Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.05.2022 й. 244-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 майдаги

244-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари

масалалари котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти (кейинги ўринларда - Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш ва ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига (кейинги ўринларда - Бош вазир ўринбосари) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни, яқин ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ҳамда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирликлар ва идораларда қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари соҳасидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

Ҳукумат аъзолари, барча даражадаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларни улар томонидан самарали бажарилишида уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

халқаро рейтинглар ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг позициясини яхшилаш бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг иш самарадорлигини янада оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудудларда "халқ билан мулоқот" ва "маҳаллабай" тизим асосида ишларни тизимли ташкил этиш, ёшларни қўллаб-қувватлашда маҳаллий ҳокимликлар билан узвий ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, шу жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, ёшларнинг илғор ғояларини ва бизнес лойиҳаларини амалга оширишни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини жорий этиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Котибиятда ва Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

Котибиятда, шунингдек, Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларда соҳалар йўналишлари бўйича лавозимларга тажрибали кадрларни танлаш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш орқали кадрларнинг амалдаги захирасини яратиш.


7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижроси жойларда сифатли амалга оширилишида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорликни ташкил этиш;

ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, уларнинг онгида мустақиллик, миллий ўзликни англаш ғояларига содиқлик, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик туйғуларини қарор топтириш, уларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарори билан республиканинг ҳар бир маҳалласида ташкил этилган ёшлар етакчилари фаолиятига кўмаклашиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш;

маҳаллаларда "Ёшлар баланси"ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформаларига киритиб бориш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишнинг самарали механизмини янада такомиллаштириш;

ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, "Беш муҳим ташаббус" лойиҳаларини, ёшлар фестивалларини ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарори ижросини самарали ташкил қилиш;

демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришда ёшларнинг фаол иштирокини ошириш, уларнинг мустақил фикрлайдиган, юксак маънавиятга, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга, кенг дунёқарашга ва чуқур билимга эга бўлган, ўзининг бутун кучи, билими ва салоҳиятини халқ манфаатлари йўлида сарфлашга, мамлакат келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор, ғайратли ёшлар сафини кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўсиб келаётган ёш йигит ва қизларни ички иммунитети шаклланишининг муҳим омиллари бўлган кенг дунёқарашга, мустаҳкам билимга, қатъий эътиқодга эга бўлган, юқори малакали ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказишга йўналтирилган ёшларга оид давлат сиёсати амалга оширилишини янада такомиллаштириш ишларини тизимли амалга ошириш;

ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида ёшлар ташкилотларининг ролини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишида ушбу ташкилотлар ролини кучайтириш орқали ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини янада ошириш;

ёшларнинг ўқишга ва бадиий адабиётга қизиқишини янада ошириш йўли билан уларда турли мафкуравий таҳдидларга, жумладан, диний экстремизм, терроризм, "оммавий маданият" ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ҳамда уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан тўғри фойдаланиш маданиятини ошириш;

ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали йигит ва қизларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган ва халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган ёш, малакали, ташаббускор, тадбиркор, уддабурон, виждонли ва фидойи раҳбар кадрларни тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бундай кадрлар захирасини яратиш ва уларни давлат бошқаруви органларида масъул лавозимларга кўтариш;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ва иқтисодий ҳамда психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган ёшларга кўмаклашиш ва уларни тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда ҳамда ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш;


б) жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 - 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармонига мувофиқ фуқаролик жамиятини янги босқичга олиб чиқиш, ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, бу борада ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5012-сон қарорига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарали ташкил этилишини таъминлаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлар ташаббусларини амалга ошириш учун уларга қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда соҳани тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг ташкилотни самарали бошқариш, молиявий барқарорликка эришиш, ижтимоий муҳим лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ижтимоий шериклик ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда, волонтёрларни, хайрия ва бошқа ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий менежмент, ижтимоий тадбиркорлик йўналишларида салоҳиятини ошириш;

жамоат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жамоат ташкилотларининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, демократик ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг роли ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини кенг ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва фуқароларнинг ҳуқуқлари қонуний манфаатларига дахл қиладиган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органларининг жамоат ташкилотлари, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

фуқароларнинг манфаатларига дахл қилувчи ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;


в) концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

яқин ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари йўналишидаги энг муҳим устувор вазифалар, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари"ни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида ҳимоя қилиш механизмини жорий этиш;

Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбариятининг ташрифлари натижалари бўйича ва республика ҳудудларига ташрифлар вақтида тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;

"йўл хариталари" ижросининг амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ахбороти, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш орқали уларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш;

тақдим этилаётган ахборот ва материалларни "йўл хариталари" амалга оширилишининг самарадорлиги юзасидан ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш;


г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари" ижроси устидан назорат қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг қарорлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари" ижросини мақсадли ўрганиш ва шу асосда стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқ манфаатлари йўлида қанчалик даражада рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлаш ва киритиш;

аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Котибият фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар бўйича оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда қайд этилган ҳолатларга бўлган муносабатларни жойларга чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", мақсадли ва комплекс дастурлар ижроси бўйича жойларга чиқиб танқидий ўрганишни ташкил этиш.


8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифалар ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Бош вазир томонидан ҳудудларда ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш жараёнида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказилиши учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;

тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

ўзи мутасадди бўлган тармоқлар ва соҳаларда ишларнинг аҳволини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида муҳокама қилиниши юзасидан таҳлилий материалларни тайёрлайди;

тегишли тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, бириктирилган тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли соҳа йўналиши бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбалар орқали, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун соҳа йўналишидаги ўтказилган ўрганишлар ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган долзарб масалалар юзасидан таҳлилий материаллар асосида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни пухта ишлаб чиқиш орқали тегишли таҳлилий маълумотномаларни тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекс ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, давлат бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда улар ҳимоя қилинишини ташкил этади;

ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ бириктирилган вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиради;

бириктирилган соҳада давлат сиёсати вазирликлар ва идоралар томонидан самарали ҳамда сифатли амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартнома лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли идоралараро коллегиал органлар, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора кўриш учун давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.

Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Бош вазир ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириғига биноан эса - бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузган ҳолда киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқиш учун қайтариш;

Котибият зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблар, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.


10. Котибият:

тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси мониторинги олиб борилиши;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилишини;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига киритиладиган таклифлар ва ҳужжат лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Котибиятдаги ишларнинг ҳолати ва тегишли вазирликлар ва идоралар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан ҳамкорликда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Котибият тузилмасига:

Котибият мудири;

жамоат ташкилотлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис;

дин ишлари масалалари бўйича бош мутахассис;

шуъба мудири (ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш масалалари);

ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;

Котибият инспектори киради.

Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.


13. Котибият мудири, шуъба мудири ва котибият мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудири, шуъба мудири ва Котибият мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Котибият шуъба мудири ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.

Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси сифатли амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва тегишли маълумотлар банкини юритиш орқали таъминланади.


15. Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, шуъба мудири ва мутахассисларининг ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирликлар ва идораларда ҳамда Котибиятда ижро интизомини таъминлайди, шу жумладан, соҳалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар, ҳар бир календарь йил учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантириш якунлари, тасдиқланган "йўл хариталари", концепциялар ва дастурларнинг амалга оширилиши бўйича маълумотларнинг электрон базаси доимий асосда шакллантирилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган соҳага доир масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Котибият шуъба мудири ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;

Котибият шуъба мудири ва мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига киритади;

Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган, республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

Котибиятда белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини шуъба мудири бажаради.


17. Шуъба мудири:

шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шуъбага бириктирилган масалалар бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва республика ҳудудлари бўйича мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Котибият ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Котибият мудирига, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;

шуъба мутахассислари томонидан тегишли тармоқлар, соҳалар, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, шуъба ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, шуъба мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

шуъба мутахассислар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли давр учун иш режаларида тасдиқланган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирларни амалга оширилишини мувофиқлаштиради, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирига кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар киритади;

Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш ва бошқа соҳага доир долзарб масалалар юзасидан муҳокама ва йиғилишлар ўтказади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

шуъба мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Котибият мудирининг кўрсатмасига кўра шуъбанинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


18. Котибият бош мутахассислари:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида шуъба мудирига, Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда - Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

мутасаддилик қилинадиган соҳада улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;

аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилар ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


19. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 май



































Время: 0.2110
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск