ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2021 й. 573-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

573-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция

лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

Марказ сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга оширадиган ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади.


2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, лойиҳаларни амалга ошириш ва техник кўмаклашишда халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотлар билан эришилган инвестициявий халқаро келишув ва шартномаларга, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) буйруқлари ва Ҳайъат қарорларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларга риоя қилади.


3. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банкларда ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эгадир.

Марказ томонидан амалга ошириладиган ҳар бир лойиҳа бўйича тижорат банкларида алоҳида ҳисобварақлари очилади ва лойиҳа бўйича харажатлар (иш ҳақи, солиқлар, ижара, корпоратив банк карталарини тўлдириш ва бошқалар) ушбу ҳисобварақлардан амалга оширилади.

Лойиҳалар бўйича очилган махсус ҳисобварақлардан Марказнинг бошқа лойиҳаларидаги қарздорлиги ва мажбуриятларини бажариш учун тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.


4. Марказ ҳар бир хорижий инвестиция лойиҳаси бўйича Вазирлик номидан фаолият юритувчи ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади. Марказ ўз фаолиятида Вазирликка бўйсунади ва ҳисобот беради.


5. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази;

қисқартирилган номи - Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Центр по реализации зарубежных инвестиционных проектов в водном хозяйстве при Министерстве водного хозяйства Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Центр по реализации зарубежных инвестиционных проектов в водном хозяйстве;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Center for implementation of foreign investment projects in water sector under Ministry of water resources of the Republic of Uzbekistan,

қисқартирилган номи - Water Projects Implementation Center.


6. Марказнинг жойлашган жойи (почта манзили): 100128, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1а-уй манзилидаги "А" блокнинг 2 ва 3-қаватлари.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда - ХМИ ва ХҲМТ) маблағлари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва шакллантириш;

сув хўжалиги соҳасидаги хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ХМИ ва ХҲМТ маблағларини жалб қилиш;

ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги хорижий инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш;

сув хўжалиги соҳасидаги хорижий, шу жумладан, ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

сув хўжалиги соҳасидаги хорижий, шу жумладан, ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тендер савдолари асосида бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштириш;

лойиҳалар ва сублойиҳалар амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, шунингдек, буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш.


8. Қуйидагилар Марказнинг асосий функциялари ҳисобланади:


а) сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, халқаро молия институтлари  ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда - ХМИ  ва ХҲМТ) маблағлари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва шакллантириш соҳасида:

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари ҳамда манфаатдор бошқа идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда жойларда тегишли сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ўрганади;

сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилади ва устувор инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларни тайёрлайди;

сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестициялар, ХМИ ва ХҲМТ кредитлари, грантлари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларининг тақдимотларини ошкоралик асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларида муҳокамсини ташкил қилади;

устувор инвестиция лойиҳаларининг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқади ва шакллантиради, манфаатдор вазирлик ва идораларда тақдимотини қилади;


б) сув хўжалиги соҳасидаги хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ХМИ ва ХҲМТ маблағларини жалб қилиш соҳасида:

Вазирлик ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда сув хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ХМИ ва ХҲМТ кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш юзасидан тадбирлар ўтказади;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ХМИ ва ХҲМТ кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш юзасидан таклифларни таҳлил қилади ҳамда Вазирликка хулоса тақдим этиб боради;


в) ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги хорижий инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш соҳасида:

ХМИ ва ХҲМТ кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳалари) манзилли рўйхатларини ишлаб чиқади ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан белгиланган тартибда келишилишини ташкил қилиш;

инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирликка тақдим қилади;


г) сув хўжалиги соҳасидаги хорижий, шу жумладан, ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида;

инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради;

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар ва тендер (танлов) ҳужжатларини ишлаб чиқади, белгиланган тартибда манфатдор вазирликлар ва идоралар, тегишли ХМИ ва ХҲМТ билан келишади;

бош лойиҳа ташкилотларини тендер (танлов) асосида аниқлайди, улар билан шартномаларни расмийлаштиради;

лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини назорат қилади ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказишни ташкил қилади;

лойиҳани амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасини тайёрлайди, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишади ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;


д) сув хўжалиги соҳасидаги хорижий, шу жумладан, ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тендер савдолари асосида бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштириш соҳасида;

инвестиция лойиҳаларининг бош пудратчиларини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатлари лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда тендер комиссиясида кўриб чиқилишини ташкил қилади;

тендер ҳужжатлари лойиҳаларининг тендер комиссияси йиғилишларида шаффоф муҳокамасини, шунингдек, тендер комиссияси ҳужжатларини расмийлаштириш ва белгиланган тартибда ХМИ ва ХҲМТ билан келишишни ташкил қилади;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш юзасидан тендер ҳужжатларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишади ҳамда белгиланган тартибда ўтказади;

тендер ғолиблари билан тегишли шартномаларни расмийлаштиради, уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади ва молиялаштиради;


е) лойиҳалар ва сублойиҳалар амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида:

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан маълумотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлайди ҳамда батафсил ахборотларни Вазирликнинг веб-сайтида доимий ёритиб боради;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан техник назоратни олиб боради;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича шартнома асосида давлат архитектура-қурилиш ҳамда муаллифлик назоратини ташкил қилади;

давлат архитектура-қурилиш ҳамда муаллифлик назорати олиб борилишида аниқланган камчиликлар бош пудрат ташкилотлари томонидан ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида юзага келадиган муаммоларни белгиланган тартибда бартараф этиш чорасини кўради;

инвестиция лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар ва барча кўрсаткичлар бўйича ҳисоботларни Вазирликка, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларга, шунингдек, ХМИ ва ХҲМТга белгиланган тартибда тақдим этади;

ходимларнинг ва пудрат ташкилотларининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиши бўйича ўқув курслари ва семинарлар ташкил қилади;

Марказни малакали кадрлар билан тўлдириш ҳамда уларнинг малакасини ошириб боришни ташкил қилади.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ҳуқуқни олиш, мол-мулкка эгалик қилиш мажбуриятларини олиш ва судда даъвогар ва жавобгар бўлиш;

сув хўжалиги қурилишига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда қатнашиш, шунингдек, улар ҳақида ўз хулосаларини бериш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича маълумот ва материалларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, республика ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;

тегишли дастурлар ва концепциялар доирасида амалга ошириладиган сув хўжалиги қурилиши лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Вазирлик режаларини ишлаб чиқиш бўйича ўз таклифларини киритиш;

сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-тадқиқот муассасалари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг юқори малакали ходимларини ҳамда мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;

Вазирлик номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Ташқи ишлар вазирлигига, Давлат божхона қўмитаcига чет эл мутахассисларининг кириш ва чиқиш визаларини, уларни рўйхатга қўйиш бўйича ҳамда инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган жиҳозлар бўйича тегишли мурожаатномаларни расмийлаштириш;

техник-иқтисодий асосланишни ишлаб чиқишни ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришни қурилиш шартномаларидан 0,5 фоиз ажратмалар ҳисобидан амалга ошириш;

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


10. Марказ ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бўлган мол-мулк билан жавоб беради.



4-БОБ. МАРКАЗ РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


11. Қуйидагилар Марказ директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ХМИ ва ХҲМТ талаб ва тамойиллари билан Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Марказ фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш;

ўз ўринбосарлари ва Марказнинг бошқа ходимлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Марказ фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

Марказ фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги иш ҳажмларидан келиб чиқиб Марказ ва ўз ўринбосарларининг ойлик ва чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириқлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Марказ фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

Марказ ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Марказда кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зарур ҳолларда ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида алоҳида жамғарма ташкил этиш ҳамда Марказнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Марказ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Марказ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Марказ тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Марказ ишини самарали ташкил этишнинг замонавий шаклларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабуллар ўтказиш;

давлат сири тоифасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Марказнинг бошқарма ва бўлинмалари тўғрисидаги уставни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Марказ ходимларини (директор ўринбосаларидан ташқариш) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;

ходимларнинг белгиланган умумий штат бирликлар сони доирасида Марказ штатлар жадвалини тақсимлаш ҳамда Марказ харажатлар сметасини белгиланган тартибда тузиш;

Марказ номидан ишонч қоғозисиз ҳаракат қилиш, унинг манфаатларини барча идоралар, бошқарув органлари, ташкилотлар, ва фирмаларда ҳимоя қилиш;

шартномаларни, жумладан, ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

ишонч қоғозларини бериш, банкларда ҳисобварақларни очиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


12. Марказ директорининг ўринбосарлари Марказ директори тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Қуйидагилар директор ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, ХМИ ва ХҲМТ талабларига, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

директор вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини белгиланган тартибда бажариш;

Марказнинг мутасаддилик қилинадиган йўналиш бўйича таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

фаолият йўналиши бўйича таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилик қилинадиган йўналиш бўйича бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилишининг назоратини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Марказ фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан мутасаддилик қилинадиган таркибий бошқарма ва бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик Ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ва Марказ директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Марказ директорига таклифлар тақдим этиш, уларнинг соҳа йўналишида профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, кадрлар захирасини шакллантириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни директорга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Марказ ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилинишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Марказ тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

сув хўжалиги қурилиши соҳаси фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир таклифларни директорга киритиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

давлат сири тоифасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

жумладан, соҳа йўналишлари бўйича:

а) Марказ директорининг кредит, грант ва техник кўмакларни жалб қилиш масалалари бўйича ўринбосари:

сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестициялар, ХМИ ва ХҲМТ кредитлари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳалари аниқланишини, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурлари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминлайди;

лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан хорижий инвестициялар, ХМИ ва ХҲМТ билан музокаралар олиб боради ҳамда уларнинг кредитлари, грантлари ва техник кўмакларини белгиланган тартибда жалб қилишни ташкил қилади;

б) Марказ директорининг кредит, грант ва техник кўмаклар лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ўринбосари:

сув хўжалиги соҳасидаги хорижий инвестициялар, ХМИ ва ХҲМТ кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилади;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган пудратчи ва консалтинг компанияларнинг лойиҳалар доирасидаги фаолиятини назорат қилади;

сув хўжалиги соҳасидаги хорижий инвестициялар, ХМИ ва ХҲМТ кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилади;

ХМИ ва ХҲМТ талабларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи мутахассисларни Вазирлик билан келишган ҳолда ишга қабул қилиш бўйича Марказ директорига таклиф киритади.

Марказ директорининг ўринбосарлари Вазирлик ва Марказ директори томонидан берилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.



5-БОБ. МАРКАЗ РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


13. Марказ директори ушбу Низомда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида Марказга юкланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, Марказ ишидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилиши;

Марказдаги ишларнинг ҳолати, таркибий бўлинмаларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши;

Марказда ижро интизомига сўзсиз риоя қилиниши учун жавоб беради.


14. Директор ўринбосарлари:

тегишли йўналишлар бўйича топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши ва натижадорлиги;

мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича сув хўжалигини ривожлантириш вазифалари ва дастурлари самарали амалга оширилишини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавоб беради.


15. Марказнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари қонунчилик ҳужжатлари, Марказ раҳбариятининг топшириқлари, шунингдек, таркибий бўлинма ва Марказга юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун жавоб беради.



6-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


16. Марказга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

Марказ директори мақоми, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


17. Марказнинг ташкилий тузилмаси, штатлар жадвали ва харажатлар сметаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.



7-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


18. Марказ фаолияти қуйидаги мезонлар ва иш индикаторлари асосида баҳоланади:

ташкилотнинг иш режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳолати (Низомда белгиланган Марказ функцияларини тўлақонли бажариш);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузурида ўтказилган, шунингдек, ҳудудларга ташрифлари якуни бўйича ўтказилган йиғилиш баёнларида кўрсатилган топшириқларнинг ижросини белгиланган муддатларда сифатли таъминлаш ҳолати (картотека, ҳисобот ва бошқалар);

Вазирлик буйруқлари ва Ҳайъат қарорлари ҳамда бошқа топшириқлар бажарилишига бўлган муносабат (ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, кўрсатмаларни сўзсиз бажариш ва ҳоказо);

Давлат дастурлари доирасида сув хўжалиги бўйича йиллик прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш;

Давлат дастурлари доирасида сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар ва бюджет маблағларидан мақсадли ва тежаб фойдаланиш;

Марказни малакали мутахассислар билан тўлдириш, кадрлар қўнимсизлигини бартараф этиш (ходимлар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, кўп йиллик тажрибага эга соҳа мутахассисларини ишга жалб қилиш);

Марказнинг моддий-техника базасини кучайтириш, зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳамда мавжуд техникалардан унумли фойдаланиш.



8-БОБ. ХОДИМЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


19. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар, иш ҳақига ҳар ойлик устама ва қўшимчалар, моддий рағбатлантириш тўловлари, мукофотлар ва бошқалар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўланади.

Марказ фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг қарз, кредит, техник кўмак ва грантлари;

халқаро тендер савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Марказ буюртмачи бўлган ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида амалга ошириладиган қурилиш ишларидан 0,5 фоизгача бўлган ажратмалар (буюртмачи харажатлари);

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



9-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШИ


20. Марказ ўз фаолиятида тезкор ва бухгалтерия ҳисоботини юритади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан белгиланган шакллар ва муддатларда бухгалтерия, статистика ва бошқа ҳисоботларни манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади.


21. Марказ фаолияти бўйича чораклик ҳамда йиллик молиявий ҳисоботлар Марказнинг расмий веб-саҳифасига жойлаштирилишини таъминлайди.


22. Марказ фаолияти Вазирлик ва назорат қилувчи органлар томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ текширилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь

































Время: 0.2356
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск