ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Муаллифлик ҳуқуқи. Турдош ҳуқуқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2022 й. 324-сон "Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2022 й.

N 324



ПАТЕНТ ВАКИЛЛИГИГА

НОМЗОДЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ҲАМДА ПАТЕНТ

ВАКИЛЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон ҳамда "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар:

мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 9 июндаги

324-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низомнинг 10-банди олтинчи хатбошисидаги "Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари "Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "Агентликда" сўзи "Вазирликда" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 4-банднинг учинчи хатбошиси ва 5-банддаги "Агентлик" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Патент вакили ўз касб фаолиятини ҳам мустақил равишда якка тадбиркор сифатида, ҳам ёлланиш бўйича ишлаган ҳолда амалга ошириши мумкин";


д) 6-3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6-3. Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.

Патент вакиллари малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта, кейинчалик аттестациядан ўтказиш йўли билан амалга оширилади";


е) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Номзодни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилини аттестациядан ўтказиш Вазирлик томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади";


ж) 8-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Малака имтиҳони жараёни узлуксиз овозли видеотасвирга туширилади, шунингдек Вазирликнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади. Малака имтиҳони ўтказиш жараёни қайд этилган видеотасвир Вазирлик томонидан бир йил мобайнида сақланади";


з) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Агентликнинг" сўзи "Вазирликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция комиссияси номзодлар ёки патент вакилларининг малака комиссияси қарори юзасидан шикоятларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ушбу Низом талабларини бузадиган хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятларини ҳамда Вазирликнинг белгиланган муддатда аттестациядан ўтмаган патент вакилини Патент вакиллари давлат реестридан (бундан кейин - реестр) чиқариш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқади";


и) 10 - 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Малака комиссия аъзоси бир пайтнинг ўзида апелляция комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.

11. Малака комиссияси ишини малака комиссияси раиси бошқаради.

Малака комиссияси раиси бўлмаганда унинг вазифалари вақтинчалик малака комиссияси раиси ўринбосари зиммасига юклатилади.

12. Малака комиссияси қарорлари малака комиссиясининг мажлисида қабул қилинади.

13. Малака комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва малака комиссияси раиси ҳамда бошқа аъзолари томонидан имзоланади.

Малака комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир";


к) 15 - 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Апелляция комиссияси малака комиссияси шакллантириладиган тартибда тузилади.

16. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

17. Апелляция комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва апелляция комиссияси раиси ҳамда бошқа аъзолари томонидан имзоланади.

Апелляция комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир";


л) 20, 22 - 24 ва 26-бандлардаги тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи тегишли келишикдаги "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


м) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Номзодлар ва патент вакилларини аттестация ҳамда патент вакилларини қўшимча аттестациядан ўтказиш учун Вазирлик томонидан тегишли харажатларни қоплаш учун қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорида:


а) 2-банддаги "инвестиция шартномаси тузилади" сўзлари "мажбурий тартибда инвестиция шартномаси тузилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 13-банди биринчи хатбошисидаги "Вазирлик томонидан тайёрланади" сўзлари "Вазирлик томонидан бир ой муддатда тайёрланади" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги "бўлиши мумкин" сўзлари "бўлади" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомда:


а) 11-банднинг 2-кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "Интеллектуал мулк агентлигига" сўзлари "Адлия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 17-бандда:

3-кичик банддаги "Интеллектуал мулк агентлигига" сўзлари "Адлия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-кичик банддаги "Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 7 августдаги 622-сон қарорига 2-илованинг 8 ва 39-позициялари "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди бешинчи хатбошисидаги "ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомда:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида", "Селекция ютуқлари тўғрисида", "Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида", "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида" ва "Географик кўрсаткичлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашида (кейинги ўринларда - Апелляция кенгаши) кўриб чиқиладиган масалалар турлари, Апелляция кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва молиялаштириш манбаларини белгилайди";


б) 5-банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Давлат муассасаси)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Агентликнинг" сўзи "Давлат муассасасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 11 ва 12-бандлардаги "Агентлик" сўзи "Вазирликнинг Интеллектуал мулк департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 14-банднинг биринчи хатбошиси ва 27-банддаги "Агентлик" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 24-банддаги "Агентлик" сўзи "Давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 28-банднинг биринчи хатбошисидаги "Агентликнинг ҳисоб рақамларига" сўзлари "Вазирликнинг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 29-банднинг биринчи хатбошисидаги "Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари" сўзлари "Вазирликнинг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорига 1-илованинг 10-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарорида:


а) 3-банддаги "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:


3-бандда:

"а" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан:";

"г" кичик банддаги "ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарори билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:


а) "Адлия вазирлиги" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"




Адлия вазирлиги

         

26.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори


Тармоқ маълумотнома / классификаторлари


Қонунчилик тармоқларини таснифлаш учун мўлжалланган.


26-1.

Товар ва хизматларнинг халқаро классификатори


Халқаро классификаторлар


Товар ва хизматларни таснифлаш учун мўлжалланган.


26-2.

Халқаро патент классификатори


Халқаро патент классификатори


Халқаро патент классификатори.


26-3.


Саноат намуналарининг халқаро классификатори

Саноат намуналарининг халқаро классификатори

         

Саноат намуналарининг халқаро классификатори.




".

б) "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги" бўлими чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 21 февралдаги 83-сон қарорига 1-илованинг "3.b-вазифа", "8.10-вазифа" ва "17.6-вазифа" позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" ва "Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 июнь





























































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск