ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоқа /

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 05.04.2022 й. 222-мҳ-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.04.2022 й. 2219-12-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2022 й.

N 2219-12




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

05.04.2022 й.

N 222-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-645-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон "Республикада Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 389-сон "Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2020 йил 6 мартдаги 129-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2020 йил 9 октябрдаги 637-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон "Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       С.Х. Шерматов






Буйруққа

ИЛОВА



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Миллий оператор Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими оператори ҳисобланади.";

бешинчи-саккизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 101-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Қуйидаги мазмундаги 104-2-банд билан тўлдирилсин:

"104-2. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан юридик ва жисмоний шахслар номига йўлланувчи хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 637-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.".


4. 136-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"136. Почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларини юбориш ва (ёки) олиш учун зарур бўлган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (ёки идентификация ID-картаси) ёхуд дипломатик паспорти;

б) муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларининг курсанти (тингловчиси)нинг ҳарбий гувоҳномаси ёки тегишли вазирликлар ва идоралар билан шартнома бўйича хизмат қиладиган зобитларнинг шахсий гувоҳномаси;

в) хорижий фуқаронинг миллий ёки дипломатик паспорти;

г) Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (идентификация ID-картаси);

д) миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳисобланади.".


5. 3-иловада:


1-бандда:

"а" кичик банд "совуқ қурол" деган сўзлардан кейин "ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"б" кичик банд "психотроп" деган сўздан кейин "моддалар ва прекурсорлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3-банднинг "в" кичик банди еттинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 апрель





















































Время: 0.1750
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск