ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2022 й. 399-сон "Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2022 й.

N 399



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ПАТРУЛЬ-ПОСТ

ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармоии ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич "Е-патруль" тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ҳамда барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати (кейинги ўринларда - патруль-пост хизмати) ходимларининг фаолияти "бодикамера"дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилади.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини электрон техник воситалар, шу жумладан планшет орқали аниқлаш, ходимларнинг фуқаролар билан ўзаро мулоқотини қайд этиб бориш тартиби;

"Е-патруль" тизимидан фойдаланиш тартиби ҳамда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимларининг мазкур тизимдан фойдаланиш жараёнидаги мажбуриятлари;

патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари ҳаракатларини қайд этувчи техник воситалардан фойдаланиш, "бодикамера" орқали қайд этилган маьлумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) уч ой муддатда:

планшет орқали фуқароларнинг шахсини аниқлашда фойдаланиладиган "Е-патруль" тизими техник топшириғи, дастурий таъминоти ва мобиль иловасини ишлаб чиқсин ҳамда техник топшириқни "Киберхавфсизлик маркази" ДУКда экспертизадан ўтказиш юзасидан зарур чораларни кўрсин;

техник топшириқ асосида белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ахборот тизимини ишга туширишдан аввал тизимнинг техник топшириқ ҳамда ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш, дастурий таъминот ва мобил илова жорий этилгунга қадар сертификатлаштиришни таъминласин;

б) икки ой муддатда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари учун "Е-патруль" тизими, планшет ва "бодикамера"лардан фойдаланиш бўйича мавзули ўқув-семинарларни ташкил этсин;

в) "Е-патруль" тизими ва техникалари, "бодикамера"лар ва планшетлар созлиги, электрон ахборот тизимлари ва дастурий таъминотнинг хавфсизлигини ҳамда доимий янгиланиб борилишини таъминласин.


4. Белгилансинки, "Е-патруль" тизими фаолиятини рақамлаштириш учун зарур компьютер техникалари ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 июль
































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск