ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2021 й. 573-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

573-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) мақоми, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Вазирлик ва унинг тизимидаги барча бюджет ташкилотлари (профессионал таълим муассасларидан ташқари) сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантириш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади.


4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


5. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади.


6. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


7. Вазирлик ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, улар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банкларда ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эгадир.


8. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;

қисқартирилган номи - Сув хўжалиги вазирлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан,

қисқартирилган номи - Министерство водного хозяйства;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Ministry of water resources of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - Ministry of water resources.


9. Вазирлик жойлашган жой (почта манзили): 100187, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 4-даҳаси, 11-уй.


2-БОБ. ВАЗИРЛИК ТУЗИЛМАСИ


10. Вазирлик тузилмасига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;

Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;

ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари;

магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари;

ирригация тизими бошқармалари;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедициялар;

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси;

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси;

Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси;

Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси;

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси;

Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзанни ростловчи иншоотлар бошқармаси;

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси;

Сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари;

Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати;

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази;

"Сувқурилишинвест" давлат муассасалари;

"Ўзсувэкспертиза" давлат унитар корхонаси;

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти;

профессионал таълим муассасалари.



3-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Вазирликнинг асосий вазифалари

ва функциялари


11. Вазирликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантириш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

республика аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари ва атрофмуҳитнинг сувга бўлган муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;

сув хўжалиги объектларини модернизациялаш, ривожлантириш ва қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек, хавфсизлик даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш ва экспертиза қилиш ишларига малакали хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш;

ҳар бир лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ҳамда сув хўжалиги объектининг хавфсизлигини аниқ кўрсаткичлар ва мезонлар асосида чуқур таҳлил қилиш орқали унинг устуворлигини белгилаш ва амалга ошириш;

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини экспертиза қилиш ҳамда амалга ошириш ишларини илмий-техник таъминлаш;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;

сув хўжалиги соҳасида ресурс тежайдиган технологиялар, замонавий қурилиш материаллари, илғор хорижий тажрибани кенг қўллаш;

сув хўжалиги объектларини бошқариш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда тегишли маълумотлар базасини шакллантиришда рақамли технологияларни жорий қилиш;

сув ресурсларининг ҳисоби ва электр энергияси истеъмоли бўйича шаффофликни таъминлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш;

сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойиллари, давлат-хусусий шериклик механизмалари ва аутсорсингни жорий қилиш;

сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар малакасини оширишни тизимли ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этишни тизимли ташкил қилиш;

трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш.


12. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий функциялари ҳисобланади:


а) сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантириш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш стратегиясини, шунингдек, ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича дастурларни ошкоралик асосида ишлаб чиқади;

глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуришининг аҳоли ҳаёти ва фаолиятига салбий таъсирини камайтириш ҳамда Оролбўйи ҳудудида сув хўжалиги вазиятини барқарорлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритади, сув балансини шакллантиради, шунингдек, давлат сув кадастрининг "Сувдан фойдаланиш" бўлими юритилишини ташкил қилади;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, шунингдек, иқтисодиётнинг барча тармоқларида (коммунал соҳадан ташқари) сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар базасини яратади;

сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларни тузиш ва уларни ривожлантиришда, шунингдек, улар хизмат кўрсатадиган зонада сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олишда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

тегишли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар  ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва тугатиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

давлат сиёсатининг сув хўжалиги соҳасидаги асосий йўналишлари, сув хўжалигини ривожлантиришнинг концепцияси, уларни амалга оширишнинг стратегия ва механизмлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;


б) республика аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф муҳитнинг сувга бўлган муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитларни яратиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш соҳасида:

сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш тамойилларини жорий қилиш ва сувдан комплекс фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқларини сув билан барқарор таъминлайди, сув хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сув ресурсларини самарали бошқариш ва фойдаланишни таъминлаш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган комплекс тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

сув ресурсларининг ҳавза тамойили ва бутун вертикал бўйлаб самарали бошқариш асосида ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан барқарор таъминлайди;

сув ресурслари прогнозларини комплекс таҳлил қилади ва сув ресурслари балансларини ишлаб чиқади, сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича, ер ости сувлари бўйича эса геология ва минерал ресурслар органлари билан келишган ҳолда сув олиш лимитларини белгилайди;

сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибининг амалда қўлланилишини таъминлайди;

сунъий сув объектлари сувидан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар беради, табиий ер усти сув объектлари сувидан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилишга рухсатномалар беришни келишади;

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ҳамда уларни такомиллаштиради;

сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя қилиши бўйича жавобгарлигини ошириш чораларини кўради;

оммавий ахборот воситалари, шунингдек, анжуманлар, семинарлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш орқали сув ресурсларини асраш ва улардан тежамли фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб боради;

таълим муассасаларининг ёш авлодни сувдан авайлаб-асраб фойдаланиш руҳида тарбиялаш ва сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича тадбирларида иштирок этади;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда сув бўйича оммабоп ресурслар билимлар базасини яратиш ва ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилади;


в) сув хўжалиги объектларини модернизациялаш, ривожлантириш ва қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш ва экспертиза қилиш ишларига малакали хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш соҳасида:

сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритади, шунингдек, буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлайди, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;

кўп йиллик тажрибага ва етарли малакага эга бўлган халқаро консультантлар, хорижий мутахассислар билан белгиланган тартибда музокаралар олиб боради;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертиза қилиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқишга халқаро консультантлар, хорижий мутахассислар билан белгиланган тартибда тегишли шартномаларни расмийлаштиради ҳамда халқаро нормаларга асосан жалб қилади;

сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир қиладиган ташкилотлар, иншоотлар ҳамда бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишади;


г) ҳар бир лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ҳамда сув хўжалиги объектининг хавфсизлигини аниқ кўрсаткич ва мезонлар асосида чуқур таҳлил қилиш орқали унинг устуворлигини белгилаш ва амалга ошириш соҳасида:

давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ошкоралик асосида сув хўжалиги объектларини (ичимлик ва оқова сув тизимидан ташқари) қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича устувор лойиҳаларни, жумладан, хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, грантлари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини уларнинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда сув хўжалиги объектининг хавфсизлиги бўйича аниқ кўрсаткичлар ва мезонлар асосида чуқур таҳлил қилиш орқали аниқлайди;

ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли давлат дастурларини ошкоралик асосида ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - "Сувхўжаликназорат" инспекцияси) сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги кўрсатмаларини кўриб чиқади ҳамда сув хўжалиги объектларининг устуворлигини белгилайди;

устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг инвестиция ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш ва тегишли маблағларни ажратиш бўйича ваколатли органларга таклифлар киритади;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича устувор лойиҳаларнинг техник топшириқларини, шунингдек, лойиҳа ҳужжатларини "Сувхўжаликназорат"  инспекцияси билан келишади;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича устувор лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ҳамда бош пудрат ташкилотлари танлов (тендер) савдолари асосида шаффоф аниқланишини ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилади;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларнинг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ҳамда қурилиши якунланган ишлар белгиланган тартибда қабул қилинилишини ташкил этади;


д) сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини экспертиза қилиш ҳамда амалга ошириш ишларини илмий-техник таъминлаш соҳасида:

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда қўшимча маблағлар киритилишини таъминлайди;

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни белгиланган тартибда ташкил қилади;

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қурилиш ишларининг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ ва сифатли бажарилишини илмий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил қилади;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг соҳавий экспертизаси ўтказилишини назорат қилади;


е) сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш соҳасида:

сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш бўйича белгиланган талаблар ва қоидаларга қатъий риоя этилиши юзасидан жавобгарлигини оширади;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати юзасидан лойиҳа ташкилотлари ва манфаатдор ташкилотлар иштирокида тизимли мониторинг юритади ҳамда натижасини таҳлил қилиб боради;

"Сувхўжаликназорат" инспекцияси томонидан берилган кўрсатмалар асосида сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда ижросини ташкил қилади;

сув хўжалиги объектларида авария-захира материаллари ўз вақтида яратилишини ва улардан мақсадли фодаланишни ташкил қилади;


ж) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш соҳасида:

коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолати ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича тизимли мониторинг юритишни ташкил қилади;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини тизимли назорат қилади, соҳага рақамли технологияни жорий қилади ва мелиоратив кадастр юритади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ўз вақтида илмий асосланган тавсиялар берилишини ташкил қилади;

коллектор-дренаж тармоқлари ва улардаги иншоотларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини ҳамда ерларнинг мелиоратив барқарорлигини белгиланган тартибда ташкил қилади;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш соҳасига илм-фан ютуқларини, геоахборот технологиялари бўйича илғор тажрибаларни, шунингдек, инновацион усулларни жорий қилади;


з) сув хўжалиги соҳасида ресурс тежайдиган технологиялар, замонавий қурилиш материаллари, илғор хорижий тажрибани кенг қўллаш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантиришда иштирок этади ҳамда тасдиқланган манзилли рўйхатларни умумлаштиради;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ишлари бўйича мониторинг олиб боради ва таҳлил қилади, уларни жорий қилишни кенгайтириш ва давлат томонидан рағбатлантириб бориш бўйича таклифлар тайёрлайди;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ва янгиларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда лойиҳа-конструкторлик ишларини кенгайтириш, янги ишланмаларни амалиётга жорий қилиш ишларини ташкил қилади;

сувни тежайдиган суғориш технологиялари бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар фаолиятини ўрганиб боради ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

сув хўжалиги қурилишида ресурсларни тежайдиган технологиялар ва илғор хорижий тажрибаларни кенг қўллаш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш чорасини кўради.


з) сув хўжалиги объектларини бошқариш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда тегишли маълумотлар базасини шакллантиришда рақамли технологияларни жорий қилиш соҳасида:

йирик сув хўжалиги объектларини бошқаришни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида автоматлаштиради;

сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишда рақамли технологияларни жорий қилади ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлайди;

сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш, маълумотлар базасини шакллантириш ишларини олиб боради ҳамда Вазирлик расмий веб-сайтида ёритиб боради;

ер усти сувларидан фойдаланиш бўйича давлат сув кадастрини юритишни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштиради;

ер ости сувларининг ҳолати ва кўрсаткичларининг рақамли технология асосида мониторингини юритади;

сув хўжалигини рақамлаштиришга халқаро молия институтлари, хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари ҳамда жамғармаларни жалб этади;


и) сув ресурсларининг ҳисоби ва электр энергияси истеъмоли бўйича шаффофликни таъминлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш соҳасида:

насос станцияларида сувнинг ҳисоби ва электр энергияси истеъмолининг рақамли технологиялар асосида мониторингни юритади;

сувдан фойдаланиш ва электр энергияси истеъмоли бўйича шаффоф тизимни жорий қилади;

сувдан фойдаланиш ва электр энергияси истеъмоли бўйича маълумотларни тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда ушбу ресурслардан ажратилган лимитлар доирасида фойдаланишни назорат қилади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

насос станцияларини электр энергиясини тежайдиган ва самарали ишлайдиган замонавий насослар, электр двигателлари ва бошқа ускуналар билан белгиланган тартибда жиҳозлашни таъминлайди, насос станциялари иш режимини тартибга солиш ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўради;

моддий-техника ва энергетика ресурслари сарфини камайтиришни ташкил қилади, янги техника ва илғор технология ҳамда соҳа бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибасини қўллаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Вазирлик тизимидаги ташкилотлар учун ажратилган электр энергияси лимитларига ўзгартириш киритиш юзасидан тегишли вазирликлар ва идораларга таклифлар киритади;


к) сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойиллари, давлат-хусусий шериклик механизмлари ва аутсорсингни жорий қилиш соҳасида:

алоҳида сув хўжалиги объектларини фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа ташкилотларга давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериш ҳамда аутсорсингни жорий қилиш дастурларини шакллантиради;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича хусусий шериклар билан музокаралар олиб боради, уларга лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашади ва молиявий хулоса олиш, кўриб чиқиш ҳамда келишиш учун ваколатли давлат органига тақдим қилади;

ижобий хулосалар олинган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳа битимини ишлаб чиқади, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда реестрга киритиш учун ваколатли давлат органига тақдим қилади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилиши ҳамда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади ва самарадорлигини таҳлил қилади;


л) сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар малакасини оширишни тизимли ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этишни тизимли ташкил қилиш соҳасида:

сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар, мутахассислар, шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини мунтазам равишда ташкил этади;

сув хўжалиги ташкилотларининг таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари талабалари ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини сифатли ўтказиш бўйича зарур шарт-шароитларни яратади;

сув хўжалиги соҳасига замонавий ва илғор технологияларни жорий этиш ва кенг қўллаш бўйича малакали кадрларни тайёрлашга кўмаклашади;

Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари (кейинги ўринларда- ҳудудий бўлинмалар) ва идоравий мансуб ташкилотларнинг таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилади, сув хўжалигидаги муаммоларни жойларда аниқлайди, илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишларини шартномалар асосида ташкил қилади;

якунланган илмий ишланмалар ва тавсияларни амалиётга жорий қилишни ташкил қилади;

сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар ва мутахассисларнинг, шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ва ўқув курсларини республиканинг ихтисослаштирилган сув хўжалиги ташкилотлари, таълим ва илмий муассасалари, профессионал таълим муассасаларида, шунингдек, хорижда белгиланган тартибда ташкил этади;


м) трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш соҳасида:

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссияси фаолиятида фаол иштирок этади;

трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ва сувдан самарали фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда илгари суришда иштирок этади;

хорижий давлатлардаги сув хўжалиги объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг қурилишида белгиланган тартибда иштирок этади;

трансчегаравий сув ресурсларини тартибга солиш ва улардан фойдаланиш, сув хўжалигини ривожлантириш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлатлараро масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда республика номидан иштирок этади;

халқаро шартномалар, хорижий мамлакатлар билан сув хўжалиги ва мелиорация соҳасидаги ҳамкорлик дастурлари доирасида Ўзбекистон томонининг мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган халқаро тадбирларнинг республикада ўтказилишини ташкил этади, сув хўжалиги масалалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокараларда қатнашади;

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг тизим ташкилотлари, Бутунжаҳон сув Кенгаши, Ирригация ва дренаж Халқаро комиссияси, Йирик тўғонлар бўйича Халқаро комиссия, Сув ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича Ислом давлатлараро тармоғи ва бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этади.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

асосий вазифалари ва функциялари


13. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

сув хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ҳамда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегиялари ижросини таъминлаш;

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида тегишли масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация раҳбарининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

Вазирлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чоралар кўриш;

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали фаолиятни таъминлаш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича тадбирларда халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллар иштирокини, сув хўжалиги соҳасига хорижий инвестиция ва грантларнинг жалб қилинишини таъминлаш;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг (кейинги ўринларда - Вазир) буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касбий маҳорати, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий сифатлари кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, кадрлар захирасини шакллантириш;

сув хўжалиги масалаларига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ўз вақтида сифатли тайёрлаш.


14. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий функциялари ҳисобланади:

Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъий риоя этиш;

Вазирлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;

Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонунчилик ҳужжатларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини таъминлайди;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади ҳамда таҳлил қилади;

Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил қилади;

Вазирликнинг ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича буйруқлар қабул қилади;

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилади;

Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишига ташкилий ва молиявий кўмаклашади;

идоравий мансуб профессионал таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилишга кўмаклашади, улар билан кадрларни тайёрлаш ва сув хўжалиги ташкилотлари кадрларининг малакасини оширишда ҳамкорлик қилади;

давлат сув кадастрининг "Сувдан фойдаланиш" бўлимини  ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив кадастри юритилишини ташкил қилади;

сув ресурсларини ва сув хўжалиги объектларини бошқаришга рақамли технологияларни жорий қилишни ташкил қилади:

сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизмалари ва аутсорсингни жорий қилади;

республика бюджетидан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотларда молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади;

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларда ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этади ҳамда амалга оширади;

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларни моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

хорижий инвестициялар жалб этилишини ва халқаро ҳамкорликни ташкил этади;

сув хўжалиги соҳасида анжуманлар, семинарлар ва халқаро тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини бажаради;

сув хўжалиги соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг илғор ютуқларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритишга доир ишларни амалга оширади.



3-§. Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг

асосий вазифалари ва функциялари


15. Қуйидагилар Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш;

сув хўжалиги соҳасини комплекс модернизациялаш, минтақанинг сув хўжалиги объектларига фан-техника ютуқлари, сувни тежайдиган замонавий технологияларни, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

сув хўжалигига хорижий инвестициялар, грантлар ва техник ёрдамларни жалб этиш чораларини кўриш, лойиҳаларни бошқаришга мувофиқ улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

сув ресурсларини бошқаришнинг тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш чораларини кўриш;

кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш мунтазам равишда самарали ташкил этилишини таъминлаш;

сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизмалари ва аутсорсингни жорий қилишда иштирок этиш;

сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларини бошқаришни рақамли технологиялар асосида амалга оширишни ташкил этиш;

ҳудудий бўлинмалар таркибидаги ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш.


16. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмаларнинг асосий функциялари ҳисобланади:

сув хўжалиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ривожлантириш механизмлари ва стратегияси амалга оширилишини таъминлайди;

сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурлар самарали амалга оширилишини таъминлайди;

Вазирлик буйруқлари ва Ҳайъати қарорларини бажариш бўйича ишларни ташкил этади;

халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг инвестициялари, имтиёзли кредитлари, грантлари ва техник ёрдамларини жалб этишга кўмаклашади, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлайди;

маҳаллий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашади ҳамда улардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлайди;

Вазирликка сув хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар киритади ҳамда уларни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилади;

сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни, сувни бошқариш самарадорлигини оширишни, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг инновацион технологиялари ва механизмларини фаол жорий этишни таъминлайди;

сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларни тузиш, уларни ривожлантиришда методик ва амалий ёрдам кўрсатади, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектлари техник ҳолати, уларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича мониторинг олиб боради;

ер усти сув ресурсларини ҳавза тамойили асосида бошқаришни амалга оширади;

ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашади;

ирригация ва мелиорация тизимлари, насос станциялари, сув омборлари ва бошқа давлат сув хўжалиги объектларидан самарали ҳамда ишончли фойдаланишни ташкил қилади;

сув ресурсларини ҳисобга олиш ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади, давлат сув кадастрининг "Сувдан фойдаланиш" бўлимини юритишда иштирок этади;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, суғориш ва коллектор-дренаж сувларининг сифати мониторингини юритади;

сув ресурслари прогнозини таҳлил қилади ва ирригация тизимлари, туманлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув олиш лимитларини белгиланган тартибда тасдиқлайди, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан тежаб фойдаланганликлари учун рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади;

сув истеъмолчилари уюшмаларига сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномаларни тузиш, уларнинг суғориш тармоқларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва мониторинг юритади;

сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича концепциялар, стратегиялар ва комплекс чора-тадбирларни, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

ҳудудий бўлинма, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари, шу жумладан, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкил қилади;

ҳудудий бўлинма ва идоравий мансуб ташкилотларда сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим ва профессионал таълим муассасалари билан талабалар ва ўқувчиларнинг ўқув-танишиш ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда ҳамкорлик қилади;

идоравий мансуб ташкилотларга кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда амалий ёрдам беради;

сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизми ва аутсорсингни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Вазирликка киритади;

сув хўжалиги объектларидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда  ва мониторинг олиб боришда иштирок этади;

сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилишни белгиланган тартибда ташкил қилади;

насос станциялари ва энергетика бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, магистрал каналлар бошқармалари, ирригация тизими бошқармалари ва "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари фаолиятини назорат қилади.


4-§. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика

бошқармаларининг асосий вазифалари

ва функциялари


17. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаларининг (кейинги ўринларда - насос станциялари ва энергетика бошқармалари) асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликка ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юклаган вазифалар ҳамда функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш;

насос станциялари ва энергетика бошқармаларига тегишли давлат насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқлар, подстанциялар, трансформаторлар, электр узатиш ва алоқа тармоқлари, автотранспорт воситаларини техник соз ҳолатда сақлаш, уларнинг ишончли ишлашини ҳамда такомиллаштирилишини таъминлаш;

насос станциялари ва суғориш қудуқлари ҳамда мелиоратив насос станциялари ва қудуқларнинг самарали ишлашини таъминлаш;

электр энергияси ва бошқа ресурсларни иқтисод қилувчи замонавий технологияларни жорий қилиш, сарфланган электр энергияси ва етказиб берилган сувларнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;

ажратилган маблағлардан, моддий-техника ресурсларидан, техника жиҳозларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

ўз ваколати доирасида молиявий ҳужжатлар, ойлик, чораклик ва йиллик электр энергияси ҳисоботлари, техник ҳисоботлар ва бошқа зарур бўлган ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишига ҳамда ҳаққонийлигига жавоб бериш.


18. Қуйидагилар насос станциялари ва энергетика бошқармаларининг асосий функциялари ҳисобланади:

насос станциялари ва энергетика бошқармаларига тегишли насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларни, сув узатиш тармоқларини, подстанцияларни, трансформаторларни, электр узатиш тармоқларини, алоқа ва автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказади;

туб ва жорий таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда амалга оширади;

насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларнинг ажратилган сув олиш ва электр энергияси лимитлари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари доирасида тегишли шартномалар асосида самарали ишлашини таъминлайди;

сув ва ишлатилган электр энергияси ҳисоби ва ҳисоботини юритади, рақамли технологияни белгиланган тартибда жорий қилади;

ажратилган электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материалларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширади;

бюджет маблағлари ҳамда хўжалик фаолиятидан тушган маблағлардан белгиланган мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлайди ва тегишли статистика ва бухгалтерия ҳисоботини юритади;

насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларни туб ва жорий таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларнинг ҳудудий бўлинмалар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган жадваллар асосида самарали ишлашини таъминлайди;

сув хўжалиги ташкилотлари, сув истеъмолчилари ва бошқа шахсларга шартнома асосида сув хўжалиги ҳамда қонунчилик ҳужжатларида ман этилмаган бошқа йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади;

насос станциялари ва энергетика бошқармалари ходимларини белгиланган тартибда махсус кийимлар ва асбоб-ускуналар билан таъминлайди;

кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади, кадрлар малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкил қилади, кадрлар захирасини яратиш бўйича олий таълим муассасалари ва профессионал таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;

насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва ҳудудий бўлинмаларга киритади;

насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқлардан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда ва мониторинг олиб боришда иштирок этади.



5-§. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

ҳузуридаги мелиоратив экспедицияларнинг

асосий вазифалари ва функциялари


19. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедицияларнинг (кейинги ўринларда - мелиоратив экспедициялар) асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юклаган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш;

суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш ва мелиоратив кадастрни ишлаб чиқиш;

тизимидаги коллектор-дренаж тармоқларини техник соз ҳолатда сақлаш ва уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш;

ерларнинг мелиоратив ҳолатингини мониторинг қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва бошқа сув истеъмолчиларга ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар бериш.


20. Қуйидагилар мелиоратив экспедицияларнинг асосий функциялари ҳисобланади:

суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси ва ер ости сувларининг ҳолати ва сифати бўйича тизимли мониторинг олиб боради, маълумотларни даврий равишда таҳлил қилади;

ирригация тизими каналлари ва коллекторларда сувнинг сифати бўйича мониторинг олиб боради;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив кадастрини ҳамда сув ва туз балансларини ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар беради ҳамда ижроси бўйича назорат олиб боради;

магистрал, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторлар ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари, улардаги гидротехник иншоотларнинг техник ҳолати бўйича мониторинг юритади, уларни таъмирлаш-тиклаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

мелиоратив насос станциялари ҳамда вертикал дренаж қудуқларининг иш режимини белгилайди ва ижроси бўйича мониторинг олиб боради;

коллектор-дренаж тармоқлари соҳил бўйи минтақасини муҳофаза қилиш чораларини кўради;

ерларнинг мелиоратив ҳолати, ирригация тизими каналлари ва коллекторлар сувининг ҳолати ва сифатини назорат қилишга рақамли ва геоахборот технологияларини жорий қилади;

сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларига уларнинг коллектор-дренаж тармоқларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар беради;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича устувор лойиҳаларни аниқлаш ҳамда ҳудудий дастурларни шакллантиришда иштирок этади ва ҳудудий бўлинмаларга таклифлар беради;

коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг сифати бўйича мониторинг олиб боради;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш соҳасига илм-фан ютуқларини, геоахборот технологиялари бўйича илғор тажрибаларни, шунингдек, инновацион усулларни жорий қилади;

коллектор-дренаж тармоқларидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва ҳудудий бўлинмаларга киритади;

коллектор-дренаж тармоқларидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда  ва мониторинг олиб боришда иштирок этади.



6-§. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг

асосий вазифалари ва функциялари


21. Қуйидагилар магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликка ва ҳудудий бўлинмаларга юклаган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларини техник соз ҳолатда сақлаш, улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш;

магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларини бошқаришни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида автоматлаштириш;

сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, рақамли технологияларни жорий қилиш, сувнинг ҳисоби бўйича шаффоф тизимни яратиш;

магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежайдиган замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибани жорий қилиш;

сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, магистрал канал ва улардаги гидротехника иншоотларини модернизациялаш чораларини кўриш.


22. Қуйидагилар магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг асосий функциялари ҳисобланади:

магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини тизимли равишда ўрганиб боради ва уларни соз ҳолатда сақлайди;

магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларининг улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлайди;

магистрал каналлар (тизимлар) ва улардаги гидротехника иншоотларини бошқаришни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида автоматлаштириш бўйича Вазирлик ва ҳудудий бўлинмаларга таклифлар беради ҳамда белгиланган тартибда ижросини ташкил қилади;

гидропостларни техник соз ҳолатда сақлайди, уларни такомиллаштириб боради, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритади;

сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилади, сувнинг ҳисоби бўйича шаффоф тизимни амалга оширади;

сувдан фойдаланиш бўйича тегишли шартномаларни расмийлаштиради, сув ресурсларини Вазирлик ва ҳудудий бўлинмалар томонидан тасдиқланган сувдан фойдаланиш режалари бўйича сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотларига етказиб беради;

магистрал каналлар (тизимлар)га ўрнатилган насос станцияларини ишлатиш режимларини белгиланган тартибда келишади ҳамда ижросини таъминлайди:

умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланиш режаларига тузатишлар киритиш бўйича Вазирликка, ҳудудий бўлинмаларга таклифлар киритади;

магистрал каналлар (тизимлар), улардаги гидротехника иншоотларини ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларни (алоҳида гидроучасткалар, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этади;

ажратилган бюджет маблағлари ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди.



7-§. Ирригация тизими бошқармаларининг

асосий вазифалари ва функциялари


23. Қуйидагилар ирригация тизими бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликка ва ҳудудий бўлинмаларга юклаган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини техник соз ҳолатда сақлаш, улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш;

йирик ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини бошқаришни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида автоматлаштириш;

сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, рақамли технологияларни жорий қилиш, сувнинг ҳисоби бўйича шаффоф тизимни яратиш;

ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежайдиган замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилиш;

сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини модернизациялаш чораларини кўриш.


24. Қуйидагилар ирригация тизими бошқармаларининг асосий функциялари ҳисобланади:

ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини тизимли равишда ўрганиб боради ва уларни соз ҳолатда сақлайди;

ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларининг улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлайди;

ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини бошқаришни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида автоматлаштириш бўйича ҳудудий бўлинмаларга таклифлар беради ҳамда белгиланган тартибда ижросини ташкил қилади;

гидропостларни техник соз ҳолатда сақлайди, уларни такомиллаштириб боради, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритади;

сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилади, сувнинг ҳисоби бўйича шаффоф тизимни амалга оширади;

сувдан фойдаланиш бўйича тегишли шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштиради, сув ресурсларини ҳудудий бўлинмалар томонидан тасдиқланган сувдан фойдаланиш режалари бўйича "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари ва бошқа сувдан фойдаланувчиларга етказиб беради;

ирригация тизими каналларига ўрнатилган насос станцияларини ишлатиш режимларини белгиланган тартибда келишади ҳамда ижросини таъминлайди:

умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланиш режаларига тузатишлар киритиш бўйича ҳудудий бўлинмаларга таклифлар киритади;

ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларни (алоҳида гидроучасткалар, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этади;

ажратилган бюджет маблағлари ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди.


4-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


27. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга тегишли давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмасидаги бир бўлинмадан бошқа бир бўлинмага текин фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ўтказиш;

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан сув хўжалиги соҳасидаги фаолияти асосий кўрсаткичларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда ходимларни белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш;

Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига Вазирлик ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича таклифлар киритиш;

Вазирлик ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро муносабатларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалаш;

Вазирликка келишиш учун киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича ўз хулосаларини бериш;

сув манбаларининг сувлилик даражаси ўзгарган ҳолатларда сув олиш лимитларига тузатишлар киритиш;

лимитдан ортиқча сув олинганда, сув ресурсларидан нооқилона ва хўжасизларча фойдаланилган ҳолларда сув беришнинг вақтинча тўхтатилиши тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

сув қонунчилиги, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиблари бузилган ҳолларда мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан қонунчилик ҳужжатлари доирасида чора кўриш юзасидан таклиф киритиш;

сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланганлик учун сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини иқтисодий рағбатлантиришни ташкил этиш;

юкланган вазифалар доирасида бевосита ёки ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар орқали хорижий соҳа ташкилотлари ҳамда илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

сув хўжалиги соҳасидаги жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

биноларга хизмат кўрсатиш, хўжалик инвентарлари ва ашёларини, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва офис жиҳозларини сақлаш ва ишлатиш, дастурий таъминотни сотиб олиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этишга илмий муассасалар, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

Вазирлик ва унинг тизимига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш;

Вазирлик мукофотлари, кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқларини белгиланган тартибда таъсис этиш ва сув хўжалиги соҳасидаги илғор ходимларни улар билан тақдирлаш;

сув хўжалиги соҳасида муносиб фидокорлик ва меҳнатсеварлик кўрсатган, ўзининг касбий фаолиятида юксак натижаларга эришган ходимлар номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш.

Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига асосан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


28. Вазирлик:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши ҳамда сув хўжалиги соҳасида самарали давлат сиёсати амалга оширилиши;

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши;

Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ўз вақтида бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

сув хўжалигини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни амалга ошириш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоларнинг ҳал этилиши учун жавобгардир.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


29. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлардан Вазирликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалалар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда таҳлил қилиш учун зарур бўладиган материаллар ва маълумотларни талаб қилиш ва олиш;

Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни аниқлаштириш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва вакилларини зарур ҳолларда белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳлар тузиш;

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлардан улар томонидан киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қайта тайёрланишини талаб қилиш, зарур ҳолларда ҳужжатларни қайтадан ишлаб чиқишга қайтариш;

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ ва тезкор ҳал этиш талаб этиладиган масалалар бўйича ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ва улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ҳамда Вазирлик буйруқлари ва унинг раҳбарияти топшириқларининг бажарилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.

Вазирликнинг марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига асосан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


30. Вазирликнинг марказий аппарати:

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш;

Вазирлик томонидан Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш учун киритиладиган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати ва экспертизадан ўтказилганлиги ҳамда Вазирлик томонидан қабул қилинаётган қарорлар ижро этилиши;

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ўзининг фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, иш ва чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини ташкил этиш учун жавобгардир.



3-§. Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


31. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни идоравий мансуб ташкилотлардан, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ваколатлари доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;

ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича Вазирликка, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

сув хўжалиги масалалари бўйича келишиш учун киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича хулосалар бериш;

сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш.

Ҳудудий бўлинмалар қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


32. Ҳудудий бўлинмалар:

ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий бўлинмаларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

Вазирлик ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиладиган қонунчилик ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг сифати;

Вазирлик ва маҳаллий ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг тегишлича бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

туманларда (шаҳрларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида ҳудудий бўлинмаларга таклифлар тайёрлаш;

ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдир.



4-§. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика

бошқармаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


33. Насос станциялари ва энергетика бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни ҳудудий бўлинмаларнинг идоравий мансуб ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;

ўз ваколати доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;

ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича ҳудудий бўлинмаларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

сув хўжалиги масалалари бўйича келишиш учун киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича хулосалар бериш;

ўз фаолияти учун кундалик зарур бўлган материаллар, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни белгиланган тартибда қонунчилик ҳужжатлари талабларига асосан харид қилиш;

сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш.

Насос станциялари ва энергетика бошқармалари қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


34. Насос станциялари ва энергетика бошқармалари:

ҳудудий бўлинмалар билан биргаликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

ҳудудий бўлинмалар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

ҳудудий бўлинмалар томонидан қабул қилинган буйруқларнинг тегишлича бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида сув хўжалигини ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдир.



5-§. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

ҳузуридаги мелиоратив экспедицияларнинг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


35. Мелиоратив экспедициялар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни ҳудудий бўлинмалар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ваколатлари доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;

ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича ҳудудий бўлинмаларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича хулосалар бериш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича устувор лойиҳаларни аниқлаш ва амалга ошириш юзасидан таклифлар киритиш;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш.

Мелиоратив экспедициялар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


36. Мелиоратив экспедициялар:

ҳудудий бўлинмалар билан биргаликда юклатилган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

мелиоратив экспедициялар фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

ҳудудий бўлинмаларга киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

ҳудудий бўлинмалар томонидан қабул қилинган буйруқларнинг тегишлича бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.



6-§. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


37. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни ҳудудий бўлинмалар, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;

сув хўжалиги масалалари бўйича келишиш учун киритиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва бошқа таклифлар юзасидан хулосалар бериш;

бошқа ирригация тизимлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишларини шартномалар бўйича бажариш;

магистрал каналлар ва улардаги гидротехника иншоотларини ишлатиш қоидалари ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бузилганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш;

умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланиш режаларига тузатишлар киритиш бўйича ҳудудий бўлинмаларга таклифлар киритиш;

фавқулодда ҳолатларда магистрал канал бошқармасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар ҳамда бошқа ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда жалб қилиш.

Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


38. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари:

ҳудудий бўлинмалар билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий бўлинмаларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида таклифлар тайёрлаш;

ирригацияни ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.



7-§. Ирригация тизими бошқармаларининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


39. Ирригация тизими бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни ҳудудий бўлинмалар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича ҳудудий бўлинмаларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

сув хўжалиги масалалари бўйича киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифларни кўриб чиқиш ва хулосалар бериш;

ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотлари ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш.

фавқулодда ҳолатларда ирригация тизими бошқармасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар ҳамда бошқа ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда жалб қилиш;

Ирригация тизими бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


40. Ирригация тизими бошқармалари:

ҳудудий бўлинмалар билан биргаликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий бўлинмаларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

ҳудудий бўлинмаларга киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

ҳудудий бўлинмалар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида сув хўжалигини ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.


5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


43. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

Вазирлик фаолиятининг умумий бошқарувини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига мувофиқ Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятига оид прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

Вазир ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолашнинг асосий мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;

ўз ўринбосарлари ва Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини белгилаш;

Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъий риоя этиш;

Вазирлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Вазирлик ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг мутахассислигига талабларни белгилаш ва самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи лавозимларнинг бўш ўринларига тавсия қилинган ходимларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати ва билим даражаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатларини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш;

сув хўжалиги масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқилишини, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ва "Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, уларни Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида ишлаб чиқилишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Вазирликнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ва "Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ ташкил этиш;

Вазирлик фаолиятига кирадиган масалалар бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлган ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

Вазирликка киритилган таклифлар ва қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва батафсил кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (виза қўйилишини) таъминлаш;

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Вазир ўринбосарлари, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар  ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Вазирликнинг Ҳайъат мажлисларида эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ наъмунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этиш;

Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг замонавий шаклларда ташкил этилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишнинг мунтазам равишда ўтказилишини, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишнинг белгиланган муддатда ва тартибда амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушган аризаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишида Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш;

давлат сирлари ва махфий ахборотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;

штат бирликларининг белгиланган сони ҳамда Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметаси асосида Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлаш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари низомларини ва идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Вазирлик марказий аппарати ходимлари, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг мансабдор шахслари учун мажбурий бўлган буйруқ ва кўрсатмалар бериш ҳамда уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

зарурият бўлганда, Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш;

сув хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

сув хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, сув хўжалиги ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича чоралар кўриш;

сув хўжалиги ходимлари ва мутахассисларини уларнинг узоқ ва самарали фаолият кўрсатганлиги, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритилишини таъминлаш ва тавсиялар бериш;

хорижий инвестициялар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш ҳамда сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан хорижий инвестиция лойиҳалар амалга оширилишини ташкил этиш;

сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ва аутсорсингни жорий қилишни таъминлаш;

сув хўжалиги объектлари бошқарувини рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилишни ташкил этиш;

сув хўжалигида капитал қурилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда амалга оширилишини назорат қилиш;

трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш;

сув хўжалиги тизим ташкилотлари учун йиллик электр энергияси лимитларини тақсимлаш.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазирга бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


44. Вазир биринчи ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

Вазир вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш, бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

ўз фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъий риоя этиш;

Вазирлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

Вазирликнинг Сув хўжалиги масалалари бўйича Тармоқ илмий-техник кенгашига раҳбарлик қилиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;

хизмат сафарларига боришни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги  ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик Ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларда қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ наъмунавий қоидалари талабларига риоя қилиш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

Вазирлик тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Вазирга таклифлар киритиш;

давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;

сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

сув хўжалигида саноатни ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш;

сув хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш, уларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш мақсадида инвестиция дастурларига киритиш учун сув хўжалигини истиқболли ривожлантириш дастурларини кўриб чиқиш, улар шакллантирилишини таъминлаш;

инвестицияларни жалб қилиш мақсадида сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида давлатлараро масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда қатнашиш;

сув ресурсларини ҳавза тамойили асосида бошқаришни таъминлаш ва сувни чекланган тарзда ишлатиш ҳамда ундан фойдаланиш тартибини амалда рўёбга чиқаришни, сув ресурслари балансини ишлаб чиқиш, давлат сув кадастрининг "Сувдан фойдаланиш" бўлимини ҳамда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, барча манбаларнинг сув ресурслари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ва ривожлантиришни таъминлаш;

Вазирлик тизимидаги сув омборлари, сел-сув омборлари, магистрал каналлар ва бошқа сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш, уларнинг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда уларнинг муҳофазасини ташкил этиш;

Вазирлик тизимидаги сув омборлари, сел-сув омборлари, магистрал каналлар ва бошқа сув хўжалиги объектлари фаолиятини "Гидротехник иншоотларнинг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ташкил этиш;

сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мулкчиликнинг турли шаклларини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш;

давлат насос станциялари, уларда ўрнатилган насос агрегатлари, суғориш ва мелиоратив қудуқлар, подстанциялар, трансформаторлар ва электр узатиш тармоқларини такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;

сув хўжалиги тизимида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, уларни иқтисод қилишни таҳлил қилиб бориш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилишни ташкил этиш;

ваколати доирасида судларга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ва судларда иштирок этиш учун (вакилларга) ишончномаларни имзолаш;

ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда ишлаб чиқилган бошқа ҳужжатларни имзолаш ва тасдиқлаш.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазирнинг биринчи ўринбосарига бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


45. Вазирнинг cув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича масъул бўлган ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

вазир ва вазирнинг биринчи ўринбосари вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида вазир вазифасини бажариш;

Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

ўз фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбар ва ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни вазирнинг кўриб чиқиши ва виза қўйиши учун батафсил кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, вазирнинг топшириғига асосан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати йиғилишида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

хизмат сафарларига боришни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарали ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик Ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни вазирга тақдим этиш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбар ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

Вазирлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;

сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилишга замонавий технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

сув хўжалигида капитал қурилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;

сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва бош пудрат ташкилотларини танлов (тендер) асосида аниқлашни ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертиза қилиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқишга хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;

сув хўжалигини механизациялаштириш ишларини шакллантиришда Вазирликнинг ягона сиёсатини олиб бориш ва соҳани ривожлантиришни ташкил этиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ вазир ўринбосарига бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

46. Вазирнинг сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

Вазир ва Вазирнинг биринчи ўринбосари вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш;

ўз фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсий масъулиятни ошириш бўйича чоралар кўриш;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;

хизмат сафарларига боришни қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик Ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Вазирлик ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

Вазирлик тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;

сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ҳудудий дастурларини ҳудудларнинг тупроққлим шароитлари, ихтисослашуви ҳамда сув ва бошқа зарур ресурслар билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда илмий асосда ишлаб чиқилишини ташкил қилиш;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ҳудудий дастурлари ижросини ташкил қилиш ва мониторинг юритиш;

сувни тежайдиган технологиялар жорий қилишни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирга тақдим қилиш;

сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган майдонларнинг ҳисобини юритиш ҳамда давлат субсидияларини ажратиш механизмини автоматлаштириш;

сувни тежайдиган технологияларни қўллаш борасида илмий ва илмий-техник фаолиятни ривожлантириш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги интеграцияни таъминлаш.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазир ўринбосарига бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


47. Вазирнинг молия-иқтисод йўналишига масъул бўлган ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

Вазир, Вазирнинг биринчи ўринбосари вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;

ўз фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъий риоя этиш;

Вазирлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;

хизмат сафарларига боришни қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик Ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Вазирлик ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

Вазирлик тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;

сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

Вазирлик бўйича қабул қилинган буйруқлар ва бошқа амалий ҳужжатларнинг молиявий қисмини татбиқ этишга раҳбарлик қилиш, Вазирлик ва тизим ташкилотлари (республика бюджетидан молиялаштириладиган) фаолияти учун молиявий шарт-шароитлар яратиш;

ваколати доирасида белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботлар қабул қилиниши, умумлаштиришини ва ўз вақтида тегишли молия органларига тақдим этилишини назорат қилиш;

Вазирлик ва республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини, шунингдек, сув хўжалиги билан боғлиқ харажатлар сметаларини (марказий аппаратнинг тегишли бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида) тайёрланиши, раҳбарият тасдиғига киритилиши ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилинишини назорат қилиш;

сув хўжалиги соҳасига доир Давлат дастурлари ва бюджет харажатларининг мақсадли индикаторларининг ижросини баҳолаш ишларини назорат қилиш;

Вазирлик ва унинг таркибига кирувчи барча ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишининг назоратини таъминлаш;

сув хўжалиги соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, бошқа вазирликлар ва идоралар билан қўшма қарорлар, шунингдек, тегишли масалалар бўйича йўриқномалар ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари таёрланишини таъминлаш;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг иқтисодий ривожланиш йўналишлари, келгусидаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳамда иш маромининг юксалиш режаларини амалга ошириш борасида ташкилий чораларни кўриш;

ходимларнинг ойлик маош тариф миқдорлари ва лавозим-мансаб маошларини ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш чораларини кўриш.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазир ўринбосарига бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


48. Вазирнинг давлат-хусусий шериклик ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчисининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш  ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсий масъулиятни ошириш бўйича чоралар кўриш;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;

хизмат сафарларига боришни қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарали ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик Ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш ва ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

Вазирлик тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;

сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ва аутсорсингни жорий қилишни ривожлантириш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ва рақамли технологияларни жорий этишда хорижий инвестициялар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш;

сув хўжалиги объектлари бошқарувини рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш;

сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисоби ва электр энергияси истеъмолини рақамли технологиялар асосида "онлайн" назорат қилиш орқали сувдан фойдаланиш шаффофлигини таъминлаш ҳамда самарадорлигини ошириш;

ер усти сувларидан фойдаланиш бўйича давлат сув кадастрининг "Сувдан фойдаланиш" бўлимини юритишни замонавий технологиялар ёрдамида такомиллаштириш;

сув хўжалигига доир ахборот ресурсларини, жумладан, дастурий таъминотлар, мобил иловалар, маълумотлар базаси ва веб саҳифаларни яратиш ҳамда улар такомиллаштирилишини ташкил этиш.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазир маслаҳатчисига бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


49. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

тегишли бўлинма фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, мазкур бўлинмага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Вазирлик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш;

ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таркибий бўлинма ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чоралар кўриш ҳамда топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

тегишли таркибий бўлинмалар мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ҳудудий бўлинмалар фаолиятининг муайян йўналишларини бошқариш учун уларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

ҳудудий бўлинма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинма чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ҳудудий бўлинмада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинманинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Вазирлик раҳбарияти номенклатурасига кирувчи лавозимларнинг бўш ўринларига тавсия қилинган ходимларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмага ишга қабул қилинадиган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати ва билим даражаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатларининг кафолатланганлигини таъминлаш;

ҳудудий бўлинма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бўлинмаларда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар асосида зарур чоралар кўриш;

ҳудудий бўлинмалар фаолиятини такомиллаштириш масалаларига доир қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатиш самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни шахсан қабул қилишни, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

ҳудудий бўлинмалар ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган махфий ахборотлар тоифаларига киритилган маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш.


50. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг умумий бошқарувини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирликнинг тегишли ҳужжатлари билан мазкур бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бўлинмаларнинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари. фармойишлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чораларни амалга ошириш ҳамда топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, Вазир, Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарор ва фармойишлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида хизмат вазифаларини тақсимлаш, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг айрим йўналишлари учун шахсий масъуллик даражасини белгилаш;

ҳудудий бўлинмалар фаолиятини режалаштириш, ўз ўринбосарларининг даврлар бўйича иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

ҳудудий бўлинмаларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;

ҳудудий бўлинмаларни Вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлари бўш ўринларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тавсия қилинган, шунингдек, ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш;

ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг хизмат вазифалари ва берилган топшириқлар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

ҳудудий бўлинмалар миқёсида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар киритиш йўли билан уларни бартараф қилиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудудий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичлар сўзсиз бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ва Вазирнинг тегишли ўринбосарларига (шу жумладан, биринчи ўринбосарга) ҳудудий бўлинманинг белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга йўналтирилган қўшимча чораларни қабул қилиш бўйича таклифлар киритиш;

ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлигини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ олиб бориш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, белгиланган муддатда ва тартибда фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларининг жойларда қабул қилинишини йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига асосан уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушган аризаларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

ҳудудий бўлинмалар ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган махфий маълумотлар тоифаларига киритилган маълумотлар ҳимоясини таъминлаш.


6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИ


52. Вазир қуйидагилар учун шахсан масъулдир:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган Вазирлик масъул бўлган соҳалар;

мазкур Низомнинг 43-бандида кўрсатилган функционал мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши.


53. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва Вазир ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдирлар:

Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари томонидан уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

Вазирлик масъул бўлган ва мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ўзлари бошқарадиган соҳалар;

мазкур Низомнинг 44, 45, 46 ва 47-бандларида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


54. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари қуйидагилар учун масъулдирлар:

тегишли таркибий бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

Вазирлик марказий аппарати масъул бўлган мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган соҳалар;

мазкур Низомнинг 49-бандида кўрсатилган ўзларининг функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


55. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдирлар:

ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ҳудудий бўлинмалар масъул бўлган мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган соҳалар;

мазкур Низомнинг 50-бандида кўрсатилган ўзларининг функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


56. Туманлар ирригация бўлимлари раҳбарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдирлар:

туманлар ирригация бўлимларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

туманлар ирригация бўлимлари масъул бўлган мазкур Низомнинг 42-бандида кўрсатилган соҳалар учун;

мазкур Низомнинг 51-бандида кўрсатилган ўзларининг функционал вазифалари сифатли бажарилиши.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Вазирлик раҳбарияти


57. Вазирликни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Вазир бошқаради.


58. Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.


59. Вазирнинг тўрт нафар ўринбосари бўлиб, уларнинг биттаси Вазирнинг биринчи ўринбосари ҳисобланади.


60. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


61. Вазир вақтинчалик бўлмаган ҳолларда унинг ваколатларини бажариш Вазир ўринбосарларига мажбуриятларни тақсимлаш асосида амалга оширилади.


62. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари тегишли Вазир ўринбосарининг (Вазир биринчи ўринбосарининг) таклифига кўра Вазир томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимидан озод қилинадилар.


63. Вазир томонидан қуйидагилар лавозимларга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда - Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари таклифларига кўра - Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосарлари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари бошлиқлари, ирригация тизими бошқармалари бошлиқлари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари бошлиқлари, мелиоратив экспедициялар бошлиқлари, сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Сувқурилишинвест"давлат муассасалари директорлари;

тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда - вилоятлараро ҳамда йирик ва ўта муҳим сув хўжалиги ташкилотлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

Вазирнинг тегишли ўринбосари таклифига кўра - Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати бошлиғи, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази бошлиғи, "Сувлойиҳа" давлат унитар корхонси директори, "Ўзсувэкспертиза" давлат унитар корхонаси бошлиғи, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директорни ва унинг ўринбосари.


64. Туманлар ирригация бўлимлари бошлиқлари тегишли туманлар (Қувасой шаҳри) ҳокимлари ва Вазирлик билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, тегишли ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


65. Вазирликнинг тегишли идоравий мансуб ташкилотлари низомлари белгиланган тартибда Вазирлик томонидан тасдиқланади.



2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари

билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби


66. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишини марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари амалга оширадилар.


67. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳудудий бўлинмалар билан Вазирлик фаолиятининг йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилади:

ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга топшириқларни етказади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

таркибий бўлинмаларнинг фаолиятига бевосита тааллуқли масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларга расмий сўровномалар жўнатади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг иш режаларини таҳлил қилади, улар фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш самарадорлиги ва натижалари тўғрисидаги статистик ва бошқа маълумотларни, ҳисобот ва ахборот материалларини ўрганишни ташкил этади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар амалий фаолиятини текширади, ўрганиб чиқади ва умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашишини уюштиради, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


68. Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари Вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Вазирлик раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ахборот беради;

Вазирлик марказий аппаратига сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бажариш бўйича иш фаолияти натижалари тўғрисида маълумот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш давомида аниқланган иш фаолиятидаги камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

ўзининг фаолияти натижалари тўғрисида белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига ҳисобот беради;

Вазирликнинг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни тақдим этади;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

ваколатли органлар томонидан ўзининг фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот беради.


69. Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари жараёнида юзага келган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига кўра тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам бартараф этилмаган бўлса, улар бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.



3-§. Вазирликнинг давлат ва хўжалик бошқарувининг

бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият

органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро

ҳамкорлик қилиши тартиби


70. Вазирлик ўзининг вазифалари ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


71. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўзларининг ваколатлари доирасида хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро узвий ҳамкорлик қилади.


72. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради ҳамда унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.



4-§. Вазирликнинг Ҳайъати, тармоқ илмий-техник

кенгаши ва жамоатчилик-маслаҳат кенгаши


73. Вазирликда унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштириш учун таркибида Вазир (Ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), манфаатдор вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, сув хўжалиги соҳасининг етакчи мутахассислари ва олимлари ҳамда таркибий тузилмалар раҳбарлари бўлган 9 кишидан иборат Ҳайъат тузилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


74. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

сув хўжалигини барқарор ривожлантириш, сув хўжалиги соҳасида янги технологияларни жорий қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш, сув хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, сув хўжалиги инфратузилмаси объектларини ривожлантириш, ирригация тизимларини ҳавзавий бошқариш тамойили асосида ер усти сувларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мазкур Низомда белгиланган Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда сув хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган амалга оширилаётган комплекс, соҳавий ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш самарадорлигини ошириш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилган ва тузатишлар киритилган ҳолда уларнинг натижадорлигини баҳолаш;

Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг уларга юкланган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар қабул қилган ҳолда Вазирлик таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитиш;

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мунтазам муҳокама қилиб бориш;

Вазир ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолашнинг асосий мезонларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Вазирлик фаолияти соҳасининг ҳудудий ва соҳавий дастурларини амалга ошириш натижадорлигини чораклик ва тизимли асосда кўриб чиқиш;

жойларда сув хўжалиги соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, юзага келган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиққан ва қабул қилган ҳолда кенгайтирилган сайёр Ҳайъат мажлисларини ўтказишни ташкил этиш;

Вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимларга ходимларни танлаш ва жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарларива ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.

Шунингдек, Ҳайъат Вазирлик ваколатларига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқишга ҳақлидир.


75. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.


76. Ҳайъат мажлисида унинг аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғи иштирок этса, Ҳайъат мажлиси қонуний ўтказилган деб ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


77. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруғи (Вазирлик қарорлари) билан амалга оширилади.


78. Вазир ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир Вазирлар Маҳкамасига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида хабар берган ҳолда мустақил қарор қабул қилади. Бундай вазиятда Ҳайъат аъзолари Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.


79. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби Ҳайъат тасдиқлаган регламент асосида белгиланади.


80. Вазирлик таркибида Вазирнинг биринчи ўринбосари (Кенгаш раиси), вазир ўринбосарлари, соҳанинг юқори малакали мутахассислари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, мустақил компаниялар ва бошқа сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари бўлган сув хўжалиги масалалари бўйича Тармоқ илмий-техник кенгаш тузилади.

Тармоқ илмий-техник кенгаш аъзолари сони, шахсий таркиби ва низоми Вазирнинг буйруғи билан тасдиқланади.


81. Вазирлик таркибида Вазир ўринбосари, Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва бизнес-уюшмалар вакиллари бўлган жамоатчилик маслаҳат кенгаши ташкил қилинади.

Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг низоми, аъзолари рўйхати ва сони Вазирнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.


82. Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

сув хўжалигини янада ривожлантириш ҳамда сув хўжалигида ишчанлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга тўсиқ бўлаётган муаммоли масалаларни муҳокама қилиш;

сув хўжалигини ривожлантиришга доир қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш механизмларини танқидий кўриб чиқиш, сув хўжалиги масалалари бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш;

хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролардан тушадиган муаммо ва таклифларни таҳлил қилиш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ўрганиш натижаларига кўра сув хўжалигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

қонунчилик базасини такомиллаштиришда, шу жумладан, сув хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича ишлаб чиқиладиган ва кўриб чиқиш учун Вазирликка киритиладиган қонунчилик ҳужжатларини муҳокама қилиш орқали иштирок этиш.



8-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШЧИ

ИНДИКАТОРЛАРИ


83. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда ишчи индикаторлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланадиган Сув хўжалигини ривожлантиришнинг концепциялари ва уларни амалга ошириш бўйича стратегияларда белгиланади.


84. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижалари асосида:

Вазирлик раҳбарияти ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ, ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


85. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида белгиланган тартибда Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) юридик шахс мақомисиз тузилади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;

сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чораларини қўллашдан, шунингдек, сув олиш тартибини бузганлик учун жарималардан тушган тушумларнинг 30 фоизи;

Вазирлик таркибига кирувчи ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлар соф фойдасининг ўз ихтиёрида қолдириладиган қисмидан тузилган шартномалар асосидаги ажратмалари;

Вазирлик сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларининг улар томонидан сув ресурсларини иссиқлик электр энергияси ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг эҳтиёжлари учун етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлардан ажратмалар;

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча киритилган 10 фоизгача миқдордаги маблағларнинг 50 фоизи;

вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайриялари;

халқаро грантлар ва техник кўмаклари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


86. Вазирлик марказий аппарати, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази фаолияти бюджетдан ажратилган маблағлар, Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги вазирлигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига, сув хўжалигининг бошқа бюджет ташкилотлари фаолияти эса - бюджетдан ажратилган маблағлар ва қонунда тақиқланмаган манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

Бунда иш ҳақи, икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги мукофотлар ва бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги моддий ёрдам тўловлари, шунингдек, бошқа харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


87. Вазирлик ходимларининг лавозим иш ҳақига ходимларнинг узоқ йиллик узлуксиз хизмати асосида ҳар ойлик устама ва моддий рағбатлантириш тўловлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.



10-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИНИНГ ТЕГИШЛИ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ОЛДИДАГИ ҲИСОБОТИ


88. Вазирлик раҳбарияти тасдиқланган Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда ишчи индикаторлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида шахсан жавоб беради ҳамда Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобот беради.


89. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Вазирликка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлик раҳбарияти фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Вазирлик фаолиятининг натижадорлигига холисона баҳо беради.

90. Вазирлик фаолиятининг мониторинги ва баҳолаш натижаларига кўра Вазирликнинг алоҳида намуна кўрсатган мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан уларни рағбатлантириш ёки жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун жавобгарликка тортиш, эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш каби чоралар кўрилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


91. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь






































Время: 0.2124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск