ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.10.2021 й. ПФ-6320-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.10.2021 й.

N ПФ-6320



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ва ер муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 7 октябрдаги

ПФ-6320-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги "Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПФ-5068-сон Фармони 7-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Яшнобод" технопарки резидентларига инновация ишлаб чиқаришини ва стартаплар ташкил қилиш учун Яшнобод тумани ҳудудидан ер майдонлари электрон-онлайн аукцион орқали ажратилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5388-сон Фармонининг 4-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5466-сон Фармони 15-бандининг саккизинчи хатбошисидан "- Yosh tadbirkorlar" коворкинг - марказлари, "Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуриш учун ер участкалари ўз вақтида ажратилиши, шунингдек," сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси III бўлими 6-кичик бўлимининг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "доимий фойдаланиш мақсадида бепул асосда ер участкалари тақдим этиш" сўзлари "доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонининг 1-бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкалари махсус иқтисодий зоналарнинг дирекцияларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади ва уларнинг тасарруфида туради, бундан махсус саноат зоналарининг ҳудудлари мустасно";

қуйидаги мазмундаги учинчи - еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"махсус иқтисодий зоналар маъмурий кенгашларининг қарорлари билан маъқулланган инвестиция буюртманомаларида белгиланган ҳажмлардаги ер участкалари махсус иқтисодий зоналарнинг дирекциялари томонидан электрон онлайн-аукционга чиқарилади, бунда ер участкасини аукционга чиқаришни бошқа ташкилотлар билан келишиш, шу жумладан "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш талаб этилмайди;

инвесторлар томонидан таклиф этиладиган инвестиция буюртманомаларида ер участкасини электрон онлайн-аукционга чиқаришдаги бошланғич нарх ҳақидаги ҳамда ҳар йилги ижара тўлови миқдори ҳақидаги таклиф ҳам назарда тутилиши мумкин;

электрон онлайн-аукционга чиқариладиган ер участкасининг бошланғич нархи ҳамда ҳар йилги ижара тўлови миқдори инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш вақтида махсус иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари қарори билан белгиланади;

электрон онлайн-аукцион ғолиби инвестиция буюртманомаларида белгиланган ер участкасини ижарага олиш ва инвестиция битими тузиш ҳуқуқини қўлга киритади, бунда ер участкасини ижарага олиш шартлари инвестиция битимида назарда тутилади;

электрон онлайн-аукциондан тушган пул маблағлари (аукционни ўтказиш харажатлари чегириб қолинган ҳолда) ҳамда ҳар йилги ижара тўловлари махсус иқтисодий зоналарнинг дирекцияларига ўтказилади, ушбу маблағлар махсус иқтисодий зоналарнинг бош режаларига мувофиқ ташқи ва ички муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуриш ва яхшилаш учун сарфланади";

учинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5742-сон Фармони 4-бандининг тўққизинчи хатбошисидаги "ваколат берилган давлат органи (мансабдор шахс)нинг қарорига асосан" сўзлари "белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясининг 5.9-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нодавлат жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини қуриш учун аҳоли учун қулай бўлган ҳудудлардан доимий фойдаланишга берилган ерларни бепул асосда ижарага бериш".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги "Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6053-сон Фармонининг 2-бандида:

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) "Чорвоқ" эркин туристик зонаси (кейинги ўринларда - эркин туристик зона) ҳудудида жойлашган ҳамда ушбу банднинг "б" кичик бандига асосан Дирекцияга ўтказилган давлат мулки объектларини реализация қилиш ва унга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган ер участкаларини ижарага бериш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади";

"г" - "е" кичик бандлар чиқариб ташлансин;

"ж" кичик банддан "ер участкаларини ажратиш," деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"к" кичик банднинг учинчи хатбошисидан "ер участкалари ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сон Фармонида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "электрон онлайн-аукцион орқали" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


в) 6-бандда:

"а" - "в" кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

"г" кичик банднинг иккинчи хатбошисидан "ташаббускорга яйловни электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра ижарага беришни, шунингдек," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) 7-бандда:

иккинчи хатбошидаги "яйловлар Қўмитанинг доимий эгалигига ўтказилишини таъминлаган ҳолда" сўзлари "яйловларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


д ) 14-бандда:

"а" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кластерлар томонидан фойдаланилмаётган яйловларнинг захирага қайтарилиши, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳамда очиқ электрон танлов орқали жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилишини таъминласин";

"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси кластерлар томонидан фойдаланилмаётган яйловларнинг ўрмон хўжаликларига қайтарилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда ижарага берилишини таъминласин";

"в" кичик бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) 1 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари дастурининг 8-позициясидаги "Тадбирлар номланиши" ва "Амалга ошириш механизми" устунларидан "ер участкалари," сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурининг 17-позицияси "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидаги "ва ер" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги "Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3175-сон қарори 13-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318-сон қарорининг 3-бандида:

учинчи хатбошидан "ва улар орасидан муносиб номзодларни ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тавсия қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3356-сон қарорида:


а) 1-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 6-банд:

қуйидаги мазмундаги учинчи - бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчиларига ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади;

кичик саноат зоналарини ташкил этиш назарда тутилган ер участкалари кичик саноат зонасининг бош режасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади, умумий фойдаланишдаги ерлар эса кичик саноат зоналари дирекциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

кичик саноат зоналари ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан келиб тушган пул маблағлари (Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган харажатлар чегириб қолинган ҳолда) кичик саноат зоналарининг дирекцияларига ўтказилади, ушбу маблағлар кичик саноат зоналарининг бош режалари асосида ташқи ва ички муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуриш ва яхшилаш учун сарфланади;"

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон қарори билан тасдиқланган Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича "йўл харитаси"нинг 2-позицияси "Тадбирлар номи" устунидан "ер участкаларини ажратиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3607-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Қашқадарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3635-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3636-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон-онлайн аукцион орқали ажратилади".


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3651-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини, шу жумладан фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бўш турган ер участкаларини нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун бепул асосда ижарага бериш";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн биринчи хатбошилар учинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошида "бепул асосда ер майдонларини тақдим этиш" сўзлари "доимий фойдаланишдаги ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидан "қурилиш учун ер участкаси ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "доимий фойдаланишга" сўзлари "ижарага" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "доимий фойдаланишга ер майдонлари ажратиб бериш" сўзлари "ижарага ер майдонлари тақдим этиш" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши "бепул асосда" сўзларидан кейин "ижарага" сўзи билан тўлдирилсин;


в) 11-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳар йили 1 февралга қадар давлат-хусусий шериклик шартларида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун бепул асосда ижарага ажратиб берилиши лозим бўлган ер майдонларини аниқлаб, ана шу ер майдонларининг тасдиқланган рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига тақдим этсинлар ва ер участкаларини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун ажратиб берилишини таъминласинлар";


г) 1-иловада:


4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш" сўзлари "доимий фойдаланишдаги ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "доимий фойдаланишга" сўзлари "ижарага" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши "ер участкаларини" сўзларидан кейин "ижарага" сўзи билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбоши "жиҳозлаш учун" сўзларидан кейин "ижарага" сўзи билан тўлдирилсин;


6-бобнинг номи "бепул асосда" сўзларидан кейин "ижарага" сўзи билан тўлдирилсин;


42-бандда:

иккинчи хатбошидаги "хусусий шерикка" сўзлари "давлат шеригига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 42-1-банд билан тўлдирилсин:

"42-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича ижара шартномаси имзоланишини таъминлайди";


43-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


9-бобнинг номидаги "доимий фойдаланишга" сўзлари "ижарага" сўзи билан алмаштирилсин;


67-бандда:

"ер участкалари" сўзларидан кейин "давлат шериги, хусусий шерик ва давлат мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган ижара шартномаси асосида" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади";


68-73-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


79-банддаги "битимда кўрсатилган шартларда" сўзлари "давлат шеригига" сўзлари билан алмаштирилсин;


82-бандда:

иккинчи хатбошидаги "хусусий шерикка" сўзлари "давлат шеригига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 82-1-банд билан тўлдирилсин:

"82-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича ижара шартномаси имзоланишини таъминлайди";


83-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


11-бобнинг номи "жиҳозлаш учун" сўзларидан кейин "ижарага" сўзи билан тўлдирилсин;


88-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мактабгача таълим ташкилотини қуриш учун давлат шеригига ер участкаси аҳоли пунктлари ерлари таркибига кирадиган бўш турган ерлардан кейинчалик хусусий шерикка ижарага бериш учун доимий фойдаланишга берилади".


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3701-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқ қабулхоналари биноларининг қурилиши учун маъқулланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ Халқ қабулхоналарини барпо этиш, шунингдек, тегишли инфратузилма (транспорт боғламалари, автостанциялар, автомобиллар тўхтаб туриш жойлари мавжудлиги ва ҳ.к) қуриш учун зарур ер участкалари Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига доимий фойдаланиш учун ажратилади ҳамда улар томонидан инвесторга тўғридан-тўғри шартномалар асосида ҳақ ундирилмасдан ижарага берилади".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3892-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "бепул асосда доимий фойдаланишга ер участкалари ажратиш" сўзлари "давлат шеригига доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "бепул асосда ер участкаларини тақдим этиш" сўзлари "давлат шеригига доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "доимий фойдаланишга" сўзлари "ижарага" сўзи билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3931-сон қарорида:


а) 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "беғараз асосда доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бериш" сўзлари "давлат шеригига доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "беғараз асосда доимий фойдаланиш учун ер участкалари" сўзлари "давлат шеригига доимий фойдаланишга берилган ер участкалари бепул асосда ижарага" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги "Бухоро вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3965-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон-онлайн аукцион орқали ажратилади".


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурининг 12-позицияси "Чора-тадбир номи" ва "Амалга ошириш механизми" устунларидаги "объектлар ва ер майдонларини" сўзлари "объектларни" сўзи билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4151-сон қарорининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Миллий китоб ва босма маҳсулотларни сотиш бўйича кўчма китоб павильонлари кўчма савдо объектлари ҳисобланади.

Кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича "K-SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон онлайн-аукционда сотилади".


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4231-сон қарорининг 11-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги ПҚ-4290-сон қарори билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомда:


56-банддаги "вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш мақсадида" сўзлари "ижарага" сўзи билан алмаштирилсин;


57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб бир кун муддатда давлат шериги ваколатли орган ва ташкилотларнинг ер участкасини танлаш бўйича маълумот ва хулосаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юборади";


58-банддаги "ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари 3 кун муддатда хусусий шерикка" сўзлари "3 кун муддатда давлат шеригига" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 58-1-банд билан тўлдирилсин:

"58-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича ижара шартномаси имзоланишини таъминлайди";


59-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Ер участкаларини танлаш ва тақдим этишга оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар ер участкасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи қайд қилинганидан сўнг келишув асосида давлат ёки хусусий шерик томонидан қопланади".


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги "Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4353-сон қарорининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари автомобилда халқаро юк ташувчи миллий ташувчиларнинг буюртманомалари бўйича ҳаракатланадиган таркибни сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган автотранспорт корхоналарини жойлаштириш учун фойдаланилмаётган биноларни белгиланган тартибда беришни таъминласин".


2 9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4406-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидан "ер майдонлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4411-сон қарори билан тасдиқланган Пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасининг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Ҳар бир ҳудудда пиллачилик кластерлари учун тутзорлар ташкил этиш учун 2019-2021 йилларда ер майдони ажратиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш, шу жумладан:

2019 йилда - 5549 га;

2020 йилда - 8699 га;

2021 йилда - 5790 га.

2019-2021 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ғаниев)

".


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 190-банди учинчи хатбошисидан "(ер участкалари)" сўзлари чиқариб ташлансин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги "Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4583-сон қарорида:


a) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидан "маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларига, ташкилотларга жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш мажмуалари ҳамда спорт иншоотларини қуриш учун ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин," сўзлари чиқариб ташлансин;


б) илованинг 7-позицияси "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидан "ва ер" сўзлари чиқариб ташлансин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4602-сон қарори 10-бандининг иккинчи хатбошисидаги "тўғридан-тўғри (танлов савдоларини ўтказмасдан) шартномалар асосида ҳақ ундирилмасдан ажратилади (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ер участкалари бундан мустасно)" сўзлари "қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилади" сўзлари билан алмаштирилсин.

34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 апрелдаги "2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида"ги ПҚ-4667-сон қарорининг 7 ва 8-бандларидаги "ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини" сўзлари "ер участкаларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги "Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4670-сон қарорининг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари "Ўзбекистон доривор ўсимликлари" кичик инновацион корхонаси томонидан намунавий доривор ўсимликлар кластерлари ва жойларда фитобарлар ташкил этилишини таъминласин".


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июлдаги "Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4776-сон қарорининг 2-бандидан "чорва молларини саноат усулида боқиш учун суғориладиган ерлар ҳамда уларни ҳайдаб боқиш учун пичанзор ва яйловлар, чорвачилик комплекслари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ишлаб чиқариш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш учун, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси бўлмаган тақдирда, унумдорлиги паст суғориладиган ер участкаларини танлов ва аукцион ўтказмасдан, Комиссиянинг тавсиясига асосан ажратиш," сўзлари чиқариб ташлансин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги "2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4798-сон қарорида:


а) 8-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


б) 12-банднинг иккинчи хатбошисидан "деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4850-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буюртмасига асосан электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади".


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги "Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4925-сон қарори 2-бандининг еттинчи хатбошисида "вақтинча фойдаланишга" сўзлари "ижарага" сўзи билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги "Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4941-сон қарорининг 2-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5024-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "етарлича" сўзи "белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги "Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5099-сон қарори 7-бандининг "в" кичик банди бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5128-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисидан "ёки уларнинг хоҳишига мувофиқ ер майдонлари доимий фойдаланишга" сўзлари чиқариб ташлансин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 13-позицияси "Чора-тадбирлар номи" устунидан "мулкдорлари ёки бошқарувчиларига" сўзлари "мулкдорларига" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 7 октябрдаги

ПФ-6320-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармони билан тасдиқланган Тошкент шаҳрининг бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича "йўл харитаси"нинг 9 ва 24-бандлари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3286-сон қарорининг 7-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Рақамли иқтисодиёт ва "Электрон ҳукумат" тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4321-сон қарорининг 4-банди "д" кичик банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4329-сон қарорининг 9-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4984-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1-илова.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 октябрь






































Время: 0.1972
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск