ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.06.2022 й. ПҚ-290-сон "Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
21.06.2022 й.
N ПҚ-290
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ
ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида таълим сифатини ошириш, университет фаолиятига илғор таълим дастурларини жорий қилиш ҳамда замонавий билим ва педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш мақсадида:
1. Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-2026 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини (кейинги ўринларда - Университет) халқаро талабларга мувофиқ трансформация қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
2022-2026 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;
2023-2026 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ таълими вазири зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
2023 йил 1 январга қадар Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ихтисослик кафедраларига камида 15 нафар малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
2023 йил 1 сентябрга қадар халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда Университетда камида 3 та қўшма таълим дастурини ташкил этиш;
2024 йил 1 январга қадар:
Университет фаолиятида "Олий таълим жараёнларини бошқариш" ахборот тизимини тўлиқ жорий этиш;
Университетнинг илмий журналини Scopus, Web of Science ёки бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритиш;
2025 йил 1 январга қадар:
Университетнинг Times Higher Education ёки Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентликларининг соҳавий, минтақавий ёхуд тематик рейтингларига киришини таъминлаш;
ваколатли халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда Университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини аккредитациядан ўтказиш;
Университет бошқарув тизимини ISO:21001 (Educational organizations - Management systems for educational organizations) талаблари асосида ташкил этиш;
мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш.
4. 2023 йил 1 январдан бошлаб Университетга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 декабрдаги "Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-60-сон ва 2021 йил 24 декабрдаги "Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-61-сон қарорларида белгиланган академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Университет фаолияти давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, тўлов-контракт асосида ўқитишдан ҳамда хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Белгилансинки, 2024/2025 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Университетнинг педагогика таълим йўналишларига (алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бундан мустасно) қабул жараёнлари икки босқичда, жумладан биринчи босқичда - дастлабки имтиҳон шаклида, иккинчи босқичда - кириш тест синовлари орқали амалга оширилади. Бунда:
дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;
дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.
6. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) ҳамда Давлат тест маркази (М. Каримов):
2024 йил 1 январга қадар Университетнинг педагогика таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича вақтинчалик тартибни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб, педагогика таълим йўналишларига қабул имтиҳонларини икки босқичда ўтказиш тартибини педагог кадрлар тайёрловчи бошқа олий таълим муассасаларига ҳам татбиқ этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Университет тузилмасида Университет, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Миллий-тадқиқот институти), Республика таълим маркази ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг малакали мутахассисларидан иборат бўлган Педагогик таълим ва амалиёт бўлими ташкил қилинсин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Университет таълим дастурларининг мактабгача, мактабдан ташқари, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари таълим дастурлари билан уйғунлигини таъминлаш;
Университет талабаларини таълим муассасалари фаолияти, шунингдек, педагог касбининг хусусиятлари билан таништириш;
талабаларнинг педагогик касбга бўлган муносабатларини ва уларни педагогик фаолиятга мотивация қилиш усулларини ўрганишга қаратилган ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш;
Университетда таълим олиш жозибадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, битирувчиларнинг ўқув жараёни ва ишлаб чиқаришдаги амалиётни ташкил этиш борасида фикр-мулоҳазаларини ўрганиш;
Университет фаолиятини халқаро талабларга мувофиқ такомиллаштириш, унинг халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингларига кириши борасидаги мавжуд муаммоларни тадқиқ қилиш ва натижалари юзасидан таклифлар киритиш;
таълим ва амалиёт интеграциясини кучайтириш ҳамда педагог кадрларнинг узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Университетнинг кузатув кенгаши муҳокамасига киритиш.
8. Белгилансинки:
Педагогик таълим ва амалиёт бўлими ходимлари таркиби ҳар бир ташкилотнинг вакилларидан шакллантирилади;
Педагогик таълим ва амалиёт бўлими бошлиғи ўз лавозимига Университет ректори томонидан тайинланади ва озод этилади;
Педагогик таълим ва амалиёт бўлими ходимлари бўлимдаги фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади;
Педагогик таълим ва амалиёт бўлими ходимлари бўлимдаги фаолияти давомида иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда асосий меҳнат фаолиятидан озод қилинади;
Университетга ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Педагогик таълим ва амалиёт бўлими ходимларини қўшимча рағбатлантиришга рухсат этилади.
Университет (А. Киргизбаев) икки ой муддатда Педагогик таълим ва амалиёт бўлими фаолиятини лозим даражада ташкил этиш мақсадида бўлим учун зарур мебель, инвентарь, компьютер ва алоқа воситалари билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) бир ой муддатда Педагогик таълим ва амалиёт бўлимида фаолият юритиш учун малакали мутахассисларни белгиланган тартибда сафарбар этсин.
9. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Университет ва Миллий-тадқиқот институтининг қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишини таъминласин:
халқ таълими тизимини такомиллаштириш, педагогик таълим назарияси ва ишлаб чиқариш амалиёти интеграциясини кучайтириш, педагогларни тайёрлаш ва уларнинг узлуксиз касбий ривожланишини таъминлашнинг долзарб масалалари бўйича биргаликда илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
Университет профессор-ўқитувчиларини халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш курсларига, Миллий-тадқиқот институти илмий ходимларини Университетнинг бакалавриат ва магистратурасида ўқув машғулотларини олиб боришга жалб қилиш;
Университет ва Миллий-тадқиқот институтининг малакали мутахассисларини докторант, мустақил тадқиқотчи ва магистратура талабаларига илмий раҳбарлик қилиш учун жалб қилиш;
ҳамкорликда илмий конференция, семинар ва тренингларни, шунингдек, докторлик диссертациялари муҳокамаларини ташкил қилиш;
ходимлар, тингловчилар ва талабалар учун Университет ва Миллий-тадқиқот институтининг ахборот-ресурс марказлари ва кутубхоналари манбаларидан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
талабалар ва тингловчилар учун дарслик, ўқув ҳамда методик қўлланмалар яратиш.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-134-сон Фармонига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги зиммасига:
2022 йил 1 декабрга қадар мактаб директори лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш тизимини;
2023 йил 1 августга қадар таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш вазифалари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Миллий-тадқиқот институти тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими ходимларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилсин.
Белгилаб қўйилсинки:
а) Марказ томонидан қуйидагилар ташкил этилади:
умумий ўрта таълим муассасаси директори лавозимига номзодларни махсус дастурлар асосида ўқитиш, уларнинг бошқарув соҳасига оид билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижасидан келиб чиқиб, талабгорларга менежерлик сертификатини (кейинги ўринларда - менежерлик сертификати) бериш;
педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижасидан келиб чиқиб, талабгорларга умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги миллий сертификатни (кейинги ўринларда - умумтаълим фанлар бўйича сертификат) бериш;
б) Марказ фаолияти Миллий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
в) Марказ Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 6Б-уй манзилида жойлашган бинонинг бир қисмида жойлаштирилади;
г) менежерлик сертификати ва умумтаълим фанлар бўйича сертификатни бериш учун талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади ва ушбу маблағлар Миллий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
11. 2023 йил 1 январдан бошлаб Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари ташкил этилсин.
Белгилансинки:
Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методистлари штат бирликларининг бир қисмини мақбуллаштириш ҳисобидан ташкил этилади;
Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари фаолияти Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази (кейинги ўринларда - Республика таълим маркази) томонидан мувофиқлаштирилади;
Методик хизмат кўрсатиш бўлимларининг раҳбарларини ишга қабул қилиш Республика таълим маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари ходимларининг малакасини доимий ошириб бориш, уларни кўрсатма материаллари билан таъминлаш вазифаси Республика таълим маркази зиммасига юклатилади;
Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари методистларининг базавий тариф ставкаси миқдори умумий ўрта таълим муассасалари олий тоифали ўқитувчисининг базавий тариф ставкасига, бўлим бошлиқлариники эса - умумий ўрта таълим муассасалари олий тоифали ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорининг 1,1 бараварига тенглаштирилади;
Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари томонидан Республика таълим марказининг махсус дастури, шунингдек, ишлаб чиқилган янги мактаб дарсликлари ва ўқув қўлланмалари асосида умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун малака ошириш курслари ташкил этилади;
Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
12. Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) 2023 йил 1 мартга қадар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОECD)нинг Global Teaching InSights лойиҳаси тажрибасидан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим муассасаларидаги илғор ўқитувчиларнинг очиқ дарсларини онлайн платформалар орқали намойиш қилиш ва уларнинг муҳокамасини ташкил этиш амалиётини жорий қилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
14. Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб халқ таълими вазири Б.О. Саидов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 21 июндаги
ПҚ-290-сон қарорига
1-ИЛОВА
2022-2026 йилларда Низомий номидаги
Тошкент давлат педагогика университетини
трансформация қилиш ва комплекс
ривожлантириш дастури
Президентининг
2022 йил 21 июндаги
ПҚ-290-сон қарорига
2-ИЛОВА
2023-2026 йилларда Низомий номидаги Тошкент
давлат педагогика университетини ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Устувор вазифа |
Мақсадли кўрсаткич |
Йиллар кесимида
|
Ўсиш кўрсат- кичи, (2023 йилга нисбатан)
|
|||
2023 йил |
2024 йил |
2025 йил
|
2026 йил |
||||
1. |
Чет тили фанидан миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга профессор- ўқитувчилар улушини ошириш
|
Асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан (фоизда) |
12 |
15 |
20 |
25 |
2,1 баравар |
2. |
Чет тили фанидан миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга талабалар улушини ошириш
|
Жами талабалар сонига нисбатан (фоизда) |
5 |
8 |
12 |
25 |
5 баравар |
3. |
Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш |
Илмий салоҳият (фоизда)
|
52 |
60 |
65 |
70 |
35 фоиз |
4. |
Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони
|
40 |
70 |
90 |
100 |
2,5 баравар |
|
5. |
Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони
|
6 |
8 |
12 |
20 |
3,3 баравар |
|
6. |
Фалсафа доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (PhD) сони
|
10 |
20 |
30 |
40 |
4 баравар |
|
7. |
Фан доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (DSc) сони
|
3 |
6 |
8 |
12 |
4 баравар |
|
8. |
Мустақил изланувчилар сони
|
12 |
20 |
30 |
40 |
3,3 баравар |
|
9. |
Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлигини ошириш
|
Дарсликлар сони |
25 |
35 |
45 |
60 |
2,4 баравар |
10. |
Ўқув қўлланмалар сони
|
35 |
45 |
60 |
75 |
2,1 баравар |
|
11. |
Монографиялар сони
|
30 |
40 |
55 |
60 |
2 баравар |
|
12. |
Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони
|
17 |
29 |
42 |
51 |
3 баравар |
|
13. |
Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони
|
40 |
62 |
97 |
118 |
3 баравар |
|
14. |
Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони
|
0,7 |
1,4 |
2,1 |
2,8 |
4 баравар |
|
15. |
Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш |
Университет профессор-ўқитувчиларини жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига хизмат сафарларига юбориш
|
60 |
80 |
100 |
120 |
2 баравар |
16. |
Университетга хорижий олимларнинг ташрифи (камида 36 соат юкламасини бажариш)
|
7 |
11 |
16 |
21 |
3 баравар |
|
17. |
Хорижий олий таълим муассасалари билан академик алмашув дастурларида университет талабаларининг иштироки (фоизда)
|
5 |
8 |
18 |
30 |
6 баравар |
|
18. |
|||||||
19. |
Халқаро лойиҳалар сони
|
2 |
3 |
5 |
6 |
3 баравар |
|
20. |
Талаба-ёшлар таълими учун қўшимча шароитлар яратиш, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш |
Талаба-ёшларнинг илмий мақола, китоб ва ижод намуналарини нашр этиш (фоизда)
|
20 |
30 |
40 |
50 |
2,5 баравар |
21. |
Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар орасида спорт билан шуғулланувчиларнинг улуши (фоизда)
|
20 |
30 |
45 |
60 |
3 баравар |
|
22. |
Талабалар орасида спорт билан шуғулланувчиларнинг улуши (фоизда)
|
35 |
45 |
60 |
80 |
2,3 баравар |
|
23. |
Университет талабаларининг "Йил талабаси", бешта муҳим ташаббус ва бошқа йўналишлардаги танловларда иштироки
|
5 |
10 |
15 |
25 |
5 баравар |
Президентининг
2022 йил 21 июндаги
ПҚ-290-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги "Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4467-сон қарорининг 9-бандидаги "халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида" сўзлари "Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4884-сон қарорида:
а) 5-банддаги "халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти" сўзлари "Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари" сўзлари "Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги "Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4963-сон қарорида:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари)" сўзлари "Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-бандида:
учинчи хатбошидаги "директор" сўзи "ректор" сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ҳудудий марказларининг раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Институт ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади";
в) 11-банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларидаги "халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти" сўзлари "Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-илованинг 12-позицияси "Чора-тадбирлар" устунидаги "халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари" сўзлари "Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари" сўзлари билан, "халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти" сўзлари "Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 2-илованинг 1-позицияси "Кўрсаткичлар номи" устунидаги "халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг" сўзлари "Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 3-илованинг номида ва 1-позицияси "Устувор масалалар" устунидаги "халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг" сўзлари "Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 4-илованинг номидаги "халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг" сўзлари "Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 5-илованинг номидаги "халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти" сўзлари "Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-5140-сон қарори 12-бандининг биринчи, тўртинчи-олтинчи хатбошиларидаги "9" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги "Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-61-сон қарорининг 1-иловаси қуйидаги таҳрирдаги 36-банд билан тўлдирилсин:
"36. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети".
Изоҳ: мазкур илованинг 5-банди 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 22 июнь