ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 й. 572-сон "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2021 й.

N 572




МАКТАБГАЧА, УМУМИЙ ЎРТА, ЎРТА

МАХСУС, ПРОФЕССИОНАЛ ВА МАКТАБДАН

ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ПЕДАГОГ

КАДРЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон ҳамда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармони 4-бандига ҳамда 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 228-бандига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб педагог ходимларга малака тоифасини беришнинг янги тизими жорий қилинаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб:

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини (кейинги ўринларда - педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади;

педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.


2-1. Белгилаб қўйилсинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш педагог кадрлар томонидан давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд тегишлилига бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳоратини, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда ўқув фани бўйича малакаларини синовдан ўтказиш;

давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали педагог кадрларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш ҳамда педагог кадрларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш;

узоқ муддатли узлуксиз стажга ва олий малака тоифасига эга педагог кадрларни аттестациядан ўтказмасдан уларнинг олий малака тоифасини сақлаб қолиш ҳамда нодавлат таълим ташкилотларининг педагог кадрларини ҳам аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаси бериш.


4. Таълим инспекцияси 2022 йил 1 январга қадар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Таълим инспекциясининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан "pedkadr.tdi.uz" платформасини ишлаб чиқсин;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шахсга доир маълумотлар бўйича ахборот тизимининг "pedkadr.tdi.uz" платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин.


5. Тизимида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар:

бўйсунувидаги ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари томонидан навбатдаги аттестациядан ўтадиган ҳамда навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш хоҳишини билдирган педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги баҳоланишини ташкил этсин ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан маълумотноманинг педагог кадрларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин;

аттестациядан ўтганига беш йил тўлган ва беш йил давомида амалдаги малака тоифасини (лавозимини) ҳимоя қилмаган ёки малака тоифасини (лавозимини) оширмаган педагог кадрларни навбатдаги аттестацияга ўз вақтида жалб этиш чораларини кўрсин.

6. Белгилансинки:

пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади;

пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси (лавозими) оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.


6-1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:

2025 йил 1 январга қадар педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизимини халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказиш;

2025 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш ҳамда сертификат олган педагог кадрларга базавий тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш амалиётини жорий этиш чораларини кўрсин.

7. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёни билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Таълим инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев, мактабгача таълим вазири А.В. Шин, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

572-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 291-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 20 февралдаги 106-сон қарорига илованинг 1-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 60-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 13-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига 3-илованинг 10-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарорига 2-илованинг 14-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига 3-илованинг 38-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 сентябрь


































Время: 0.0175
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск