ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.08.2022 й. ПФ-214-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.08.2022 й.

N ПФ-214



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи миллий қонунчиликни тизимлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги "Термиз муҳандислик-технология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-30-сон, 2021 йил 10 декабрдаги "Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-42-сон, 2022 йил 31 мартдаги "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-187-сон қарори ҳамда 2022 йил 15 июндаги "Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-279-сон қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 31 августдаги

ПФ-214-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4732-сон Фармонига 1-илованинг 14-позицияси "Таянч олий ўқув юрти номи" устунидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармонида:


а) 3-илованинг 77 ва 78-позициялари "Методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасаси" устунидаги "Самарқанд Ветеринария медицинаси институти" сўзлари "Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-илованинг 66-позицияси "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институти" сўзлари "Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-илованинг 54, 56 ва 60-позициялари "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институти" сўзлари "Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6159-сон Фармонига 2-илованинг 29-бандидаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институти" сўзлари "Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги "Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1761-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни 34-позицияси "Высшие образовательные учреждения" устунидаги "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства" сўзлари "Национальный исследовательский университет "Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3290-сон қарорига 2-иловада:


а) 45-позицияда "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 49-позицияда "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институти" сўзлари "Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4254-сон қарорига 2-илованинг 9-позициясидаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институти" сўзлари "Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4410-сон қарорига 5-иловада:


а) 3 ва 8-позицияларнинг "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали" сўзлари "Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9 ва 11-позицияларнинг "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари ""Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4850-сон қарорига 2-илованинг IV бўлимидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" ва "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги "Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4512-сон қарорида:


а) 10-банддаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институти" сўзлари "Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг ўн иккинчи хатбошисидаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институти" сўзлари "Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4910-сон қарорига 2-илованинг 7-позициясидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги "Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4939-сон қарорига 3-илованинг 17-позицияси "Бириктирилган олий таълим муассасалари" устунидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги "Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4996-сон қарорига 6-илованинг 11-бандидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги "Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5032-сон қарорида:


а) 5-илованинг 7-позицияси "Олий таълим муассасалари" устунидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-илованинг 19-позицияси "Олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5055-сон қарорига 13-иловада:


а) 9, 25, 29, 30-позицияларнинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "ТИҚХММИ" қисқартмаси "ТИҚХММИМТУ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


б) 30-позициянинг "Тадбирлар номи" устунидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) изоҳдаги "ТИҚХММИ - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "ТИҚХММИМТУ - "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги "Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-5211-сон қарорининг 3-банди "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институти" сўзлари "Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5241-сон қарорига 2-иловада:


а) 1, 31, 106 ва 125-позициялари "Олий таълим муассасалари" устунидаги тегишли келишикдаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институти" сўзлари тегишли келишикдаги "Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 19, 66 ва 151-позициялари "Олий таълим муассасалари" устунидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги "Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-42-сон қарорида:


а) 1-иловада:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"С.У. Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Бошқарув кенгаши раиси";

бешинчи хатбошидаги "Ж.А.Ходжаев" сўзи "А.Б. Воитов" сўзлари билан алмаштирилсин;


изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ: зарур ҳолларда, Бошқарув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин";


б) 2-илованинг 38-позицияси "Амалга ошириш механизми" устунидаги "2. Замонавий учувчисиз дрон аппаратларидан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат бериш" сўзлари "2. Замонавий учувчисиз дрон аппаратларидан белгиланган тартибда фойдаланиш ва сақлашга рухсат бериш" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 февралдаги "Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-141-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошисидаги "тўрт ой муддатда" сўзлари "2022 йил якунига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 31 августдаги

ПФ-214-сон Фармонига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ўқувчилари ва талабаларининг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида"ги ПФ-517-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5069-сон Фармонига 1-илованинг 4-банди "г" кичик банди ва 5-банди "б" кичик банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5083-сон Фармонига илованинг 4-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5190-сон Фармонига илованинг 5 ва 6-бандлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5204-сон Фармонига илованинг 39-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5370-сон Фармонига 1-илованинг 15-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5733-сон Фармонига 1-илованинг 9-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5983-сон Фармонига илованинг 3-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-3-сон Фармонига илованинг 30-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-98-сон Фармонига илованинг 8-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги "Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-91-сон қарорининг 4-банди ҳамда қарорга 2-илова.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 июндаги "Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1771-сон қарорининг 5-банди ҳамда қарорга 2-илова.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1971-сон қарорининг 5-банди ҳамда қарорга 3-илова.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2071-сон қарорига илованинг 3-банди.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 сентябрдаги "Тошкент давлат шарқшунослик институти таркибида хитойшунослик факультетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2228-сон қарорининг 3-банди.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3003-сон қарорининг 2 ва 7-бандлари ҳамда қарорга 5-илова.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3152-сон қарорининг 4-банди ҳамда қарорга 3-илова.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3153-сон қарорининг 6 ва 19-бандлари ҳамда қарорга 2 ва 4-иловалар.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3702-сон қарорининг 2 - 4, 11-бандлари ҳамда қарорга 1 - 4-иловалар.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги "Ипак йўли" туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3815-сон қарорининг 7-банди ҳамда қарорга 4-илова.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "2019 - 2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4358-сон қарорининг 12-банди ҳамда қарорга 12 ва 13-иловалар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 август





































Время: 0.1970
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск