ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2022 й. 191-сон "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида "IT-visa" жорий этилганлиги ҳамда алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2022 й.

N 191



АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

СОҲАСИДА "IT-VISA" ЖОРИЙ ЭТИЛГАНЛИГИ ҲАМДА

АЛОҚА ОБЪЕКТЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ

ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари соҳасини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 14 мартдаги ПҚ-161-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 апрелдаги

191-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

        

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:


а) 1-илова (Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби)да:


2-банднинг "б"-кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда - IT-парк) резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик "IT-visa" (кейинги ўринларда - "IT-visa") берилади";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда, инвестиция визаси ва "IT-visa" эгаларининг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га уларнинг визалари амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади";


6-2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6-2. "IT-visa" ва инвестиция визаси ноэлектрон шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан берилади ва узайтирилади.

Хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикасига "IT-visa" ва инвестиция визаси билан келган тақдирда уни узайтириш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Хорижий фуқаро "IT-visa" ва инвестиция визасини олиш ҳамда узайтириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмаларига белгиланган шаклдаги анкета билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

а) "IT-visa"ни олиш учун - IT-парк дирекциясининг тавсияси. Мазкур тавсияда "IT-visa"нинг амал қилиш муддати кўрсатилади;

б) инвестиция визасини олиш учун - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бири ва миллий паспортини кўрсатган ҳолда.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.

"IT-visa" ва инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани "IT-visa" ёки инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштиришда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.

"IT-visa"ни олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва хорижий фуқарога расмийлаштириш муддати 3 суткадан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га "IT-visa" ўрнига IT-парк дирекцияси томонидан тавсиянома берилади. Бундай тавсиянома "IT-visa"га тенглаштирилади";


6-3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"IT-visa" берилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳисобни ҳамда тегишли реестрни юритиш учун IT-парк дирекциясига ҳар ойда тегишли маълумотларни юборади.

"IT-visa"нинг амал қилиш муддатини қисқартириш ёки бекор қилиш IT-парк дирекциясининг хабарномасига биноан амалга оширилади. Бунда, IT-парк дирекцияси уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маълумот юборади";


10-бандда:

бешинчи хатбоши "хорижий фуқароларга" сўзларидан кейин "IT-парк резидентининг хорижий мутахассислари бундан мустасно," сўзлари билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбоши "10 суткадан" сўзларидан кейин "IT-visa" берилганда эса 3 суткадан" сўзлари билан тўлдирилсин;


13-1-бандда:

биринчи хатбоши "хорижий фуқароларга" сўзларидан кейин "IT-visa" ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хорижда бўлган хорижий фуқароларга "IT-visa"ни расмийлаштириш учун IT-Парк Дирекцияси ўзининг тавсиясини, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади";

олтинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидаги "Инвестиция визаси" сўзлари "IT-visa" ва инвестиция визаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "Инвестиция визасини" ва "Инвестиция визаси" сўзлари тегишлича "IT-visa" ва инвестиция визасини" ва "IT-visa" ёки инвестиция визаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илова (Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг рўйхати) қуйидаги мазмундаги 29-позиция билан тўлдирилсин:

       

"

29.

IT

Кўп марталик "IT-visa"

ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади.

        

".

       

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларининг 20-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"IT-visa"га эга бўлган хорижий фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тиббий хизматлар учун ҳақ тўлаш ҳуқуқига эга".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Қуйидагилар АОДК объектлари ҳисобланади:

халқаро, шаҳарлараро, вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган телефон-телеграф станциялари, шу жумладан турғун алоқа асбоб-ускуналари ва магистрал линиялари;

телекоммуникация узеллари, шу жумладан асбоб-ускуналари, линия иншоотлари;

радиореле алоқа линияларининг станция ва иншоотлари;

йўлдош алоқа станциялари;

қабул қилиш-узатиш радиостанциялари;

кўчма объектларга эга бўлган қуруқликдаги радиоалоқа станциялари (радиал тизимлар, уяли телефонлар);

радиотелевизион станциялар ва рентрансляторлар;

почта ва махсус алоқа объектлари";


б) 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ер участкаларида ўрнатилган ва белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган антенна-мачта металл конструкциялари ҳамда уларга ўрнатилган ва уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар (тортқилар, атрофни ўровчи деворлар, юк кўтариш мосламалари, чақмоқдан ҳимоя қилиш тизимлари, ерга улаш қурилмалари, сигнал-ёритиш тизимлари, қўриқлаш сигнализацияси ва видеокузатув тизимлари) кўчмас мулк объекти ҳисобланади.

Антенна-мачталарга ўрнатиладиган телекоммуникация қурилмалари: таянч станция, сигналларни эфирга узатиш ва қабул қилиш қурилмалари, антенналар, фидерлар, радиореле қурилмалари, оптик толали алоқа қурилмалари, асосий ва захира электр таъминоти қурилмалари (электр подстанция, шит, дизель-генератор, UPS, аккумуляторлар) ҳамда мазкур қурилмалар ишлаши учун зарур бошқа технологик қурилмалар ва аппарат-дастурий тизимлар кўчмас мулк объекти ҳисобланмайди";


в) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 15-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"АОДК хизматининг вазифалари юклатилган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" давлат унитар корхонаси;

мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)";


д) 17-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кадастр юритиш технологиясининг такомиллаштирилишини таъминлайди";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)нинг алоқа объектларининг мавжудлиги, миқдорий ва сифат ҳолати, баҳоланиши ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳар ойнинг охирида, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун алоқа объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади";


е) 18 ва 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Алоқа объектлари мулкдорлари/фойдаланувчилари ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизматига кадастр объектларининг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдорий тавсифлари ва баҳоси, шунингдек ўтган ҳисобот даври (ойи) мобайнида уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни ҳар ойнинг 10 санасига қадар тақдим этишлари шарт";


з) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Алоқа объектларига бўлган мулкдорлар ёки бошқа ҳуқуқ эгалари даражасида, ўз алоқа объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, ушбу кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тегишли ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхатга киритиш натижалари бўйича ҳар қайси объект учун техник паспорт тузилади";


и) 26-бандда:

биринчи хатбошидан "норматив" сўзи чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "корхонанинг" сўзидан кейин "электрон" сўзи билан тўлдирилсин;


к) 27-бандда:

тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


л) илова (Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом)да:

Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш схемаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

         













      

Давлат ер кадастри

     

Бино ва иншоотлар

давлат кадастри

       









































































































































































































V






















Мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига

бошқа ҳуқуқлар эгаларининг

кадастр хизматлари

(ваколатли шахслари)

1

>

      

Алоқа объектлари кадастри

(АОДК)

      

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги - АОДК хизмати

      

<

4

Давлат кадастрлари

ягона тизими (ДКЯТ)

      

(Кадастр агентлиги)




Фойдаланувчилар







6

>













<

5

3

>













";

        

*) Стрелкалар билан кадастр ахборотлари ҳаракати йўналиши белгиланган";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари) АОДК хизматига ўз алоқа объектлари тўғрисидаги кадастр маълумотларини тақдим этадилар";


2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3-банддан "ИТМТМ" қисқартмаси чиқариб ташлансин;


4, 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. АОДК хизмати алоқа корхоналари объекти АОДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасига беради.

5. АОДК хизмати сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан алоқа корхоналари объектлари бўйича ахборотларни олиши мумкин.

6. АОДК хизмати алоқа корхоналари объектлари бўйича зарур ахборотларни мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)га юборади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки "IT-visa" ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Эксперт гуруҳи - "IT-visa"га эга бўлиш учун Дирекциянинг тавсиясини олиш учун тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш мақсадида Дирекцияда вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган. Эксперт гуруҳининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;

виртуал офис - Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлашган юридик (почта) манзили орқали (жисмоний жойлашмаган ҳолда) ходимлар ўз ишларини бажаришлари, компания билан контрагентлар (етказиб берувчилар, харидорлар, давлат органлари ва бошқалар) билан мулоқот қилиш имконини берувчи жой";


б) 6-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Эксперт кенгаши ва Эксперт гуруҳининг низомлари ҳамда таркибларини тасдиқлайди;

шартнома асосида Технопарк резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ускуналар, лаборатория, экспериментал-ишлаб чиқариш майдонлари, офислар, ўқув хоналари, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа хоналарни ижарага ва субижарага беради, шунингдек, виртуал офис ва янги юридик шахсларни ташкил этиш (one stop shop) бўйича ҳужжатларни тайёрлаш хизматларини кўрсатади";

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ахборот технологиялари соҳасида хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Технопарк резидентларининг таъсисчиларига (иштирокчиларига) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда "IT-visa"ни тақдим этиш бўйича тавсия беради";

олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Технопарк резиденти:

товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида хорижий таъсисчилар (иштирокчилар) ва чет эллик мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини чет эл валютасида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиқномаларини олмасдан туриб чет эллик мутахассисларни жалб этиш;

виртуал офисдан фойдаланган ҳолда фаолиятни амалга ошириш;

экспорт контрактисиз Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали хорижий валютага ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Технопарк резиденти Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин";


г) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармони ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги имтиёз ва преференциялар тақдим этилади:

а) Технопарк резидентларига:

барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ижтимоий солиқни тўлашдан озод этиш;

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этиш;

товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида хорижий таъсисчилар (иштирокчилар) ва чет эллик мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини чет эл валютасида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга ошириш;

виртуал офис мавжуд бўлганда уларнинг ходимлари юридик (почта) манзилида жисмоний жойлашмаган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиқномаларини олмасдан туриб чет эллик мутахассисларни жалб этиш;

экспорт контрактисиз онлайн дўконлар орқали экспортни амалга ошириш;

экспорт қилинган товар (хизмат)ларнинг ҳажми ўн икки ой давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошганда 25 фоизга, 20 миллион АҚШ долларидан ошганда 50 фоизгача Дирекцияга ҳар ой ўтказиладиган ажратмалар миқдорини пасайтириш;

б) Технопарк резидентлари билан меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:

7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади;

солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди;

в) 2025 йил 1 январга қадар Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резидентлари сингари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг беш фоиз ставкаси татбиқ этилади";


д) қуйидаги мазмундаги 30-1 ва 30-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"30-1. Дирекция томонидан Технопарк резидентларига виртуал офис қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:

Дирекциянинг веб-порталидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилган аризасига биноан;

Технопарк резидентининг ижро этувчи органи раҳбари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган тақдирда.

Виртуал офис Технопарк резидентининг ариза бериш вақтида солиқ органларида рўйхатдан ўтган жой бўйича тақдим этилади.

Технопарк резиденти виртуал офис шартномаси тузилганидан (бекор қилинганидан) кейин таъсис ҳужжатларидаги юридик (почта) манзилини белгиланган тартибда ўзгартириш мажбуриятини олади.

Виртуал офиснинг шартнома шакли Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Виртуал офисни тақдим этиш хизматларининг нархи Дирекция томонидан белгиланади.

30-2. Дирекция билан виртуал офис шартномасини тузган Технопарк резидентларига, қуйидаги талаблар қўлланилмайди:

юридик манзилида юридик шахсларнинг йўқлиги учун ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш;

фаолият юритаётган ходимларнинг турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш;

кўчмас мулки, кўчмас мулк ижараси ва (ёки) ундан текин фойдаланиш шартномалари мавжуд эмаслиги ҳамда рўйхатдан ўтган юридик (почта) манзилида жойлашмаганлик учун юқори даражадаги таваккалчилик тоифали солиқ тўловчи мезонига киритиш, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасининг амал қилинишини тўхтатиб туриш ҳамда шу ҳолатлар бўйича солиқ назорати чораларини қўллаш".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низомнинг 131-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"IT-visa"га эга бўлган хорижий фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартлар асосида таълим олиш ва ўқишга кириш ҳуқуқига эга".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти 32-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"IT-visa"га эга бўлган хорижий фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) томонидан кўчмас мулк сотиб олишда уларга нисбатан мазкур бандда кўрсатилган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу банднинг учинчи, олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси билан виртуал офис шартномасини тузган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига нисбатан татбиқ қилинмайди";


б) 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу банднинг тўртинчи-еттинчи хатбошилари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси билан виртуал офис шартномасини тузган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига нисбатан татбиқ қилинмайди".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 20-иловаси 12-позицияси қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг чет эллик мутахассисларига";

ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 апрель


















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск