ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида эътибор талаб этувчи болалар учун таълим ва тарбия муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2021 й. 638-сон "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2021 й.

N 638




АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ

БЎЛГАН БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШГА

ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

инклюзив таълимнинг мақсади ва вазифалари;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун мактабларда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартиби;

ўқувчиларни инклюзив таълим синфларига ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилиш тартиби;

инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларда таълим сифатини назорат қилиш ва бошқариш тартиби;

б) Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, уларда ўқув-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш жараёнларини ташкил қилиш тартиби;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашиш тартиби;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотларига ўтказиш тартиби;

алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассасасига ўтказиш тартиби;

в) Санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:

алоҳида шароитларда даволаниш ва соғломлаштиришга, таълим ва тарбия олишга муҳтож болалар ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган ҳамда санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг ташкил этиш тартиби;

санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, уларда ўқув-тарбия ҳамда даволаш-соғломлаштириш жараёнларини ташкил қилиш тартиби;

ўқувчиларни санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби;

г) Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг уйда таълим олишларини ташкил этиш ва ўқув-тарбия жараёнини бошқариш механизмлари;

уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактаб директори, синф раҳбари, ўқитувчилар ҳамда ота-оналарнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

Тиббий кўрик натижасига кўра, ўқувчида уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар (патологик ҳолатлар) мавжудлиги аниқланганда, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида тиббий хулоса расмийлаштириш тартиби;

уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхати;мактаб томонидан ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда ишлаб чиқиладиган дарс жадвали шакли;

уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчининг ҳар бир фан бўйича алоҳида юритиладиган баҳолаш дафтари шакли;

е) Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг касб эгаллашини таъминлаш, ўқувчиларда касбий кўникмаларни шакллантириш, уларга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатишни йўлга қўйиш тартиби;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курслари жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхати;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курслариини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи касб малакаси бўйича давлат намунасидаги сертификат шакли тасдиқлансин.


2. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ 7-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


3. Қуйидагилар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб таълим олишга ва касбга ўқитишга жалб этилишини доимий назорат қилиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш ва уларга касб-ҳунар ўргатиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни танқидий ўрганиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш;

соҳага оид илғор хорижий тажриба ва инновацияларни амалиётга жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 октябрдаги

638-сон қарорига

7-ИЛОВА



Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг

таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашишни

ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. Б. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

2. В. Ражапов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3. Э. Боситхонова

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

4. Р. Ҳакимов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари

5. Э. Мухитдинов

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

6. Ж.Абруев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

7. И. Норқулов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

8. О. Парпибоева

-

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

9. Б. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари

10. Ж. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

11. У. Ташкенбаев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

12. Ф. Ахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

13. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари

14. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси

  

Изоҳ. Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 октябрдаги

638-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 77-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарорига 2-илованинг 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 16-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига илованинг 8-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 22 февралдаги 134-сон қарорига илованинг 2-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 31-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида " 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда) илованинг 17-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда) 1-илованинг 39-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда) илованинг 17-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 октябрь



























Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск