ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2022 й. 359-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2022 й.

N 359




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий

мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида"

2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон ва "Ватан таянчи"

болалар  ва  ўсмирлар  ҳарбий-ватанпарварлик

ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"

2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон қарорлари)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон ва "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги

359-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


23-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи (шу жумладан, ижодий имтиҳонлар бўйича) миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади";

еттинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ "Темурбеклар мактаби" битирувчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига Университетнинг бакалавриатига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади";


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 29 ноябрдаги 971-сон қарорида:


а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий

мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш

чора-тадбирлари тўғрисида";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида кадрларни тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги ҳарбий оркестр жамоалари, шунингдек, бошқа оркестр ва бадиий жамоалар учун дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


в) 1, 2 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


г) 4-банддаги "Республика ихтисослаштирилган" сўзлари "Ҳарбий" сўзи билан алмаштирилсин;


д) иловада:


илованинг номидаги "Республика ихтисослаштирилган" сўзлари "Ҳарбий" сўзи билан алмаштирилсин;


1, 20 ва 30-бандлардаги "Республика ихтисослаштирилган" сўзлари "Ҳарбий" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга 1-илова белгиси ва номидаги "Республика ихтисослаштирилган" сўзлари "Ҳарбий" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга 2-илова белгиси ва матнидаги "Республика ихтисослаштирилган" сўзлари "Ҳарбий" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга 3-илова белгисидаги "Республика ихтисослаштирилган" сўзлари "Ҳарбий" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга 4-иловада:


илова белгисидаги "Республика ихтисослаштирилган" сўзлари "Ҳарбий" сўзи билан алмаштирилсин;


илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий

мусиқа академик лицейга кириш учун имтиҳонларни

умумий баҳолаш мезонлари

Т/р

Топшириқларни бажариш

Максимал балл


1.

Она тили (диктант):

15


1.1

мутлақо хатосиз ёзилган диктант, битта орфографик ёки битта пунктуацион хатога йўл қўйилган

13 - 15


1.2

диктант иккита орфографик ва иккита пунктуацион хатолар билан ёзилган, хатолар нисбати ўзгарганда уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги лозим

10 - 12


1.3

диктант тўртта орфографик ва тўртта пунктуацион хатолар билан ёзилган, хатолар нисбати ўзгарганда уларнинг умумий миқдори саккизтадан, аммо орфографик хатоларнинг миқдори олтитадан ошмаслиги лозим

7 - 9


1.4

диктант еттита орфографик ва еттита пунктуацион хатолар билан ёзилган

4 - 6


1.5

диктант тўққизта орфографик ва тўққизта пунктуацион хатолар билан ёзилган

1 - 3


1.6

диктант ўнта ва ундан ортиқ орфографик ҳамда ўнта ва ундан ортиқ пунктуацион хатолар билан ёзилган

0


2.

Математика (назорат иши):

15


2.1

барча вазифалар ва мисоллар хатосиз бажарилган, 1 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

13 - 15


2.2

2 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

10 - 12


2.3

битта вазифа ва мисолда ёки 3 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

7 - 9


2.4

иккита вазифани бажаришда хатоларга ёки 4 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

4 - 6


2.5

иккита вазифа ва битта мисолни бажаришда хатоларга ёки 5 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

1 - 3


2.6

барча вазифалар ва мисоллар бажарилмаган

0


3.

Ўқиш:

10


3.1

бир дақиқада 70 та ва ундан ортиқ сўз

10


3.2

бир дақиқада 60 - 65 сўз

7 - 9


3.3

бир дақиқада 50 - 55 сўз

4 - 6


3.4

бир дақиқада 40 - 45 сўз

1 - 3


3.5

бир дақиқада 40 сўздан кам

0


4.

Психологик тест:

20


4.1

Ҳар бир тўғри жавоб учун

1


5.

Ижодий имтиҳон (мусиқа):

40


5.1

ижро этиш усули (ритм):

10


5.1.1

берилган усулни аниқ такрорлаш

8 - 10


5.1.2

берилган усулни нисбатан такрорлаш

5 - 7


5.1.3

берилган усулни ноаниқ такрорлаш

1 - 4


5.1.4

берилган усулни такрорлай олмаслик

0


5.2

Хотира:

10


5.2.1

узун ва қисқа мусиқа парчаларини аниқ такрорлаш

8 - 10


5.2.2

узун ва қисқа мусиқа парчаларини нисбатан такрорлаш

5 - 7


5.2.3

узун ва қисқа мусиқа парчаларини ноаниқ такрорлаш

1 - 4


5.2.4

узун ва қисқа мусиқа парчаларини такрорлай олмаслик

0


5.3

Эшитиш қобилияти:

10


5.3.1

фортепианода ижро этилган товуш ва товушлар сонини тўлиқ топиш

8 - 10


5.3.2

фортепианода ижро этилган товуш ва товушлар сонини нисбатан топиш

5 - 7


5.3.3

фортепианода ижро этилган товуш ва товушлар сонини ноаниқ топиш

1 - 4


5.3.4

фортепианода ижро этилган товушларни топа олмаслик

0


5.4

Мустақил тайёрланган қўшиқни куйлаш ёки асарни чолғуда ижро этиш:

10


5.4.1

соф ва аниқ оҳангда куйлаш ёки чолғуда ижро этиш

8 - 10


5.4.2

қўшиқни нисбатан соф оҳангда куйлаш ёки чолғуда асарни ижро даражаси

5 - 7


5.4.3

қўшиқни ноаниқ оҳангда куйлаш ёки чолғуда асарнинг ижро даражаси

1 -4


5.4.4

қўшиқни куйлай олмаслик

0


Жами:

100

";

Низомга 5-илова белгиси ва номидаги "Республика ихтисослаштирилган" сўзлари "Ҳарбий" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомининг 59-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"59. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ "Темурбеклар мактаби" битирувчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига Институтга ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 42-1-42-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"42-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида балл шаклида имтиёз берилади.

42-2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон қарорига мувофиқ "Ватан таянчи" ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган "Ватан таянчи" отряди аъзоларига Академияга ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 53-1-53-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"53-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига ОҲТМга ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида балл шаклида имтиёз берилади.

53-2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон қарорига мувофиқ "Ватан таянчи" ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган "Ватан таянчи" отряди аъзоларига ОҲТМга ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 июль

































Время: 0.0345
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск