ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2022 й. 375-сон "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчаларлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2022 й.

N 375



ЕР МУНОСАБАТЛАРИДА ТЕНГЛИК

ВА   ШАФФОФЛИКНИ   ТАЪМИНЛАШ,

ЕРГА   БЎЛГАН   ҲУҚУҚЛАРНИ   ИШОНЧЛИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИ БОЗОР АКТИВИГА

АЙЛАНТИРИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАРЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ер муносабатларини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларни қўллашда турлича талқин қилиш, ер участкаларини ажратишда бюрократик тўсиқлар, таниш-билишчилик ва коррупцияга йўл қўйиш ҳолатлари учрамоқда, ушбу муаммолар ер участкаларини ажратиш механизмини ткомиллаштириш, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш назоратни кучайтиришни тақозо этмоқда.

Ер участкаларини қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадлари учун ажратишнинг шаффоф механизмини жорий этиш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, айниқса, суғориладиган ерларни муҳофаза қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

а) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер муносабатларига оид қуйидаги ваколатларини бекор қилиш:

ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, захирага олиш, бириктириш, ободонлаштириш ва фойдаланишга бериш;

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш;

суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш;

б) ер участкаларини ажратиш бўйича қуйидаги тартибни жорий этиш:

ер участкаларини хусусий секторга - мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига - доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни очиқ электрон танлов якунларига кўра фақат ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали сотиш;

кичик саноат зоналари ва ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ажратиш;

давлат ташкилотларига ер участкаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш;

2025 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Шуманай туманларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ҳамда янги ўзлаштирилган ерларни ижарага беришда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун тўланадиган тўловнинг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор устуворликка эга бўлиши ва унга қолган мезонлар бўйича балл бериш тартиби қўлланилмаслиги.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июлдаги

375-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "ер участкаси ажратиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими томонидан қарор қабул қилинган" сўзлари "электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаси олинган" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 18-банднинг 7-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7) якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси";


б) 31-банднинг биринчи хатбоши ва "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Арзон уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин қарз олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда арзон уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза билан мурожаат қилади. Арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилгандан кейин қарз олувчи бир ой муддатда:

а) банкка арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатномани тақдим этиши";


в) Низомга 2-илованинг 5.7-банди ва "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.7. Арзон уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин қарз олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда арзон уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза билан мурожаат қилади. Арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилгандан кейин қарз олувчи бир ой муддатда:

а) банкка арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатномани тақдим этиши";


г) Низомга 3-илованинг 5.2.9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.2.9. Қурилиш тугаллангандан кейин уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатномани, уй-жойга эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани ва кредит шартномасида кўрсатилган бошқа ҳужжатларнинг нусхасини Ипотекага олувчига тақдим этиш".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Транспорт воситаларини сақлаш хизматлари транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатиш учун қонунчиликда берилган ер участкасини олган ва белгиланган тартибда танлаб олинган юридик шахслар томонидан кўрсатилади";


4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда):


а) 1-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Бозор Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида ташкил этилади";


б) 2-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Савдо комплекси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида ташкил этилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "эгаларига туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ берилган" сўзлари "эгалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш учун ер участкалари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилади";


в) 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 32-банддаги "Туман (шаҳар) ҳокимининг кўрсатиб ўтилган мақсад учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорисиз" сўзлари "Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларсиз" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2017 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўп квартирали уйни қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида амалга оширилади";


б) 14-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўп квартирали уй қуриш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасига ёки реконструкция қилинаётган объектга бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжат";


в) 57-банддаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси" сўзлари "Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 68-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий бўлимларида" сўзлари "Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) Низомга 3-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги 467-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2017 й., 27-сон, 623-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қурилиш мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини";


4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари (кейинги ўринларда - ҳудудий органлари)";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда икки иш куни мобайнида бу ҳақда туман (шаҳар) ҳокимига хабарнома киритади, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бузиб ташлаш ҳоллари бундан мустасно.

Ваколатли органлар томонидан киритилган хабарнома келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ҳокими Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризаси судга киритилишини таъминлайди.

Бунда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бузиб ташлаш бўйича тўғридан-тўғри судга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан белгиланган тартибда мурожаат қилинади.

Хабарномада ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахс бўлганда), иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади, қурилишнинг ҳолати ва ҳажми кўрсатилган маълумотлар акс эттирилади ҳамда унга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатнома ва 10-бандида назарда тутилган баённома илова қилинади";


13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбошимчалик билан қурилган

иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш

(бузиб ташлаш)ни ташкил этиш

СХЕМАСИ

           

     

Субъектлар

     


    

Механизм

    


    

Муддатлар

      






Ваколатли органнинг ҳудудий органлари


Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаб борадилар.


      

Ваколатли органнинг

Чора-тадбирлар режасида белгиланган муддатларда

       








Ваколатли орган

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан

ҳамкорликда


         

1. Ўзбошимчалик билан иморатни қуриш учун ер участкасини ажратиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қаpopи мавжудлигини аниқлайди.


2. Ўзбошимчалик билан иморат қурилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар беради ҳамда иморатни ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузади.


3. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахсга қурилган иморатни ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги далолатнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори иштирокида топширилишини таъминлайди.


4. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс далолатномани олишни рад этган тақдирда, ваколатли орган ушбу ҳолат тўғрисида камида уч киши (ваколатли орган ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори) иштирокида баённома тузилишини таъминлайди.

      


Ваколатли органнинг

Чора-тадбирлар режасида белгиланган муддатларда








Ваколатли орган


       

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс томонидан ушбу иморат бартараф этилмаган (бузиб ташланмаган) тақдирда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда бу ҳақда туман (шаҳар) ҳокимига хабарнома киритади, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш ҳоллари бундан мустасно.

         


Икки иш куни

мобайнида








Туман (шаҳар) ҳокими


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг даъво аризаси судга киритилишини таъминлайди.


      

Ваколатли орган киритган хабарнома келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида

         










Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий органлари


Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш (бузиб ташлаш) бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий органлари тўғридан-тўғри судга мурожаат қилади.


         

Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бартараф этиш (бузиб ташлаш) учун белгиланган муддат тугагандан сўнг бартараф этилмаганда уч иш кунида

       



       

".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 468-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2017 й., 27-сон, 624-модда) билан тасдиқланган "Яшнобод" инновация технопарки тўғрисидаги низомда:


26-банддаги "доимий фойдаланишга" сўзлари "белгиланган тартибда ижарага" сўзлари билан алмаштирилсин;


27 - 34-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" рус тилида қабул қилинган 2017 йил 28 июлдаги 559-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошидаги ", а также внесение ходатайств в Кабинет Министров Республики Узбекистан и хокимият города Ташкента о предоставлении земельного участка инвестору под застройку" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарорида:


а) қарор номидаги ва 1-банддаги "ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:


илова номидаги ва 1-банддаги "ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


6 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


10-банднинг тўққизинчи хатбошидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ҳарбий хизматчиларга ер участкаси ажратиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинган" сўзлари "ер участкаси электрон онлайн-аукцион орқали олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банддаги ", шунингдек якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Ариза берувчи - уй қурувчининг 2017 - 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомда:


3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи" сўзлари "Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танлаб олинган ер массивлари, потенциал уй қурувчиларни танлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш жараёнида кўриб чиқиладиган ижтимоий мезонлар, ариза ва ҳужжатларни тақдим қилиш жараёнлари ва муддатлари тўғрисидаги маълумотлар инжиниринг компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маҳаллий аҳоли эътиборига етказилади".


12 . Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги 634-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ ҳудудида ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ ажратилади".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш";


б) 2-иловада:


5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик битимида белгиланган муддатга ер участкаларини ижарага бериш";


12-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкалари давлат шериги - туман (шаҳар) ҳокимлигига қонунчиликда белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади";


13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Туман (шаҳар) ҳокимлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасини хусусий шерикка ижарага бериш шартлари битимда белгиланади";


15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 734-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 228-модда) билан тасдиқланган Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Давлат томонидан шерик битим тузилган кундан бошлаб бир кун мобайнида битим доирасида ер участкасини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат қилади";


48-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хусусий шерикка ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини қонунчиликда белгиланган тартибда ижарага бериш учун ушбу ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш тўғрисида қарор қабул қиладилар.

Давлат томонидан шерик ва хусусий шерик ўртасида ер участкасини ижарага бериш шартлари ва муддати битимга қўшимча киритиш орқали белгиланади";


51-банддаги "битим тузилгандан" сўзлари "битимга қўшимча киритилгандан" сўзлари билан алмаштирилсин;


52-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини Андижон вилоятининг кичик саноат зоналарига жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ ҳудудида ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ ажратилади".


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 962-сон қарори билан тасдиқланган "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида "Yosh tadbirkorlar" коворкинг марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда ажратилади";


12 - 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


39-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хусусий шерикка коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш учун ўзига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасини битимда белгиланган муддатга ижарага бериш ёки давлат мулки бўлган бўш турган объектни "ноль" харид қийматида белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда тақдим этиши";


40-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасини битим амал қиладиган муддатга ижарага олиш ёки давлат мулки бўлган бўш турган объектни "ноль" харид қийматида олиш ҳамда улардан фойдаланишга".

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ушбу БРЛда қайд этилган чегара доирасида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун битта ер участкаси (кейинги ўринларда - ер участкаси) давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади ва у томонидан хусусий шерикка ижарага берилади";


12-банднинг бешинчи хатбошидаги "доимий фойдаланиш" сўзлари "ижарага берилиши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Талабгордан ариза келиб тушгандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир кун муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларини, тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига хабарнома келган санадан бошлаб, талабгор аризасида ижарага олиш учун кўрсатилган ер участкаси тақдим этилишини рад этиш тўғрисидаги хабарномани юборади";


46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Битим расмийлаштирилгандан кейин бир кун ўтгач давлат шериги томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этилади.

Ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади";


қуйидаги мазмундаги 46-1-банд қўшилсин:

"46-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича битимга қўшимча киритилишини таъминлайди";


47-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 184-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомда:


4-бандда:


иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари биноларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш";


бешинчи хатбошидаги "ер участкаларини бепул" сўзлари "ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида" сўзлари билан алмаштирилсин;


олтинчи хатбошига "жиҳозлаш учун" сўзларидан кейин "ижарага" сўзи қўшилсин;


7-бобнинг номидаги "ер участкаларини бепул" сўзлари "ижара ҳуқуқи асосида" сўзлари билан алмаштирилсин;


47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч кун ичида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади";


қуйидаги мазмундаги 47-1-банд қўшилсин:

"47-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича битимга қўшимча киритилишини таъминлайди";


48-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


10-бобнинг номидаги "доимий фойдаланишга бепул" сўзлари "ижарага" сўзи билан алмаштирилсин;


74-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"74. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари уч кун ичида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини давлат томонидан шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади";


қуйидаги мазмундаги 74-1-банд қўшилсин:

"74-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича битимга қўшимча киритилишини таъминлайди";


75-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


11-бобнинг номига "ер участкаларини" сўзларидан кейин "ижара ҳуқуқи асосида" сўзлари қўшилсин;


85-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"85. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги уч кун ичида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади";


қуйидаги мазмундаги 85-1-банд қўшилсин:

"85-1. Давлат томонидан шерик унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича ижара шартномаси имзоланишини таъминлайди";


86-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


91-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний тарбия ва спорт муассасасини қуриш учун ер участкаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 майдаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Питомниклар ва плантациялар барпо этиш учун ер участкалари жисмоний ва юридик шахсларга (бундан кейин плантаторлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда берилади";


7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


10-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат".


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг ўн тўққизинчи хатбошидаги "Маъмурий кенгашнинг қарори асосида" сўзлари "белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 20-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ишлаб чиқариш майдонлари ва инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳамда электрон-онлайн аукционга қўйиладиган ер участкаларининг номи, сони, тавсифи, улар жойлашган жой, ўтказилган ва уланган муҳандислик-техник коммуникациялар мавжудлиги";


в) 26-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш ва тадбиркорлик субъектига шартнома асосида умумий майдонини кўрсатиб, ишлаб чиқариш майдонларини ажратган ҳолда, КСЗ иштирокчиси мақомини бериш, ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бундан мустасно";


г) 29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Агар такрорий танловда талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса, Маъмурий кенгаш ягона талабгорнинг буюртманомасини кўриб чиқиш ва КСЗнинг тармоқ ихтисослашувига мувофиқ ушбу инвестиция лойиҳасини КСЗ ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонларида жойлаштириш ёки жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур, мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно.

Такрорий танловда талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса, Маъмурий кенгаш ягона талабгорнинг буюртманомасини кўриб чиқиш ва КСЗнинг тармоқ ихтисослашувига мувофиқ ушбу инвестиция лойиҳаси шартлари асосида КСЗ ҳудудидаги ер участкасини электрон-онлайн аукционга жойлаштириш ёки жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

30. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, бунда овозлар тенг бўлганда, Маъмурий кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Маъмурий кенгашнинг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда:

дирекция ва КСЗ иштирокчиси ўртасида ишлаб чиқариш майдонида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим деб аталади) тузиш учун;

лойиҳа шартлари асосида ер участкасини электрон-онлайн аукционга жойлаштириш учун асос бўлади";


д) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Маъмурий кенгашнинг баённомаси қабул қилингандан бошлаб уч иш куни мобайнида дирекция танлаб олинган инвестиция лойиҳаси шартлари асосида ер участкаларининг инвестиция битими билан бирга электрон-онлайн аукционга жойлаштирилишини таъминлайди.

Ер участкаларининг электрон-онлайн аукцион савдолари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда автоматик равишда:

аукцион ғолибига КСЗ иштирокчиси мақоми берилади.

Дирекция аукцион ғолиби билан бир иш кунида танлаб олинган инвестиция лойиҳаси шартлари асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолайди";


е) 39 ва 40-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 48-бандга "ер участкалари" сўзларидан кейин "лойиҳа шартлари асосида электрон-онлайн аукцион орқали" сўзлари қўшилсин;


з) 52 ва 53-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


и) 54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"54. Дирекция ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг уч иш куни мобайнида электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ва ижара шартномасининг нусхасини давлат ер тузиш корхонасининг филиалига юборади";


л) 55-банддаги "Маъмурий кенгашнинг баённомаси олингандан" сўзлари "мазкур Низомнинг 54-бандидаги ҳужжатларни олгандан" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. КСЗ иштирокчисидан ер участкаси узоқ муддатли ижара шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда бекор бўлганда олиб қўйилади.

Алоҳида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни боғлаш белгиланган тартибда тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан ер ижараси шартномаси, қурилиш ташкилоти томонидан бериладиган лойиҳалаш топшириқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан бериладиган архитектура-режалаштириш топшириқлари асосида амалга оширилади".


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 майдаги 313-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошидаги "ҳамда зарурат бўлганда, янги бинолар қуришга ер майдонлари ажратилишини" сўзлари чиқариб ташласин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 августдаги 520-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"3. Белгилансинки:

павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар, ўрмон фондига қарашли ерлардан ўрмон билан қопланмаган ер участкалари электрон-онлайн аукцион орқали, қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд қишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳа олимларини жалб қилган ҳолда, павловния дарахтининг биологик хусусиятидан ҳамда ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, павловния плантацияларини ташкил этиш бўйича илмий тавсиялар беради".


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


18-банднинг олтинчи хатбошидаги "аукционсиз ажратиш" сўзлари "электрон-онлайн аукцион орқали сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 5 апрелдаги 182-сон қарорида:


а) 6-бандда:

иккинчи-учинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи-бешинчи хатбошлар тегишлича иккинчи-учинчи хатбошлар деб ҳисоблансин;


б) 7-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "2021-2023 йилларда Бухоро вилоятининг Вобкент туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 22 апрелдаги 234-сон қарорига 8-илованинг 6-позицияси "Амалга ошириш механизми" устунидаги "Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган ер майдонига такрорий экинлар экишга хоҳиши бўлган эҳтиёжманд оилаларга ер майдонларини ажратиш ва такрорий экинлар экилишини ва олинган ҳосил сотилишини ташкил этиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган "Темир дафтар"ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартибнинг 12-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Темир дафтар"га киритилган оилаларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер участкаларини очиқ электрон танлов асосида ижарага бериш, ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратиш ишлари амалга оширилади".


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Зомин" туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорининг 5-бандидаги тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


29 . Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомнинг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади, бўш бино ва иншоотлар (давлат кўчмас мулк объектлари) шартнома асосида ижара тўловлари ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкалар бўйича белгиланган тартибда ижарага берилади".


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятида ҳудудларнинг ихтисослашувини ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 майдаги 303-сон қарори 2-бандининг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лимончиликка ихтисослаштирилаётган туманларда фойдаланишдан чиққан ва яйлов ерлар ҳисобидан лимон етиштириш учун ер участкаларининг очиқ электрон танловларга чиқарилишини таъминлаш".


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси табиий-хомашё ва минерал ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича хомашё базасини кенгайтириш ҳамда шу асосда қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 27 майдаги 327-сон қарорида:


а) 13-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 15-банднинг иккинчи хатбошига "ер участкаларини" сўзларидан кейин "Ер кодексининг 36-38-моддаларида назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда" сўзлари қўшилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорига 2-илованинг "XVIII. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" бўлими "4. Вазир ўринбосари (бандлик, ободонлаштириш ва томорқа масалалари бўйича)" кичик бўлимининг 6-позицияси чиқариб ташлансин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига 4-иловада:


а) номидаги "деҳқон хўжалигини юритиш" сўзлари "қишлоқ хўжалиги мақсадлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ. Танловга қўйилаётган ер майдони норматив қийматининг жорий нархи белгиланган тартибда ҳар бир экин тури бўйича ҳисоб-китоб қилинган ҳолда ер тузиш лойиҳаси билан бирга тақдим этилади.

2025 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Шуманай туманларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ҳамда янги ўзлаштирилган ерларни ижарага беришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сон қарорига асосан А-блокда назарда тутилган тўловнинг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор устуворликка эга бўлиб, қолган мезонлар бўйича балл бериш тартиби қўлланилмайди".

          

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июлдаги

375-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг "2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарорининг 2-банди ва 5-илованинг 2-банди "в" кичик банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 10 февралдаги 30-сон қарорининг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 69-модда) илованинг 28-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2011 йил 18 февралдаги 40-сон қарорига илованинг 5-банди "б" ва "в" кичик бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг устави 11-бандининг "3" кичик банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига 1-илованинг 8-банди "б" кичик банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 10 февралдаги 34-сон қарорига илованинг 1-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 304-модда) илованинг 7-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорининг 1-бандининг тўртинчи хатбоши ва 3-илова.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвоқ" эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 майдаги 365-сон қарорига 7-илованинг 1-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим карорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2018 йил 30 майдаги 403-сон қарорига илованинг 2-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 октябрдаги 803-сон қарорининг 4-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 31-банди "б" кичик банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 8-сон, 179-модда) илованинг 56-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сон қарорига илованинг 3-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 12-сон, 315-модда) илованинг 197-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 24 августдаги 501-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль




















































Время: 0.1974
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск