳа" баҳоланса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


5

Талабгорнинг инсофсиз ижрочилар Ягона рўйхатида эмаслиги


Ҳа/йўқ


Агар "ҳа" баҳоланса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


6

Инженер-технолог лавозими мавжудлиги


Бор/йўқ


Агар "йўқ" баҳоланса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


7

Ошхона ходимларининг тиббий кўрикдан ўтганлиги


Ҳа/йўқ


Агар "йўқ" баҳоланса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


2. Танлов таклифларини ва Техник талабларни баҳолаш мезонлари

Т/р

Баҳолаш мезони


Баҳолаш


1

Ташкилот ошпазлари касбий разрядлари мавжудлиги.


Касбий разрядлари 3,4,5 тўлиқ бўлса - 10 балл;

Касбий разрядлари 3,4,5 тўлиқ бўлмаса (ошпазларнинг умумий сонидан 50 фоизидан юқори) бўлса - 5 балл;

Разрядлари мавжуд бўлмаса - 0 балл.


2

Мева-сабзавотларни сақлаш учун омборхоналар мавжудлиги


Мавжуд сиғими ва сақлаш шароитлари тўлиқ бўлса - 10 балл;

Ижара шартномаси асосида бўлса -5 балл;

Йўқ бўлса - 0 балл.


3

Тез эскирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун музлатгичлар ва зарур сиғимлар мавжудлиги


Мавжуд бўлса - 10 балл;

Ижара шартномаси асосида бўлса -5 балл;

Йўқ бўлса - 0 балл.


4

Озиқ-овқат маҳсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситалари


Тез бузулувчи маҳсулотларни ва бошқа маҳсулотларни ташишга алоҳида транспорт воситалари мавжуд бўлса - 10 балл;

Ижара шартномаси асосида бўлса (шартнома илова қилинади) - 5 балл;

Мавжуд бўлмаса - 0 балл


5

Умумий овқатланиш йўналишида Аутсорсинг усулида ёки бошқа турдаги умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш тажрибасининг мавжудлиги


Мактабгача ёшдаги болаларга овқатлантиришни ташкил этиш бўйича бўлса -10 балл;

Бошқа турдаги контингент учун бўлса - 5 балл;

Йўқ бўлса - 0 балл


6

Лотда белгиланган мактабгача таълим ташкилоти ошхонасида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос шароитлар яратиш бўйича инвестицион лойиҳа таклиф


Тўлиқ яратиш бўлса (100%) - 20 балл;

Қисман яратиш бўлса (50%)-10 балл;

Босқичма босқич 1 йил давомида бўлса - 5 балл;

Таклиф бўлмаса - 0 балл


7

Мавсумий таомномалари ва уларга технологик карталар.


Тўлиқ мавсумларга мос, калорияси, оқсил, ёғ углеводлар ва микронутриентлар тақсимланиши, хилма-хиллиги бўлса 20 балл;

Юқоридаги талабларга қисман жавоб бермаса 10 балл;

Талабларга умуман жавоб бермаса 0 балл


3. Тижорий баҳолаш мезонлари

Т/р

Баҳолаш мезони

Баҳолаш

Изоҳ

1

Энг кам тижорат таклифи (энг кам устама фоизи)

Энг кам устама фоизи таклиф этганга - энг юқори балл;

Энг кўп устама фоизи таклиф этганга - энг кам балл.

Балл қўйиш шкаласи талабгорларнинг техник талабларга мувофиқ келадиган таклифлари сонидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

Энг юқори балл - 10 балл.

Энг арзон тижорат таклифи берган талабгорга 10 балл, қолган талабгорларга берган таклифларига қараб, энг арзон таклифга нисбатан қуйидаги тартибда балл қўйилади.

Энг баланд устама белгилаган талабгор 0 балл, қолган талабгорлар 5 балл.

Танлов натижаларига кўра икки ва ундан ортиқ талабгорларнинг тижорат таклифлари ва техник параметрлари бир хил баҳоланган ҳолларда энг арзон тижорат таклифини берган талабгорни ғолиб деб эълон қилади.


        





Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил

этиш учун танлов ўтказиш тартибига

5-ИЛОВА



Танлов талабгорларини ва танлов таклифларини

Комиссия томонидан малака талабларини баҳолаш варақаси


Баҳоланаётган туман (шаҳар)даги ташкилот номи

________________________________________________________________

Т/р

Малака талаблари


Баҳолаш


Изоҳ


1

Аввал тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши


Бажарилган/бажарилмаган

(талабгорнинг кафолат хати асосида баҳоланади)


Агар бажармаган бўлса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


2

Талабгор томонидан молиявий кўрсаткичларнинг тақдим этилиши


Бор/йўқ


Агар тақдим этилмаган бўлса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


3

Талабгорнинг қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик ҳолатида эмаслиги


Ҳа/йўқ

(талабгорнинг кафолат хати асосида баҳоланади)


Агар "ҳа" баҳоланса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


4

Талабгорнинг Танлов ташкилотчиси ёки буюртмачи билан судлашмаганлиги ёки арбитраж муҳокамасида эмаслиги


Ҳа/йўқ

(талабгорнинг кафолат хати ва маълумотлари асосида баҳоланади)


Агар "ҳа" баҳоланса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


5

Талабгорнинг инсофсиз ижрочилар Ягона рўйхатида эмаслиги


Ҳа/йўқ


Агар "ҳа" баҳоланса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


6

Инженер-технолог лавозими мавжудлиги


Бор/йўқ


Агар "йўқ" баҳоланса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


7

Ошхона ходимларининг тиббий кўрикдан ўтганлиги


Ҳа/йўқ


Агар "йўқ" баҳоланса, талабгор кейинги босқичга ўтказилмайди.


          

Хулоса:

____________________________________________

   Комиссия аъзоси (ташкилоти, лавозими)                  Имзо          Ф.И.О.






Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил

этиш учун танлов ўтказиш тартибига

5а-ИЛОВА



Танлов талабгорларини ва танлов таклифларини

Комиссия томонидан баҳолаш варақаси


Баҳоланаётган туман(шаҳар)даги ташкилотноми

________________________________________________________________

Т/р

Хужжатлар


Максимал ва

минимал балл


Баҳолаш балли


1

Ташкилот ошпазлари касбий разрядлари мавжудлиги.


0-10 балл


2

Мева-сабзавотларни сақлаш учун омборхоналар мавжудлиги.


0-10 балл


3

Тез эскирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун музлатгичлар ва зарур сиғимлар мавжудлиги.


0-10 балл


4

Озиқ-овқат маҳсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситалари.


0-10 балл


5

Умумий овқатланиш йўналишида Аутсорсинг усулида ёки бошқа турдаги умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш тажрибасининг мавжудлиги.


0-10 балл


6

Лотда белгиланган мактабгача таълим ташкилоти ошхонасида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос шароитлар яратиш бўйича инвестицион лойиҳа таклиф.


0-20 балл


7

Мавсумий таомномалари ва уларга технологик карталар.


0-20 балл


8

Энг кам тижорат таклифи (энг кам устама фоизи).


0-10 балл


            

Хулоса:

____________________________________________

   Комиссия аъзоси (ташкилоти, лавозими)                  Имзо          Ф.И.О";


р) қуйидаги мазмундаги 6-илова қўшилсин:


"Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни

ташкил этиш тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Мактабгача таълим ташкилотларига

келтирилган хом озиқ-овқат маҳсулотлари

сифати ҳақидаги маълумотларни қайд этиш

БРАКЕРАЖ ДАФТАРИ

Маҳсулот

етказиб

берувчи

таъминотчи

ташкилот

номи


Маҳсулот

етказиб

берилган

сана


Маҳсулот

номи


Миқдори

(кг, литр,

дона)


Баҳолаш


Бракераж

комиссияси

рухсати


Бракераж

комиссияси

аъзоси

имзоси


Маҳсулот

сифатини

органолептик

усулда баҳолаш


Сифатсиз-

лик аломат-

ларини

изоҳлаш














".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 июнь