ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2021 й. 624-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2021 й.

N 624




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни

реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 октябрдаги

624-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом 11-бандининг 10-кичик бандига:


а) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"ўз жонига қасд қилишга мойил қизлар, шунингдек, руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхатини шакллантириш, уларга тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш бўйича манзилли ишларни ташкил этади;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштириш чораларини кўради";

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 9-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари";

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 10-банднинг учинчи хатбошига "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти" сўзларидан сўнг "Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари" сўзлари қўшилсин;


в) 12-банднинг "г" кичик бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларига методик ёрдам кўрсатади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

зўравонликнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёки қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади ҳамда ушбу йўналишда илғор хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаларини жорий этиш чораларини кўради";

бешинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 10 июндаги 367-сон қарорининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"оилавий зўравонликнинг келиб чиқиш омиллари ва сабабларини чуқур ўрганиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, зўравонликка учраган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёхуд ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш";

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 46-бандининг ўнинчи хатбошидаги "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида" сўзлари "Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом 22-бандининг ўн учинчи хатбопшдаги "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлимларини" сўзлари "Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарорида:


а) 2-илованинг 24-бандидаги "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази" сўзлари "Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 51-бандидаги "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази" сўзлари "Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 октябрь















































Время: 0.0103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск